Багдасаров: ноқонуний мадрасаларга қарши кураш кескин бўлиши лозим

© Sputnik / Владимир ТрефиловСемен Багдасаров
Семен Багдасаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу ҳолат янгилик эмас, совет даврида ҳам шундай бўлган.... Хуфиёна тузилган мактаблар совет даврида ҳам бор эди. Сал кейин шулар негизида турли радикал ҳаракатлар вужудга келган", - дейди эксперт

Давлатнинг ноқонуний мадрасаларга қарши кескин кураш олиб боришдан бошқа чораси йўқ, деди Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш маркази раҳбари Семён Багдасаров.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
ДХХ йил бошидан буён 116та "ҳужра"лар фаолиятини тўхтатди

"Бу ҳолат янгилик эмас, совет даврида ҳам шундай бўлган.... Хуфиёна тузилган мактаблар совет даврида ҳам бор эди. Сал кейин шулар негизида турли радикал ҳаракатлар вужудга келган", - дейди эксперт.

Багдасаровнинг фикрича, бу сингари яширин таълим масканларининг мавжудлиги хавфли тенденция. Улар давлат назорати сустлашган жойларда вужудга келади.

"Давлат, террорчилик гуруҳлари ташкил топишидан ҳавотирланиб, бу каби ҳолатларни назоратга олади", - деди Багдасаров.

Суҳбатдошнинг таъкидига кўра, бу сингари тенденция нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда кузатилмоқда. Аммо давлат, радикал оқимларга қарши кураш истагида, қатъий чораларга боради.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жорий йил биринчи ярим йиллигида 116та ноқонуний "ҳужралар" аниқлангани ва улар фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0