Афғонистон АҚШ молиявий кўмагисиз ўз армиясини ярим йил ҳам таъминлай олмайди - Ашраф Ғани

Oбуна бўлиш
"Биз АҚШ кўмагисиз ва АҚШ имкониятларисиз армиямизни олти ой ҳам қўллаб-қувватлай олмас эдик", - деб айтган Ғани

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани CBS телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг молиявий ёрдамисиз Афғонистон армияси олти ой ҳам яшай олмаслигини маълум қилган.

"Биз АҚШ кўмагисиз ва АҚШ имкониятларисиз армиямизни олти ой ҳам қўллаб-қувватлай олмас эдик", — деб айтган Ғани.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистон муаммосига қарши МО давлатлари билан ишлашни режалаштирмоқда
"Ҳа. Чунки бизнинг пулимиз йўқ", — деган Афғонистон президенти журналистнинг АҚШ ёрдамисиз Афғонистон армияси чиндан ҳам олти ой ҳатто яшай олмайдими, деган саволига жавобан.

Шу билан бирга Ғани Афғонистонга ўз жангларини олиб боришлари учун бошқалар (давлатлар, демоқчи — таҳр.) керакмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтган.

Ашраф Ғани шунингдек, мамлакатда 21та халқаро террористик уюшмаларнинг жангарилари фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар қилган.

Телеканал маълумотларига 2017 йилда шундай давр бўлганки, 4 ой муддатда тўрт мингдан ортиқ полициячилар ва ҳарбий хизматчилар ярадор бўлган, 2,5 минги ҳалок бўлган.

Бундай аҳвол токи "Афғонистонда хавфсизлик таъминланмагунга қадар давом этади", деб қайд этган Ашраф Ғани.

Янгиликлар лентаси
0