Министр экономического развития РФ Максим Орешкин

Орешкин: АҚШдан фарқли ўлароқ, Россия учун Ўзбекистон - чинакам шерик, қийматсиз чақамас

988
Ўзбекистонда икки мамлакат бош вазирлари даражасида ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилди. Москва ва Тошкент ҳамкорлиги ҳақида гапирар экан, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон-Россия шериклигининг Америка Марказий Осиёда кўзлайдиган мақсадлардан нимаси билан фарқланишини айтиб ўтди.

Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий мақсади - ҳамкорликда икки мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва бу билан халқлар фаровонлигига эришиш, дея қайд этди вазир Орешкин.

"Америкалик шериклар Марказий Осиё ва Ўзбекистонни, биринчи галда Россия ва Хитой ўртасидаги аллақандай буфер зона сифатида кўради. Айниқса, Вашингтон ва Пекин ўртасида мавжуд қарама-қаршиликни ҳисобга оладиган бўлсак. АҚШдан фарқли ўлароқ, Россия иқтисод тараққиётига йўналтирилган узоқ муддатли алоқаларни ривожлантиради. Ўзбекистон биз учун геосиёсий ўйиндаги қийматга эга бўлмаган чақа эмас, ҳақиқий шерикдир", - деб таъкидлади Орешкин.

РФ иқтисодий ривожланиш вазири изоҳини Sputnik радиоси подкастида тингланг.

Орешкин: в отличие от США для РФ Узбекистан — партнер, а не разменная карта
988
Американские военные на юго-востоке Афганистана

"Россиядан бошқача ўзиш йўлини топдик". Пентагон нимани режалаштирмоқда

582
(Янгиланган 15:23 19.01.2021)
Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар атом энергиясининг ҳарбий йўналишини ривожлантиришга қарор қилишди. Ҳозирча амалдаги президент саналган Дональд Трамп қуролли кучлар космосдаги тадқиқотлар учун кам қувватли ядровий реакторларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Захира манба

АҚШ Қуролли кучларида сувости кемалари ва авианосецлар атом реакторлари билан жиҳозланган. Шу туфайли, америка флотининг энг йирик ҳарбий кемалари денгизда деярли чегараланмаган муддат бўлади олади.

Бошқа мамлакатлар ҲДКларида ҳам ядровий энергиядан фойдаланилади. Мисол учун, французларда "Шарль де Голль" авианосеци атом тягасида бўлса, Россияда — "Петр Великий" оғир ракета крейсери атомга эга. Аммо АҚШда атомоходлар сони анча кўп. Ва америкаликлар эришилган натижаларда тўхташни ўйлагани ҳам йўқ.

"Президент Трампнинг кўрсатмасига биноан Мудофаа вазирлиги мамлакат ичидаги ҳарбий объектда кам қувватли ядро реакторлари нуқтаи назаридан энергетик эгилувчанлик ва иқтисодий самарадорликни намоён этиш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда кўчма кам қувватли реакторни синовдан ўтказади. Бундай энергия манбалари қуёш энергиясидан фойдаланиш имконсиз бўлган, шунингдек, мудофаа соҳасида ҳам космосни чуқур ўрганиш учун ўта муҳим ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган ҳисобланади ", - деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Ҳукумат компакт (ихчам) ядро реакторлари айнан учун нима керак бўлиб қолганлигига аниқлик киритмаяпти. Defensenews.com портали экспертлари фикрича, гап армия базаларида бўладиган захира қувват манбалари ҳақида бормоқда. Агар ҳарбий объектда электр энергияси ўчиб қолса, реактор ўта муҳим ускуналарни энергия билан таъминлайди. Фармон матнига кўра, биринчи прототип синовлари олти ой ичида бошланиши керак - экспертлар фикрича, бу АҚШдаги энг йирик полигонлардан бири бўлган Невадада юз беради.

Космосни забт этиш

Secure World Foundation нотижорат ташкилотининг космик хавфсизлик бўйича эксперти Брайан Уиденнинг эслатишича, узоқ парвозларда, жумладан, Ойга, Марсга ва бошқа сайёраларга училадиганларида ҳам, ядровий энергия албатта керак. Истиқболда эса - реакторлар биринчи Ер сайёрасидан ташқарида ташкил этиладиган колонияларда керак бўлади. Айрим мутахассисларнинг фикрича эса, янги технологияларни орбита қурол платформаларида ишга солиш мумкин. Умуман олганда, ушбу сценарий фазога потенциал жанг майдони сифатида қараётган АҚШ Космик қўшинларининг етарли даражада агрессив доктринасига жуда мос.

"Мени фикримча, бу америкаликларга биринчи навбатда космик мақсадлар учун зарур, — дейди РИА Новостига "Арсенал Отечества" бош муҳаррири Виктор Мураховский. — Бизда "атом реактори" сўз бирикмасида турли мазмун тушунилади. Биринчидан, бу секинлаштирувчи-стерженлар ва қувват-регулировкасига эга бўлган ураннинг бўлиниш занжири реакциясига асосида ишлайдиган қурилмадир. Россияда бунга ўхшаш қурилмалар "Буревестник" ва "Посейдон" буюмлари учун аллақачон яратилган. Иккинчидан — бу спутниклар, радиобуй ва метеостанцияларда қўлланиладиган изотоп ядровий энергия манбаларидир. Улар гарчи анча самарасиз бўлсада, аммо ҳарҳолда радиоактив зарар унчалик кучли эмас".

Эксперт 1950-60-йй АҚШ сингари, СССРда ҳам самолетлар учун компакт ядровий реактор яратишга уринишлар бўлганини эслатиб ўтди. Аммо бу лойиҳалардан воз кечилган — ҳеч бир, ҳатто энг йирик самолёт ҳам экипаж биологик ҳимояси тизимини торта олмаган. Шу боис, реакторлар фақатгина йирик кемаларда қўлланилиш билан чекланган, холос.

Эксперт Мураховскийнинг сўзларига кўра, шу вақтгача, дунёнинг бирорта мамлакатида пилот билан бошқарилувчи самолётлар, сув сиғими кичикроқ бўлган кемалар ва ёки ер усти транспорт воситаларида фойдаланиш мумкин бўлган ихчам реакторларни яратишга муваффақ бўлинмаган.

Шу билан бирга, эксперт америкаликлар Россия "Буревестник" ва "Посейдон"ларини такрорлашни истаётганликларига ҳам ишонмади.

"Бу тизимлар анчайин ўзига хос, — дея тушунтиради у. — Улар тажовузкор ядро уруши бошлаган ҳар қандай шароитда кафолатли жавоб зарбасини амалга ошириш ва ғарб ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қилиш учун яратилган. Америкаликларда улар кўзлаган мақсадни амалга ошириш учун кўпроқ мос бўлган қуроллар етарлича".

Радиация муаммоси

Ядровий куч қурилмаси ўз вақтида 1949 йилдан 1959 йилгача АҚШ ҲҲК қуроллари сафида бўлган минтақалараро стратегик бомбардимонлар - Convair B-36 учун ишлаб чиқилган. NB-36H учар лабораториясининг бурун қисмида 12-тонналик ҳимоя капсуласи ўрнатилган. Диаметри 1,2 метр ва оғирлиги 16 тонна бўлган бир мегаватт қувватга эга тезкор нейтронлар асосидаги реактор эса - бомба учун мўлжалланган бўлимга жойлаштирилган. У парвоз вақтида ишга тушиши ва самолет бортидаги ҳаво қабул қилувчи ускуналар орқали келадиган атмосфера ҳавоси ёрдамида совитилиши керак эди. Синов машинаси 47та парвозни амалга оширган, аммо ядровий двигатель фақатгина қисқа вақт оралиқларида ёқилган.

Аммо ғоя жуда мафтункор эди. Бундай учар аппарат ҳавода бир неча сутка ёрдамида жанговар навбатчилик олиб боришга қодир бўлган стратегик бомбардимончи ёки разведкачи сифатида қўлланилиши мумкин эди. Аммо муаммолар жуда кўп эди.

Биринчидан, ҳар бир атомолёт — умуман олганда, ўзимизникилар устига тушиши мумкин бўлган "ифлос" бомба. Иккинчидан, тажриба борти ҳавода ҳам ўз ортидан радиоактив моддалар "шлейфини" олиб юрган. Ниҳоят, экипаж ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли нурланган. Минтақалараро баллистик ракеталарни ядровий қуролни етакзувчи асосий восита сифатида ривожлантириш атомолетлар мураккаб ва хавфли дастурини барча истиқболлардан маҳрум этди.

АҚШда ядровий реакторни ер устида ҳаракатланадиган техникага ҳам ўрнатишга ҳаракат қилишган эди. Йигирма беш тонналик Chrysler TV-8 танки оммавий ишлаб чиқарилмаган — у фақатгина иш тизимининг бир қисми билан жиҳозланган тўлиқ ўлчамдаги макет кўринишида бўлган. Машина кичик атом реактори томонидан етказиб бериладиган иссиқлик туфайли ҳаракатга келадиган буғ двигатели ёрдамида ҳаракатга келиши керак эди. Умуман олганда, америкалик ҳарбийлар Chrysler корпорациясининг қуролсозларининг инновацион кайфиятига баҳо бера олмадилар. Танк ўта мураккаб деб тан олинди, унинг жанговар имкониятлари анъанавий машиналардан воз кечиш учун етарлича эмас, деган хулосага келинди. Шу билан 1956 йилнинг 23 апрелида TV-8 лойиҳаси ёпилди.

582
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford

Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси

435
(Янгиланган 16:31 18.01.2021)
Америкаликларнинг тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида АҚШ флоти дунё океанида устуворлик қилиши керак. Бу йўлда улар Россия ва Хитойга қарши кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Николай Протопопов. “Тўхтатиб туриш ва ғалаба қозониш” – АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) штаби бошлиғи адмирал Майкл Гилдей яқин 10 йилликка мўлжаланган “Навигация режасини” имзолади. Ушбу ҳужжатнинг асосий мазмуни – америкаликларнинг тинч ва тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида дунё океанида устуворлик қилиш.   

Рақиблар

Ҳужжат муаллифлари айтишига кўра, Америка фуқароларининг фаравонлигини таъминлаш учун, Америка флоти узоқ муддатли, нафақат 10 йил балким бутун 21 аср давомида, кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

Бу борада АҚШнинг асосий рақиблари ва глобал тинчликни “бузувчилар” – Россия ва Хитой. Америкалик адмираллар хулосалига кўра, ушбу давлатлар денгизда эркинликни чекламоқда.   

Москва ва Пекин ноқонуний равишда ўз ҳудудидан ташқарида бўлган “қимматбаҳо денгиз ресурсларидан” фойдаланишни  чеклашга уринмоқда, куч билан “қўшниларини қўрқитиш” билан шуғулланмоқда ва муҳим денгиз йўлларини “ракета нишони остида ушлаб турмоқда”. 

Шунингдек, Россияда замонавий гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи ракеталар, янги сув ости кемалари, тактик ядровий қуроллар ишлаб чиқарилаётгани Америка томонидан кескин қаршилик билан кутиб олинмоқда. Пентагон хабарига кўра, Россия денгиз флоти бутун дунё бўйича фаоллигини оширмоқда, шу сабабли “Россияни ишончли назорат остига олиш керак”, дейилган АҚШ доктринасида.

Илдам ривожланиб бораётган Хитой денгиз флоти ҳам, америкалик таҳлилчилар хулосасига кўра, Вашингтон учун нафақат янги чақириқ балким узоқ муддатли ва ўткир хавфга айланмоқда.

“Навигация режаси”да айтилишига кўра, АҚШ – денгиз давлати ва унинг ривожланиши ва хавфсизлиги унинг денгизда устуворликни сақлаб қолиш қобилиятига боғлиқ. Бунинг учун АҚШ ўзининг ҳарбий-денгиз кучини сақлаб қолиши ва уни “Дунё океанининг ҳар бир қаричига”  тарқатиши керак. Америкаликлар дунёнинг халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган ҳар бир бурчагига учиш ва сузиш имкониятини сақлаб қолиши керак.

Шунингдек, АҚШ айрим давлатларнинг “ҳаддан ортиқ денгиз амбицияларини” чеклаб туриши ва уларнинг жанговар имкониятларини чеклаш учун дунёнинг истадган нуқтасида  ўз ҳарбий-денгиз кучларини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Флотни кучайтириш

Баллистик ракеталар билан жиҳозланган атом сув ости кемалари АҚШни ядровий ҳужумдан сақлаб қолади, махсус кучлар эса ҳар қандай рақибга кутилмаганда  зарба бериши мумкин.  Америка адмираллари айтишига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қуруқлик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар қандай қирғоққа десант туширишга тайёр.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари “агрессияни чеклаб туриш учун” энг замонавий ахборот, кибернетик технологиялари ва денгиздан, сув остидан ва ҳаводан  туриб ҳужум қилувчи қуролларга эга.

Яқин йилларда денгиздаги қарама-қаршиликларда устуворликни АҚШ сунъий онг билан боғламоқда. АҚШ адмираллари хулосалига кўра, ушбу тизимлар жангда ўз устуворлигини исботлаган. Шу сабабли денгиз флоти уларни оммавий қўллаган ҳолда янгиланади.

Инсон иштирокисиз бошқариладиган денгиз платформалари ҳам “жуда муҳим”. Улар разведкада, кузатувда ва ҳужумда денгиз флоти имкониятларини кучайтиради. Ўн йиллик охирида ҲДФ шахсий таркиби роботлаштирилган аппаратлар билан яқин ҳамкорликда ишлашни ўрганиши керак.

АҚШ ҲДФ хулосасига кўра, белгиланган барча мақсадларни амалга ошириш учун флотни кенгайтириш ва кучайтириш керак. Янада кўпроқ атом сув ости кемалари, юқори ҳужум имкониятига эга бўлган ҳарбий корабллар керак. Янги корабллар “Созвездие”га ўхшаган кичик ўлчамли бўлиши керак.

Пентагон авиаташувчиларни ҳам ўз ҳисобидан чиқармайди. Авиаташувчилар ҳали ҳам АҚШ кучини намойиш қилувчи асосий восита бўлиб қолмоқда. Шунингдек “Колумби” ва “Виржиния” классидаги атом сув ости кемалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

“Рақамли” ва лазер технологиялар

АҚШ ҲДФ раҳбарияти айтишига кўра, фақат замонавий техника билан масала ҳал бўлмайди. Шахсий таркибни ўқитиш ҳам – муҳим аҳамиятга эга. Адмираллар айтишига кўра “денгизчилар нафақат хавфларга тезкор жавоб бериши, балким ўша давлат фуқаролари менталитетини яхши билган ҳолда, рақиб ҳаракатларини олдиндан билиш қобилиятига эга бўлиши керак”.

Бутун Ер шари бўйлаб Шимолдан Тинч океанининг ғарбигача “бўлажак можаролар” сценарийлари машқ қилинади. Масалан бу йил, АҚШ ҲДФ авиаташувчи гуруҳлари иштирокида десант манёврлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу машғулотларда бу йил биринчи марта, энг замонавий қуроллар билан жиҳозланган кичик тактик кибер-гуруҳлар иштирок этади. Адмирал Гилдей айтишига кўра, ушбу манёврлар кўлами “энг янги тарихда” мисли кўрилмаган даражада бўлади.

АҚШ ҲДФ стратегиясида ахборот ва рақамли технологиялар марказий ўрин эгаллаган. Улар иштирокисиз ҳарбий машғулотларни тасаввури қилиш қийин. “Рақамли технологиялар” денгиз жангини тез ва самарали олиб бориш имконини беради.

ҲДФ таҳлилчилари рақиб АҚШ ҳимоясини “жуда кўп ракеталар ёрдамида ёриб ўтишни” режалаштирмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли Пентагон кўплаб мобил ва стационар радарлар тизимидан фойдаланишни режалаштирган. Ундан ташқари АҚШ сув усти ва ости ҳарбий кемалари ва учувчисиз аппаратларининг ҳимоя хусусиятларини кучайтиришни режалаштирган. Яқин масофа жангларида эса анъанавий қуроллар билан бирга энергетик қуролдан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

435
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

144
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

144