Сайлов қутиси. Архив сурат

Эксперт: Мирзиёев сайловгача жамоани янгилаши мумкин

1033
(Янгиланган 19:19 09.09.2016)
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг ҳар икки палаталари мажлисида президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ҳокимият тепасига ким келмасин, Ўзбекистон халқига тинчлик ва хавфсизлик муҳим ва одамлар айнан мана шу омил учун овоз беришади, дейди Sputnik мухбирига анонимлик шарти билан суҳбатлашган ўзбек эксперти.

Унинг фикрича, Ўзбекистон етакчиси лавозимини эгаллаши мумкин бўлган барча номзодлар орасида Шавкат Мирзиёев сиёсий салобат борасида ушбу ўринга мос асосий шахс ҳисобланади.

Ҳукумат бошқарувида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатаётган Шавкат Миромонович мамлакат давлатчилигини мустаҳкамлаш ва унинг тараққиёти учун салмоқли ҳисса қўшди. Унинг бош вазир сифатидаги фаолияти ўз самарасини берди ва ўтган йиллар давомида ҳукумат муҳим масалаларни ҳал этиш ва мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таъминлаш борасида тўла-тўкис иш олиб борди.

"Мирзиёев халққа керак бўлган нарсани бера олади, у Ислом Каримов ишларининг давомчиси ҳисобланади. Яқиндагина ўз йўлбошчиларидан айрилган одамлар ҳозир каловланиб, ҳаттоки хавотирга тушиб қолган дейиш мумкин. Узоқ йиллар давомида барча тинч ва барқарор давлатда истиқомат қилиб келди. Собиқ иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин аксарият республикаларда юзага келган тартибсизлик ва бошбошдоқликлар айнан Каримов сабабли Ўзбекистонни четлаб ўтди. Бизда турли рангли инқилоблар юз бермади, ислом радикаллари ва миллатлараро адоват уруғини сочишга уринган турли кучларга қарши муносиб тура олдик", — дейди сиёсатчи.

  

Суҳбатдошнинг фикрича, халқнинг севимли президенти вафотидан сўнг янада қадрли меросни ташлаб кетди. Ўтган йиллар давомида халқ хотиржамликда яшади, ўз иши билан шуғулланди ва Каримов даврида эришганларидан воз кечишни ҳеч ким истамайди. 

Экспертнинг айтишича, Мирзиёев Ислом Каримов таъминлаган тинчликни сақлаб қолиш қудратига эга. Ҳозирда у давлатнинг ташқи сиёсатини юргизиш борасида тажриба ошириши зарур. Мамлакатнинг ички бошқаруви юзасидан эса унинг тажрибаси етарли. У аъло даражадаги бошқарувчи ва ҳеч кимнинг давлатни орқага тортишига йўл қўймайди.

"Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан кейин мамлакатда Вазирлар Маҳкамаси таркиби ва давлатнинг юқори лавозимларини эгаллаб турган мансабдорлар янгиланади. Бу ҳолат айни кунлардаёқ юз бериши мумкин, зеро бош вазир Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Табиийки, унинг атрофида ишончли одамлар бўлиши лозим", — дейди эксперт.

Бош вазирни мамлакатдаги ички сиёсий доиралар ҳам, куч тузилмалари ҳам қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда Мирзиёев учун омма олдида: матбуотда, телевидениеда тез-тез кўриниш, давлатнинг муҳим ва эътиборли тадбирлари марказида бўлиш муҳимдир. Бу нуқтаи назардан Мирзиёевнинг Бишкекдаги бўлажак саммитда иштирок этиши оқилона ва муҳим қарор бўлади. Мана шунинг ўзиёқ Ислом Каримовнинг издоши ким бўлишини аниқлаб беради.

Экспертнинг фикрича, Мирзиёевнинг номзодини у яқин муносабатда бўлган Кремлдагилар ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр. Владимир Путиннинг Ўзбекистонга шахсий ташрифи чоғида Россия давлат раҳбари томонидан шундай фикр билдирилди. Бундан ташқари Россия президенти Ўзбекистон бош вазирига ўзбек халқини, Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлаши ва бу борада Россияга энг ишончли дўстга ишонгандек ишониш мумкинлигини таъкидлади. Икки давлат етакчилари ўзаро мустаҳкам алоқаларни бундан буён ҳам давом эттиришга келишиб олишди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлиси 8 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

1033
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
Газовый супер танкер

Табиий газ энг истиқболли ёнилғи бўлса, нега 2020 йилда унинг нархи пастлигича қолмоқда?

166
(Янгиланган 10:52 22.09.2020)
Бу йил суюлтирилган ва қувурли газ бозори учун оғир келди: нефт нархининг пастлиги ва талаб миқдори ўсмаётгани СТГ бозорига инвестицилар киритишни тўхтатиб қўйди.

Газ бозори аста-секин тикланмоқда: Европа ва Осиё-Тинч океани биржаларида суюлтирилган табиий газ нархи минг кубометр учун 130 ва 150 долларни ташкил этмоқда, деб ёзади РИА Новости муаллифи Александр Собко.

Нархлар ўсишига ҳам таклиф томондан ҳам талаб томондан сабаблар бор. Ушбу йилнинг дастлабки 8 ойида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан СТГ импорти ҳжми 1,3%га бўлса-да кўпроқ бўлди. Ҳиндистон ва Хитойда СТГ импорти ҳажми кескин ўсиши кузатилмоқда.

Оддий ҳисоб қилганда айни дамда СТГга бўлган талаб, қувурли газга талаб пасайишига қарамасдан (бу Россия – Европа ва Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари ҳажмидан кўриниб турибди),  ўтган йилнинг ушбу давридаги  даражасида сақланиб қолмоқда. Лекин СТГ бозори ҳам ортиқча қувватга эга, чунки олдинги сармоялар тўлқинида қурилган корхоналар (асосан АҚШ) ишга туширилган.

Шу сабабли талабнинг барқарор сақланиб қолишига ҳам таклиф томонидан содир бўлаётган муваффақиятсизликлар: масалан Австралияда Prelude сузувчи заводи техник сабабларга кўра ҳали ҳам ишга тушгани йўқ. Ундан ташқари суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи Gorgon LNG корхонасининг ҳам битта линияси тўхтатилган.

АҚШ ҳам ҳам муаммолар кам эмас. Яқинда содир бўлган нархлар қулаши туфайли, даромадлар  ҳатто операцион харажатларни қоплашга ҳам етмади. Езда газ етказиб бериш ҳажми заводлар қуватининг тенг ярмигача бўлган миқдорга қадар қулади. Ҳозир экспорт аста-секин тикланиб олиши керак, лекин нархлар ўсиши билан бир қаторда бўронлар мавсуми тезда олдинги ҳажмларга қайтишга халал бермоқда. Яқин вақт ичида Америка экспорти ўсиши яна нархларга босим ўтказа бошлайди.

Яъни котировкалар қайта тикланиши ҳозирча унчалик мустаҳкамдек туюлмаяпти. Устига устак газ сақловчи омборлар ҳам тўлиб кетган. Лекин айрим прогнозлар СТГнинг Осиё бозориди нархи 200 $ гача кўтарилишини башорат қилмоқда. Ушбу нархлар барча ишлаб чиқарувчилар кўнглини хотиржам қилади. Лекин ушбу даражадаги нархлар йил давомида бўлиши керак, фақат  қишги эмас.

Лекин 2020 йил анча мураккаб, бошқа йилларга ўхшамаган, келди, барча келажак, истиқбол билан қизиқмоқда. Ушбу борада энг қизиғи: бу йил ҳозирга қадар сўнгги 20 йил ичида биринчи маротаба суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи заводга бирорта ҳам йирик сармоя киритилмади. Йил охирига қдар кутилаётган прогнозлар 0дан 2та заводгача. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ушбу соҳада рекорд даражасидаги инвестицион қарорлар қабул қилинган эди. Бу 2016-2018 йилларда содир бўлган “жимжитликдан” кейин амалга ошган эди. “Жимжитлик” эса ўз навбатида 2011-2015 йиллардаги фаол инвестициялардан кейин амалга оширилган эди.

Нега бундай бўлмоқда? Оддий жавоб аниқ: барча нефть-газ компаниялари даромадлари жиддий камайган шу сабабли ҳам ўз саромояларини камайтирмоқда. Лекин инвестициялар бор-йўғи 3/1 қисмга камайди, шундан бирор нима ҳама СТГ соҳасига киритилиши керак эди.

Жавобнинг бир қисми шундан иборатки – СТГ сўнгги йилларда парадокс тартибида ривожланмоқда. Бир томондан бир ортиқча газни кўрмоқдамиз, иккинчи томондан эса – келажакда содир бўладиган кучли рақобатни. (Катар, АҚШ, Россия, Шарқий Африка), буларнинг барчаси юқори нархлар шаклланишига ва инвестицияларга йўл очилишига  йўқ қўймайди. Шу билан бир вақтда газ бозори жуда истиқболли ҳисобланади,чунки инсоният энг экологик тоза ва “яшил” равишда ривожлангнанида ҳам, газга талаб доимо ортиб боради. Ушбу бозор ривожланишининг драйвери - унда ушбу соҳасда ишлайдиган транс-миллий нефт-газ компанияларининг “кетаётган” нефтдан “келаётган” СТГ соҳасига ўтиши бўлди.

Натижада – нефт қиммат бўлган вақтда нефт-газ компаниялари умумий ҳамёндан олиб суюлтирилган газ корхоналарига пул тикишди. Ҳозир бўлса, нефт нархи тушганидан сўнг, ТМКда бунинг учун маблағ йўқ.

Ундан ташқари уларнинг айримлари бирдан “яшиллар” сафига ўтиб қолганини хабар қилишмоқда. Ўз соҳасига содиқ қолган компанияларда ҳам вазят осон эмас. Маслан ҳозир ExxonMobil компаниясининг молиявий аҳволи яхши эмас.

Ушуб компания иккита йирик СТГ лойиҳаларига пул тикиш режаси бор эди. Булар: АҚШдаги Golden Pass LNG (Qatar Petroleum билан ҳамкорликда) ҳамда Мозамбикда Rovuma LNG. Айни дамда уларнинг иккаласи ҳам орқага сурилган. Америкадаги завод бўйича қарор қабул қилиш камида 1 йилга, Мозамбир заводи 2023 йилга қадар ортга сурилган. Папуа-Янги Гвинеядаги заводини кенгайтириш режаси ҳам орқага суриладиган бўлди.

Американинг қолган корхоналари ҳам қарор қабул қилишга шошилмаяпти, ахир бугунги кунда СТГни узоқ муддатли шартномалар билан кафолатлаш жуда мушкул иш. Шарқий Африкада ҳам ишлар яхши кетмаяпти. Мозамбик, Танзания шельфида жойлашган корхона қурилишига ҳудудда ҳаракат қилаётган жангарилар гуруҳлари доимий равишда халал бериб келмоқда. Танзанияда завод қуриш ҳақидаги режалар умуман унутилган.

Бундан хулоса шуки, биз ўрта муддатли келажакда таклиф дефицитини кўришимиз мумкин. Айнан шундай бўлиши эҳтимоли муайян бўлиб турган вақтда, Қатар бир неча йирик оррхоналар қуришга қарор қилди. Расмий инвестқарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, дастлабки ишлар олиб борилмоқда. СТГнинг паст таннархи Қатарга тайёр маҳсулот нархи қандай бўлишидан қатъий назар завод қуриш имконини беради.

Вазиятга номаълумлик киритаётган факторлардан яна бири бу – нарх ҳосил бўлиш механизмидир. Ривожланган спот бозори мавжуд бўлишига қарамасдан, охирги вақтларга қадр  нефт нархига боғлиқ бўлиши СТГ ишлаб чиқрувчилрига ўзиини ўзи қоплаш кафолатини бераётган эди.

Қиммат нефт ва СТГсоҳасидаги рақобат туфайли сўнгги йилларда ушбу боғлиқлик коэфиценти доимо пасайиб келди. Ҳозир нефт жуда арзон, лекин харидорлар олдинги юқори коэфицентларга қайтиши амри маҳол. Нефт 45 доллар бўлганда, энг сўнгги боғлиқлик коэфицентига (0,11) мувофиқ, СТГ – миллион БТЕ учун бор йўғи 5 доллар ёки 1 минг метр 3 учун – 180 $ бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга харидорларни спот нархлар кщпроы қизиқтирмоқда. Устига-устак, Қатарнинг узоқ муддатли СТГ шартномалари тугаши билан ушбу давлатдан янада кўпроқ ҳажмда СТГ биржа бозорига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Осиёнинг ривожланаётган бозорлари,  катта миқдорда табиий газ истеъмол қилиши мумкин, фақат  минг кубига 200 долларгача ёки ундан камроқ бўлган паст нархларда,. Сўнгги 15 йилда ушбу бозор ҳажми 2 баравар ошиши ҳам ана шунга боғлиқ.  

Ушбу омиллар СТГ бозорида ўзига хос ривожланиш парадокслари келтириб чиқармоқда. Табий газ ва СТГ жуда истиқболли ёнилғи бўлиб қолмоқда, лекин рақобат кучли бўлган бозорда. Бундай шароитда талаб фақат паст нарх бўлганда ўсади.

166
Президент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле

Александр Бастрыкин: неонацизм ва реваншизм ҳозирча, афтидан, Европани чўчитмаяпти

664
Сентябрь ойида Россия Тергов қўмитасида нацизмни оқлаш ва тарихни сохталаштириш билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов қилиш бўлими ташкил этилди

Алоҳида бўлинмага нима сабабдан эҳтиёж туғилди, бу сингари ишларни тафтиш қилишнинг қийин томонлари нимада, терговчилар қандай билимларга эга бўлишлари керак ва нега Россия чет элдаги ҳарбий шараф рамзлари таҳқирланишига муносабат билдиришга мажбурлиги ҳақида Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин РИА Новостига берган интервьюда гапириб ўтди.

— Александр Иванович, яқинда Тергов қўмитасида нацизмни реабилитация қилиш ва Ватан тарихини сохталаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланувчи янги бўлинма ташкил этилди. Бу хабар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни юзага келтирди. Айтингчи, бундай бўлинмани ташкил этиш зарурати нега юзага келди?

— Барчага маълумки, Нюрнберг ҳарбий трибунали ҳукми Иккинчи жаҳон уруши сабабларига баҳо беришда муҳим босқич бўлган эди. Иккинчи жаҳон урушини бошлашда ва олиб боришда жавобгар бўлган нацист жиноятчиларининг кирдикорлари жиноий деб тан олинганини барча ёдда сақламоғи лозим. Шунга қарамай, бугун давом этаётган ахборот уруши шароитида мамлакатимиз ичида каби, чет элда ҳам нацизмни реабилитация қилишга бўлган уринишлар сони ортиб бормоқда, шунингдек, биз фашизм устидан қозонилган ғалабада бизнинг мамлакатимиз ўйнаган ролга сохта баҳолар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Адолатни қайта тиклаш мақсадида бу сингари ҳолатларга қарши кураш фаолиятини фаоллаштириш лозим. Шунингдек, жамиятимизнинг Ватан ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишга бўлган интилиши ўзининг қонуний аксини топди ва эндиликда Россия Федерацияси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

— Бу сингари ҳаракатлар ҳозир қандай жазоланмоқда?

— Россия Жиноят кодексининг нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги моддаси нормалари (Россия ЖК 354.1-моддаси) ҳозирда нацизм рамзлар ва фашизм мафкурасини тарқатишга уринмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланилмоқда. Сўнгги мисоллар сифатида "Ўлмас полк" онлайн акциясида содир бўлаётган воқеаларга муносабатимиздир: Россиянинг бир қанча субъектлари аҳолиси интернет-сайтда нацистлар ва Ватан хоинлари фотосуратларини жойлашган. Жиноят ишларининг бир қисми якуний босқичда, айрим фигурантлар судга тортилган, улардан бири, Пермьда яшовчи Даниил Симанов устидан аллақачон суд ҳукми ўқилди ва у 200 соатлик мажбурий ишларга жалб этилиши кўринишидаги жазони олди. Суд томонидан тайинланган жазо жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблайман, Симановга нисбатан эълон қилинган ҳукм ҳам шундан далолат беради. Шу сабабли, жиноят қонунининг ушбу нормасини жазолаш инструменти сифатида қўлланилаётгани тўғрисидаги айрим луқмалар ва концлагерлар билан боғлаб унчалик тушунарли бўлмаган чизиқларни ўтказилиши фақатгина таажжубни келтириб чиқармоқда.

— Бундай тергов ишларининг қийин томонлари нимада?

— Бир қарашда жиноятнинг бу таркибида ҳаммаси равшан ва оддийдек. Аммо бу ундай эмас, бу оддийликнинг ҳам ўзига хос хусусияти бор. Жиноят содир этиш ҳолатларини аниқлашда шунчаки у ёки бу гапнинг тарихий воқеаларга мос келмаслиги фактини аниқлашдан иборат эмас. Маъно айнан шахс ноқонуний ҳатти-ҳаракатларининг мотиви ва мақсадини аниқлашдир, ва бу ҳаракатлар СССР фаолияти ҳақида қасддан ёлғон маълумотларни тарқатишда ўз ифодасини топади.

Шу нуқтаи-назардан, нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги модда бўйича дастлабки терговнинг баъзи хусусиятлари, унинг ўзига хослиги, шунингдек, орттирилган тергов тажрибаси Тергов қўмитаси тузилмасида алоҳида бўлинма таркиб топишига олиб келди.

Аммо, алоҳида тергов қилинадиган фактлар ҳам кўникма ҳамда билим ўзаро уйғунлигини талаб этади. Ахир бу муаммонинг аҳамияти, бу қанчалик қайғули бўлмасин, ўсиш тенденциясига эга.

— Лекин тарихнинг чуқур таҳлилини талаб қилувчи бошқа бунданда мураккаброқ жиноятлар бўлиши мумкин-ку. Ходимларингиз бундай ҳолатларни ҳам тергов қила оладими?

— Янги бўлинма таркибига бу сингари жиноятларни тергов қилишда тажрибага эга Тергов қўмитаси терговчилари киритилади. Бу ходимлар, ўз навбатида, нафақат юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, балки тарих бўйича ҳам кенг билимларга эгалар. Улар нациятлар жиноятлари ҳақидаги ишларни текшириш давомида уруш ва урушдан кейинги даврдаги кўплаб миқдордаги архив материалларини таҳлил қилганлар, зарурат туғилганида олимларни ҳамкорликка чорлаганлар.

Бундан ташқари, бундай ишлар бўйича биз томонимиздан зарур суд экспертизаларини, жумладан, тарихий экспертизаларни ўтказиш таъминланади. Дунё миқёсида ўрнатилган ва тан олинган тарихий фактларнинг лексик конструкцияларига баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу ишнинг бутун ҳажми жиноятни малакалаш белгиларини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларсиз жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Терговчи, шу жумладан, Нюрнберг ҳарбий трибунали қарорига асосланган халқаро ҳуқуқнинг амалда мавжуд нормаларига таянади. Ва албатта, бу йўналишдаги ишлар, фуқаролар томонидан амалга ошириладиган илмий-тарихий фаолиятга ўз таъсирини ўтказиши мумкин эмас. Нацистларни қаҳрамонлаштириш, уларнинг инсониятга қарши жиноятларини оқлаш, халқимиз хотирасини таҳқирлаш бу бошқа, бу учун жиноий жавобгарлик бор, буни пухта илмий фаолият билан таққослаб бўлмайди. Янги бўлинма жиноятларни бевосита тергов қилишдан ташқари мувофиқлаштириш маркази ролини бажаради, у минтақавий тергов органларига жиноий ишларни текширишда услубий-таҳлилий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, ушбу фаолият йўналишида терговчиларнинг мавжуд тажрибаси умумлаштирилади ва бундай фактларни баҳолашда бирлаштирилган ҳуқуқий ёндашув таъминланади. Шуни таъкидлашни истардимки, ишнинг бу йўналиши билан бир қаторда бизнинг бошқа жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ устувор вазифаларимиз доимо диққат марказда бўлиб қолмоқда.

— Бошқа мамлакатларда бу сингари жиноятлар ёки нацистлар мафкурасини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий таъқиб борми?

— ГФР Жиноят кодексида аксил-конституциявий ташкилотларнинг тарғибот материалларини тарқатганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган, "мазмуни миллий социализм мафкураси билан боғлиқ бўлган" материалларни тарқатганлик учун малакалаш белгисига кўра кучайтирилган жавобгарлик белгиланади. Исроилда холокостни рад этганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Беларус Республикасида ҳам нацизм реабилитацияси учун жиноий жавобгарлик бор. Айтганча, ҳозирда ГФР ерлар адлия бошқармаси Марказий идораси билан Людвигсбургдаги национал-социализм жиноятларини тергов қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқдамиз.

Шу билан бирга, биз Литва, Латвия ва Эстонияда фаолияти Нюрнберг трибунали томонидан жиноий деб топилган СС бўлинмалари собиқ ҳарбий хизматчилари ташкилотлари қай тарзда рағбатлантирилаётганини кўряпмиз. Украинада ўқувчиларни тинч аҳолининг оммавий қатл этилишига алоқадор бўлган нацистлар қабрига гулчамбарлар қўйишга олиб боришади, гитлер Германияси билан ҳамкорлик қилганлар қаҳрамонлар сифатида кўрсатилмоқда. Европада реваншистлар ва неонацистлар бош кўтармоқда, жумладан, улар Австрия, Италия, Испанияда фаоллашмоқда. Ҳозирча бу сингари ҳолатлар, чамаси, бу давлатлар раҳбариятини чўчитмаяпти, аммо келгусида улар жамоатчилик онгига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

— Чет элдаги воқеалар қайсидир маънода Россияга тегадими?

— Нацизмни реабилитация қилиш ва Россиянинг ҳарбий шон-шарафи рамзларини таҳқирлашга уринишлар чет элларда қайд этилмоқда. Амалдаги жиноий қонунчилик бизни бу сингари жиноятларга муносабат билдиришга мажбур этади. Тергов қўмитаси томонидан Украина миллий хотира институти раиси Владимир Вятровичга нисбатан очилган жиноий иш бўйича текширувлар давом этмоқда - у Халқаро ҳарбий трибуналнинг "ўқ мамлакатлар" асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш ва жазолаш тўғрисидаги ҳукмида белгиланган фактларни мунтазам равишда рад этишда айбланади, Латвия Республикаси фуқароси, "СС Латвия легиони" ветерани Висвалдис Лацисга нисбатан дастлабки тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, 2017 йилнинг ноябрида Ригада унинг муаллифлиги остида "Латвия легиони ҳақиқат нури шуъласида" китоби чоп этилган бўлиб, матнда у "СС Латвия легиони" полиция батальони томонидан тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳарбий жиноятларни маъқуллаган. 2020 йилнинг апрелида Лацис вафот этди, аммо фигурантнинг вафоти муносабати билан жиноий ишнинг тўхтатишга фақатгина унинг яқин қариндошлари розилиги мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади. Яъни уни оқламайдиган асослар бўйича. Шу боис, жиноий иш бўйича текширув давом эттирилмоқда.

Жорий йил Чехия Республикасида Россиянинг ҳарбий шон-шарафининг рамзи бўлган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ёдгорлиги бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов қилинмоқда.

Яқинда Литва Республикасининг Жежмаряй шаҳрида қизил аскарлар биродарлар қабристони яқинида жойлашган, шаҳарни озод қилишда ҳалок бўлган Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги таҳқирланиши бўйича яна бир ҳолат қайд этилди. Шубҳасизки, ушбу ҳолатлар Россия ТҚ терговчилари учун муносабат билдиришга асос бўлди - айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан процессуал текширув ўтказилмоқда.

— Пировардида нимага эришмоқчисизлар?

— Бизнинг вазифамиз — тирик ва жон фидо қилган халоскор-жангчилар, тинч аҳоли, нацистлар қурбонларининг эзгу номини ҳимоялаш. Уруш сабоқларини ёдга олиш ва билиш - айни ҳозир фожиалар ва хатоларнинг олдини олиш имконига эга бўлиш демак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз томонимиздан яқинда Тергов қўмитасининг қидирув ва архив ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаби ташкил этилди, унинг таркибига ҳудудларида "Муддати йўқ" лойиҳаси бўйича архив, тарих-разведка ва  қидирув ишлари ўтказилиши режалаштирилган бошқа идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Россия Тергов қўмитаси марказий аппарати ва тергов органлари бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари киради.

Уруш очишда масъулиятни нацист жиноятчилари ва антигитлер коалицияси давлатлари зиммасига бирдек ағдариш, Нацист жиноятчилари ва уларнинг шерикларини оқлашга уриниш - бу шунчаки тарихни сохталаштириш, деб бўлмайди. Бу ҳаракатлар ғайриқонуний ва бир вақтнинг ўзида ахлоқ чегараларидан чиққан, бу дунёни бир қарашда аён бўлган ва юридик жиҳатдан ўз исботини топган ёвузликдан халос этганлар хотирасини таҳқирлашдир. Айнан шу учун ҳам бих тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатилишига, хусусан, жиноий-ҳуқуқий чоралар билан ҳам қаршилик кўрсатишимиз шарт.

664
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

23
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

23