Владимир Джаралла

Украина хавфсизлик хизмати нега Россия танкерини қўлга олди эксперт изоҳи

800
(Янгиланган 13:30 26.07.2019)
Украина хавфсизлик хизмати нима сабабдан Россия танкерини қўлга олди ва бундан кўзланган мақсад нимадан иборат эди?

Украина хавфсизлик хизмати Одесса вилоятидаги Измаил портида Россияга тегишли Neyma танкерини гўёки Керч бўғозидаги ҳодиса вақтида Украина ҳарбий кемаларини йўлини тўсганликда иштирок этганлиги учун қўлга олди. УХХ ходимлари, ҳарбий прокурорлар ва чегарачилар кемада титув ўтказди ва ҳужжатлар, музокаралар ёзувлари ва борт журналларини мусодара қилишди. Шунингдек, экипаж аъзоларини сўроқ қилишди.

Сиёсий эксперт Владимир Джаралла бўлиб ўтган ҳодисани Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийни ноқулай вазиятга қўйишга уриниш деб ҳисоблайди.

“Бунда илгари Порошенко билан ҳокимият тепасига келган ва беш йил давомида мамлакатни бошқарган кишиларнинг қўли бор. Уларнинг мақсади – Зеленскийга муаммолар яратиш ва Россия билан мулоқот ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишни тўхтатиб қолиш. Улар ҳеч ким қандай ҳал қилишни билмайдиган қўшимча муаммолар туғдиришга уринишмоқда”, - деди у Sputnik радио эфирида.

Унинг фикрига кўра, танкер қўлга олиниши Зеленский жамоаси учун ўзига хос синов бўлган.

Ҳозирда Украина қўлга олган танкердаги денгизчилар қўйиб юборилган ва Россияга етиб келишди. Денгизчиларга нибатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Кема Измаил портида ашёвий далил сифатида олиб қолинган.

800
Добыча нефти в США

АҚШ ўз нефтидан маҳрум бўлиши мумкин

429
Америкаликлар нефт қазиб олишда рекорд даражадаги қулаш арафасида туришибди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik, Наталья Дембинская. Америкаликлар нефт қазиб олишда рекорд даражадаги қулаш арафасида туришибди. Мамлакатда газ ва нефт бурғулаш қурилмалари сони тарихий пасайиш даражасига тушиб қолди, компаниялар оммавий равишда банкротликка ҳужжат топшириб, ўз фаолиятини тўхтатмоқдалар. Натижада АҚШ сланец саноатининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкин. Қайта тиклашга яна кўп йиллар керак бўлади. Қулаш нима сабабдан муқаррарлиги - РИА Новости материалида.

Бурғулашнинг рекорд даражада қисқариши

2019 йилда америкаликлар Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, нефт қазиб олишда етакчи бўлишди, - сланец нефти ёрдам берди. 70 йил ичида биринчи бор АҚШ қора олтиннинг нетто-экспортчисига айланди.

"Нефт саноатида ҳар ҳил кутилмаган ҳодисалар юз бериши мумкин - сланец инқилоби нефт нархини ағдар-тўнтар қилди, ишлаб чиқариш ва савдо оқимлари тубдан ўзгарди", - деган эди ўшанда президент кичик Жорж Бушнинг собиқ энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси ва "Rapidan Energy" консалтинг компанияси раҳбари Боб Макнелли.

Аммо сланец саноатининг кескин секинлашиши олдиндан башорат қилинган: рекордлар учун қудуқлар заҳиралари камайиши, инфратузилмага катта харажатлар ва инвестицияларнинг етишмаслиги билан тўлашга тўғри келди.

Муаммолар 2021 йилда пайдо бўлади деб тахмин қилишган, аммо коронавирус пандемияси зарба берди. Энергия ташувчиларга талаб ва нефт нархлари қулади. Биринчи навбатда, қарзга ботган ва инвестицияларнинг кескин етишмовчилигини бошдан кечираётган сланец ишлаб чиқарувчилари жабр кўрди.

Май охирида, нефт ва газ соҳасида хизмат кўрсатувчи "Baker Hughes" компанияси маълум қилди: АҚШда амалдаги нефт ва газ бурғулаш қурилмалари сони кузатувлар тарихидаги минимал даражага тушди. Амалда фақат 318 қурилма, бир йил олдин 983 бўлган.

Қазиб олишнинг учдан бирини йўқотади

ShaleProfile Analytics прогнозига кўра, АҚШ сланец нефти қазиб олишнинг учдан бир қисмини йўқотади.

Инқироз соҳанинг энг асосий муаммоларидан бирини – қазиб олиш технологиялари ҳусусиятлари туфайли қудуқларнинг тез емирилишини кучайтирди. Бурғулаш ишлари тугашидан кўп ўтмай, сланец конларида қазиб олиш пасаяди ва аввалгидай маҳсулдорлик ҳақида гап бўлмайди ҳам. Буни қоплаш учун доимий равишда янги қудуқлар керак. Аммо жорий вазиятда бу имконсиз: компаниялар оммавий равишда банкротликка ҳужжат топширмоқда.

Haynes & Boone маълумотларига кўра, йил бошидан бери қарийб 14 миллиард долларлик қарздорликка эга 17 ишлаб чиқарувчи банкротлик бўйича иш қўзғатди.

Улар қаторида энг йирик сланец ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Whiting Petroleum, California Resources ва Chesapeake Enеrgy каби гигантлар. Май ойининг охирида, Unit компанияси ҳам Хюстондаги банкротлик ишлари бўйича судга ҳужжатларини топширди.

Даллас Федерал Резерв Банкининг (ФРБ) тадқиқотига кўра, Ғарбий Техасдаги нисбатан арзон Permian сланец ҳавзасида ҳам рентабеллик учун нефтнинг бир баррели учун ўртача 49 долларлик нархи керак. ФРБнинг башоратига кўра нефт нархининг 40 доллар даражасида бир йил давимида атиги 15% ишлаб чиқарувчи омон қолиши мумкин.

Сланец ишлаб чиқарувчиларни қутқариб қолиши мумкин бўлган қимматлашиш кутилмаяпти.

АҚШ Энергетика маълумотлари маъмуриятининг (EIA) прогнозига кўра, 2020 йилда Брентнинг ўртача нархи 2020 йилда 34,13 долларни ва 2021 йилда 45,62 долларни, Ғарбий Техаснинг WTI нархи - бу йил 30,10 ва кейинги йилда 43,31 ни ташкил қилади.

Тикланиш учун узоқ йиллар

Натижада, таҳлилчилар АҚШда сланец ишлаб чиқариш кунига беш миллион баррелдан ҳам пастроққа тушиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, мамлакатнинг 15 та йирик сланец компанияси янги конларни ўзлаштиришга ажратилган бюджетни ўртача 48 фоизга қисқартирди. Пандемия сабаб талаб пасайиши шароитида улар олдинги ишлаб чиқариш ҳажмларига қайтиш имкониятига эга эмаслар. «Эҳтимол, улар яна аввалги даражаларга кўтарилишига йиллар керак бўлади, агар улар умуман тиклана олсалар, албатта», - дея таъкидлайди нашр.

Шундай қилиб, америкаликлар катта қийинчилик билан эришган етакчиликдан маҳрум бўлишлари мумкин. Уларда бунинг олдини олиш учун қўлларида "кераклича восита мавжуд эмас ", дейди мутахассислар.

"Американинг бу йилнинг ўзида биринчиликни йўқотиши деярли кафолатланган, - дейди Emirates NBD ҳомашё бозорлари таҳлилчиси Эдвард Белл CNBCга. – Ва бу биз кутгандан ҳам эртароқ бўлиши мумкин".

"Коронавирус пандемияси нефт саноатини вайрон қилди, бу бензин, авиацион ва дизел ёқилғисига талабнинг тез ва мисли кўрилмаган даражада пасайишига олиб келди. Бунга яна Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги "нархларнинг эпик уруши" ва Америка нефт компаниялари балансидаги катта қарзлар қўшилди", - дея таъкидламоқда Bloomberg Intelligence таҳлилчилари.

Бунинг устига, америкалик сланец ишлаб чиқарувчилари "ютиб юборувчи овчилари" учун осон ўлжа бўлиб қолиши мумкин. Асосий хавф Хитойнинг тикланаётган иқтисодиёти ва арзонлашиб кетган хорижий активларга қизиқиши билан боғлиқ.

Америкадаги нефт конларининг ўртача нархи нефтнинг бир баррели 60 долларга тенг бўлган вақтдагига нисбатан икки баравар арзонлади: 42 мингдан 20 минг долларгача. Ва Вашингтонда Хитойнинг вайрон бўлган энергетика секторига бостириб киришидан жуда хавотирланишмоқда.

"Техасда ва ундан ташқарида муаммоли сланец компанияларини душман мамлакатлари томонидан сотиб олиниши истиқболлари миллий хавфсизлик учун жиддий муаммо", - дейишади Техасдаги нефт регуляторлари.

Хитойликлар томонидан тўғридан-тўғри ютиб юборилиши ҳам даргумо – чунки ҳукумат бунга йўл қўймайди, буни айланиб ўтиш йўллари ҳам мавжуд. Масалан, ностратегик активларнинг бир қисмини сотиб олиш ёки қўшма корхоналар тузиш.

429
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Польша нима сабабдан Россия газидан маҳрум бўлди?

390
(Янгиланган 18:30 28.05.2020)
Пандемия ва Европа газ бозоридаги жуда арзон нархлар Россияда макроиқтисодий мушкулликларга олиб келмади. Рубль ҳатто бироз ўса бошлади.

Газ бозоридаги вазият жиддийлигича қолмоқда: Европада газнинг биржа нархи бир минг куб метр учун 46 долларгача, Осиёда эса 75 долларгача тушди, деб ёзади РИА Новости муаллифи Александр Собко.

Ҳатто Газпром ҳам, бозордаги улушини сақлаб қолиш бўйича анъанавий сиёсатига қарамай, аста-секин етказиб беришни чекламоқда. Сўнгги янгиликлардан Польша орқали транзитни тўхтатилишига эътибор бериш мумкин. Хўш, бунинг сабаби ва оқибатлари қандай бўлади?

Газ нархи пасайди 

16 майда узоқ муддатли транзит шартномаси якунланди. Шу билан бирга маълум бўлдики, "Газпром" учинчи чорак учун  Европа янги қоидаларига (ким ошди савдолари) мувофиқ транзит ҳажмининг 80 фоизини захирага олди. Аммо 17 майдан 1 июлгача бўлган "ойна" бўш қолди, бу ерда алоҳида ким ошди савдолари ўтказилмоқда. Газпром улар учун жуда оз миқдордаги захираларни сақлаб қўйди ва 26 майда етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Жуда арзон нархлар даврида Польша транзитидан озгина тежашга яхши имконият пайдо бўлди. Аммо, июн ойидаги ким ошди савдосида деярли барча ҳажм (94%) яна заҳирага олинди.

Шуниси эътиборга лойиқки, газ нархининг бир неча баравар пасайиши, нефт бозоридаги яқинда юзага келган вазиятдан фарқли ўлароқ, макроиқтисодий барқарорликка таҳдид солмади ва рубл (нефт нархининг ўртача ўсиши шароитида) ҳатто кучайди ҳам. Бу тушунарли ҳам. Анъанага кўра, мамлакатимиз асосий бюджет - ва валюта тушумларини газ секторидан эмас, балки нефт секторидан олади. Албатта, нефт ва газ даромадлари пасайган ҳозирги шароитда ҳар бир тийин, аниқроғи, бир цент ошиқчалиқ қилмайди, аммо бу вазият унчалик кескин эмас.

Агар суюлтирилган табиий газ (СТГ) ҳақида гапирадиган бўлсак, СТГ экспорт қилишда ҳатто божи ҳам бўлмайди, "Ямал СПГ" лойиҳаси эса фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғидан (НДПИ) 12 йилга озод қилинган ва даромад солиғиам камайтирилган. Тармоқ газида (сотиш нархидан қатъий назар) 30% экспорт божи, шунингдек анча мураккаб формулада ҳисоблаб чиқарилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиқлари мавжуд.

Аммо қувур газини экспорт қилувчиларига бироз осонроқ: жўмракни "буриб қўйиш" учун имкониятлар кўпроқ. СТГ ҳақида нима дейиш мумкин? Яқинда биз Қатарни АҚШга содиқ бўлган давлат сифатида, ўз навбатида, АҚШнинг СТГси экспортини ривожлантириш учун юқори нархларни оширишдан манфаатдор бўлиб, глобал газ бозорида ўзини янада эҳтиёткорлик билан тутишини муҳокама қилган эдик.

Тажовузкор Қатар ва эҳтиёткор АҚШ

Шунга қарамай, СТГ нинг бу йирик ишлаб чиқарувчиси ўзини жуда тажовузкор тутмоқда. Нега ундай бўлмоқда? Бу ерда қисқа ва узоқ муддатли жиҳатларни белгилаш керак.

Биринчидан, бугунги кундаги вазият. АҚШнинг СТГ экспорти аллақачон энг юқори кўрсаткичларнинг 50 фоизигача пасайиб бўлди, аммо бу ҳам ҳали кўп. Нима учун? Жанр қонунларига кўра, у тўхташи керак эди. Ташқи бозорларда (Европа Иттифоқида) газ нархи АҚШ ичидаги нархдан анча паст  ёки (Осиёда) жуда яқин. Бироқ, бу рўй бермаяпти ва завод эгалари (суюлтириш учун мажбурий тўловни тўлаб қўйгач) ҳаидорлар рад этган газни ўзлари ишлаб чиқармоқдалар. Нима учун? Бунинг сабабларидан бири шундаки, суюлтириш заводларига юкни камайтириш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлиб, жараён самарадорлиги кескин пасайтириб юборади.

Аммо худди шу мантиқни (ишлаб турган заводларни максимал юкланиш билан ишлатишни қолдириш истаги) Қатарнинг ўзи ва бошқа ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан Россиянинг СТГ заводларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Айни пайтда Қатарда ҳам, Россияда ҳам вазият, қўринишидан яхшироқ. Ва гап нафақат суюлтирилишига мўлжалланган газнинг арзонрлигида. Заводлар иқтисодига қазиб олиш жараёнида қўшилиб чиқадиган конденсат (жуда қўпол қазишда - нефтнинг ўта енгил фракциялари) муҳим ҳисса қўшади. Конденсат қазиб олиш газ билан бир вақтда амалга оширилади, шунинг учун СТГ ишлаб чиқармасдан туриб, фойдали конденсатни қазиб олиб сотиб бўлмайди. Конденсат туфайли, операцион қиймати (яъни капитал қўйилмалар ва илгари кафолатланган тўловлар бундан мустасно), нисбатан пастроқ бўлиб, амалдаги нархларга деярли мос келиб қолади. АҚШ бу мантиққа амал қилмайди, у ерда заводларга "қуруқ" конденсатсиз газ етказиб берилади.

Натижада, ҳатто Россия ҳам апрел ойида СТГ экспортини оширди (ўтган йилнинг апрелига нисбатан). Биринчи чоракда "Ямал СПГ"-нинг юкланиши умуман лойиҳавий қувватнинг 122 фоизини ташкил этди!

СТГ ишлаб чиқариш харажатлари

Газпром сотишда камроқ тажовузкор, аммо операцион харажатлар нуқтаи назаридан унинг экспорти нархи ҳам жуда паст. Қувурларнинг аксарияти Газпромнинг ўзинингназорати остида ёки "газни торт ёки тўла" тамойили асосида ишлайди. Жойлардаги ходимлар ҳам ҳар қандай ҳолатда ҳам маош олади. Газ тортувчи ускуналар учун ёқилғи ҳудди шу газнинг ўзидир. Натижада, ҳар минг кубометр учун нарх 50-55 долларга тушмагунча, рус зангори оловини сотиш фойдалидир (операцион харажатларни ҳисобга олиб).

Бундан ташқари, нархлар келажакда талаб ва таклиф балансига боғлиқ бўлган узоқ муддатли истиқбол ҳам муҳимдир. Янги ишлаб чиқаришлар қанчалик миқёсда қурилади?

Ва бу ерда Қатар ҳозирча тажовузкор сиёсатни намойиш қилмоқда: яқинда суюлтириш ҳажми 2025 йилга келиб ҳозирги 77 миллиондан 110 миллион тоннага ва 2027 йилга қадар 126 миллионгача етказиш режалари тасдиқланди. Бу ерда биз ерда қандайдир янгиликни кўраяпмиз деб бўлмайди. Ишлаб чиқаришни 77 миллиондан 126 миллион тоннагача етказиш режалари узоқ вақтдан бери маълум. Бу ерда гап ишнинг қачон бошланиши борасида кетмоқда. Ишлаб чиқаришни 2025 йилда бошлаш учун 2021 йилда қурилишни бошлаган маъқулроқ.

Қандай бўлмасин, Қатарнинг қувватини ўз муддатида кенгайтирилиши (ва бу қўшимча 49 миллион тонна дегани) амалга оширилса, албатта нархларга таъсир ўтказади. Бундай ҳолда, АҚШ олдинги нарх модели доирасидаги СТГ янги лойиҳаларини камида маълум бир қисмини ишга тушира олмайди. Қайсидир маънода айтишимиз мумкинки, Қатар АҚШнинг аксга олиниб қурилиши мумкин бўлган суюлтириш заводларининг бир қисмини "тортиб олиши" мумкин.

Бу биз учун нимани англатади? Россия учун газ ва СТГнинг нархи қанча юқори бўлса, шунча яхши бўлиши тушунарли. Аммо ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши нуқтаи назаридан Россия бозори учун деярли ҳеч нарса ўзгармайди. Баъзи истиснолардан ташқари, Россиянинг суюлтирилган газни истиқболли лойиҳалари энг паст таннархлилар гуруҳига киради, бу эса қурилиш тўғрисида қарорни жаҳон бозорига нисбатан эътиборни камроқ қаратган ҳолда қабул қилиш имконини беради.

Талаб  кучайиши - истиқболи катта

Кўп нарса талабга боғлиқ бўлади, уни олдиндан таҳмин қилиш осон эмас. Дарвоқе, агар яқинда ("коронавирусгача") бўлиб ўтган, Tellurian СТГ заводини қуриш лойиҳаларидан бирининг тақдимотига эътибор берсак, 2025 йилга келиб бозордага 200 миллион тоннага тенг танқисликни кўришимиз мумкин. Тақдимотнинг мазмуни: қуриш, қуриш ва яна қуриш керак. Жавоб оддий - ушбу моделда суюлтирилган газга бўлган талабнинг йиллик ўсиши 9,3% (аввалги даврга нисбатан) даражасида прогноз қилинмоқда, ва бу жуда оптимистик кўринади. Шунга қарамай, айнан олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган талаб, оҳир-оқибат келажакда нархларни белгилаб беради ва инвестицион қарорни қабул қилишда ким ҳақ ва ким ноҳақ бўлганлигини кўрсатади.

Ва албатта, янги СТГ лойиҳасида нархни белгилаш механизми бу ерда асосий омил бўлиб қолади. Америка лойиҳалар ҳам яшашга ҳақлидирлар - масалан, агар улар ўзларининг газларини АҚШдаги газнинг ички нархлари ва суюлтириш ҳизмати асосида ҳисобланадиган нархларда эмас, балки Европадами ёки Осиёда бўлишидан қатъий назар, биржа нархларида сотишлари кафолатланган бўлса. Аммо бундай арбитраж хатарларини ўз зиммасига олишга тайёрлар борми? Бошқа лойиҳалар учун узоқ муддатли шартномалар тузишда нарх белгилашни кузатиш ҳам жуда қизиқ бўлиб бормоқда: уларда спот ва нефтга боғлиқлиги бор узоқ муддатли шартномалар нисбати қандай бўлади ва СТГ нефт нархига боғлиқ қандай чегирма билан сотилади.

390

Мирзиёев Ўзбекистонда монополияга барҳам бериш пайти келганини айтди

128
(Янгиланган 23:29 28.05.2020)
Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда монопол корхоналарга қатъий чоралар кўриш вақти келди, деб таъкидлади мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда.

Йиғилишда таъкидландики , Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Бу эса ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини оширишни талаб этади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади", – деди президент.

Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда. Лекин бир қатор йўналишларда рақобат муҳити шаклланиб бўлган 19 хил маҳсулот ва хизматлар бўйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқариш мумкин.

"Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади", – деди Мирзиёев.

Йиғилишда корхоналарнинг бозордаги монопол мавқеини аниқлаш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

– Дунё тажрибасини ўрганиб, ўз йўлимизни топишимиз зарур. Монополиядан чиқариш, рақобатни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича якдил йўналишимиз бўлиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди. Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Қўмитани истеъмолчиларнинг манфаатларини тўғридан-тўғри ҳимоя қиладиган халқ вакиллик органи – Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

128