Директор ФСБ России Александр Бортников

ФСБ: террорчилар маҳаллий муҳитга жуда яхши мослашмоқда

484
(Янгиланган 18:30 24.05.2017)
Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Санкт-Петербург метросида портлаш уюиштирган худкуш-террорчининг шахси Ўзбекистон, Қирғистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлигида ва тезкор аниқланганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларини кенгашида, Россия ФСБ директори Бортников айтишига қараганда, "Ислом давлати"га жиддий талофатлар етказилишига қарамасдан, террорчилар ўзгарувчан маҳаллий муҳитга яхши мослашиб, ўз кучларини жуда тезлик билан тиклаб олишмоқда.

"Сўнгги вақтларда "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига жиддий талофатлар етказилишига қарамасдан, уюшма аъзолари ўзгарувчан атроф-муҳитга яхши мослашиб, ўз кучларини жуда тезлик билан тиклашмоқда", — деди ФСБ директори.

Унинг сўзларига кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жуда фаол тарғибот компаниясини амалга оширмоқда. Улар ўзларининг ушбу фаолиятида замонавий ахборот ва алоқа воситаларидан кенг фойдаланишмоқда. Диний ва ижтимоий йўналишларда одамларга таъсир ўтказилиб, ўз қаторларига жамиятнинг турли қатламлардан одамларни жалб қилишмоқда, энг муҳими уларни кўпчилигини ёшлар ташкил этади.

"Ўзбекистон, Қирғистон, Тожикистон ҳамда Россия хавфсизлик хизматларининг тезкор ҳаракатлари туфайли қисқа муддат ичида Санкт-Петербург метросида портлаш содир этган худкуш-террорчининг  шахси аниқланиб, ушбу жиноятга алоқадор бўлган барча шахсларни қўлга олинди", — деб таъкидлади ФСБ директори А.Бортников.

"Бутун жаҳон экспертларнинг таҳлилига кўра, экстремистик ва террорчилик уюшмалар фаолиятида иштирок этишга тайёр бўлган кўплаб одамлар "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси таъсирига тушмоқда. Уларнинг ичида МДҲ мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Жиноятчилар ижтимойи тармоқдаги турли гуруҳлар орқали фаол тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар" дейилган РИА Новости хабарида.

Муҳожирлар ва мигрант ишчилар сифатида террорчилар МДҲ мамлакатларига кириб келишмоқда. У ерда маҳаллий атроф-муҳитга мослашиб, маҳфий террорчилик гуруҳларини ташкил қилмоқдалар. Буларнинг барчаси МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий раҳна солмоқда" — деб таъкидлади Бортников.

"МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлар томонидан "ҳалқаро террорчилик уюшма раҳбарларнинг режалари ҳақида олдиндан маълумот келиб тушиш" ташкил этилган. Ушбу мамлакатлар махсус хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарали натижалар бермоқда" — деб қўшимча қилди ФСБ директори.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

484