Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Канцлер ФРГ Ангела Меркель

Мирзиёевнинг Германияга ташрифи: миллиардлик савдо ва Рейхстагдаги ёзувлар

1940
Шавкат Мирзиёев Германияга расмий ташриф билан келди – бу Ўзбекистон раҳбарининг 18 йил давомида Германияга биринчи ташрифи ва Мирзиёевнинг Европа иттифоқига иккинчи ташрифи бўлди. Sputnik ташриф натижаларини таҳлил қилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи ташрифининг кун тартибига - сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестициялар в маданий ва илмий алоқаларни фаоллаштириш масалалари киритилди.

Ташрифнинг биринчи кунида Германия сиёсий раҳбарияти билан учрашувларга бағишланди – бошида Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, кейин Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

“Сиз мамлакатингизда кенг қамровли сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга киришдингиз. Инсон ҳуқуқлари ва қўшни давлатлар билан муносабатлар соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Ушбу ташриф давомида биз сизни бу йўлдан, хусусан фуқаролик жамияти таррақиёти йўлидан кетишни давом этишга чорламоқчимиз. Биз бу осон иш эмаслигини биламиз ва Германия сиз учун ишончли ҳамкор бўлишни хоҳлайди”, - РИА Новости канцлер сўзларини келтиради.

Меркел ва Мирзиёев сиёсий муаммоларни - Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш (канцлер Тошкентнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади) ва Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг янги стратегиясини  муҳокама қилишди.

Германия, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаётгани сўнгги икки йил ичида ортиб бораётган товар айирбошлаш кўрсаткичи билан чамбарчас боғлиқ: агар 2016 йилда ташқи савдо хажми 520 миллион доллар бўлган бўлса, 2018 йил 10 ой якунида 712,1 миллион долларни ташкил этди. Томонлар музокараларда яқин вақтларда бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйишди.   

Меркел билан музокаралар якунида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, илм-фан ва инновация соҳалари бўйича 9 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

Мирзиёев ташриф арафасида амалга оширилган икки томонлама бизнес-форумда компаниялар 8 миллиард евродан ортиқ (9 миллиард доллар) шартномалар имзоланганлиги ҳақида хабар берилди.

Берлиндаги музокараларга Германия парламенти - Бундестаг раиси билан учрашув якун ясади. Мирзиёев Вольфганг Шойбле билан икки давлат қонун чиқарувчи органлар ўртасида ҳамкорлик ва ҳукуматни партамент назорати механизмларини муҳокама қилди.

Начались переговоры Президентов Узбекистана и Германии
© Пресс-служба президента Узбекистана

Учрашув давомида Ўзбекистон президентига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди ва унинг тарихий қисми бўйлаб экскурсия уюштирилди. Президентга Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбекистонлик аскарлар томонидан, Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди.

Бундан кейин Мирзиёев Мюнхенга йўл олди. Мирзиёев Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.

Бугун Шавкат Мирзиёев Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.

1940
Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)
Танки Т-14 Армата

Рус қуроли: 2020 йилнинг дастлабки натижалари

225
Россия мудофаа-саноат комплекси ва РФ Мудофаа вазирлигининг қайта қуролланиш дастури ўтаётган йилда иқтисодий турбулентлик шароити ҳамда глобал чақириқлар ва хатарлар фонида юқори барқарорликни намойиш этди.

2020 йилдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ глобал иқтисодий инқироз Россия давлат қурол ишлаб чиқариш дастури (ГПВ-2020)ни ва РФнинг халқаро қурол бозоридаги позицияларига путур етказа олмади. Россия қўшинлари таъминоти ўтган йилгига нисбатан 11 %га ошди. "Рособоронекспорт" хорижий буюртмачиларга 10 миллиард долларлик ҳарбий мақсадли маҳсулотларни етказиб берди, буюртма портфелини тахминан 50 миллиард долларда сақлаб қолди ва 9 миллиард долларга янги битимлар имзолади.

Қайта қуролланиш пойгасида иштирок этмай, Россия 2019 йилдан армия ва флотнинг қайта таъминоти учун 2019 йилдан 1,5 трлн рублдан кўп сарфламоқда, боз устига маблағларнинг 70%дан кўпи – замонавий серияли намуналарга сарфланяпти. Қўшинлар бир йил ичида 2300 дан ортиқ янги турдаги қурол-аслаҳаларни олган.

Россия флоти 35та субмариналар, сув усти кемалари билан тўлдирилди – фақатгина Болтиқ флотининг ўзи олтита янги ракета кемаларини қабул қилиб олди. Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ҳам– тўртта С-400 "Триумф" зенит-ракета полк комплектлари ва олтита "Панцирь"  зенит ракета-тўп дивизион комплектлари билан бойиди.

"ГПВ-2020" дастурини амалга ошириш давомида армия ва денгиз флотида замонавий қурол-яроғ даражаси 70 %га, стратегик ядровий кучларда 83 %га, Аэрокосмик кучларда 75 %га етди. Умуман олганда, РФнинг қурол-яроғни ривожлантириш бўйича 2011–2020 йилларга мўлжалланган давлат тўлиқ амалга ошириладиган биринчи дастур бўлди ва қўшинларни катта миқдордаги янги ва замонавий қурол-яроғ ва жиҳозлар билан таъминлади. Тезлаштириш давом этмоқда, янги йилда қўшинлар 3400дан ортиқ янги ҳарбий техникага эга бўлади - ҳарбий қисмларнинг энг сўнгги қурол-яроғ билан доимий жиҳозланиш ҳозирлиги 2022 йил бошига қадар 71 %дан ошади.

Муаммолар ҳалқасида

Россияга қарши санкциялар ва ғарблик "шерикларнинг" виждонсизларча рақобати туфайли пандемия РФ қурол экспортининг энг катта муаммосига айланди. Ёдга олиш керакки, 2020 йилда жаҳон қурол савдосидаги умумий "ковид" кўрсаткичининг пасайиши 10% даражада бўлиши прогноз қилинмоқда, аммо Россия етакчиликни сақлаб қолди. Рус қуроли жаҳон қурол бозорининг тахминан учдан бир қисмини (АҚШдан кейин иккинчи ўринни) эгаллаган.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги маълумотлар асосан махфий характерга эга ва шу билан бирга Россия ва Туркия С-400 ЗРКни етказиб бериш бўйича иккинчи битимни имзолашгани, Миср 500та Т-90МС танкларига буюртма бергани, чет эллик буюртмачига Ми-38Т кўпнишонли вертолётларни етказиб бериш бўйича битим имзолангани маълум. Ҳиндистон Россиянинг МиГ-29 ва Су-30 қирувчилари учун 2 миллиард доллар сарфлашга тайёр.

Бешинчи авлод Су-57Э қирувчилари, модернизация қилинган Ми-28НЭ вертолётлари ва Ка-52К кема вертолётлари юқори экспорт салоҳиятига эга. С-300В4 "Антей-4000" зенит-ракета мажмуаси ва "Армата" зирҳли машиналар линияси ҳам талаб кам эмас.

Россия етакчилигининг истиқболдаги баҳосини тушуниш учун, қуйидаги маълумотга эътибор қаратиш жоиз - Россия қуроли экспортининг тахминан 45%ини - авиация ташкил этади. 2020-2023 йилларда эса кўп нишонли қирувчиларнинг жаҳон экспорти ҳажми 110,7 миллиард доллар, жанговар вертолётларники - 65,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Юқори технологиялар жанговар сафда

Ўтаётган йил рус қуролларининг миқдор (серияли ишлаб чиқариш) ва сифат (жанговар фойдаланиш) кўрсаткичларида катта ютуғи билан эсда қолди. Бир нечта ёрқин штрихларни - хронологик тартибда келтирсак.

Замонавий ва универсал Ка-52 "Аллигатор" разведка-зарба вертолёти Суриядаги жанговар шароитларда синовдан ўтган, бортда 2,8 тонна оғирликка эга арсенални кўтариб юришга қодир ва ҳозирда 100 километргача масофага уча оладиган қанотли ракеталарни ўзида "ўлчаб кўрмоқда" (дунёда аналоги йўқ). Россия ҲКК жанговар сафида - бундай машиналар сони тахминан 140тани ташкил қилади.

"Панцирь" ЗРПК 2020 йилда илк бор вақт талаби туфайли ҳарбий кема палубасига "қадам қўйди". Ҳаво нишонларининг тезлик ва нишонга олиш имкониятлари мунтазам ўсиб бормоқда, уларнинг ўлчами ва кўриниши эса аксинча, камаймоқда. Рақибнинг арзон дронига қарши С-300 ёки С-400 сингари қимматбаҳон ракеталарни қўллашдан наф йўқ. Денгиз амалиётида ихчам тизим барча кўринишдаги ҳаво нишонларини 20 км чегара чизиғидан тортиб кема бортига қадар бўлган масофада оптимал йўқ қилишга қодир. 

Россия ҳаво-космик кучлари Ленинград вилоятида биринчи энг янги "Витязь" С-350 зенит-ракета тизимининг жанговар қўлланилишини бошлашди ва ушбу қурол Ғарбий стратегик йўналишда ҳаводан ҳужумга қарши мудофаани кучайтиришда сифатли сакрашни амалга оширишга имкон беради. Дивизионда 12 та ускуна мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 12 тадан ракетага эга. Автоматик режимда 120 километрдан ортиқ масофа ва 30 километргача бўлган баландликда ҳаводаги нишонларга тез ва аниқ зарба беришга тайёр бўлган жами 1728 та ракета.

С-500 "Прометей" зенит-ракета тизими синовлари якунланмоқда, бу синовлар давомида ракета рекорд даражадаги 553 км масофада нишонни урди. Қора денгиз йўналишида С-500 тизимлари, фаразларга кўра, тажовузкорнинг Бухарест, Анқара ёки Киев устидаги қирувчи самолётларини ҳамда стратегик бомбардимончи самолётларини уриб туширишга қодир (буларнинг барчасида нишонгача бўлган масофа 550 км дан кам бўлади).

 

Россия ҲДК 2020 йилда 28 йил деганда биринчи марта олтита сувости кемаларини қабул қилмоқда: тўрттаси 955А ва 885М лойиҳаларидаги атом кемалари ва иккитаси 636.3 ва 677 лойиҳала - дизель-электрик кемалар. Тўртинчи авлодга мансуб ўнта стратегик сув ости крейсерлари (учта "Борей" ва еттита "Борей-А")яқин ўн йилликлар учун Россия ядровий триадасининг денгиздаги асосига айланади ва 160дан кам бўлмаган "Булава" ракеталарини максимал 8000 километргача бўлган ҳаракат радиусида ташийди (бу ҳар бири 100-150 килотоннагача бўлган 1600 та ажраладиган боеголовкалардир). Россия мамлакат манфаатларини Жаҳон океанининг исталган нуқтасида ҳимоя қила оладиган янги сувости флотини шиддатли тезликда яратмоқда.

Бешинчи авлод Су-57 қирувчиларининг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди. Янги қирувчи ер устидаги узоқлик масофаси 400 километргача бўлган нишонларни аниқлашга, 62тагача объектларни кузатиб боришга (ва бошқа самолётларга (зарба дронларига) нишонлар бўйича кўрсатмаларни олиб беришга қодир. Биринчи партияда РФ Мудофаа вазирлиги учун – 76 қирувчилар, истиқболда эса Су-57нинг учта авиаполки Россия ҲКК жанговар имкониятлари барқарор ривожини таъминлайди.

Сайёрамизнинг ҳар иккала қутбидан учиб ўтишга қодир бўлган янги оғир қитъалараро "Сармат" баллистик ракета Стратегик ракета кучларига хизматга киришдан олдин сўнгги синовлардан ўтди. Асосий фарқ шундаки, янги континентлараро баллистик ракетадан юқори аниқликдаги ноядровий қурол сифатида Ю-71 типидаги гипертовушли блоклар билан фойдаланиш имокнияти мавжуд. Атмосферада тахминан 15 Мах (7 км / сек.) Тезликда блокнинг кинетик энергияси ҳудуднинг радиоактив ифлосланишисиз ядровий зарба бериш учун хос бўлган ҳалокатни кафолатлайди. Гипертовушли маневр қилувчи жанговар каллакларининг муҳим устунлиги бу траекторияни жуда аниқ созлаш ва старт жойидан минглаб километр наридаги "қозиқ" га аниқ уриш қобилиятидир.

 

Ядровий энергетика ускунасига эга бўлган "Посейдон" денгиз ости транспорт воситасининг синовлари учувчисиз сузишнинг ноёб хусусиятларни ва чексиз тезлигини тасдиқлади. Бу 1000 метр чуқурликда 10 минг километргача, 100 узел (185 км / соат) тезликда ҳаракатлана оладиган қитъалараро чуқур сувларда ҳаракатланувчи аппаратдир. Узунлиги 24 метр бўлган қурилма одатий ёки мегатоннали термоядровий ўқ-дорилар билан жиҳозланиши мумкин ва самолёт ташувчи гуруҳларни, стратегик сувости базаларини ва душманнинг қирғоқ инфратузилмасини йўқ қилишга мўлжалланган.

Россия дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакати билан ўхшаши бўлмаган, юқори аниқликдаги самарали қурол бўлган "Циркон" гипертовушли ракета синовларини муваффақиятли якунламоқда. Октябр ойида Оқ денгиздаги "Совет Иттифоқи флоти Адмирали Горшков" фрегатидан учирилган "Циркон" тўрт ярим дақиқада 450 км масофадан туриб Баренец денгизидаги нишонни урди ва РФнинг Арктика чегаралари ва Шимолий денгиз йўли мудофааси ишончлилигини тасдиқлади. Тезлик 8 Махдан ошди, парвоз максимал баландлиги 28 километрга етди. Лойиҳага кўра, ракета тезлиги 9 Махга қадар (10789 км / соат дан юқори)  ва парвоз масофаси 1000 километрдан ортиқ бўлиши назарда тутилган.

Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўшинларни миналардан тозалайдиган "Уран-6" роботлари билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кўп функцияли роботлар комплекси миналаштирилган майдонларда ўтиш жойларини ўтказиш ва катта майдонларни миналардан тозалаш учун мўлжалланган (илгари Сурияда синовдан ўтган).

225

Ким АҚШда етиштирилган гўшт билан ўзини-ўзи заҳарламоқда?

540
(Янгиланган 16:27 30.11.2020)
Россия 8 йил олдин АҚШ гўшт маҳсулотларидан мутлақ воз кечган эди, сабаб – унинг таркибида инсон учун заҳарли модда борлигида, лекин Канада, Мексика, Япония ва Жанубий Корея уни сотиб олишга мажбур.

Ўтган ҳафта охирида тайванлик депутатлар қизиқ томоша уюштиришди: парламентчилар бир-бирларига ичак чавоқларни улоқтиш йўли билан Америкадан чўчқа гўшти импорт қилишга қарши чиқишди.

Гап шундаки, Тайван бош вазири Су Чжэньчаня мамлакатга АҚШда етиштирилган чўчқа гўштини олиб киришга рухсат берган. Аксарият депутатлар ва аҳоли бунга қарши.

Қаршиликка сабаб ўта жиддий – Америка қорамол ва чўчқа етиштиришда рактопомин моддадаси ем-хашак таркибига қўшилади. Ушбу модда қорамол вазни ошишига хизмат қилади.

Лекин,  рактопомин – дунёнинг ўнлаб мамлакатларида таъқиқланган. Улар орасида Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой бор. Ушбу мамлкатларда рактопомин инсон соғлиги учун хавфли деб топилган. Фармокологияда ушбу модда - бета-адренергитик агонист дейилади ва одамла тремор, бош оғриғи, муслкуллсар қиқсариши тахикардия, қон босимининг ошиши ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.

Лекин АҚШ, Канада, Мексика, Япония ва Жанубиц Кореяда рактопомин – инсон учун зарарсиз деб ҳисобланади ва қорамолчиликда мунтазам фойдаланиб келинади.

Россия ҳам айнан шу сабабли 8 йил олдин америка гўштини олиб киришга таъқиқ қўйган эди. Бунинг оқибатида катта жанжал келиб чиққан ва Вашингтон Москвани турли гуноҳларда айблаган эди. Москва ўз қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Рактопомин рухсат берилган мамлакатлар эса, аксарияти АҚШнинг яқин йўлдошларидир. Энди Тайван ҳам босим остида рухсат беришга мажбур бўлмоқда. Тайван ҳукумати 2021 йилнинг 1 январидан америка гўшти импортига рухсат берди. Энди вазифа Орол аҳолисини бу тўғри қарор эканига ишонтиришдор.

Лекин бу осон бўлмайди, чунки айни дамда жамиятнинг аксарияти бунга қарши – 70%. Мухолифтчи "Гоминьдан" партияси бу ишни охиригача етказишга бел боғлаган. Керак бўлса ҳатто референдум ташкил қилиш билан ҳам пўписа қилмоқда. Тайван ҳукумати ҳозирча ҳеч қандай далиллар келтира олгани йўқ.

Майли бошқа давлатларни қадрига бормас экан, нечга АҚШ ўз аҳолисига ҳам рактопомин билан боқилган гўшт беради?

Буни тушуниш учун, АҚШ асос топган кунидан бошлаб у ерда ҳукум сураётган асосий қоидалар билан танишишга тўғри келади. Биринчидан, АҚШда ҳар бир киши ўз хавфсизлиги учун ўзи жавобгар. Жумладан қандай маҳсулот истеъмол қилиши ҳам. Шу сабабли ҳам қурол сотиш ҳам кенг йўлга қўйилган. Учинчидан - тиббий хизмат. АҚШда юқори сифатли тиббиёт аксарият ҳолларда фақат бойларга хизмат қилади. Камбағаллар эса ўз кунини ўз кўриши керак. Пандемия ҳам буни яққол намойиш қилди.

АҚШда ғаройиб картинани кузатиш мумкин – бу ерда аҳолининг энг камбағал қисмига бир вақтнинг ўзида ҳам овқат етишмайди ҳам улар ҳаддан ортиқ семиз. Сабаб – уларнинг даромади фақат энг арзон озиқ-овқатга етади. Энг арзон маҳсулотларни етиштиришда эса – замонавий технологиялар, ГМО, кимёвий қўшимчалар, антибиотиклар консервантлар, ва рактопомин каби молни “семиртирадиган” хавфсиз қўшимчалардан кенг фойдаланилади. Қонун эса асосан фақат бадавлат ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилади.

АҚШ билан ҳамкорликнинг ижобий ва салбий томонларига келсак – Тайван мисолида ушбу ҳамкорликнинг барча томонларини яхшигина кузатиш мумкин. Бир томондан АҚШда юқори технологиялар, ва иқтисодий ривожланиш келса, бошқа томондан рактопомин каби “фойдали” қўшимчаларга бой гўштни сотиб олишга мажбур бўлишади.

1980 йилларда Япония иқтисоди ўз чўққисига чиққан эди. Орадан 30 йил ўтиб – ўша фантастик миқдордаги капиталнинг аксарияти – шамолга учирлиган. Аниқроғи АҚШ оёғи остига қурбонлик қилинган. Япони Америка қимматли қоғозларининг энг кўп миқдорини сотиб олган. Бугунги кунда Токио улардан воз кечишга ҳатто уриниб ҳам кўрмаяпти.

Корея Республикаси ҳам вақти вақти билан Америкага “товон” тўлаб туради. Бироз олдин АҚШ суди Samsung корпорациясини Appl фойдасига ярим миллиард жарима тўлашга мажбур қилган эди.

Тайван бўлса, “Хитойдан ҳимоя” қилинаётгани учун АҚШга “йўқ” дея олмайди. Яхшилаб қараса бу кўпроқ рэкетга ўхшайди. Рактопоминли гўшт бу – Америкага тўланаётган “товон”нинг биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмас.

АҚШнинг “кичик ҳамкорларига” нисбатан сиёсати кўп йиллар давомида оддий ва самарали эди: у вассалари орасида семириб “ёғ тўплаган”ларини танлаб олиб кетарди, албатта, уларнинг миллиардли капиталлари билан бирга. Бир кун келиб “Бош чўпон барча қўйларни қассобга топширишга” қарор қилсачи? Айрим давлатларда содир бўлаётган сўнгги ҳодисалар диққат билан  кузатился ана шундай “сценарий” эҳтимоли юқори эканига “кичик ҳамкорларнинг” ўзи ҳам ишона бошлаган кўринади.

540
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

41
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

41