День независимости Киргизии

Қирғизистон ҳам лотин алифбосига ўтмоқчи

322
(Янгиланган 22:14 13.04.2017)
“Ата-Мекен” мухолифатчи партияси депутат Каныбек Иманалиев Қирғизистонда 2030-2040 йилларда лотин алифбосига ўтишни таклиф қилди. Депутатнинг фикрига кўра, бу “қирғизларга ўз миллийгини сақлаб қолишга” имкон берар экан.

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Қирғзистон парламенти депутат и Қирғизистонда кирил алифбодан лотин алифбосига ўтишни таклиф қилди.

“Туркманистон, Ўзбекистон энди Қозоғистон ҳам ўтмоқда. Ҳозир бизни бунги пулимиз йўқ, мен буни тушунаман, лекин бироз вақтдан кейин 2030-2040 йилларга келиб буни амалга ошириш керак”, — деди “Ата-Мекен” мухолифатчи партияси депутат Каныбек Иманалиев.

Депутат фикрига кўра, лотин алифбога ўтиш  “замон талабларига жавоб беради”, иккинчи томондан, кирил алифбосидан воз кечиш  “қирғизларга ўз миллийгини сақлаб қолишга” имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев 12 апрел куни ҳукуматга йил охирига қадар миллий алфавитни кирил алифбосига ўтказишни буюрган эди.  

Маълумот учун, барча Ўрта Осиё республикалари Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ва Қозоғистон Совет Иттифоқи даврида 1926 йилдан 1940 йилларга қадар лотин ҳарфларидан иборат бўлган ягона турк алфавитидан фойдаланган.

Унифицированный новый тюркский алфавит 1926-1940
Марказий Осиё республикаларида 1926-1940 йилларда фойдаланилган ягона туркий алифбо.

 

322