Андрей Князев

Князев: Гулнора Каримова ишини унинг бутун оиласи билан боғламаслик керак

4960
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзгаларнинг мулкларини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланмоқда

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik, Дмитрий Ключевский. Эксперт Александр Князевнинг фикрича, Ўзбекистоннинг собиқ президенти Гулнора Каримованинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарда ҳеч қандай шов-шувли нарса йўқ, чунки жиноят иши бўйича жараён бир неча йил олдин, Ислом Каримов ҳаётлик пайтидаёқ бошланган.

"Каримова фаолияти билан боғлиқ барча ишларни тергов қилиш 2011 йилда, шахсан президентнинг топшириғи билан бошланган. Табиийки, ўтган йиллар давомида янги фактлар пайдо бўлган, бу табиий ҳолат. Бунинг устига, Гулнора ва унинг атрофидагиларга нисбатан суриштирув ишлари очиқ бўлган. Ҳа, бу ҳолат турли миш-мишларга сабаб бўлган, лекин бу ўша миш-мишларни тарқатганларнинг муаммоси. Ҳозирда, афтидан, у ёки бу жиноят ишлари бўйича аниқ изоҳлар пайдо бўлган", — деди Князев.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари қизи билан боғлиқ мазкур ҳолатни ҳеч ким Каримов оиласининг бошқа аъзолари билан боғламаслигига экспертнинг ишончи комил.

"Гулнора Каримова фаолияти билан боғлиқ барча нарсани биринчи президен, унинг турмуш ўртоғи ва кичик қизидан алоҳида тарзда кўриш лозим. Мамлакатда марҳум давлат раҳбарининг оиласига алоҳида муносабатда бўлишади. Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳукумати биринчи президентнинг оиласига ижобий муносабатда, Гулнора эса қилган жиноят учун ўзи жазоланиши шарт", — таъкидлади эксперт.

У шунингдек, Ўзбекистон собиқ раҳбарининг катта қизи мамлакатда ҳеч қачон жиддий сиёсий шахс деб ҳисобланмаганлиги боис мазкур жараённинг қандайдир сиёсий оқибатлари бўлиши мумкинлигини инкор этди.

"Гулнора ҳеч қачон сиёсий шахс бўлмаган. Унинг президент вориси бўлиши ҳақида тарқалган миш-мишлар – буткул бемаънилик. Мазкур жиноят иши ҳеч қандай сиёсий акс-садога эга эмас", — деди Князев.

Гулнора Каримованинг хориждаги, хусусан, Россиядаги активлари ва мулкларини хатлашга тўсиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга эксперт бу мутлақо юридик хусусиятга эга савол эканлигини билдирди.

"Бу масалада жиддий мураккабликлар кўрмаяпман. Агарда низоли объектлар ёки ушбу мулкка нисбатан бошқа даъвогарлар бўлмаса, бу соф ҳуқуқий кўринишга эга. Россия сиёсий раҳбарияти томонидан эса, менимча, ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди", — деди эксперт.

28 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилинганлигини маълум қилди.

У хусусан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзгаларнинг мулкларини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланмоқда.

4960
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (22)
Павильон компании RT (Russia Today)

RTнинг тақиқланиши: Ғарб Россияга қарши ишлашни унутиб қўйгани ҳақида

305
(Янгиланган 17:26 10.07.2020)
Литва ўз ҳудудида RT-нинг бешта каналини трансляциясини тақиқлади. Бу Латвия ҳукумати шунга ўхшаш қадам қўйгандан бир ҳафта ўтгач рўй берди. Навбатда - Эстония, унинг ташқи ишлар вазири ҳам шунга ўхшаш чора қўлланилишини истисно қилмади.

 

Бу масала бўйича Таллиннинг алоҳида позицияси имкониятлари унчалик катта эмас ҳам: уччала “Болтиқбўйи йўлбарслари”нинг Россияга қарши анъанавий келишуви ва республикада Sputnik агентлиги ишлашига тўсиқларни яратишда Эстония ҳукумати энг фаол ва изчил бўлганликларини ҳисобга оладиган бўлсак. Маълумки, керакли натижага эришиш учун улар агентлик ходимларига жиноий таъқиб таҳдиди билан очиқдан-очиқ қувғин қилишди.

Бироқ, бу воқеада энг қизиғи Вильнюснинг қарорга расмий асос келтириши. Унга мувофиқ, ўз навбатида Ғарб санкцияларига учраган Дмитрий Киселев, RTни бошқараётганлиги медиа-манбага қарши чоралар кўриш учун сабаб бўлган.

Гап ҳатто шунда ҳам эмас-ки, бу баёнот нотўғрилиги сабабли Литва ҳукуматига пичинг изоҳлар билан танбеҳ берилди, бу изоҳлар муаллифлари RTнинг аслида Дмитрий Киселёв бошқарадиган “Россия сегодня” ҲАА тузилмалари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эсладилар.

Муҳимроғи шундаки, худди шунга ўхшаши олдин рўй бериб бўлган: бир ҳафта олдин, Латвия ОАВлар бўйича Миллий кенгаши RTнинг тақиқланишини телеканаллар Дмитрий Киселёвнинг “амалдаги шаҳсий назорати остида” эканлиги билан изоҳ берган эди. Кейин, худди шу тарзда, Маргарита Симоньян ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги Латвия расмийларининг очиқдан-очиқ профессионалсизлиги ва ўзларининг қарорларини очиқдан-очиқ сафсата эканлиги ҳақида баёнот беришди.

Ўша пайтда, рўй берганни тасодиф ва маълум бир ижрочиларнинг хатоларига йўйиш мумкин эди: ахир, ҳеч бир тизим ишини тушунмаганлар ва палапартиш ишлайдиганлардан кафолатланмаган. Аммо бундай вазиятда давлатга ўзини орқага тортиши унча яхши эмас, ҳатто ўз амалдорлари очиқчасига зарба остига қўйса ҳам.

Аммо Литвада ҳам вазият ҳудди шу тарзда қайтарилиши шуни аниқ кўрсатадики: ҳеч қандай тасодиф бўлмаган, бўлмайди ҳам. Буларнинг барчаси Латвия ва Литва ҳукуматларининг онгли позициясидир, бунда барча “ҳаҳ, шундай қолаверсин” тамойилига тушади.

RT узатилишини тақиқлаш сиёсий қарор эканлиги яққол. Аммо буни қонуний “тозароқ” сабаб билан тушунтиришнинг иложи йўқмиди? Албатта бор. Аммо бунинг учун улар кўпроқ ҳаракат қилиши, масъул идораларни ҳаракатлантириши, қонунчиликдаги тешикларни қидириши керак эди.

Бир вақтлар айнан қабул қилинаётган қарорларнинг ташқи нуқсонсизлигига амал қилишнинг юридик моҳирлик каби ҳусусият Ғарб демократиясининг муҳим кузурларидан бири бўлган. У расмий процедураларга риоя қилишга мойил бўлмаган бошқа сиёсий тизимлар фонида анча эди.

Аммо ўшандан бери жуда кўп вақт ўтди. RT узатилишини тақиқлаш масаласида, Болтиқбўйи мамлакатлари сўнгги йилларда бутунлай бошқа ва анча кучли давлатлар томонидан яхши йўлга қўйилган йўлдан юрди.

Америкаликлар учун номаълум кукун билан тўлдирилган найча силкитишни, халқаро ҳамжамият олдида Ироққа бостириб киришни оқлаш учун чиндан ҳам мавжуд бўлган бошқа сабабларни қидириш ўрнига қўйди. Скрипалларнинг заҳарланиши атрофида британияликлар катта томоша намойиш этди - ва улар ҳеч қандай яққол, диққат билан қарашга лойиқ бўлган бу “тешиклардан” хижолат бўлишмади. Адолатни ўз миллий брендига айлантирган Нидерланди, МН17 иши бўйича суд жараёнида шундай “кульбитлар”ни уюштирдики, бундан ҳайрон ҳам бўлиб бўлмайди.

Нафақат Россия, балки Хитой, Эрон, Венесуэла ва бошқа “яккаланган мамлакатлар”га келсак, бундай мисоллар шунчалар кўп-ки, улар аллақачон камдан-кам учрайдиган истиснолардан одатий ҳолга айланди. Бундай фонда, Литва ва Латвия ҳукуматларининг RT трансляциясини тақиқлаш билан боғлиқ позицияси ниҳоятда узвий уйғун кўринади: расмий асос сифатида бу сафсатани эълон қилиб бошни оғритмаса ҳам бўлади.

Бунда ҳатто қандайдир мантиқ ҳам бор: Россияда қарши қарашларга эга аудиторияни “Киселёв RTни бошқараётгани” (ҳудди шу тарзда, “Скрипальни Путин заҳарлагани” ёки “Донбас устида Боингни Кремл уриб туширгани”) туғрисида иддаолар қониқтиради, Россияга, ва уни ёқтирадиган давлатларни эса Ғарб ўз томонига ишонтириш ва оғдириш масаласини маънисиз ва маблағлар сарфлашдан маъно йўқлигини тобора тушуниб етмоқда.

Дастлаб, бу (очиқчасига палапартиш) ёндашув Ғарбнинг ахборот, сиёсий, мафкуравий ва ҳатто маънавий монополияси туфайли юзага келди. Айнан шу туфайли у маълум бир вақтда ўз сиёсатини, Россия ва умуман олганда, ўз рақобатчиларга нисбатан пуҳталик билан ва профессионал равишда ишлаб чиқиш зарур деб ҳисобламай қўйди. Натижада, у бу монополияни қўлдан чиқарганини, шу жумладан ваколатларнинг йўқолиши туфайли ва “ҳаҳ, шундай ҳам бўлаверади” тамойилига  ишониб қолганини пайқамай қолди.

Энди вазият янги босқичга ўтди. Ҳозирда худди шу кучлар самарали ишлаш ва жиддий малакали ҳаракатлар қилишдан маъно кўрмаяптилар, чунки “ўзимизникилар эпланиб олади”, душманни эса барибир авраб бўлмайди.

Бу ерда ажабланарли нарса шундаки, улар жиддий ишонадиларки (ва RT бўйича прибалтларнинг яқиндаги қарорлари буни тасдиқлайди) бундай юқори профессионал ёндашув ёки профессионал бўлмаган ёндашув уларни Россия устидан мафкуравий ва геосиёсий ғалабага олиб келади.

305
Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото

Тошкентда йил бошидан зўравонликдан жабр кўрган 709 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди

268
(Янгиланган 13:30 10.07.2020)
Ҳимоя ордерларининг 313 таси жисмоний, 7 таси жинсий, 12 таси иқтисодий, 377 таси руҳий зўравонликлар учун берилган.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Тошкент шаҳрида жорий йилнинг олти ойи давомида зўравонликдан жабр кўрган аёлларга 709 та химоя ордери берилди, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими.

Таъкидланишича, ҳимоя ордерларининг 639 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган ҳолатлар юзасидан берилган. Зўравонликларнинг 583 таси оиладаги келишмовчилик, 52 таси моддий етишмовчилик, 35 таси рашк, 39 таси оиладаги учинчи шахс аралашуви туфайли келиб чиққан.

Зўравонликлар 436 та ҳолатда турмуш ўртоқ, 38 та ҳолатда қайноналар, 26 ҳолатда келинлар 209 ҳолатда эса бошқа шахслар томонидан аёлга нисбатан содир этилган.

Шунингдек, ҳимоя ордерларининг 313 таси жисмоний, 7 таси жинсий, 12 таси иқтисодий, 377 таси руҳий зўравонликлар учун берилган.

Маълумот учун, коронавирус эпидемияси туфайли ўртача ҳисобда 2,6 миллиард киши бир неча ойдан бери ўз-ўзини яккалаш тартибида турмуш кечирмоқда. Ушбу вазиятдан оилавий зўравонлик ҳолатлари кескин кўпайиши кузатилмоқда. Айрим мамлакатларда оилавий зўравонликдан жабрланганлар сони 2 баравар ошгани ҳақида БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 5 апрел куни сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.

268

Грециялик сиёсатчи Туркияга қарши санкциялар киритишни таклиф қилмоқда

53
(Янгиланган 12:37 11.07.2020)
Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - деди сиёсатчи.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Греция Туркиянинг Истанбулдаги Авлиё София черковини масжидга айлантириш ҳақидаги қароридан сўнг Анқарага қарши зудлик билан санкциялар киритиши, Комотинидаги турк консуллигини, Салоникидаги Камол Отатурк музейини, Туркия билан чегараларни ёпмоғи ҳамда Вотаникосдаги масжидни очмаслиги ва юзлаб ноқонуний масжидларни беркитиши лозим, деди РИА Новостига Европарламентнинг собиқ депутати, "Греция – бошқа йўл" партияси президенти Нотис Мариас.

Мариас Крит университети профессори бўлиб, таълим масканида Европа иттифоқининг институционал тузилишидан дарс беради.

Туркия давлат кенгаши - мамлакатнинг олий маъмурий суди - жума куни 1934 йилда имзоланган Авлиё София соборини музейга айлантириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Воқеадан кўп ўтмай Туркия президенти Тойиб Эрдоған соборнинг масжидга айлантирилиши ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошланиши ҳақида қарорни имзолади.

"Эрдоған кўп йиллар давомида Авлиё София соборини масжидга айлантиришга тайёрлади. Шу боисдан, 2014-2019 йилларда Европарламент депутати бўла туриб, кўп бора уни Европа парламентидаги чиқишларимда қоралаганман", - дейди Мариас.

У Эрдоғаннинг собор бўйича қарорини фитнага йўғрилган, тарихга зид, мутлақо ноқонуний, деб атади.

"У ЮНЕСКОнинг Авлиё София соборини Бутунжаҳон мероси объекти деб эълон қилиш ҳақидаги қарорини бузмоқда. Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - дейди сиёсатчи.

"Дунё маданий ҳамжамияти Туркиянинг чақириғига қарши туриши ҳамда "маданият ва варварлик" сингари иккиланишга варварликка йўқ, муросасизликка йўқ, ислом фундаментализмига йўқ, деб жавоб бериши керак", - дейди Мариас.

Унинг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг Авлиё София соборини масжидга айлантириш бўйича ноқонуний қарори аллақачон Греция, Россия, ЕИ ва АҚШ, ҳамда барча насроний дин пешволари томонидан қораланган.

"Ушбу контекстда Москва Патриархиясининг мурожаатномаси айниқса баланд янгради", деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият, ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва бутун маданиятли дунё Авлиё Софиянинг музей ва Бутунжаҳон мероси сифатида сақланиб қолиши учун доимий курашни эълон қилишлари лозим, православ халқлари, греклар ва руслар эса "Авлиё Софиянинг замонавий қулаши, православларга қарашли энг катта черковнинг масхараланиши, бизнинг насроний динимизга бўлган ҳақоратга қарши" курашнинг олд қаторида туришлари керак.

Сиёсатчи кескин жавоб чораларини таклиф қилди.

"Греция зудлик билан Туркияга қарши санкциялар киритмоғи лозим. (Мусулмон озчилик истиқомат қиладиган) Комотинидаги турк консуллигини ёпиши, Салоникидаги Камол музейини маҳкамлаши, Туркия билан чегараларни ёпиши ҳамда одамлар ва товарларнинг ҳар қандай ҳаракатини таъқиқлаши, Вотаникосдаги масжидни очмаслиги, иммигрантлар томонидан бошқариладиган юзлаб ноқонуний масжидларни ёпиши керак", - дейди сиёсатчи.

"Шу билан бирга, Греция ЕИни Туркияга иқтисодий санкциялар киритишни, хусусан, Туркияни ЕИ ва Европа инвестиция банки орқали молиялаштиришни таъқиқлашга, турк амалдорларининг активларини музлатишга, турк амалдорларининг ЕИга киришини таъқиқлашга ва турк маҳсулотларини Европа Иттифоқига импорт қилинишига эмбарго жорий этилишини қатъий талаб қилиши керак. Фақат шу йўл билан биз Эрдоғанга Авлиё София собори православликнинг энг буюк черкови эканлиги ва шундай бўлиб қолиши, у ўз ҳаракатлари билан бу ҳолатни булғай олмаслиги ҳақида хабар юборамиз", - дейди Мариас.

 

Купол мечети
© Sputnik / Александр Паниотов

Замонавий Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатуркнинг Салоникидаги музейига ҳар йили Туркиядан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Грециядаги масжидларга келадиган бўлсак, бир неча ойдан сўнг Афина шаҳрининг Вотаникос туманида масжид очилиши кутилаётган эди. Афина - масжидлар мавжуд бўлмаган энг сўнгги Европа пойтахти бўлиб қолмоқда. 1832 йилда Усмонийлар салтанатидан мустақилликни эълон қилгач, Грециянинг бирорта ҳукумати шу пайтгача Афинада масжид қуришга рухсат бермаган. Греция пойтахтида Яқин Шарқ, Африка ва Ҳинд субконтинентидан ўн минглаб мусулмонлар истиқомат қилишади.

Айя-Софияга насроний император Юстиниан томонидан асос солинган ва у 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Икки минг йилдан зиёд тарихга эга собор насронийлар дунёсидаги энг йирик ибодатхона саналган. Константинопол Усмонийлар томонидан босиб олиниб, Византия салтанати қулагач собор 1453 йилда масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декретига мувофиқ бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Айя Софияни масжидга айлантириш қарорига дунёнинг кўплаб давлатларида кескин муносабат билдирилди.

53