Затулин: Россия ва Ўзбекистон муносабатларида ўзгача янги вазият юзага келди

© МО РФФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шубҳасиз, Россия билан яқин муносабатларга интилмоқда, деб ҳисоблайди Россия Давлат Думаси МДҲ ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Константин Затулин

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik, Алексей Стефанов. Россия Давлат Думаси МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Константин Затулин собиқ Совет Иттифоқи давлатларида кузатилаётган асосий ўзгаришлар ва келажакдаги истиқболлар ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступает на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в штаб-квартире ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Туркия нашри Шавкат Мирзиёевни дунёни ўзгартираётган етакчи 10 раҳбар рейтингига киритди

"Бугунги кунда сиёсий нуқтаи назардан, собиқ совет иттифоқи ҳудуди Россия билан муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, Россия Федерациясининг ресурслари ва салоҳиятига таянаётган мамлакатлар, Евроосиё иқтисодий иттифоқига бирлашган, бундан олдин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига эга бўлган мамлакатларни ташкил қилади. Бир нечта сабабларга кўра, уларнинг истиқболи мутлақо бошқача бўлган — бу макондан ажралиб чиқиш, Совет Иттифоқидаги барча яхши нарсаларни унутиш, фақат ёмонни эслаб, бошқа ҳудуд — Европа иттифоқига, бошқа минтақавий ташкилот қўшилиш ёки бошқа яқин ҳамкорларни танлаш интинган давлатларга бўлинган", — деб ҳисоблайди Затулин.

Бироқ собиқ Совет Иттифоқ ҳудудида икки марказни яратишга бўлган барча уринишлар жуда заиф, дея таъкидлади сиёсатчи, Россия нафақат дунёдаги энг йирик давлатлардан бири, балки собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги энг йирик мамлакат ҳамдир.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД жангарилари афғон-туркман чегарасида ўрнашиб олмоқда

"Россияда, бутун собиқ Совет Иттифоқи иқтисодиётининг 80 фоизини қамраб олади. Совет Иттифоқи ҳудудида Россия билан тенг қаршилик яратишнинг ҳар қандай уринишлари сунъийдир ва манфаатдор томонлардан катта инвестицияларни талаб қилади. Шунингдек, биринчи ўринда Ғарб томонидан, биз биламизки, бундай саъй-ҳаракатларни амалга ошираётган, Европа иттифоқига аъзо бўлиш билан қизиқтириш мақсадида "Тинчлик учун шерикчилик" дастури ва НАТОнинг "Шарқий ҳамкорлигини" ўтказиш дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу, албатта, Украина инқирозининг асосий ташқи сабаби ва Украинадаги воқеаларнинг ривожланишига гувоҳ бўлдик", — деб таъкидлади Затулин.

Марказий Осиё давлатлари ҳақида тўхталганда, "Бизда Ўзбекистон билан муносабатларда ўзгача янги вазият юзага келмоқда. Менимча, Каримов давридан сўнг энг яхши истиқболлари мавжуд. Ўзбекистон янги раҳбари, шубҳасиз Россия билан яқинроқ муносабатларга интилмоқда. Бу ерда ҳам ўз чегаралари бор", — деб таъкилади депутат.

Что сказали журналистам Жээнбеков и Назарбаев — видео - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Жээнбековга: Қозоғистон сиз қўядиган ҳар қандай масалани ечишга тайёр

"Қирғизистон сайловдан сўнг "кўзга кўринган спикерини йўқотди". Бу президент Атамбаев, у ҳар доим ўз миллий манфаатларини амалга оширишга ҳар доим ҳам ёрдам бермаган ва баъзан қўшни давлат — Қозоғистон билан бўлган тўқнашувларга олиб келган", — деди Затулин.

"Энди Қирғизистон нисбатан тинч бўлган раҳбарияти билан мамлакатда аввалгидан кўра ички ишларига кўпроқ эътибор берилишига умид бор. Бу мамлакатда тинчлик бўлиши жуда муҳимдир", — деб таъкидлади Давлат думаси депутати.Қозоғистонга келсак, сиёсатчининг сўзларига кўра, Россия Нурсултон Назарбоев танлаган курс ўзгармаслиги ва у ерда ҳамма нарса "фалокатсиз ва ички зиддиятларсиз" бўлишига манфаатдордир.

Янгиликлар лентаси
0