Независимый автомобильный эксперт Алексей Шарапов

Эксперт: Renault келиши консерватив ўзбек автобозорини ўзгартирмайди

822
(Янгиланган 21:20 28.06.2019)
Франция автоконцерни Ўзбекистонда бюджет моделдаги Renault KWID йиғишни йўлга қўймоқчи. Мустақил автоэксперт Алексей Шараповнинг фикрича, ўзбек бозорида оддийгина кроссовернинг пайдо бўлиши умумий аҳволни ўзгартириши амримаҳол

Эксперт сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Renault KWID Россия автомобиллари ёки маҳаллий седанларга жиддий рақобат пайдо қилиши амримаҳол.

"Ўзбек автомобил бозори жуда консерватив – автоишқибозлар катта багажникли седанларга ўрганиб қолишган, қолаверса копмлектацияси ҳам яхши - олти поғонали, ўриндиқлар иситилади. Россия моделларига келадиган бўлсак, нархидан келиб чиққан ҳолда олишади. Йиғиш учун таклиф этилаётган Renault модели эса – бу учинчи давлатлар бозорлари учун маҳсулот - оддий арава", - деб қайд этди Шарапов.

Эксперт изоҳини Sputnik Ўзбекистон подкастида тингланг.

822