ИД жангарилари Афғонистонга кўчиб ўтишмоқда

© SputnikВооруженные боевики
Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатдаги вазият "Толибон" ҳаракати, ўсиб бораётган наркотрафик, турли этник ва диний гуруҳлар ўртасидаги низолар оқибатида янада мураккаблашмоқда

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. "Ислом давлати" гуруҳи террорчилари Сурия ва Ироқдан Афғонистонга кўчиб ўтишмоқда. Бу эса КХШТга аъзо мамлакатларга хавф солади, деди КХШТ бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков. РИА Новости хабари асосида.

Флаг радикальной исламистской организации ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
Кобулдаги теракт учун жавобгарликни ИД ўз зиммасига олди

"Ҳозирда Афғонистонга Сурия ва Ироқда омон қолган жангарилар оқими кучайди. Бунинг натижасида улар Афғонистонни кейинчалик КХШТга аъзо давлатларга ҳужум қилиш учун майдонга айлантиришлари мумкин", — деди Семериков Москвадаги халқаро хавфсизлик бўйича анжуманда.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги вазият "Толибон" ҳаракати, ўсиб бораётган наркотрафик, турли этник ва диний гуруҳлар ўртасидаги низолар оқибатида янада мураккаблашмоқда.

КХШТ — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига 1992 йил 15 майда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан Тошкентда асос солинган.

Кейинчалик Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзоликни тўхтатган. Ҳозирда КХШТга Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларуссия аъзо ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0