Исполнительный директор агентства Авиапорт Олег Пантелеев

Пантелеев: Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон бўйлаб учбурчак-парвозлардан фойда кўради

291
Ўзбекистон ва Россия авиация мутахассислари "учбурчак" тизими бўйича икки давлат ўртасида ўзаро парвозларни амалга оширишга келишдилар. "АвиаПорт" агентлиги ижрочи директори Олег Пантелеевнинг фикрига кўра, бу каби маршрутлар орқали Россия ташувчилари йўловчилар оқимини ошириб олиш имкониятини қўлга киритадилар

Россия авиакомпаниялари учбурчак-парвозлар бўйича ҳозирча ариза топширмаган бўлсаларда, эксперт сўзларига кўра, танлов аниқ ва у катта эмас.

"Тошкентдан ташқари Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Урганчни санаб ўтиш мумкин - бу россияликларда қизиқиш уйғотадиган асосий йўналишлардир. Шуни эътиборга олиш керак-ки, миллий авиакомпания маҳаллий ва халқаро рейсларда авиаташувларга бўлган эҳтиёжини жуда самарали ёпиб келмоқда. Бундай учбурчак-маршрутлар кўпроқ РФ авиаташувчиларига фойдалироқ бўлади, агар улар ўзлари учун оптимал маршрутларни танлай олиб, йўловчилар оқимини кўпайтирсалар, албатта", - дея тушунтиради Пантелеев.

Пантелеевга кўра, чет эл компанияларига бошқа мамлакатлар ичида учиш имконини берувчи "очиқ осмон" сиёсати Европа Иттифоқида ўзини оқлаган, бу албатта, изоҳ талаб қилмайдиган ҳол. МДҲ маконида эса ҳозирча бу сиёсат оммалашмаган, бироқ Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳам аста-секинлик билан авиация соҳасида ўз сиёсатини ўзгартирмоқдалар.

Эксперт изоҳини тўлиқ қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

291