Заместитель министра промышленности и торговли РФ Сергей Цыб выступает на VII Всероссийском конгрессе пациентов в международном мультимедийном пресс-центре МИА Россия сегодня.

Мутлақо янги босқич: Сергей Циб Тошкентдаги Expo-Russia кўргазмасининг илк якунлари ҳақида

150
Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Циб Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Тошкентдаги Expo-Russia иккинчи кўргазмаси доирасида эришилган биринчи келишувлар якунлари ҳақида сўзлаб берди.

Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Циб Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Тошкентдаги иккинчи Expo-Russia кўргазмасида тиббиёт ва инновацияга алоҳида эътибор қаратилганини маълум қилди.

Сергей Циб сўзларига кўра, иккинчи ўзбек-рус форуми икки томонлама муносабатларни ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичига олиб чиққан.

“Биз ҳам Россия ҳам Ўзбекистон компанияларининг турли соҳаларда қизиқишлари борлиги кўряпмиз. Бу енгил саноат, инновациялар, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларидир. Аллақачон икки тартибга солувчилар ўртасида дори воситаларидан фойдаланиш соҳасида битим имзоланди. Шу билан бирга, биз Россия тиббиёт асбоб-ускуналари, гажетлари ёки дори-дармонларни етказиб беришни ривожлантириш билан чекланиб қолмасдан, компаниялар ўртасидаги шерикчиликни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз”, - деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан бўлган суҳбатда.

Вазир ўринбосари ҳозирда форумнинг айни қизиган палласи эканлигини қўшимча қилди, шунинг учун батафсил натижалари форум якунида маълум бўлади. Бироқ, ҳозирнинг ўзида ушбу учрашувнинг салмоқли натижалари маълум .

Expo-Russia – Uzbekistan 2019 иккинчи кўргазма 2019 йил 24-26 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Форумда Россиянинг 11 минтақасидан келган делегация аъзолари ҳамда Россиянинг 30 яқин субъектларининг 500 тача компания ва ташкилотлари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда бошланган Expo-Russian Uzbekistan-2019 кўргазмаси Россиянинг "Зарубеж-Экспо" ОАЖ, Россия Экспорт маркази, Халқаро тинчлик фондлари ассоциацияси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси иштирокида ташкил этилган.

Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Россия томонидан Ўзбекистон иқтисодига киритилган сармоялар 9 миллиард доллар атрофида. Икки мамлакат орасида савдо айланмаси 6 миллиард долларга яқин.

150