Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге

Путин ва Трамп учрашувини ким бузишга уринаяпти?

977
(Янгиланган 18:35 18.06.2019)
G-20 саммити арафасида The New York Times газетасида америкалик хакерлар Россия электр станцияларига ҳужум қилгани ҳақидаги ёлғон хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ахборотни чиқаришдан асл мақсад нима?

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Мана 3 йилдан буён ҳар сафар G20 давлатлари саммити арафасида айрим кучлар томонидан нима бўлса ҳам Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувига йўл қўймасликка қаратилган ҳаракатлар амалга оширилаётганини кузатиш мумкин, деб ёзади РИА Новости колумнисти Галия Ибрагимова.

Ана шундай ҳаракатлардан бири путин ва Трамп учрашуви олдидан ғарбий нашрлара хакерлар аралашуви ёки ҳужуми ҳақида ваҳимали сарлавҳали хабарларнинг чиқишидир. Бирорта ҳам ишончли далил, исбот келтирилмаган, “Оқ уйдаги ишончли манбаа”га асосан чоп этилаётган ушбу хабарлар муаллифлари дарҳол “айбдор” томонни ҳам кўрсатиб қўйишади.

Мақсад - нима қилиб бўлса ҳам учрашувни бузиш 

2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган G20 саммити олдидан Bloomberg  агентлиги россиялик хакерлар АҚШнинг Wolf Creek АЭСига ҳужум қилишни режалаштираётганини хабар қилишган эди. Ўшанда журналистлар бирорта ҳам далил исбот келтирмасдан “Оқ уйдаги ишончли манбаа”га асосан хабар тарқатишган ва дарҳол Москвани жазолашга чорлашган эди. Кейинчалик ушбу хабар юзасидан ҳеч қандай текширув ёки суд – ҳеч нарса ўтказилмади, маълумотларнинг давоми ҳам чиқмади, воқеа ўз ўзидан ахборот оламидан йўқолиб кетди.

2018 йилда Хельсинкида бўлиб ўтган Россия – АҚШ саммити олдидан The Wall Street Journal нашри АҚШнинг ГЭС ва ИЭСлари тўхтатилиб мамлакат қоронғулик ичида қолиши ҳақида ваҳималари хабарлар чоп этишган ва яна дарҳол Москвани жазолашга чорлашган эди. Мақолани ўқиган кишида “Руслар шундай бемаза бўлса Трамп Путин билан учрашиши нима керак?” деган савол ўз ўзидан пайдо бўлар эди.

Ушбу воқеалар занжиридан 2019 йил ҳам мустасно бўлмади. Осакада кутилаётган G-20 саммити арафасида, Путин ва Трамп учрашуви режалаштирилаётган бир пайтда The New York Times нашри яна “ҳужум” бошлади. Улар ёзишига кўра, америкалик хакерлар Россия электр станцияларига ва муҳим инфратузилма объектларига оммавий ҳужум қилаётгани, ушбу ҳужумлар АҚШ ҳарбий қўмондонлиги томонидан ташкиллаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Россияда ушбу хабарларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади, барча электр станциялар бекаму-кўст ишламоқда.

Яна хакерлар яна электр станцияси яна ваҳима...

Буям етмагандек NYT фантазиясини ривожлантиришда давом этди: "АҚШ Россияга хакер ҳужумларини кучайтирмоқда, лекин ушбу ҳужумлар ҳақида атайлаб президент Трампга хабар қилинмаган, чунки у бехосдан давлат сирини очиб қўйиши мумкин...", -  деб ёзади нашр навбатдаги мақоласида.

Нима бўлаётганини тушунмай ҳамма ҳайрон бўлиб турган бир вақтда Трамп ўз твиттердида ушбу ёлғон хабарларга жавоб ёзди.

“The New York Times ўқувчилари камайиб кетаяпти, оммавийлик ортидан қувиб улар АҚШ Россияга қарши каиберҳужумларни кучайтирмоқда деб ёзган. Бу – виртуал сотқинлик ва бу – ғирт ёлғон! Коррупциялашган медиа ҳамма нарсага тайёр. Улар қўрқоқ ва халқ душмани!” – деди Трамп Twitterда.

Бундан бир неча йил олдин бўлиб ўтган воқеаларни эсга олсак, Трамп президент бўлган куниданоқ АҚШнинг Демократлар партияси қўл остида бўлган газеталари бир овоздан “АҚШда президент сайловига Россия аралашган” деб жар сола бошлади.

Бу борада қанча-қанда айбловлар тўқилди, Россия барча халқаро майдонларда қораланди, санкциялар киритилди ва орадан 3 йил ўтиб – АҚШ прокурори Роберт Мюллер Конгресс олдида "Россия АҚШ президенти сайловга аралшганининг исботи топилмади", деб ҳисобот берди ва иш ёпилди.

Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, мутлақ ёлғон хабар ОАВда қайта-қайта такрорланавериб, икки мамлакат муносабатларига улкан зарар етказди. Бизнес миллиадлаб зарар кўрди.

ОАВ – тўртинчи ҳокимият дейишади. Ушбу ҳокимият номуносиб ёки ғаразли мақсадни кўзлаган кишилар қўлига тушиб қолса ана шундай бўларкан...

977