СССР қаҳрамонларини тарихдан ўчириб ташлашмоқчи – Петушков

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПетушков: героев СССР хотят вычеркнуть из истории
Петушков: героев СССР хотят вычеркнуть из истории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ёшлар ва болалар бирлашмаси миллий кенгаши раиси Георгий Петушков АҚШда СССР қаҳрамонлари дунё тарихидан ўчириб ташлашга уринишаётгани борасида сўз юритди.

Куни кеча Bradford Exchange номли хусусий АҚШ компанияси Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллигига бағишланган коллекцион тангани муомалага чиқарди. Танганинг юз томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида АҚШнинг иттифоқчилари бўлган давлатлар байроқлари, орқа томонида эса - уруш саҳналари акс этган. Танганинг юз томонида АҚШ, Буюк Британия ва Франция рангли байроқлари орасида СССР байроғи йўқлиги қизғин муҳокама сабаб бўлди. Тарихдан маълумки, АҚШ ва СССР ўша вақтда иттифоқчи бўлишган.

Памятные монеты (США) - Sputnik Ўзбекистон
Ким тарихни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда?

Ёшлар сиёсати институти директорининг сўзларига кўра, Собиқ иттифоқ давлатларининг ҳар бир кишиси учун Улуғ ватан урушида қозонилган ғалаба билан боғлиқ бўлган фактлар ва саналар мавжуд.

Ҳозирда Россия ва МДҲ мамлакатлари тез-тез тарих ҳақидаги маълумотларни сунъий равишда сохталаштириш ҳолатига дуч келмоқда.

“Бу каби ҳолатлар бизнинг кўнглимизга қаттиқ таъсир кўрсатади. МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда қатор катта тадбирларни ва ҳатто БМТ майдонида ҳам ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Петушков Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

Айтиш жоизки, инсоният тарихида энг кўп қон тўкилишига олиб келган Иккинчи жаҳон уруши тарихи дунёнинг турли мамлакатларида турличи ўргатилади ва талқин қилинади. Франция, Италия ва бошқа мамлакатлар ушбу уруш ҳақида имкон қадар қисқароқ айтиб беришни маъқул кўришади. 

АҚШда эса Иккинчи жаҳон уруши тарихи - 1944 йилнинг 6 июнида Нормандияда иттифоқчилар десант туширишидан бошланиб Иттифоқчилар ғалабаси билан якунланади. 1941 - 1944 йиллар уруши ва  Ғалабада СССРнинг роли ҳақида лом-мим дейишмайди.

Фақат Германияда ушбу уруш ҳақиқатдан ҳам немис миллатчилари айби билан бўлганлиги ва унда жуда кўп шафқатсизликлар юз берганини, кўп қон тўкилганлиги тан олинади. Немислар ўз фарзандларига бундай хато бошқа такрорланмаслиги кераклигини ўргатишади.

Янгиликлар лентаси
0