Путин Ўзбекистон учун тизимли “ёнилғи” олиб келди – эксперт

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга 18-19 октябр кунлари бўлиб ўтган давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 27 миллиард доллардан ошиқроқ 800 та ҳужжатлар имзоланди, Марказий Осиёда биринчи АЭСга тамал тоши қўйилди.

Игорь Николайчук, махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази эксперти - Sputnik Ўзбекистон учун

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Республикасига ташрифидан олдин иккита ўта муҳим воқеа бўлиб ўтди.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Путин ташрифи мақсади: Ўзбекистон ва Россия I минтақалараро ҳамкорлик форуми якунлари

Биринчидан, Путин “Валдай” Халқаро мунозалар клубида баёнот қилди. Аниқроғи, жаҳон бирлашмаларига янги “хабар” йўллади. Хорижий матбуотлар ушбу баёнотни қўйидагича талқин қилишди: “Путин Ғарбдаги ёмон муносабатларини эътиборга олмасдан, Россия учун Шарқдаги алоқа ва жараёнларни қизиқроқ деб ҳисобламоқда”.

Шундан сўнг барча – гап Россия ва Хитой муносатлари ривожланиши ва чуқурлашиши ҳақида боради деб ўйлаганди. Лекин бу фақат қисман тўғри бўлиб чиқди. Объектив нуқтаи назардан эса, бугунги кунда Москва томонидан фақат бир йўналишга кучли геополитик қизиқиш сезилмоқда – Марказий Осиёга ҳудудига янгича кўринишда қайтиш.  

Иккинчидан, Путиннинг мамлакатга давлат ташрифи арафасида Москвада мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти – Ислом Каримов ҳайкали очилганди.

Ҳайкал британиялик замонавий ҳайкалтарошга буюртма берилганди. Москвада бир йил ичида жой тайёрлаб у ерга ҳайкал ўрнатиш – бу амримаҳол иш. Лекин  бу амалга оширилди. 

Президенты Узбекистана и РФ об экономических итогах переговоров в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ҳақида нималарни айтишди

Юқорида келтирилган фактлар Владимир Путиннинг Тошкентга булган ташрифига холисона баҳо бериш имконини беради ва ушбу баҳо расмий ОАВларнинг одатий мақолалари билан белгиланган доира чегарасидан ташқарига чиқади.

Биз ушбу ташрифнинг барча тафсилотлари ва якунларини санаб ўтмаймиз. Улар журналистлар томонидан кенг ёритилиб таҳлил қилинган. Бу ерда бир умумлаштирувчи қандайдир белги, рамз, ифода керак. Мен ушбу рамз қуйидагидан иборат деб ҳисоблайман: Россия Ўзбекистон жамиятини замонавийлаштириш жараёнида иштирок этиш истаги борлигини яққол намойиш  қилди.

Ривожланишнинг янги босқичи

Сир эмаски, Марказий Осиё республикалари томонидан мустақилликка эришиш жараёни қандайдир маънода ижтимоий – тарихий ортга қайтиш, жамиятнинг эскилашувига сабаб бўлди. Бунга иқтисодий алоқаларнинг узилиши, саноат ривожининг сусайиши, диннинг роли кучайиши, диндорларнинг ҳукуматга яқинлашуви, илмий жараёнларнинг секинлашуви ва уларнинг қисқартирилиши, маданий гуманитар соҳаларнинг қайта қурилиши сабаб бўлди. Ҳатто совет даврида ҳам миллий анъаналар, қариндош уруғчилик кучли бўлган Ўзбекистон ҳам  Ислом Каримов даврида ушбу жараёнлардан четда қолмади.

СССР парчаланган кейин иттифоқ давридаги ижтимоий лифтлар ишламай қолди. Ушбу ҳол нафақат Ўзбекистонда, балким бошқа республикаларда ҳам юз берди. Жамиятда ўқитувчи ёки муҳандис касби ўрнига шоу-бизнес вакили, банк ёки нефт-газ компанияси директори лавозимида ишлаш нуфузли мақомга эга бўлди.

Путин Ўзбекистонни замонийлаштириш учун тизимли “ёнилғи” олиб келди. Алоҳида айтиш жоизки, ушбу лойиҳанинг ташаббускори ва меъмори, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёевдир. Бу унинг сисёсий танлови ва тарихий хизмати деб ўйлайман. Россия ҳукумати эса, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Вазият шундан иборатки, Ўзбекистон АЭС қурилмаса ҳам узоқ муддат яшаши мумкин эди. Африкадаги давлатлар яшашмоқда-ку? Лекин бу ишни бир неча соҳаларда олға қадам ташламасдан амалга оширишнинг иложи йўқ. Демак, ушбу юқори технологияли лойиҳа қурилиши учун Ўзбекистонда бир неча соҳаларда илмий ва муҳандислик кадрлари тайёрлаши керак бўлади. Масалан, Россия ядро илмий тадқиқот университети филиалини  очишни талаб қилади.Янги авлод илмий-техник интеллигенцияси учун эса янги авлод гуманитарийлари керак бўлади ва ҳо казо...  

Ишонч белгиси

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда Коинотни тадқиқот қилувчи радиотелескоп  қуриш ҳақидаги режалари шахсан мени ҳайратга солди. Бу, ҳақиқатдан, олишқишга савозор! Бунга биргаликда ҳарбий техника ишлаб чиқариш заводларни қўшамиз. Булар жанговар лазер бўлмаса ҳам, лекин одатий дастурлар учун жуда кўп миқдорда юқори малакали мутахассислар керак бўлади.

Ушбу улкан режаларни амалга ошириш учун иқтисод барқарорлиги лозим. Шунингдек, сармоялар ҳам ортиқчалик қилмайди. Буларниг ҳаммаси ҳозир ва шу ерда керак. Россия бунинг учун барча шароитни муҳайё қилди. бу Ўзбекистонга бўлган ишонишининг далилидир.

Ҳадан ортиқ оптимист бўлиб кўринишдан қўрқаман, аммо биз собиқ Иттифоқ давлатлари интеграциясининг янги шаклига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ўзбекистон Россияда, Россия эса Ўзбекистонда униб ўсади ва буларнинг ҳаммаси икки давлат бахт-саодати ва манфаатлари учун хизмат қилади. Ушбу санани ёдда сақланг: “2018 йил 19 октябр”

Янгиликлар лентаси
0