Марказий Осиё давлатлари АҚШ билан ҳалол ишлаб бўлмаслигини тушунмаяпти - Клинцевич

1249
(Янгиланган 21:58 21.05.2019)
Россия Федерацияси Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Франц Клинцевич Тожикистон президентининг Афғонистон билан чегара борасидаги баёнотига изоҳ берди

Илгарироқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистонда америка ҳарбий контингенти мавжудлигига қарамай, минтақадаги аҳвол хавф туғдиришда давом этаётгани, террористик уюшмалар дангарилари эса ўзларининг каттагина гуруҳларини мамлакат шимолига ўтказаётгани ҳақида баёнот қилган эди.

Sputnik Тожикистон радиоси эфирида Клинцевич америкалик сиёсатчилар ҳар доим дўстлик ҳақида гапиришларини таъкидлаб ўтди.

"Аммо бу сўзлар АҚШ махсус хизматлари деструктив (зарарли) жараёнлар устида ишлашни тўхтатганини англатмайди. Бу йўналишда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Улар ҳаммасига тупурган, жаҳондаги жараёнлар қанчалик зарарлироқ бўлса, бошқа мамлакатларда, айниқса, Россияда муаммолар кўпроқ бўлади. Аммо кўпдан-кўп ҳолларда бизнинг ҳамкасбларимиз бу ҳақда эшитишни унчалик исташмайди, Марказий Осиёнинг айрим давлатлари америкаликлар билан ҳалол ишлаб бўлмаслигини англамаган ҳолда у билан муносабат қурмоқда. Ғарб махсус хизматлари зарбаси тўғридан-тўғри Марказий Осиё давлатларига  қаратилмаган. Бу ерда агар жуда очиқ айтадиган бўлсак - пировард мақсад Россия учун муаммолар яратишга, айниқса бизнинг яқин қўшниларимиз билан чегарада қийинчиликлар туғдиришга қаратилган", - дея тушунтирди Клинцевич.

1249