Премьер-министр Украины Арсений Яценюк

Украина собиқ бош вазири Чеченистондаги жангларда қатнашгани аниқланди

807
(Янгиланган 14:46 29.04.2017)
Россия бош прокуратураси Интерполга Яценюкни қидирувга бериш бўйича ҳужжатларни жўнатганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия тергов қўмитаси Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюкнинг жиноий жавобгарликка тортилишига эришади. Қўмита унинг 1994-95 йилларда Чеченистондаги тўқнашувларда қатнашгани ҳақидаги далилларга эга, деб хабар берди РИА Новости қўмита расмий вакили Светлана Петренкога асосланиб.

Жума куни Россия бош прокуратураси Интерполга Яценюкни қидирувга бериш бўйича ҳужжатларни жўнатганини маълум қилди.

"Россия тергов қўмитаси халқаро ҳуқуқда кўзда тутилган барча ҳуқуқий имкониятлардан фойдаланган ҳолда Яценюкни Россия қонунчилиги бўйича жиноий жавобгарликка тортишга эришмоқчи", — деди Петренко.

Унинг сўзларига кўра, қўмита Яценюкнинг 1994 йил 31 декабр ва 1995 йил февралда Грознийда содир бўлган тўқнашувларда ҳамда1995 йил 7 январда Октябр туманида асирга олинган россиялик ҳарбийларни қийнаш ва отиб ташлашда иштирок этганлиги борасида далилларга эга.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

807