Интернет-месседжер  Telegram

ФСБ террорчиларнинг Telegramдаги махфий гуруҳларини фош этди

312
Россияда одамлар гавжум жойда автомат ва қўлбола портловчи қурилма ёрдамида террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган ИШИД бўлинмаси йўқ қилинди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Telegram мессенжерида халқаро террорчи ташкилотлар аъзолари ўзаро алоқа қилишда фойдаланадиган яширин чатларни аниқлади, деди ФХХ директори Александр Бортников МДҲ хавфсизлик ва махсус хизматлар раҳбарлари йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, тегишли бўлинмаларнинг тезкор тадбирлари туфайлиTelegramдаги яширин гуруҳларга аъзо бўлган террорчилар ҳақида маълумот қўлга киритилган, деб ёзади РИА Новости.

"Натижада террорчиларнинг шахси, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги жиноий алоқалар, фойдаланиладиган алоқа воситалари ҳамда уларнинг режа-мақсадлари, манзилгоҳлари ҳақида маълумот олинди", — деди у.

Бортников кейинги вақтда МДҲ мамлакатлари махсус хизматларининг узвий ҳамкорлиги туфайли қатор террорчи гуруҳлар аниқлангани ва йўқ қилинганини қайд этди.

"Терроризмга алоқадор ва ИШИД ҳамда "Жабҳат ан-Нусра" сафида бўлган шахслар ҳақида мунтазам равишда маълумот алмашиниб турилади. Россияда одамлар гавжум жойда автомат ва қўлбола портловчи қурилма ёрдамида террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган ИШИД бўлинмаси йўқ қилинди", — дея аниқлик киритди у.

ФХХ директори "Марказий Осиёдан бўлган 10 нафар террорчи қўлга олинганини" айтди.

"Қирғизистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорликда мазкур гуруҳнинг қолган аъзоларини қидириб топиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ўтказилмоқда", — деди Бортников.

ФХХ раҳбарининг маълум қилишича, Россия махсус хизматлари тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда тақиқланган диний гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган 22 нафар тожикистонлик фуқарони қўлга олган. Бундан ташқари, Озарбайжон махсус хизматларига ушбу мамлакатнинг Сурия ва Ироқда террорчилар тарафида жанг қилаётган 100 нафар фуқароси ҳақида маълумот берилган.

312