Ўзбекча-русча сўзлашгич, архив сурат

Ўзбек тилининг тарихи ёхуд Ходжа, Досмат, Махаматлар қандай пайдо бўлгани ҳақида

8939
(Янгиланган 20:47 11.09.2017)
Ўзга тилларни ҳурмат қилган ҳолда, она тилини улуғлаш, ундан фахрланиш миллатнинг келажагини белгилайди. Бугун кўча-кўйда одамлар ўз тилидан уялмай, ҳазар қилмай, бемалол гапираётган бўлса, билингки, бу миллатнинг келажаги бор

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига роса 27 йил бўлмоқда. Мустақилликдан олдин, ҳатто, Мустақиллик ҳақидаги декларациядан ҳам олдин ўзбек тилига давлат тили берилишида рамзийлик борга ўхшайди. Чунки миллат озод бўлиши учун аввало ўз орини, шаънини англаб етиши керак. Тил эса миллат учун ор-номуснинг асосий устуни.

Албатта, ўтган йилларда "Давлат тили тўғрисида"ги қонун Ўзбекистонинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Энг асосийси, миллат ўз тилидан уялмайдиган бўлди. Бироқ, ҳалигача тил ва уни ишлатишда қатор муаммоларимиз бор.

Масалан, адабий тилимизнинг таъсирчанлиги талаб даражасида эмас. У ёзма шаклга эга бўлиб қолган. Овоз чиқариб ўқилганда ўта расмий ва ҳиссиз туюлади.

Ўзбек тилида ишланаётган аксарият сериаллар, киноларнинг жуда оммалашмаётганининг бир жиҳати ҳам шундан – улар адабий тилда яратилади. Адабий тил, айтилди, ўз оҳангини йўқотган, жарангламайди, ҳис-ҳаяжонни тўлиқ беролмайди. Расмийликка, китобийликка айланган. Фақат таржима киноларда, сериалларда бадиий тилни яхши қабул қиламиз. Назаримизда буни ўша – чет элликлар гапираётгандай туюлади-да.

Албатта, кейинги пайтларда бу борада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Секин-асталик билан адабий тилда ҳам ҳиссиёт, туйғуни ифодалашни ўрганяпмиз. Бундан тўрт-беш йил бурун ҳам хусусий киноларда лаҳжалар, бошқа тиллардан олинган сўзлар орқали туйғуни ифодалашга ҳаракат қилинар эди.

Айб адабий тилда эмас, гап унинг товарга айланиб қолганида. Ҳозирда сон-саноқсиз кишилар гап-сўзни сотиб кун кўради. Уларнинг барчаси ҳам ўзлари қурол қилиб олган бу унсурни тўлиқ билади, деб бўлмайди.

Адабий тил ишлатилганда нутқнинг равонлиги, силлиқлигига эътибор берилиб, ундаги ҳаяжонга, самимийликка аҳамият берилмайди. Чунки силлиқ гапириш, равон ўқишнинг меъёрлари кўп. Уларга тўлиқ риоя қилиш эса уни расмий ва ҳиссиз тилга айлантириб қўяди. Аслида кўплаб меъёрлар инсоният томонидан бузиш, айланиб ўтиш ёки иқтидорсиз кишиларни амаллаб бир қолипга солиш учун ўйлаб топилган.

Шундай меъёрлар Никулиннинг кинога тушишини рад этади, Висоцкийнинг куйлашини инкор қилади. Улар меъёрлар қолипига сиғмаган, шунинг учун ҳам ҳис-туйғуни аниқроқ, тўлиқроқ ифода қилишган.

Адабий тилнинг сийқалашиши, унда самимийликнинг йўқолишини аниқ кўрсатувчи бир соҳа бор – қизиқчилик.

Аксарият қизиқчилар шева ва кўча тили унсурлари орқали кулги яратади. Соф адабий тилда кулдиришолмайди. Чунки, ҳажвда сохталик бўлиши мумкин эмас. Табассум самимийлик орқалигина юзага келади. Шу сабабли, аксарият қизиқчилар адабий тилда сўзламайди. Бунинг яна бошқа сабаби бор. Бизда кулги кўпроқ сўзга, сўз ўйинига асосланган. Мантиқ ва маънига таянганда, балки расмий тилда ҳам кулги яратса бўларди.

Ҳозирда ўзини ҳурмат қилган ёзувчилар асарларида шева унсурларидан кўпроқ фойдаланиш пайида. Танқидчилар ҳам бадиий асарда, ҳеч бўлмаса, қаҳрамонлар тилида шева бўлишини талаб қилади. Шу орқали тилда юзага келган сийқаликка барҳам беришмоқчи.

Тилнинг сийқалашиши, унда ҳис-ҳаяжонни, туйғуни тўлиқ ифодалаб бўлмаслиги бора-бора тилимизни кейинги авлодлар луғат билан ўқийдиган даражада ўзгартириб юборади. Чунки одамлар ўз ҳис-туйғуларини тўлиқроқ, аниқроқ баён этишни истайди, изланишда бўлади. Туйғуни ифодалаш вазифасини ўз зиммасига олган тил бунинг уддасидан чиқолмаса, уни ўзгартиришга мажбур бўлишади.

Шундай бўлмаслик учун эса авваламбор тилга оҳангни, самимийликни қайтариш лозим.

Сўзамол халқ эмасмиз. Амаллаб уч-тўрт сўзни тўқиштириб, бир нима деган ҳам хўп одам биз учун. Лекин барибир, киночиларимиз, радио, телевидениядагилар силлиқ гапиришни эмас, самимий сўзлаш, ҳис-ҳаяжонни ифодалашни бош мезон қилиб олишса яхши бўларди.

Анча вақт онгимизга турк тили, хусусан, ўзбек тили ҳарбий тил сифатда ҳеч нимага арзимайди, деган ақидани сингдириб келдилар. Бироқ бу тилдан олинган кўплаб сўзлар рус ҳарбий атамаларида ишлатилишини тан олишмади. Бундан ташқари, рус тарихчиси, туркийлар тарихини чуқур ўрганган олим Л.Гумелёв, айнан турк тили ҳарбий тил бўлганлиги Туркия давлати ташкил топиши, шаклланиши ва ривожланишига асосий таъсир кўрсатганини таъкидлайди.

Албатта, бу тилга айрича қарашлар кеча ёки ўтган куни пайдо бўлган эмас. Бир пайтлар уни фақат ҳарбий тил сифатида қабул қилишган ва унда гўзал, нафис мисралар яратиш мумкин эмас, деган қарашлар бўлган. Бироқ Навоийнинг ижоди бу қарашларни ерпарчин қилди.

Бугун тилдаги энг катта муаммо – сўзлашув тилининг ғариблашуви, унда ўзга тиллар қоришиқларининг кўплаб ишлатилишидир.

Дейлик, "Миллий" телеканалда Райҳон Ғаниева бир кўрсатувга бошловчилик қилади, тил эса ҳаминқадар. Оҳанг ўзимизики эмас-да.

"Эр бермоқ – жон бермоқ" фильмида Дилноза Кубаеванинг қаҳрамони "пёрышка" деган сўзни кўп ишлатади. Шу сўз халқ орасида оммавий равишда ишлатилгандаям майли эди. Уни тўрт-беш тантиқ қиздан бошқа ҳеч ким билмайди-ку, кинода нега ишлатишади? Бу ўринда ушбу сўз фақат олифтагарчилик учун ишлатилган, холос.

…Бир ҳолатни ифтихор билан таъкидлаш лозим, шу муборак заминимиздан ўтган кўплаб хонлар, саркардалар, илм аҳли тил софлиги, турк тилининг обрўси учун курашиб келдилар.

Навоий бу тилнинг жозибаси ва қудратини кўрсатиш учун "Хамса"ни яратди, Амир Темур тилнинг ҳарбийда ишлатиш аҳамиятини оширди.

Қўқон хонлигининг сўнги хони Худоёрхон туркий тилни улуғлашга ҳаракат қилди. Девонда турк тилида ёзишмалар олиб борилишига эришди. Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён" асари қаҳрамони — ёш ва иқтидорли Анварни мирзабоши қилиб тайинлашига ҳам шу  асосий сабаб бўлган.

Бироқ ушбу ҳолатлар ўз-ўзидан бошқа ҳақиқатни кўрсатади: агар тилни мустаҳкамлаш учун мунтазам кураш олиб борилган экан, демак халқда ўзга тилларга мойиллик, уларга оғиб кетиш кайфияти мавжуд экан-да?!

"Кул Тигин" битигидаги аламли ҳайқириқни эсланг: "Турк беклари туркча отини ташлади, табғач бекларининг табғачча отини қабул қилиб, Табғач хоқонига қарам бўлди".

Биргина шу гапнинг замирида қанча маъно ва армон ётганини англаш мумкин. Бундай ҳайқириқлар ҳар кимни ҳушёрликка чорлаши, кўзини очиши ва тил масаласи ҳеч кимнинг шахсий иши эмаслигини тушуниб етишига туртки бўлиши лозим.

Шу ўринда тил тўғрисида сўз юрита туриб, исмлар  ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтиш жоиз.

"Кул Тегин" битигидаги ҳайқириқ бекорга битилмаган. Исм нафақат одамнинг, балки миллатнинг ҳам белгиси, кўзгуси ва ўзига хослиги.

Дунёга қаранг, шаклланаётган миллат фарзандларининг ўз туб исмлари йўқ. Улар фарзандларига ўзга миллат исмларини беради, ёки хаёлига нима ўнг келса, ўшани исм қилиб қўяверади.

Тарихда миллатнинг йўқолиб кетиши, янги босқичга чиқиши инсон исмининг ўзгариши билан кечган. Бир пайтлар, собиқ СССРда ҳам барча миллатларни йўқотиб, совет миллатини ташкил қилиш ғоялари кенг тус олган ва бу одамларнинг ўз  фарзандларига ғалати-ғалати исмлар қўйиши билан бирга кечган. Шукр қилиш керак, бу ҳолат барҳам топиб кетди ва энди одамлар фарзандларга миллий анъаналардан келиб чиқиб исм танламоқда.

Ачинарли жиҳати, гувоҳнома ёзиб берадиганларнинг чаласоводлиги, тилни билмаслиги миллатнинг аксарият қисмини номуносиб исмларда юришига олиб келмоқда. Ҳозирда исмининг ёзилишида хатоси бўлмаган инсон камдан кам топилади. Ходжа, Досмат, Махамат ва бошқа сон-саноқсиз исмлар борки, уларнинг бахтсиз эгалари, манқурт ўзини шу даражага олиб келган қалпоғига жон-жаҳди билан ёпишгани каби, шу номуносиб исмни ҳимоя қилишга ва уни айнан шу ҳолда ёзишни бошқалардан талаб этишга мажбур.

Ўзга тилларни ҳурмат қилган ҳолда, она тилини улуғлаш, ундан фахрланиш миллатнинг келажагини белгилайди. Бугун кўча-кўйда одамлар ўз тилидан уялмай, ҳазар қилмай, бемалол гапираётган бўлса, билингки, бу миллатнинг келажаги бор.

Тил тозалигини таъминлаш учун ёшларга тилларни яхшироқ ўқитишимиз лозим.

Ўзга тиллардан сўз кириб келиши буткул салбий ҳолат ҳам эмас, аслида. Ўз даврида Навоий ҳам ўзга тиллар сўзларидан фойдаланган. Қолаверса, рус сўзларини адабий тилга биринчи бўлиб олиб кирган ижодкор Завқий бўлади.

Рус тили ҳақида сўз борар экан, айтиш лозимки, у бугунги ўзбек тилига таъсир кўрсатаётгани учун айбдор эмас. Ва бу ҳолат фақат ўзбек тили билангина юз бераётгани йўқ. Бир вақтнинг ўзида бугун рус тилшунослари ҳам ўз тилларини четдан кириб келган сўзлар, янгидан пайдо бўлаётган жаргон(слэнг)лардан тозалолмай сарсон.

Нима деб ўйлагандингиз? XXI аср, глобаллашув даври! Маданиятлар, қадриятлар, тамаддунлар тўқнашмоқда, кесишмоқда. Жаҳонда инсониятнинг бирлашиш, умумийлашиш жараёни кечмоқда. Шундай ҳолатда асосий муомала воситаси бўлган тил чеккада тура оладими? Йўқ, албатта.

Ҳалиям бизнинг ёшлар янги сўз ва ибора яратишга, уларни чеккадан ўзлаштириб, ўзларига мослаштириб олишда рус ёшларичалик эмас. Руслар ўз фарзандларини яхшироқ, тўғрироқ тушуниш учун "Ёшлар слэнгларининг изоҳли луғати"ни ҳам чоп этишди. Бу яхшими ёмонми, бир нарса дейиш қийин. Бир жиҳатдан тил бойиётганга ўхшайди. Ахир ҳар хил сўзлар кўпаймоқда-да. Иккинчи жиҳатдан авлодлар ўртасида жарлик юзага келмоқда. Улар бир-бирларини яхши тушунмайди. Қолаверса, бу "слэнг"ларни ўқиб, тилнинг бойиётганига ҳам шубҳалана бошлайсан, киши. Янги кириб келаётган бир сўз ёки бирикма юзлаб сўзларни муомаладан сиқиб чиқармоқда. Сўз қашшоқлиги юзага келмоқда.

Шундай бир ҳолатни бизнинг ёшлар орасида ҳам кузатиш мумкин.

Лекин кишини қувонтирадигани, биз ҳали ёшларни тушуниш учун изоҳли луғат чиқариш даражасида эмасмиз.

Албатта, давлат тилимизни жаҳонга чиқиши учун ҳаракат қилишимиз керак ва вақти келиб, ўзбек тили ҳам жаҳон миқёсида ўрганилишига ишонамиз. Бироқ ҳозирча рус тили биз учун жаҳонга чиқиш ва бошқалар билан муомала қилиш учун асосий восита бўлиб қолаверади.

Умуман, тиллар кўлмакка айланиб қолганда, йўқолиб кетади. Шунинг учун у ривожланиб, тараққий этиб бориши керак.

Тилларнинг тарихига назар солинг, улар доим ўзгалар ҳисобига бойиб, ривожланиб борган.

Бир пайтлар туркий тил араблар таъсирида, сўнг рус тили туркий таъсирида ривожланган.

Испан тилида гаплашадиган Лотин Америкаси халқлари эса ҳанузгача бу тилдан миннатдор. "Испанлар барча бойлигимизни талаб кетди, лекин бизга ўзлари билмаган ҳолда энг катта бойликни – испан тилини ташлаб кетишди", дейишади улар.

Рус тилини дунёнинг бой тилларидан бири сифатида ўрганиш ҳеч қачон ҳеч кимга зарар қилмаган. Бу тилнинг тараққиётига ҳисса қўшган буюк шахсларнинг кўплари умуман рус ҳам эмасди. Масалан, "Жонли буюк рус тилининг изоҳли луғати"ни яратган В.В.Далнинг аждодлари скандинавиялик бўлган. Тургеневнинг аждодлари туркийлар бўлган. Айтматов бу тилда қанчалар гўзал асарларини яратди.

Гап рус тилининг гўзаллигида ҳам эмас. Гап шундаки, ҳар бир тил ўз ҳолича гўзал, жозибали ва бетакрор.  Ҳар қандай тил бебаҳо бойлик. Уни ўрганган киши эса ўша бойлик соҳибига айланади. Шунинг учун ҳам тил ўрганиш ҳеч қачон салбий баҳоланмаган. Чала-чулпа гапиришнинг негизини тил ўрганишдан эмас, чаласаводликдан ва фикр саёзлигидан қидириш керак.

Сўз сўнгида бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим: миллатнинг келажаги, ҳатто, уйда дастурхон бошида қайси тилда валақлашиб ўтиришимизга ҳам бевосита боғлиқ.

8939

"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган

468
(Янгиланган 21:30 22.01.2021)
Ҳарбий контингентни ошириш, армия инфратузилмаси қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россия ғарбий чегараларига босимни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Андрей Коц. Ҳарбий контингентни кўпайтириш, армия инфратузилмасининг қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россиянинг ғарбий чегараларига босимни кучайтиради. Май-июнь ойларида альянс совуқ уруш давридан буён энг йирик Defender Europe 2021 манёврларини ўтказади. Бунга жавобан Россия ва Беларусь кўламдорлиги жиҳатдан қолишмайдиган "Ғарб-2021" ҳамкорликдаги машғулотларни сентябр ойида ўтказишни режалаштирган. Буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.

Жанг майдони — Европа

Defender Europe 2021да, аввалгидек, Шарқий Европа ва Болтиқбўйида мудофаа ва ҳужум ҳаракатлари машқ қилинади. Машғулотлар афсонасига кўра, НАТО қўшинларига Калининград вилоятига штурм уюштириш, Россия ғарбий вилоятларини блоклашга, шунингдек, "русларнинг ёппасига ҳужумини" қайтаришга тўғри келади. Ўтган йилгилардан фарқли равишда, 2021-йилда алоҳида эътибор Шарқий эмас, балки Жанубий Европага қаратилади. Манёврлар Черногория, Косово ва Албанияда режалаштирилган. Болгария ва Руминияда Ҳаводан ҳужумга қарши машғулотлар ўтказилади ва "ер - ер" синфидаги ракеталардан ўт очиш амалга оширилади. Венгрия эса бошланаётган "урушнинг" орқа томони сифатида хизмат қилади.

Aмерикаликлар Европага кучларнинг асосий қисмини кўчиради, жумладан 1-отлиқлар ва 82-ҳаво-десант дивизиялари бўлинмаларини. Aтлантика океанидан юзлаб турли мақсадлар учун мўлжалланган ҳарбий техникалар олиб ўтилади. Бундан ташқари, Флорида штатидан 53-пиёда бригадаси етказиб берилади. Машғулотлардан сўнг америкаликлар баъзи қуролларни яна Европада "унутиб қўйишлари" ҳам истисно эмас, бу биринчи бор содир бўлмаяпти, ахир. Мутахассислар фикрига кўра, шу тариқа Пентагон йилдан-йилга минтақадаги ҳужум имкониятларини ошириб бормоқда.

Defender Europe 2021га жавобан Россия ва Беларусь сентябр ойида "Ғарб-2021" манёврларини ўтказади. Душанба куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилганидек, "қўшма машқлар юқори даражадаги шаҳарлашган шароитда бирлаштирилган ҳужум бўлинмалари томонидан қўшма ҳаракатларнинг янги усулларини синовдан ўтказиш"га, шунингдек, "янги ва модернизация қилинган қурол ва техника намуналари самарадорлигини баҳолаш"га имкон беради.

Минскда, стратегик манёвралар "кучли иттифоқчилик муносабатлари ва Беларусь ва Россиянинг мудофаа идораларининг Иттифоқ давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарашлари бирлигини" акс эттиришини қайд этишди.

Кучни кўз-кўз қилиш

Иккала томон ҳам маневралар бирон бир давлатга ёки ҳарбий блокга қарши йўналтирилмагани тўғрисидаги одатдаги дипломатик иборалардан фойдаланмадилар. НAТО кучлари томонидан Калининградга ҳужум саҳнасини машқ қилиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг шаҳарда кечадиган жангларга тайёрланишлари, ким кимга қарши жанг қилишини аниқ намоён этиб турибди. Aлбатта, кенг кўламли қуролли тўқнашув эҳтимоли жуда кичик, аммо реал.

Мутахассислар фикрига кўра, НАТОнинг 2021 йилдаги ҳаракатлари АҚШдаги ҳукумат алмашувига бевосита таъсир кўрсатади. Дональд Трамп президентлигининг тўрт йилида Шимолий атлантика блоки бирлиги сезиларли кучсизланди. Оқ уй эгаси биринчи галда америка манфаатларини кўзлашини яширмас, ва ҳатто альянсдан чиқиш имконияти борлигини ҳам истисно этмасди. Бундай оҳанг Европада кучли ташвишни келтириб чиқарди, яна бир бор ЕИ армияси ҳақидаги масала кўтарилди. Янги президент, кўриниб турибдики, ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилади.

"Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бу йил ёмонлашиб боради, — деб ҳисоблайди Геосиёсий масалалар Академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков. — Байден альянсни қайта тикламоқчи ва сафарбар шай ҳолатга келтирмоқчи. Бунинг учун эса ташқи душман керак. Хитой жуда узоқ бўлгани учун, Россия бу рольга ҳаммадан яхши мос келади. Вашингтонга ташқи душман образи америка жамиятини жипслаштириш учун ҳам керак".

Пул ишлаш

Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, аслида НAТОнинг Россияга қарши аниқ тажовузкор режалари йўқ. Aмерикаликлар учун альянснинг кейинги кенгайтирилиши - бу пул ишлашнинг ва Европани ўзига янада кучлироқ боғлашнинг усулидир. Вашингтон Трампгача бўлган даврга қайтади ва Кўхна дунё ишларига аралашувни кучайтиради.

"Мени наздимда, 2021-йилда НАТО ҳарбий ташкилотдан аллақандай глобал корпорацияга айланаётганини намойиш этади, — дея тушунтиради америкачи-сиёсатшунос Сергей Судаков. — Альянснинг муҳим масаласи аввалгидек ҳамон долзарб — бу молиялаштириш. Мусиқани пулини тўлаган буюради. Бюджетнинг учдан икки қисмини АҚШ таъминлайди, ва бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳаражатлар уч миллион доллардан ошиб тушганини яхши биламиз. Ва энг аввало - Вашингтон туфайли. Европа давлатлари АҚШдан поставкаларга умид қилишади - ҳатто сухой паёкларгача. Буни американинг улкан мудофаа бюджети қўллаб-қувватлайди — НАТО манфаатларида ҳаракат қиладиган корпорациялар жуда улкае миқдорда даромад кўришади".

Эксперт Шимолий Aтлантика альянсининг бугунги фаолиятини бир чўнтакдан бошқасига пул ўтказишга қиёслади. Вашингтон НAТОга пул ажратади, иттифоқчилар бу маблағларга Aмерика техникаси ва қуролларини сотиб олиш учун фойдаланади ва шу билан доира ёпилади.

Байден давридаги AҚШ Европа учун ҳарбий маҳсулотлар учун асосий бозорлардан бири бўлиб қолади. Демак, океан ортидан Россияга қарши риторика кучайишини кутишимиз керак. Aммо аксарият мутахассислар шунга аминки: Вашингтон ва Брюссел дунёда қудрати бўйича иккинчи ўринда турадиган армия кучини синаб кўришга журъат этолмаса керак.

468
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете

"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида

185
(Янгиланган 19:06 22.01.2021)
Ҳозирда вакцина 3 мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказилмоқда. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Татьяна Пичугина. "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоиз, дея таъкидлашмоыда Новосибирскдаги "Вектор" марказида. Бу - COVID-19 қўзғатувчиси - SARS-CoV-2нинг оқсил-тиканли майда фрагментларидан иборат синтетик препаратдир. Ҳозирда вакцинани уч мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказишмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик оборотига киритилган. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар бу вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

"ЭпиВакКорона"нинг таркиби нимадан иборат?

SARS-CoV-2 коронавирусининг учта қисқа ташувчи-оқсилга уланган оқсил-тиконли фрагментларидан. Ушбу фрагментларни пептидлар деб аташади, шу туфайли вакцина ҳам пептидли-вакцина номини олган. Оқсил-ташувчи коронавирус РНКасини ўраб олган нуклеокапсидли оқсилни ўз ичига олган. Иммун жавобни кучайтирувчи модда — адъювант сифатида — алюмин гидроксиди ўртага чиқади. Шунингдек, ёрдамчи бирикмалар ва сув ҳам бор. Барча таркибий элементлар синтетикдир.

Вакцина таркибига қандай пептидлар кирган?

РИА Новостига "Вектор" давлат илмий марказида хабар беришларича, вакцина пептидлари энг аввало В-ҳужацрали эпитопларни ўз ичига олган, Т-хелперли эпитоплар манбаси сифатида оқсил-ташувчи хизмат қилади. Бу нимани англатишини тушунтирамиз.

SARS-CoV-2 бу - нуклеокапсид - қобиққа ўралган РНК молекуласи кўринишига эга. Буларнинг барчаси ташқи томондан корона сингари йирик оқсил-тиконлар билан безатилган липид халтачасининг ичида жойлашган. Коронавирус ҳақида шу туфайли ҳам гапирилади.

Оқсил-тиконлар вирус бўлакчасига инсон ҳужайрасига ёпишиб олишга ва ичкарига киришга ёрдам беради. Кўпсонли тадқиқотларда, ушбу тиконлар организмда энг кўп иммун жавобни чақириши ўз исботини топган. Биологлар атамасида оқсил-тинкон - бу антигендир.

Ушбу оқсил молекуласи жуда йирик бўлиб, уларда алоҳида участкалар - эпитоплар мавжуд. Иммун тизим ҳужайралари уларни танийди ва инфекцияга қарши кураш механизмини фаоллаштиради.

"В-эпитоплар ва Т-эпитоплар мавжуд. Биринчилари антиген детерминантлар деб аталади. Бу антитаначалар билан боғланувчи антиген молекулалар участкаларидир. Аммо бу участкалар даставвал В-лимфоцитлар рецепторлари билан боғланади ва уларни антитаначаларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган плазма ҳужайраларга айлантириш жараёнини ишга туширади", - деб ҳикоя қилади профессор Екатерина Колесанова, В.Н.Орехович номидаги биотиббий кимё ИТИ пептидли инженерия лабораторияси раҳбари.

Аммо ҳаммаси ҳам бу қадар оддий эмас. Антиген пуфак-эндосома таркибида В-лимфоцит ичига кириб, у ерда қисқа фрагментларга ажралади. Эндосомалар билан иккинчи синф гистомослик бош комплексини ташкил қилувчи оқсиллар боғланади. "Бу оқсиллар антигеннинг айрим фрагментларини ушлайди, улар хўжайин-организми оқсиллари фрагментларига ўхшамайдиган, одатда узунлиги 14-20 аминокислота қолдиқлари кўринишида бўлади. Ўзимизники-бегонага ажратиш жараёни шу ҳолатда рўй беради", - деб давом этади эксперт.

Сўнгра гистомослик бош комплекси оқсиллари антиген фрагментлари билан биргаликда В-лимфоцитлар сатҳида пайдо бўлади. Ва бу ерда уларни махсус иммун ёрдамчи-ҳужайралар Т-хелперлар таниб олади. Улар В-лимфоцитлар билан боғланади ва уларни фаоллаштиради. "Вакцина антитаначалар ишлаб чиқилишини чақириши учун, унда антиген қўзғатувчининг В- сингари, Т-хелпер эпитоплари бўлиши керак", - дея қайд этади профессор Колесанова.

Вакцина қандай ишлайди?

Эмлаш натижасила оқсил-ташувчи барча учта пептидни инсон В-лимфоцитига етказиб беради. Улар В-лифоцитни фаоллаштиради ва ҳимоя антитаначалари - иммуноглобулинлар ишлаб чиқила бошлайди. Ҳар бир В-эпитоп ноёб иммуноглобулин синтези учун жавоб беради. Биринчи галда M (IgM) синфидаги антитаначалар ҳосил бўлади, кейинроқ - IgG синфидаги, аммо охиргилари қонда энг узоқ қолиш ва иммунитет борлигини далиллаш хусусиятига эга.

"Вектор"да эмлаш туфайли пайдо бўладиган антитаначалар коронавирус оқсил-тиконига ўхшашлигини тасдиқлашмоқда. Иммунлашган кўнгиллилардан олинган қон зардоблари вирусни йўқ қилувчи фаолликни намоён этмоқда. Бу эса, антитаначалар коронавирусни нафақат таниш, балки уни йўқ қилишга қодирлигини англатади.

"ЭпиВакКорона" таркибидаги коронавирусми ёки қандайдир бошқа вирус?

У ерда ҳеч қандай вирус ёки уларнинг қисмлари йўқ. У аденовирусли "Спутника V" вакцинасидан шуниси билан фарқ қилади. "ЭпиВакКорона"да РНК, ДНК, ҳеч қандай тирик компонентлар, консервантлар ва антибиотиклар ҳам йўқ. Таркиби Роспотребнадзор сайтида, шунингдек, интернетда жойлаштирилган вакцина кўрсатмасида батафсил ёзилган.

"ЭпиВакКорона"да коронавирус оқсилларига ўхшаш оқсиллар фрагментлари - пептидлар мавжуд. Уларни сунъий равишда синтезлашган ва ташувчи-оқсилга улашган. "Вектор" томонидан рўйхатга олинган RU2738081 патентга мувофиқ, уни синтезлашга ичак таёқчаси ёрдам беради.

Эмлаш қандай амалга оширилади?

Вакцина суспензия кўринишида чиқарилади ва шприц ёрдамида елка мушакларига киритилади. Пептидли препаратлар тезкор ва кучли иммунитет жавобини ҳосил қилмайди, шу боис, "ЭпиВакКорона"ни икки марта 21 кунлик орқалиқ билан тенг дозаларда киритишади.

Салбий таъсирлари қандай?

I-II фаза синовларида қатнашган кўнгиллилар укол жойида тез ўтиб кетувчи камроқ оғриқ бўлгани ҳақида айтишган. Бошқа салбий таъсирлар кузатилмаган.

Рўйхатдан олингандан кейинги синовлар (III фаза) иштирокчилари томонидан ташкил этилган #ЭпиВакКорона норасмий Telegram-каналида оз миқдордаги салбий ҳолатлар ҳақида айтилади: булар ноқулайлик, укол қўйилган жойнинг бир сутка давомида қизариб туриши, елкадаги кучли оғриқ. Юқори ҳарорат, кучли тана оғриғи ҳеч кимда кузатилмаган, ёки бу оғриқлар ва эмлаш ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган.

"ЭпиВакКорона" самарадорлиги қандай?

"Иммунологик ва профилактик самарадорлик бор. Биринчиси - бу ўзига хос антитаначаларнинг ишлаб чиқилиши. I-II фаза клиник синовлари якунига кўра, ўзига хос антитаначалар барча кўнгиллиларда ҳосил бўлган. Профилактик самарадорлик — бу эмланганларнинг касалликдан ҳимоясидир. Вакцина рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар устидан тадқиқотлар давом этмоқда, маълумотлар февралда чоп этилади", — дея изоҳ беради Роспотребнадзор матбуот-хизмати.

I-II фаза клиник тадқиқотлари ҳали якунланмаган, дея аниқлик киритишди "Вектор" ДММда. Фақатгина оралиқ натижалари бор.

Ҳозирда плацебо гуруҳи билан иккиламчи кўр-кўрона рандомизирлашган тадқиқот ўтказилмоқда. Одамларни тасодифий тарзда гуруҳларга бўлишмоқда. Ким вакцина оляпти, ким — физэритма - на кўнгиллилар, на шифокорлар билади. Уч минг нафар иштирокчидан 2897таси вакцина қилинди, чорак қисми плацебо олган. Синовлар энг сўнгги кўнгилли эмлангандан сўнг 180 кундан кейин якунланади.

Бир вақтнинг ўзида ёши 60дан катта 150 кўнгиллиларда синовлар ўтказилмоқда. Бу гуруҳ бўйича дастлабки маълумотлар феврал ойида эълон қилинади.

Коронавирусга қарши пептидли вакцинани яна ким ишлаб чиқади?

Пептидли вакциналар бутун дунёда тажриба босқичида турибди. Уларни ишлаб чиқиш ва текшириш жуда машаққатли, шу боис, улар мРНК, векторли ва инактивирланган/ўлдирилган вакциналардан ортда қолмоқда. Россия бу масалага ўз кучи билан ечим топиш учун етарлича ресурс ва малакали кадрларга эга.

БССТ рўйхатида 19 январь ҳолатига, "ЭпиВакКорона"дан ташқари, — яна иккита пептидли номзод-вакциналар бор.

Уларни одамларда синашмоқда.

185
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом

Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди

81
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шавкат Aбдукамилов атом энергетикаси бошқаруви тизимига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишидан олдин атом соҳасидаги ёш мутахассисларни нималар кутиши ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.

Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.

"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.

Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.

Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Абдукамилов: выпускников-атомщиков никто сразу не допустит к пульту АЭС
81
Теглар:
АЭС