Спецназ Узбекистана впервые на учениях в США

Ўзбек армиясига Пентагон тажрибаси нега керак бўлмаслиги ҳақида

0
Александр Хроленко
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий идоралари бир-бирларидан қайси тажрибаларни ўрганишлари мумкинлиги ҳақида Sputnik учун махсус

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ва мудофаа идорасининг бошқа вакиллари америка томоннинг таклифи билан илк маротаба Кэмп-Шелби (Миссисипи штати, АҚШ) ҳарбий базасида Миллий армиянинг "Жанубий зарба" машғулотларида иштирок этишмоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "Жанубий зарба" манёврлари америка қўшинларининг қуруқликда, сувда ва ҳавода биргаликдаги ҳаракатлари техникасини яхшилаб ўрганиш учун ўтказиб келинади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига америка стратегияси ва тактикаси керак бўладими - айтиш қийин (Пентагоннинг қўшни Афғонистондаги бесамар кечган 18 йиллик уринишлари маълум пессимизмга сабабдир). Ва шубҳасизки, ўзбек армиясининг ҳарбий қурувчилик ва халқаро террористик уюшмаларни самарали ушлаб туриш тажрибаси АҚШ миллий гвардияси учун фойдали бўлиши мумкин.

Global Firepower маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2015 йилдан Марказий осиёда ҳарбий жиҳатдан энг қудратли давлат мақомини мустаҳкам эгаллаб келмоқда, ва дунё рейтингида йил давомида 48-ўриндан 39-ўринга тушди ва бу ўз-ўзидан катта ютуқдир. Армия сони ҳам ихчам - 57 минг нафар ҳарбий хизматчиларни ташкил қилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилда Ўзбекистон Республикасининг янги Мудофаа доктринасини тасдиқлади ва мудофаа соҳасидаги ҳаражатлар миқдори ЯИМнинг 4%ини ёхуд 1,4 миллиард долларни ташкил этди, бундан ташқари ҳарбий қурувчилик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Тошкент ҳарбий-сиёсий иттифоқдошликлардан масофа сақлайди, ўзбек армияси чет элдаги ҳарбий ҳаракатларда иштироки ва ўзбек ҳудудида чет эл ҳарбий базалари жойлаштирилиши ҳам назарда тутилмаган. Мудофаа доктринаси ва қуролланган нейтралитет, бир қарашда халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик майдонини қисқартирса-да, аммо бу Қўшма Штатларга тааллуқли эмас.

Миссисипи қирғоқларидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов биринчи маротаба ҳарбий манёврларни бевосита АҚШ ҳудудида кузатмоқда, аммо америкалик ҳамкасблар билан яқиндан ҳамкорлик анча олдин ўрнатилган эди.

Ўтган йил баҳорда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларга ташрифи давомида Пентагонда бўлди ва америка ҳарбий идораси раҳбари билан давлатлар ўртасида ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Мирзиёев мамлакат Мудофаа доктринаси қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон бошқа давлатлар билан, шу жумладан АҚШ билан ҳам ҳарбий-техник ҳамкорлик кенгайтирилиши, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида тажриба алмашишдан манфаатдорлигини қайд этди.

Америка мудофаа вазири Жеймс Мэттис жавоб нутқида Ўзбекистонни минтақадаги муҳим геостратегик давлат деб атаб, конструктив ташқи сиёсат учун мақтади.

Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Женсон Бойлс бошчилигидаги АҚШ делегацияси 2018 йил кузида Ўзбекистон мудофаа вазирлигида расмий ташриф билан бўлди.

Томонлар ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳамда қўмондонлик ва штаб бўғинларида ҳарбий кадрларни тайёрлашда янги ёндашувларни муҳокама қилдилар.

Икки мамлакатнинг ҳарбий техник ҳамкорлиги режаси ва тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган. Шундай бўлса-да, Вашингтоннинг юқоритехнологик ва қимматбаҳо қурол-аслаҳалар соҳасида Тошкентга бера оладиган таклифлари бор, қолаверса Пентагон ҳам Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан арзон ва амалий соҳада ўрганадиган нарсалари бисёр. Ўйлашимча, Ўзбек армиясининг муваффақиятли тажрибаси Пентагонлик омадсизлар учун фавқулодда фойдали бўлади.

Жанговар тайёргарлик

Агар америкалик рейнжерлар ўн йилликлар давомида турли (ғаразли) сабаблар туфайли коинотнинг турли нуқталарида қуролланиши суст бўлган аборигенларни космик спутниклар ва зарба берувчи учувчисиз учиш мосламалари ёрдамида қатъий исканжага олиб келаётган бўлса, Ўзбекистон Армияси янги методика, замонавий қурол ёрдамида реал ҳарбий тайёргарлик билан шуғулланиб келмоқда.

Республика қўшинлари доимий жанговар ҳолатга келтирилган, яъни йилнинг истлаган фаслида, у хоҳ эрталаб, хоҳ оқшом, хоҳ текисликда, хоҳ тоғларда (бу эса энг мураккаби) ҳеч бир тебранишсиз қўмондонлик буйруғини бажаришга қодир.

Миллий хавфсизликка раҳна солувчи асосий таҳдидлардан бири - Ўзбекистонга Афғонистондан ёки чегарадош бошқа давлатлардан киришга бот-бот уриниб келадиган экстремистлар ва террорчилардир. Шу билан бирга, ўзбек чегарасининг Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан каттагина қисми энг қийин бўлган тоғли ҳудудлардан ўтади. Бундай шароитларда ўзбек армияси бўлинмалари автоном ва самарали ҳаракатланиши мумкин. Чегаранинг энг муҳим операция йўналишларида мобил, яхши таъминланган Терроризмга қарши Корпуснинг махсус операциялар кучлари батальонлари ҳаракатланади. Зарба бериш ва ўт очиш қудратини ошириш мақсадида уларга вертолет бригадалари берилган. Яқинда Ўзбекистон Россия мудофаа эскпорт (Рособоронэкспорт) билан 12 дона зарба берувчи Ми-35 вертолетларини хариди бўйича шартнома имзолади. Бу вертолетларнинг дунёда рақиби мавжуд эмас.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида, дейлик қўшни Афғонистонда америка тажрибаси узлуксиз бомбардимонлар ва 18 йил давомида ҳарбий базаларнинг баланд деворлари ичида эшелонлашган мудофаада ўтириш билан чегараланади. Ҳатто шахсий таркибни ташлаш ёки юк етказиб бериш ишларини Пентагон асосан ҳаво орқали амалга оширади. Ўйлашимча, ковбойларча тажовуз ва ҳар ёққа бурнини тиқувчи (Афғонистон ҳудудининг каттагина қисмини реал назоратга олган) душмандан ўз-ўзини изоляция қилиш тактикаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қачонлардир асқотиши, даргумон, албатта.

0