Ўзбек кураши - полвонлар эмакламайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКураш, Шахрисабз
Кураш, Шахрисабз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизлар билан олишган, урушларни ҳал қилган, миллий озодлик учун курашган полвонлар; халқаро даражадаги курашлар таққосидан туғилган фикрлар

Инсоният пайдо бўлибди-ки, бир-бири билан курашади… Кураш тушиб келади…

Ўйлайман-ки, бу ўринда гап спорт тури ҳақида кетаётганини тушундингиз.

Кураш - Sputnik Ўзбекистон
Дунё курашчилари Шаҳрисабз шаҳрида гиламга тушади
Дарҳақиқат унинг тарихи инсоният тарихи билан тенг. Мисрликлар эрамиздан 25 аср аввал ҳам кураш билан шуғулланган. Ўзбекистон ҳудудидан жез даврига оид, эрамиздан 15 аср бурун ясалган, кураш тушаётган полвонлар ҳайкалчалари топилган, қадимги греклар спортнинг бу турини яхши кўришган ва унга спортдай эмас, фандай муносабатда бўлишган.

Мана, шуларнинг акс-садоси ўлароқ Шаҳрисабзда ҳар тўрт йилда бир маротаба, хусусан, жорий йил 19-23 апрел кунлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган VII халқаро турнир" мусобақаси ўтказилди.

Ушбу тадбирни ёритишда Sputnik Ўзбекистон мухбирлари ҳам қатнашди. Дунёнинг 30га яқин мамлакати полвонлари Шаҳрисабзда гиламга  тушган куни техник сабабларга кўра, тадбирни ёритиш имкони бўлмади. Аммо мана бугун, бироз кечикиб бўлсада, турнирдан олган таассуротларимиз асосида ўзбек кураши, унинг фалсафаси ва жаҳон спортининг ушбу тур орасидаги ўрни ҳақида икки оғиз мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз.

Хуллас, қадимги Юнонда, Римда, Японияда, Хитойда ва, ниҳоят, Марказий Осиёда кураш азалдан мавжуд эди.

Кураш, албатта, икки кишининг ўзаро куч синаши, бири иккинчисини енгиш учун қиладиган ҳаракатларгина эмас, бунинг ўз фалсафаси, мазмуни, моҳияти бор. Хўш, ўзбек курашининг жаҳон спортидаги энг ёрқин турлар — юнон-рум кураши, эркин кураш, дзю-до ва самбо кабилардан фарқи нимада?

Барчасининг мақсади битта — рақибни енгиш, енгганда ҳам курагини ерга теккизиб, енгиш. Фақат бунга эришиш йўллари, усуллари бироз фарқланади.

Аслида "кураш" сўзи ҳалоллик ва тўғриликни ифодалайди. Бошқа турларни камситмаган ҳолда айтиш мумкин-ки, ўзбек кураши уларнинг орасидаги энг тўғри ва ҳалоли.

Юнон-рум курашини олинг. Унинг асослари қадимги Юнонистонда яратилган ва дастлабки олимпиадалар дастурида бўлган. Унда рақибнинг қўли, бўйни, танасидан тутиб, курагига йиқитиш лозим. Бунда оёқни ишлатиб усуллар қўллаш мумкин эмас.

© Sputnik / Murad OrujovФиналы греко-римской борьбы в весовых категориях 59, 71, 80, 98 килограмм IV Игр Исламской солидарности
Финалы греко-римской борьбы в весовых категориях 59, 71, 80, 98 килограмм IV Игр Исламской солидарности - Sputnik Ўзбекистон
Финалы греко-римской борьбы в весовых категориях 59, 71, 80, 98 килограмм IV Игр Исламской солидарности

Эркин кураш-чи? Унда оёқ-қўлни эркин ишлатиш, қўл билан тананинг пастки қисмидан тутишга рухсат этилган.

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишОлимпиада 2016. Вольная борьба. Мужчины. Третий день
Олимпиада 2016. Вольная борьба. Мужчины. Третий день - Sputnik Ўзбекистон
Олимпиада 2016. Вольная борьба. Мужчины. Третий день

Япон кураши — дзю-донинг фалсафаси, тартиб-қоидасидан кўринадики, у бироз айёрлик ва эпчилликдан иборат. Унинг яратилиши ҳақидаги ривоятни эсланг: табиб Акаяма қиш куни қордан эгилган дарахт шохларини кузатади. Шохларнинг бақуввати қор оғирлигини собит туриб кўтармоқчи бўлади ва "қарс" этиб синади. Нимжон шохлар эса оғирликдан эгилиб, ниҳоят устидан қорни тушириб юбориб, ўз ҳолига қайтади.

Шунда Акаяма енгиш учун ён босиш ғоясини ўйлаб топади ва у яратган тартиб-қоидалар асосида кейинчалик дзю-до юзага келди. Яъни рақибнинг кучини унинг ўзига қарши ишлатадиган кураш тури. Бу турда, қоидалар эркин, унда оғриқ ва бўғиш усулларига рухсат этилган.

© НОК УзбекистанаСоревнования по дзюдо
Соревнования по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон
Соревнования по дзюдо

Самбо — курашнинг бу анчайин кенжа тури ўзидан бурун пайдо бўлган яккакурашларнинг кўпидан турли усулларни, хусусан ўзбек курашининг ҳам тартиб-қоидаларини қабул қилган. Анчайин эркин.

© Sputnik / Василий Пономарев / Медиабанкка ўтишСамбо
Самбо - Sputnik Ўзбекистон
Самбо

Ўзбек кураши ҳам мана шу оиланинг тўлақонли аъзоси сифатида ўзида халқнинг мардлик, тантилик, ҳаққонийлик каби сифатларини мужассам қилган. Унинг қоидаларига бир қўр назар солсангиз буни дарров илғайсиз.

Ўзбек кураши ўз тартиб-қоидалари билан қайд этилган тўрт турнинг ўртасида туради. Унда юнон-рум ёки эркин курашдаги каби гиламда "эмаклаш", юдзю-до ва самбодаги каби ҳар қандай усулни қўллаб, рақибни енгиш тартиби йўқ.

Унга мардонаворлик хос, у полвонни, енгиши, енгилишидан қатъий назар, ҳурмат қиладиган спорт. 

© Sputnik / Рамиз БахтияровКураш
Кураш - Sputnik Ўзбекистон
Кураш

Миллий курашнинг ушбу қоидалари тўғрисида Ибн Сино "Тиб қонунлари"да кўрсатиб ўтган.

Халқ ҳаётда рақиблари билан қандай курашса, спортда ҳам шу каби қоидаларга амал қилади.

Айтишади-ку — спорт тинчлик элчиси! Бу гап шунчаки ёки спорт тинчлик йўлида курашгани учун айтилмаган. Азал-азалдан доно раҳбарлар бошқарган давлатлар ким кучлилигини билиш учун армиялар ўртасида жанглар ўтказиш ўрнига, мусобақалар уюштирган ва ким ғолиб бўлса, ўша кучли саналган, уришишга ҳожат қолмаган. Ҳозир ҳам қайсидир маънода давлатлар шундай усулни қўлламоқда. 

Чемпионат Азии по борьбе во Дворце спорта в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон курашчилари Бишкекда 15та медал ютиб олишди

Қайси давлат кучлилигини уришиб эмас, стадионларда аниқлаб қўя қолишади. Кураш эса айнан шу йўналишга — муносабатларни тинчлик орқали ҳал этишга қаратилган. Унда ўзаро куч синашишнинг рамзийлиги бор. Чунки у оғриқ орқали рақибни енгишни назарда тутмайди, унда жон ҳолатда, эмаклаб бўлса ҳам рақибни енгишга уриниш йўқ (полвон гиламда эмаклаб юрмаслиги лозим, енгиши, енгилишидан қатъий назар унинг шаъни муҳим).

Кураш кўпроқ куч эмас, ақлий салоҳият, маънавий қарашлар мажмуи эканини шундан билиш мумкин-ки, полвонлар жамиятда оғир-босиқлик, тантилик тимсоли, шунга содиқ бўлишга интилади. Ўзбек тилида "полвон" сўзи ҳар доим тантилик, мардлик, жумардлик каби сўзларнинг синоними бўлиб келган.

Яна бир гап, ўтган асрнинг бошларида миллий озодлик учун курашган жангчиларни полвонлар бошқарган. Бир пайтлар уларни "қўрбоши", деб аташган ва бу сўз салбий тусга эга бўлиб қолган эди.

Айтиш лозим, XIX асрнинг охири, XX асрнинг бошлари ўзбек курашчиларининг олтин даври эди. Айнан шу даврда бутун дунёга ном таратган Аҳмад полвон, Хўжа полвонлар фаолият кўрсатган эди.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров2018 йилги Амир Темур хотирасига ўтказилган халқаро турнирда Президент соврини соҳиби - қашқадарёлик полвон Шерали Жўраев
2018 йилги Амир Темур хотирасига ўтказилган халқаро турнирда Президент соврини соҳиби - қашқадарёлик полвон Шерали Жўраев - Sputnik Ўзбекистон
2018 йилги Амир Темур хотирасига ўтказилган халқаро турнирда Президент соврини соҳиби - қашқадарёлик полвон Шерали Жўраев

Юнон тарихчиларинин ёзиб қолдиришича, Ўзбекистон заминида яшаган сак қабиласи қизлари ўзига турмуш ўртоғини у билан кураш тушиб, танлаган. Кейинчлик улар куёвни шарт қўйиш йўли билан аниқлаган.

Кураш орқали жаҳон спорт майдонларида ўзбек сўзлари жаранглаётгани ҳақида кўп айтилади. Асосийси, ушбу сўзлар ифодалайдиган маънода. Курашда полвон олиши мумкин бўлган энг юқори баҳо — "ҳалол".

Энг юқори жазо эса "ғирром". Шу сўзларнинг ўзиёқ ўзбек курашининг маъни-моҳиятини тўлиқ очиб беради!

Янгиликлар лентаси
0