ВДНХдаги "Ўзбекистон" павильони ўзида қандай синоатни мужассам этган

1476
(Янгиланган 01:44 30.06.2019)
Sputnik мухбири ВДНХдаги собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони қандай реставрация қилинаётганини ўз кўзи билан кўрди.

Жорий йил ВДНХдаги №66 павильон (собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони) яна Ўзбекистонга қайтади. Худди шундай қарор Урганчда ўтказилган РФ ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви вақтида қабул қилинди ва Москва мэрияси ҳамда Тошкент ҳокимлиги ўртасида шартнома билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Муддатсиз ижара Ўзбекистонга, ВДНХда ўз ваколатхонасини тиклашга қарор қилган бошқа собиқ иттифоқи давлатлари сингари, йилига 1 рубльга тушади.

Ҳозирда тарихий бинода мураккаб реставрация ишлари олиб борилмоқда. Sputnik мухбири бу ишлар якунига етиб қолай дедими-йўқми, билиш учун воқеа жойига йўл олди.

Ишлар шипгача...

Собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони — маданий мерос объекти бўлиб, ВДНХдаги энг машҳур жойлардан бири - ўз фавворасига эга, ингичка устунлардан қад ростлаб турган кўркам гумбазли бинодир. Ҳозир у ёпиқ ва гўё у ерда ҳеч нарса рўй бермаётгандек туюлади. Аслида эса, бино ичида, бир неча ҳафтадан сўнг, серқуёш ва меҳмондўст республиканинг ҳақиқий бурчаги Москвада ҳам пайдо бўлиши учун ҳаёт қайнамоқда.
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Из архива А. Григорова
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Павильонда ўттизга яқин ишчилар меҳнат қилишяпти. Улардан бири шипга чиқиб олган ва ўн икки метр баландликда ганчкор нақш устидан улкан чангюткични юрғизмоқда. Бу жараён чангсизлантириш, деб аталади. Жимжимадор безаклар устида ҳаддан зиёд кўп чанг тўпланган - ахир шипни 1954 йилдан буён ҳеч ким тозаламаган. Бу ўта нозик ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, эскирган ганчларга эҳтиёткорлик билан, авайлаб муносабатда бўлиш лозим.
"Электрика ва вентиляция ишлари қолди, — дейди бош пудратчи - ЕКС компанияси томонидан лойиҳа раҳбари бўлган Дмитрий Мизин. Ишчиларимизнинг деярли барчаси малакали ишчилар, нопрофессионаллар бу ишни эплай олишмасди. Лекин қўл остимизда икки-уч нафар қора ишчилар ҳам бор. Павильонни топшириш арафасида ишчиларимиз сонини оширамиз - объектда олтмиш нафаргача одам бўлади".
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Бош зал марказида янги эман паркетли қоплар жой олган. Аслида, бошида 1954 йилда ясалган полларни реставрация қилишга қарор қилинган эди, аммо бинодаги кўпсонли ўзгартиришлар туфайли у яроқсиз ҳолатга келган.
"Эскплуатациялар жараёнида тарихий паркет усти янги қатлам билан қопланган, — деб ҳикоя қилади Дмитрий Мизин. — Сўнгра — аллақандай ковролин билан, ковролин эса, ўз навбатида икки-уч қатлам ДСП қатламлари остида яширинган. Энди тасаввур қила оласизми, дарахт қай ҳолатга келганини? У қорайиб кетган, боз устига унда михларнинг излари бор эди. Қанчалик хоҳламайлик, паркетни реставрация қилишнинг имкони йўқ эди".
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Павильондаги таъмирлаш-тиклаш ишлари 2017 йил охирида бошланган. Молиялаштиришни Россия Маданият вазирлиги ўз зиммасига олган, объект яқин вақтларга қадар унинг зиммасида бўлган. Деворлар, шип, колонналар, ганчлар, люстралар тартибга келтирилди.

"Биз ҳеч нарса ўйлаб топмаганмиз, — дея ҳикоя қилади ишлар буюртмачиси РОСИЗО музей-кўргазма маркази вакили Татьяна Чумакова. – Лойиҳа тарихий ҳужжатларга мувофиқ тузилган эди. Реставрация ишлари бир неча босқичда амалга оширилиши режалаштирилганди. Аввалига – павильон ичида, сўнгра фасадда ва авария ҳолатида бўлган ярим доира шаклдаги гумбазда".

Павильон № 66 на ВДНХ
Sputnik
Павильон № 66 на ВДНХ

Эндиликда, павильон Ўзбекистон томонига ижарага берилгач, реставрация ҳаражатларини Марказий Осиё республикаси ўз зиммасига олади. Бу борада павильон янги эгаларининг режалари қандайлиги ҳозирча - номаълум.

Москвадаги "Ўзбекистон" сирлари

Ушбу мажмуанинг ифтихорларидан бири - тарихий ёғоч эшиклардир. Унга мураккаб ўймакор нақш берилган. 1950-йиллар ўрталарида ушбу ноёб орнамент ўзбекистонлик икки уста томонидан павильон учун махсус яратилган. Таъмирлаш ишлари кетаётган бир вақтда улар вақтинча олиб қўйилди. Аммо устунларнинг аксарияти ва шип ганчини янгитдан яратишга тўғри келди. Бунинг учун ВДНХ архивидаги чизма ва суратлардан фойдаланилди.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Ғойиб бўлган шедеврлар

Жорий йилда ВДНХ павильони саксонинчи юбилейини нишонлайди. Аввалига у бир йўла бир нечта республикалар учун бунёд этилган - Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон учун. Аммо республикалар бошқа қурилмаларни ўз тасарруфига олишган ва "айрилганлар".

"Ўзбекистон" павильони буюк архитектор Стефан Полупанов томонидан яратилган, у бу объектни икки марта қад ростлашга муваффақ бўлган.

Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Из архива А. Григорова
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве

"Биринчи павильон ёғочдан эди, — деб ҳикоя қилади тарихчи Павел Нефедов. – Урушдан кейин ВДНХда барча қурилмалар обдон инспекциядан ўтказилган ва ёғоч иншоотдан воз кечишга, унинг ўрнига мукаммалроқ қурилмани бунёд этишга келишилган. Худди шу Полупанов 1954 йилда яна то бизгача етиб келган павильон муаллифига айланди.

Бу ерда пахта теримчилари ва энергетиклар ўз ютуқларини намойиш этганлар. Монументал фрескалардан бирини россиялик буюк архитекторлардан бири Константин Мельников яратган. У ўзи учун энг мураккаб бўлган йилларда, 50-йй бошларида наққошликда ўзини синаб кўрган. Улуғ Ватан урушидаги совет маршалларининг туркум крассик портретлари муаллифи - Петр Котовнинг фрескалари ҳам павильон фахри бўлган.

"Ушбу нақшларнинг бирида Чирчиқ ГЭС жилваланган бўлса, иккинчисида канал қурилиши, тахминан Қорақум канали қурилиши акс эттирилган, — деб ҳикоя қилади ёзувчи Амирам Григоров. – Кейинчалик бу нақшларнинг иккиси ҳам ваҳшийларча оҳаклаб ташланган".

Маданий қайта ихтисослаштирилиш

1960-йиллар ўрталарига келиб, "Ўзбекистон" павильони "Совет маданияти"га айланган. Тарихчи Павел Нефедов сўзларига кўра, ВДНХнинг қайта ихтисослаштирилиши республикалар мажмуаларида экспозициялар кўпинча қайта такрорланиши билан боғлиқ эди. Мисол учун, пахта терими бир йўла бир неча миллий павильонларда тақдим этилган эди. Натижада, бу каби жўғрофий тамойилдан соҳавий тамойил фойдасига тамомила воз кечилади.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Қатор экспонатларнинг ғойиб бўлиши айнан шу вақтга алоқадор. Амирам Григоровнинг айтишича, ўзбек сопол буюмлари, гиламлари коллекцияси, шунингдек, машҳур ҳайкалтарошлар - Антон Лавинский ва Иосиф Чайков муаллифлигига мансуб бўлган бир нечта ҳайкаллар - пахта кўтарган пионер қиз, доира чалаётган мусиқачи изсиз ғойиб бўлган.

Шунингдек, чойхона ҳам йўқотилган. Стефан Полупанов томонидан бунёд этилган чойхона ҳатто павильондан ҳам кўркамроқ бўлган, деб айтишади. ВДНХ қайта ихтисослашгач, у бир мунча вақт ажралиб турган ва янги ансамблга мос келмагани боис, кейинчалик бузиб ташланган.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Собиқ Иттифоқи барҳам топгач, савдо-сотиқ авжига чиқишига қарамай, павильон ўз юзини йўқотмасликка муваффақ бўлган. Бу ерда, табиийки асал эмас ва ҳатто мушук болалари ҳам эмас, балки қўл ҳунари ва рассомлар учун товар ҳисобланган - заргарлик буюмлари сотилган. 

2014 йилда, кўргазма мажмуасига тарихий бўлган - ВДНХ номи қайтарилгач, собиқ "Ўзбекистон" бир муддатга музей захираларидаги совет рассомлари экспозициялари учун кўргазма майдонига айланади. Аммо бино рассомчилик асарларини намойиш этишга ихтисослашмагани маълум бўлиб қолди - шиплар жуда баланд, деворлар кам, серёруғлик - галерея сифатида умуман тўғри келмас эди.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

"Республика павильонида саноат ютуқлари ва мамлакат санъат намуналари тақдим этилишини хоҳлар эдик, — дейди дизайнер ва жамоатчи Фатима Арифжанова. – Лекин, фикримча, бу ерда бошқа республикалар павильонлари сингари савдо расталари қўйилса керак".

Ўзбекистон Москвадаги яна қайта эга бўлган қасрда меҳмонларни нималар билан ҳайратга солишини ёз фаслининг ўзидаёқ - ВДНХ юбилейи нишонланлан вақтда билиб оламиз.

1476
Президент США Дональд Трамп на встрече с лидерами ЕС в Брюсселе, архивное фото

Дунё "очиқ осмон" ва Трамп ортидан кузатув ҳақида гапирмоқда. Ўзи нима гап?

716
(Янгиланган 12:20 23.05.2020)
Дональд Трамп АҚШ очиқ осмон шартномасидан бир томонлама чиқишини эълон қилди. Вашингтон Москвани ҳужжат низомларини бажармасликда айблади ва РФга деярли ультиматум эълон қилди

АҚШ президенти маслаҳатчиси Роберт О' Брайен Россия ДОН (очиқ осмон шартномаси) ёрдамида Трамп ортидан кузатмоқда, дейишдан ҳам тоймади. Россия ТИВ ўз жавобида Москва ҳам Вашингтоннинг ушбу ҳужжатга амал қилиши борасида эътирозлари борлигини маълум қилди.

Хуллас, нима гап? Москва чиндан ҳам Дональд Трамп ортидан кузатганми? Бу шартнома нега керак ўзи? Қачон пайдо бўлган? АҚШнинг шартномадан чиқиши - узил-кесил ҳал бўлган қарорми ёки у шу усул билан савдолашмоқчими? Дунёдаги тартиб қай даражада ўзгаради ва европаликлар нима қилиши мумкин? Ушбу саволларга "Арсенал Отечества" журнали ҳарбий эксперти Алексей Леонков изоҳ беради.

02:02 Унинг (шартноманинг - таҳр.) асосий мақсади - келишилган разведка ускуналари ёрдамида томонлар кенгкўламли ҳарбий можарога тайёрланмаётганларини аниқлаш эди. Шу ускуна, биз ўзимизнинг учар аппаратларимизни шакллантираётганимизда, Пентагон талабларидан келиб чиққан ҳолда танланган, агар у танланса, бизга, яъни Россияга, тактик ёки бошқа бир устуворликни бермас эди.

02:50 Ҳозир… бемаъни даволар бошланди… биз олинган разведкага оид маълумотлар туфайли мажмуаларимизга, шу жумладан гипертовушлиларига ҳам, кўрсатма беришимиз мумкин экан, шу туфайли Америка хавф остида қолмоқда гўё.

03:21 Калининград вилояти, Жанубий Осетия ва Абхазия устидан учишга йўл қўймаётганимиз ҳақидаги талабномалар - ҳуқуқий нуқтаи-назардан биз тўғри қиляпмиз. Ушбу ускунага эга бўлган самолётлар, очиқ-осмон самолётлари бўйича парвоз вазифалари шакллантирилаётганида, албатта, ҳаммаси келишилади. Яъни ҳаводан мудофаа тизимимиз ва америка ҳаво мудофааси тизими уларни қоидабузарлар сифатида қабул қилмаслиги учун.

04:30 Абхазия ва Осетия ҳақида гапирадиган бўлсак, улар америка ёки европа разведкачи-самолётлари устидан учиб ўтиши лозим бўлган ҳудудлар рўйхатига кирмаган, нега деганда, биринчидан, у ерда биз тинчлик ўрнатувчилардан бўлак қўшин контингентига эга эмасмиз, иккинчидан, у ерда бошқа контингент йўқ экан, бу ҳудудлар устидан учишдан маъно не, шу боис ҳам бу икки ҳудуд ушбу шартнома таъсиридан ташқари ҳудудлар сирасига киритилган эди.

07:23 Очиқ осмон ҳақидаги шартномабошқа шартномалар орасида халқаро хавфсизликни белгиловчи элемент сифатида тузилган. Аввало, ядровий хавфсизликни белгиловчи элемент сифатида.

09:43 Олис масофадаги радиолокацияни аниқлаш тизими - "Воронеж" станциясини ўрнатганимизда ... биз кутилмаганда америкаликлар, бизни бу ҳақда огоҳлантиришни унутиб қўйиб, фаол тарзда ўрта масофага учувчи баллистик ракеталар синовини ўтказаётганини гувоҳи бўлдик.

10:03 Очиқ осмон ҳақидаги шартноманинг яна бир жиҳати бор. Гап шундаки, НАТо мамлакатлари разведка ҳамжамиятида разведкага оид маълумотлар манбаи бўлиб асосан АҚШ хизмат қилади. У маълумотларни узатиш тизимини шундай йўлга қўйганки, Европа америка қандай маълумот берса, ўшанигина қабул қилади.

10:44 Эндиликда агар америкаликлар парвозни амалга оширмаса, Европа бундай маълумотларга эга бўлмайди, нега деганда уларда ўзларининг разведкачи-самолётлари йўқ. Там летают только американские.
14:45 Улар (АҚШ – таҳр.) шу тарзда гўёки биз учун ўзининг шаффофлигини ёпиб қўйишни ўйламоқда.

716
Российский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57

Россия ҳаво-космик кучлари 76 дона Cу-57 қирувчи самолётни қабул қилади

935
(Янгиланган 20:16 22.05.2020)
Пандемия келтириб чиқарган технологик тарангликка қарамай, РФ мудофаа саноати мажмуаси бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётини серияли ишлаб чиқаришга режали ўтмоқда.

Россия мудофаа харажатлари бўйича дунёда атиги тўртинчи ўринни эгаллайди. Бироқ, Россия мудофаа саноати мажмуасининг ютуқлари ҳайратда қолдиради: тарихда биринчи марта Россия илғор қурол-яроғ соҳасида дунёнинг барча мамлакатларини, шу қаторда АҚШни ортда қолдирди. Ва у эришганида тўхтаб қолмаяпти.

Россия мудофаа саноатини бошқарувчи бош вазир ўринбосари Юрий Борисов 21-май куни РИА Новости агентлигига берган интервьюсида шундай деди:"Синовлар пайтида Су-57 тактик ва техник вазифаларнинг деярли барча талабларини тўлиқ тасдиқлади. Ҳарбий-космик кучларнинг учта авиаполкларини жиҳозлаш учун 76 дона самолёт етказиб бериш бўйича давлат шартномаси етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади". Эслатиш жоизки, қирувчи авиаполкни жанговар қудрати жиҳатидан умумқўшин дивизия билан солиштириш мумкин. Учта янги полк - бу Россия ҲККнинг жуда жиддий кучайтирилиши.

Юрий Борисов, COVID-19 туфайли юзага келган форс-мажор ҳолатларига қарамай, бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётларининг биринчи (ўрнатувчи) партияси 2020 йилда Россия қуролли кучларига топширилади. Серияли етказиб бериш ҳақида хабар аввалроқ "Ростех" давлат корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов томонидан ҳам берилган эди.

Биринчи босқичда Россия ҲКК тўртинчи авлод двигателлари билан жиҳозланган самолётларни олади, бешинчи авлод двигателлари билан таъминланганлари (ёқилғи юқори самарадорлиги ва ҳаёт цикли арзонлашган) 2020 йил ўрталарида бошланади. Аммо ҳозирги двигателлар ҳам кўп жиҳатларидан хорижий аналоглардан устундир.

Синовлар давомида бир неча маротаба ва турли хил режимларда, шу жумладан учувчисиз режимда, янги қирувчининг барча тизимлари ва двигателларининг ишлаши текширилди. Россия Мудофаа вазирлиги Су-57 самолёти Суриядаги жанговар шароитларда муваффақиятли синовдан ўтганлигини бир неча бор таъкидлаган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки Россиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти барча турдаги ҳаво, ер усти ва сув усти нишонларини самарали йўқ қилишга мўлжалланган. Кучли қурол-яроғ, душманларни аниқлашнинг илғор тизимлари, товушдан тез крейсерлик тезлиги ва юқори маневрлилиги, паст сезиларлилиги каби хусусиятлар уйғунлиги Су-57 самолётининг мутлақ устунлигини таъминлайди. Дунёда унга тенг келадиган аналоглар йўқ.

Мисли кўрилмаган имкониятлар

Учта Су-57 авиаполки Россия ҲККнинг жанговар қобилиятларини ривожлантиришда сифат борасида жадал қадамдир. Сўнги қирувчи 400 километргача масофада ҳаво ва ердаги нишонларни аниқлашга, 62 тагача объектни кузатишга (ва мақсадли нишонларни бошқа самолётларга (ҳужум дронларига узатишга) қодир.

"Сухой"нинг бешинчи авлод америка қирувчиларидан устунлиги қуйидагилардан иборат: товушдан юқори крейсерлик тезликда паст сезиларлилик (бу F-35 ва F-22 ларда йўқ), юксак бошқарув ҳусусиятлари, асосий радиолокацион станция, нишонларни аниқлашнинг ноёб оптик-электрон тизими ва электрон тўсиқ қўйиш тизими (ақлли қоплама), борти 10 тонна қурол-аслаҳалар (шу жумладан гипертовуш ракеталар) ташиш имкони. Қирувчининг барча ўқ-дорилари ички бўлимларида сақланади, яъни душман радарларида “кўринмайди”.

Акс берувчи юзанинг кичик майдони (0,4 кв.м), Су-57га конструкциясининг юқори технологияли композит материалларидан (сиртнинг 70% ва самолёт оғирлигининг 25%) фойдаланганлиги туфайли душман радарлари деярли кўринмас бўлиб қолишига имкон беради. Асосий РЛС (радиолокацион станция) ва бошқа бир қатор фаол ва пассив радиолокацион ва оптик-локацион станциялари, шунингдек Су-57-нинг жанговар фойдаланиш ва назорати учун ягона ахборот тизими бошқа самолётлар, қўмондонлик пунктлари, ҲКК, ҲДФ ва қуруқлик кучларининг маълумот алмашиш қуйи тизими билан бирлаштирилган.

Иккита турбореактив двигател Су-57га соатига 2600 километр тезликда ҳаракатланишга, тепага кўтарилиш тезлигини - дақиқасига 21 километрга эришиш имконини беради. Россиянинг бешинчи авлод қирувчиси товушдан юқори тезликка форсажни ёқмасдан ўта олади ва нафақат қисқа, ўрта ва узоқ масофали ракеталар билан ҳужумларни амалга ошира олади, балки тўп қуроли ёрдамида юқори маневрли яқин жангларни ҳам амалга ошириши мумкин (учувчилар бу сифатни жуда қадрлашади). Двигател тортиш векторининг уч ўлчовли оғиш тизими самолётни юқори маневрлилигини таъминлайди.

Россия армияси буюртма қилган 76 дона Су-57 оғир қирувчиларининг жанговар қобилияти, агар улар сўнгги "Охотник" пилотсиз учувчи аппаратлари билан интеграциялашган ҳолда вазифаларни бажарсалар, қанчалар кучайишини тасаввур қилиш мумкин ҳолос. Ҳужумчи кўринмас дроннинг бешинчи авлод қирувчиси билан ҳамжиҳатликда ишлаши қирувчи авиациянинг жанговар фойдаланиш соҳасида катта ютуғи бўлиши мумкин. Бу соҳада учувчи ва жанговар роботнинг самарали ўзаро ҳамкорлиги учун катта имкониятлар очилади.

Су-57да учувчисиз режимнинг ишлаб чиқилиши тўғрисидаги маълумот жуда қизиқ ва жуда мураккаб машинани базадан жуда катта масофада сунъий интеллект (ёки оператор) бошқариши мумкинлигини англатади. Бу тезлик ва маневр бўйича физиологик чекловларни олиб ташлайди (энди жанговар тактикада ортиқча юкланиш рол ўйнамайди). АҚШ Россияда 5-авлод қирувчи самолётининг учувчисиз (чексиз) модификациясини ривожланишини ҳавотир билан кузатаётгани бежиз эмас, чунки Американинг сўнгги F-35 Lightning II самолёти товушдан тез режимида парвозда тахминан икки дақиқали сўнг парчаланиб кетиши мумкин - қопламаси бардош бермайди.

Ҳарбий-сиёсий турбулентлик

Су-57 оғир қирувчи самолётининг очиқланган хусусиятлари ва имкониятлари бу бир айсбергнинг учи ҳолос. Ҳаво разведкаси ва назорати, қуролли кучларнинг бошқа ҳиллари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, масофанинг кенг туркумида юқори аниқликдаги ракета зарбалари – "Сухой"нинг бешинчи авлоди буларнинг барчасининг уддасидан чиқади.

Бироқ, ҳарбий устунлик бирдан-бир мақсад эмас. Сўнгги авиацион комплекснинг самарадорлиги Россия ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда - ташқи тажовузнинг олдини олишда катта (принципиал) аҳамиятга эга. Авиацион саноатда технологик тараққиётни, Россиянинг глобал қурол бозорида етакчи мавқеини сақлаб қолиш ҳам муҳимдир.

Сўнгги ўн йилликлардаги Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливия, Югославиядаги ҳарбий можаролар тажрибаси шуни кўрсатадики, Ғарбнинг асосий воситаси ёки "дубулғаси" - ҳавода миқдорий ва сифатли ҳукмронлик (ҳужум авиацияси, қанотли ракеталари, дронлар). Пентагон фавқулодда ядросиз зарба бериш концепциясини ишлаб чиқмоқда, у Америка қуролли кучларига АҚШнинг ҳар қандай душмани бир неча соат ичида мағлубиятга учратадиган, мустаҳкам ва ҳаракатчан нишонларга ноядровий қуроллар билан зарба бериш имконияти бериши керак.

Эслатиб ўтаман, АҚШнинг ўзи сохта баҳоналар билан 2019 йилда ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бекор қилди, стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги битимда аниқсизликни келтириб чиқарди ва глобал ракетага қарши мудофаа тизимининг зарба бериш потенциалини оширди. АҚШнинг ҳарбий бюджети 2020 йилда 750 миллиард долларгача кўтарилди - бу рақам Россия мудофаа бюджетидан 10 баравар кўп ва дунёнинг бошқа мамлакатларининг ҳарбий харажатлари билан таққосланади.

Шу фонда қудратли Ҳаво-космик кучлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини шакллантириш Россия учун шартсиз давлат устуворлигига айланмоқда. Москва хавфсизликнинг бутун периметри бўйлаб ҳарбий таҳдидларнинг ўсишига жавоб қайтаришга, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ва қуроллари имкониятларини оширишга, иттифоқчилар хавфсизлигини мустаҳкамлашга мажбур.

935
Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

86
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

86