7-миллиардный житель Земли родился в Калининграде

Ўзбекистон болалари орасида қандай касалликлар кўп учрайди?

501
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида республикада кенг тарқалган касалликлар ҳақида гапириб берди, шунингдек, нега орадан ўн йилликлар ўтгач, яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари аниқланаётганини тушунтирди

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжат доирасида фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўта хавфли вируслар ва касалликларга қарши курашга катта эътибор қаратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада болалар орасида юқумли касалликлар ва нафас йўли билан боғлиқ муаммоларга қарши кураш муҳим тадбирлардан бири саналади. Бундан ташқари, орадан йиллар ўтиб, республикада яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

"Аҳоли вакцинацияси ва иммунизацияси туфайли Ўзбекистонда кўп йиллар давомида хавфли касалликлар учрамай қўйган эди. Мисол учун, полиомиелит ва гепатит В ҳолатлари қайд этилмаган. Фақат гепатит Ага барҳам беришга муваффақ бўлмадик. Чунки у ўша вақтда миллий дастурга киритилмаган, эмлаш ишлари эса асосан хусусий клиникаларда амалга оширилган. Лекин биз бугунги кунда бу муаммога қарши курашаяпмиз. Қизамиққа чалиниш ҳолати узоқ вақт кузатилмаган эди, аммо бугун у яна бўй кўрсатмоқда, бу эмланмаганлар томонидан четдан олиб кирилган юқумли касалликдир. Мана шу ҳолат аҳоли иммунизацияси самарадорлигини навбатдаги бор исботламоқда", - дея изоҳлади врач.

Инфекции, дыхание и "залетная" корь: Баситханова о болезнях узбекских детей

Баситханова шунингдек, юқумли касалликлардан ташқари, медиклар олдида аҳолини соғломлаштириш бўйича бир нечта муҳим вазифалар турганини қўшимча қилди. Муаммолардан бири - болалардаги туғма патологиялар, мисол учун, юрак нуқсони касаллигига қарши кураш ҳисобланади.

"Агар 2-3 йил олдин биз 3 минг нафар беморлардан атиги минг нафарини операция қилиш имконига эга бўлган бўлсак, бугун Ўзбекистон бу беморларнинг барчасини зарур тиббий кўмак билан таъминлашга қодир. Тошкентдаги клиникалардан ташқари, Самарқанд, Фарғона водийси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ҳам кардио-жарроҳлиги марказларимиз бор. Эндиликда бу турдаги операциялар ўша марказларда ҳам ўтказилади", - дея тушунтирди вазир ўринбосари.

"Ишнинг яна бир йўналиши - таянч-ҳаракат аппарати муаммоси мавжуд бўлган ногирон-болалар реабилитациясидир. Бу мураккаб ва узоқ давом этувчи жараён бўлиб, замонавий ускуналар ва юқори малакали кадрлар бўлишини талаб этади. Бу сингари болаларнинг тўлақонли жамоатчилик муҳитига жалб қилиш учун, миллий концецияга мувофиқ, Тошкентда ва мамлакатнинг яна тўртта регионида махсус реабилитация марказлари ташкил этилади", - дея хулоса қилди Баситханова.

501
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда

462
(Янгиланган 22:13 09.07.2020)
Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Наталья Дембинская. Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди. Мижозлар ёз ойларига режалаштирилган юздан зиёд шартномалардан воз кечдилар. Натижада, экспорт қарийб 63,6%га қулади. Океан орти гази нега ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолгани хусусида - РИА Новости материалида ўқинг.

Нархлар тушди

Ўтган йил АҚШда табиий газ экспорти-неттоси 54,7 миллиард кубометрга етди — бу 2018 йилги кўрсаткичдан 20,7 миллиардга кўп. СТГнинг йирик ишлаб чиқарувчиси Cheniere Energy маълумотларига кўра, биринчи кварталда дунё бозорида сотув ҳажми 100 миллион тоннага етган — бу 2019 йилгига қараганда ўн миллион тоннага кўп. Ўсиш аксарият ҳолларда америкаликлар томонидан таъминланган.

Режалар оламшумул эди: 2020-йилда — 67,2 миллиард кубометр, 2021-йилда — 79,5. Ушбу кўрсаткичлар январь ойида АҚШ Энергетика вазирлиги энергетик маълумотларни бошқариш бошқармаси томонидан айтилди. Аммо, ҳеч нарса рўй бермаслиги, шундоқ ҳам маълум эди, албатта.

Қишнинг илиқ келиши ҳамда коронавирус пандемияси туфайли талабнинг қисқариши оқибатида таклифларнинг ортиб кетгани Европа ва Осиёда газ бозорларини қулатди. Европадаги Голландиянинг TTF хабида ўртача нарх тўрт ойда илк маротаба 2019 йилнинг мос даврига қараганда икки марта тушиб кетди. Японияга нақд етказиб беришлар 44%га қисқарди.

Апрель ойига бориб америка СТГнинг Европага экспорти иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламай қўйди. Европа ва Осиёнинг йирик компаниялари июнь-июль ойларига режалаштирилган шартномаларни бекор қилдилар.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШдаги СТГ-заводларидаги юклаб жўнатишлар апрель ойида қарийб 30%га камайган. Май ойига келиб экспорт учдан бир қисмга қисқарган — шу жумладан, коронавирус туфайли киритилган чекловлар туфайли ҳам.

Иқтисодий жиҳатдан яшашга лаёқатлимас

АҚШ Энергетика вазирлиги энергетика ахборотини бошқариш бошқармаси июнь ойига берган прогнозлари ўта пессимистик. Европа ва осиёлик харидорлар СТГнинг 110 партиясидан: июнь-июль ойларига мўлжалланган 70 та, август ойидаги - 40та партиядан  воз кечдилар. Америка денгиз терминалига етказиб беришлар март ойи охиридагига қараганда икки марта қисқарди.

"Европа ва Осиёда СТГга ва табиий газга бўлган паст нақд нархлар АҚШдаги нарҳга ўта таъсирчан бўлган экспортнинг яшовчанлигини заифлаштирди", - дея далиллайдилар EIA аналитиклари.

Улар бераётган баҳога кўра, АҚШдан июнь ойида Европа ва Осиёга бир суткада ўртача 101 миллион кубометр юборилган, июль ва август ойида эса 62 миллион кубометр бўлади. Бу экспорт салоҳиятининг 25% демакдир.

Пасайишда давом этади

Экспертларнинг океан орти газидан мижозлар камида ёз ойи охирига қадар воз кечишда давом этиши ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳам тасдиқланди: АҚШдаги фьючерс нархлари сентябрга қадар европаникидан баланд бўлади.

Январь-апрель ойларида имконияти чегарасида ишлаган олтита америка СТГ-заводлари — майга келиб ўз қувватини 65%гача пасайтирди. Июль ойи бошларида 50% ва ҳатто ундан пастроқ бўлади, дейилади Platts Analyticsнинг июнь ойидаги обзорида.

"Нархлар афзалликлари деярли йўқ бўлиб кетганлиги сабабли, америка поставкаларидан воз кечиш вақт масаласи эди", - деди Америка стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази мутахассиси Никос Цафос.

Миллий энергетик хавфсизлик жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшковнинг сўзларига кўра, харидорлар ҳозирда АҚШ суюлтирилган гази учун шундай тўловни амалга оширишга тайёрларки, у ҳатто суюлтириш ва транспорт харажатларини қопламайди.

Энг йирик жабрдийда — американинг биринчи ва йирик терминали - Sabine Pass бўлади: қувватлар юқори нархлар фонида харид қилинган, эксплуатацияга киритилиш даври - 2016 йилга келиб, ҳолат ўзгарган. Ўша вақтдан эътиборан завод фақат зиёнига ишламоқда.

Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти 2020 йилнинг биринчи тўрт ойида суткасига ўртача 218 миллион кубометрни ташкил қилган, аммо апрель ойидан май ойига қадар бўлган даврда 17%га тушган.

EIAда етказиб бериш ҳажми сентябрга келиб ўса бошлашини кутишмоқда, негаки жаҳонда табиий газга бўлган талаб секин-аста қайта тикланмоқда.

Газга ғарқ бўладилар

Аммо йирик инвестицион банклар прогнози у қадар оптимистик эмас. Аналитикларнинг изоҳ беришларича, жаҳонда ёқилғининг улкан захираси тўпланган. Суюлтирилган табиий газ халқаро савдоси ҳам америкалик сланецчилар учун муҳим каналларни "бўғиб" қўйган ҳолда барбод бўлди. Нефть яна бир баррели 40 долларгача қимматлагани боис, нефтчилар қазиб олиш ишларини қайта тикладилар ва иккинчи даражали маҳсулот сифатида бозорга кўп миқдорда арзон газни етказиб бера бошладилар.

Америка СТГси учун анъанавий "свалка" ҳисобланган Европада нархлар тушиб кетгани боис, BofA Securities аналитиклари фикрича, бу маҳсулотга у ерда эҳтиёж йўқолди. Эндиликда ёқилғини чет элга сотиш ўрнига, газ сақланадиган катта идишлар ва махсус жойларга тортиб ўтказилмоқда.

Goldman Sachs ҳисоб-китобига кўра, экспорт бекор қилингани туфайли, америка захиралари 21,52 миллиард кубометрга ортади. Бир йил аввал қайд этилган кўрсаткич учдан бир қисмга, беш йилликдаги ўртача кўрсаткич эса - 18%га ошган. Октябрга келиб, мамлакатнинг газни сақлаш бўйича имкониятлари тугаши мумкин, бу эса ўз навбатида СТГ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмининг рекорд даражада қисқаришига олиб келади.

462

Ташвиқот янгиликка қарши: Ғарб матбуоти нима сабабдан ютқазмоқда

388
(Янгиланган 18:47 08.07.2020)
Бир пайтлари сўзсиз етакчи ва бошқалар учун ўрнак бўлган ғарб ОАВлари бугунги кунда инқирозга юз тутмоқда. Коронавирус мавзуси буни яққол намойиш этди.

“Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги “Саккизоёқ 2.0. Коронавирус Россияда” номли изланишни тақдим этди. У Россиянинг Ғарб ва бошқа давлатлар ОАВларида тасвирланишига бағишланган.

Бу сафар тадқиқотчилар диққат марказига пандемия тушди ва нафақат “Катта еттилик” давлатлари, балки касаллик биринчи авж олган Хитой йирик оммавий ахборот воситалари ҳам қамраб олинди. РИА Новости хабарига асосан.

Бу каби тўлдирилиш жуда муваффақиятли бўлди, чунки Хитой ОАВлари бўйича статистика Ғарб нашрлари томонидан эфирга узатилаётган дунё манзараси учун жуда кутилмаган фонни яратди.

Умуман олганда, “Саккизоёқ 2.0” ҳеч қандай кутилмаган ҳодисаларни келтириб чиқармади: COVID-19 Ғарб ОАВлари томонидан Россияга қарши ташвиқотни давом эттириш учун яна бир сабаб сифатида ишлатилди.

Америкаликлар бунда шубҳасиз етакчига айландилар - Америка ОАВларининг энг муҳим бешлигидаги (аудитория қамрови бўйича) мавзу бўйича нашрларнинг 58% салбий тус олган. Улардан кейинги немис ОАВларида бу кўрсаткич 44%, канадаликларга - 41% ва британияликларда - 38%.

Шу билан бирга, “Еттиликнинг” қолган учта давлатларида бу масалада Россияга нисбатан салбий муносабат сезиларли даражада паст: Япония - 33%, Италия - 28% ва Франция - умуман 21%.

Аммо уларнинг барчасида позитив кўрсаткичлари унча катта эмас  1– 5 %. Истисно фақатгина Италияда бўлиб, у ерда Россия ва коронавирус ҳақида тилга олишларнинг 9 % ижобий тусда бўлди. Эпидемияга қарши курашда Россия томонидан Италияга кўрсатилган ёрдам буни таъминлади десак муболаға бўлмайди.

Аммо бу рақамларда, эҳтимол, бошқа бир жиҳат қизиқроқ: улар жорий вазиятнинг энг муҳим геосиёсий трендларини яққол намойиш этади. Бир томондан, англосакслар (ҳам Эски дунёдагилар, ҳам океан ортидагилар ҳам) аксил-Россия ҳужумининг авжида, унинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолмоқда. Аммо бошқа томондан, улар янада нейтрал ёндашувни сақлаб қолиш ва русофобияда ҳаддан ошиб кетмасликка ҳаракат қилаётган энг яқин иттифоқчиларининг қўллаб-қувватлашини аниқ йўқотмоқдалар, бу жуда мантиқан тўғри ҳам: замон ўзгарди ва амалда 2014 йил эмас.

Шу билан бирга, рақамлар шуни кўрсатадики Германия, авваламбор ўзи учун қанчалар қийин ҳолатда қолиб кетди. Етакчи немис ОАВларининг Россияга қарши фаол позицияси давлат-сиёсий йўналишига мутлақо зид бўлиб қолмоқда, унга асосан нафақат Берлиннинг Москва билан қўшма лойиҳалар қўллаб-қувватланяпти, балки АҚШга ярим-окупацион қарамликдан изчил ҳалос бўляпти. Аммо медиа-маконда асосий нашрларнинг қатъий бўйсуниши ва сўзсиз содиқлиги - миллий манфаатларга эмас, балки Вашингтондаги ҳўжайинга сақланиб қолмоқда.

Россияга қарши ва ковид ташвиқотидаги аниқ мавзуларга келсак, улар ўзига хослиги билан ажралмаса-да, бариси иккита узоқ вақтдан бери яхши таниш асосий мантиққа келтирилмоқда: мана Россия энди хароб бўлмоқда, аммо у ҳамон бутун дунёга катта таҳдид солмоқда.

Хусусан, бу мамлакатдаги умумий вазиятни ва мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолатини ва Россия ҳукуматининг COVID-19 га қарши курашини танқид қилди - вазият қил устида тургани ва ҳар онда қулаши мумкин каби башоратлар билан бирга. Сайёрамизнинг қолган қисмига нисбатан таҳдидларга келсак, бу ҳолатда ҳеч қандай янгилик ихтиро қилинмади: асосий айбловлар Москва томонидан пандемия тўғрисида дезинформация кампанияси, ҳатто Россия одамларга қўлларни ювиш фойдасизлигини сингдираётгани ҳақидаги даъволар.

Албатта, Хитой ОАВларида муаммонинг ёритилиши манзараси тубдан фарқланади ва гап коронавирусга қарши кураш нуқтаи назаридан Россия ҳақида 20% ижобий нашрлар ва салбийларнинг йўқлигида ҳам эмас. Асосий хусусият - бу мавзуга оид мақолаларнинг жуда кўплигида. Кўриб чиқилган даврда - мартдан июнгача - Хитойнинг энг катта бешта ОАВларида Россиянинг эпидемияга қарши курашига оид 1200 дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Таққослаш учун: худди шу давр ичида, нашрларнинг энг минимал сони Канадада чоп этилди - 238 дона, қолган олтита мамлакат кўрсаткичлари қуйидаги оралиқда: 371 (Италия) ва 470 (Япония). Айтганча, америкаликлар ўзларининг 428 та мақоласи билан рўйхатда бешинчи ўринда.

Демак, уч ой ичида Хитой ОАВдари “Коронавирус Россияда” мавзусида дунёдаги энг кучли Америка ОАВларидан кўра деярли уч баравар кўпроқ материалларни нашр этди. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, хитойликларда нашрларнинг 80% нейтрал-информацион ҳусусиятга эга, яъни асосан шунчаки янгиликлар.

Бундай улкан фарқни Хитойнинг Россия ишларига алоҳида эътибор ва қизиқиш билан боғлаш хато бўларди. Кўринишидан, ҳаммаси нарса анча содда ва бир ҳилда: гап Ғарблик рақобатчи ҳамкасбларига қараганда анча катта ҳажмдаги ахборот оқимини қайта ишлашда Хитой ОАВларининг ғайратли меҳнати ва юқори самарадорлигидадир.

Аслида, бу Ғарбнинг ахборот маконида етакчиликни йўқотиш борасида қўрқувини тасдиқлайди. Албатта, аудиторияга етказилгунича, улар кулгили шаклларгача иширилади, аммо аслида битта негизга эга.

Бир пайтлари Ғарбнинг ўзи оммавий ахборот воситаларини замонавий талқинда яратиб, бошқалар учун сўзсиз етакчи ва ўрнак бўлган эди. Сўз эркинлиги ва ахборотни тарқатиш, мафкуравий ва геосиёсий рақибларга қарши курашда унинг асосий воситаларидан бирига айланди ва муваффақиятли фойдаланган эди.

Аммо ҳозир биз, яқингача тебранмас бўлиб туюлган ушбу тизимнинг тобора кучайиб бораётган инқирозига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Вақт ўтгани сари, Ғарб ОАВларига “эркин бўлмаган дунё” мамлакатлари, хоҳ Хитой, хоҳ Россия ОАВлари билан рақобатлашиш қийинлашиб бормоқда. Америка ва Европа сиёсатчилари томонидан Кремлнинг медиа-чангалларини қувиш ҳаракатлари қанчалик кулгили туйилмасин, RT ва Sputnik хабарларига ижтимоий тармоқларда Европанинг энг машҳур ва таъсирли янгиликлар манбаларига қараганда кўпроқ муносабат билдирилмоқда. Атиги битта унча қайноқ бўлмаган ва тор бўлган мавзу бўйича Хитой ОАВларининг 1200 дан ортиқ хабарига қарши равишда америкаликларнинг 450 дан кам хабари – ҳудди шу жараённи намоён қилади.

Ғарб ОАВлар ўзларининг асосий функцияларини – маълумот йиғиб аудиторияга кенг ва турли хил маълумотларни етказишни - (улғайган рақобатчиларига қараганда) бажариши ёмонлашмоқда. Бу материалнинг ҳам мазмуни ҳам узатилишига тегишли.

Тўғри, Ғарб ҳамон “энг эркин, ҳалол ва профессионал матбуот” ёрлиғини сақлаб келмоқда. Аммо бу ердаги вазият худди эртакдаги яланғоч шоҳнинг кийими каби - бир кун келиб “иш бермай” қўяди.

388