Андрей Кошкин

Эксперт энг юқори ҳарбий харажатларга эга мамлакатлар рейтингига изоҳ берди

521
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири, Ҳарбий сиёсатчилар уюшмаси эксперти, захирадаги полковник Андрей Кошкин ҳарбий харажатлар бўйича мамлакатлар рейтинги натижаларини тушунтириб берди.

Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти (SIPRI) ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар рейтингини эълон қилди. 2018 йили жаҳон ҳарбий харажатлари 1,8 триллион долларни ташкил этди. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга қараганда 2,6 фоизга кўпроқ.

Ҳисоботга кўра, АҚШ 2018 йилда ҳарбий мақсадлар учун энг кўп маблағ сарфлаган мамлакатлар етакчисига айланди. 2010 йилдан буён илк маротаба АҚШ харажатлари 4,6 фоизга ўсиб, 649 миллиард долларни ташкил этди.

Россия илк бор биринчи етакчи бешталикка киритилмади. SIPRI маълумотларига кўра, 2018 йилда Россиянинг ҳарбий харажатлари 61,4 миллиардни ташкил этган. Бу этган йилга қараганда 3,5 фоизга кам. Шу тариқа Россия рейтингнинг 6-поғонасидан ўрин олган.

“Россияга қарши олиб борилаётган ахборот урушини инобатга олиш керак. Улар ҳатто далиллар борасида ўйлаб кўришмайди. Уларни асосий масала ташвишга солади: Россияни ахборот маконида айблаш ва жазолаш керак. Мана ҳозир ҳам кўриниб турибдики, бутун дунё бўйлаб қуролланиш харажатлари ўсиб бормоқда. Россия етакчи эмас, бироқ бу ҳеч кимни ташвишга солмайди. Асосийси – ҳаммага Россия “агрессор” деб жар солиш ва солиқ тўловчилар ҳисобидан қуролланишга бюжетнинг кўпроқ маблағига эга чиқиш. Бугунги кунда АҚШ ва НАТОга аъзо давлатлар худди шундай қилиб келишмоқда”, - деди Андрей Кошкин Sputnik радио эфирида.

Унинг фикрига кўра, америкаликлар ҳарбий харажатлар рейтингида етакчи эканлиги уларни ҳайрон қолдирмайди.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

521