Тошкентда энг яхши журналистларга "Олтин қалам" топширилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЛучшие журналисты Узбекистана получили "Золотое перо"
Лучшие журналисты Узбекистана получили Золотое перо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, "Олтин қалам" XIV Миллий мукофоти: Бош миллий мукофот иккита жамоага берилди: "Халқаро Пресс Клуб" ва "Ўзбекистон 24" телеканали жамоалари юксак мукофотга сазовор бўлишди

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Туркистон" саройида журналистика соҳасидаги олий мукофот – "Олтин қалам" XIV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика) номинациясида 1-ўрин xabar.uz сайти шарҳловчиси Барно Султонова тақдирланди. 

Ижтимоий-маънавий мавзулардаги материаллари учун: Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистикаси) 2-ўринга kar24.uz интернет нашри мухбири Кумар Бегниязова муносиб кўрилди.

Долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий материаллари учун: энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистикаси) - 3-ўринга ЎзА етакчи муҳаррири Сайёра Шоева мамлакат ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларни тезкор ва таҳлилий ёритган материаллари учун лойиқ топилди.

Энг яхши журналистик материал учун номинациясида матбуот йўналишида 1-ўринни "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев маънавий-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари, замонамиз қаҳрамонлари образини яратишдаги фаол иштироки учун қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу номинациясида яна бир 1-ўрин "Ишонч" ва "Ишонч - доверие" газеталари таҳририятига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакат ҳаётидаги ўрни, ташкилотнинг аҳоли билан мулоқотлари, уларнинг муаммолари ечимини топиш, ишчи ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган фаолиятини кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун муносиб кўрилди.

Даврнинг ижтимоий, маънавий-маърифий масалалари, китобхонлик маданияти, мамлакат маданий ҳаёти таҳлилий ёритилган материаллари учун 2-ўринга "Китоб дунёси" газетаси таҳририяти муносиб кўрилди.

Ушбу номинацияда 3-ўрин "Правда востока" газетаси мухбири Мороз Юлианага насиб этди. 

Шунингдек, "Олтин қалам" XIV Миллий мукофоти: Бош миллий мукофот иккита жамоага берилди: "Халқаро Пресс Клуб" ва "Ўзбекистон 24" телеканали жамоалари юксак мукофотга сазовор бўлишди.

Янгиликлар лентаси
0