Илк бор тузилган ОТМлар рейтингида Ўзбекистон Миллий университети биринчи ўринда жойлашди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишНациональный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейтинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда тузилган бўлиб, олий таълим муассасалари рейтинги 23та индикатор асосида баҳоланди.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Илк бор тузилган Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари рейтингида Ўзбекистон Миллий университети биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шу йилнинг март-июнь ойларида 57та олий таълим муассасалари фаолияти таҳлил қилинди ва тажриба-синов тариқасида уларнинг 2018 йил 1 январь ҳолатига рейтинги ишлаб чиқилди.

Рейтингга кўра, юқори учликни қуйидаги олий таълим муассасалари эгаллади: 1-ўрин - Ўзбекистон Миллий университети, 2-ўрин - Тошкент Давлат шарқшунослик институти, 3-ўрин - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Қарши давлат университетига абитуриентлардан энг кўп ҳужжат топширилди

Юқори ўнликдан шунингдек, қуйидаги олий таълим муассасалари жой олди: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Самарқанд Давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент Давлат стоматология институти,  Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялари университети.

Рейтингда қуйи поғонани эгаллаган 10 та олий таълим муассасалари:

Наманган муҳандислик-технология институти (48-ўрин), Навоий Давлат педагогика институти (49),  Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (50), Қарши Давлат университети (51), Жиззах политехника институти (52), Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти (53), Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти (54), Миллий рассомчилик ва дизайн институти (55), Жиззах Давлат педагогика институти (56) ва Қўқон Давлат педагогика институти (57).

Рейтинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда тузилган бўлиб, олий таълим муассасалари рейтинги 23та индикатор асосида баҳоланди.

Янгиликлар лентаси
0