Жители Узбекистана

Ўзбекистонда қанча одам яшашини ҳеч ким билмайди

5813
(Янгиланган 12:30 27.07.2019)
Тез орада барча МДҲ давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Аммо Ўзбекистон бундан истисно. Sputnik нега республикада статистик маълумотларни янгилашга шошилишмаётганини очиқлашга ҳаракат қилди

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи-мамлакатларида тез орада бошланадиган кенг кўламдаги аҳолини рўйхатга олиш ишлари сюрпризларни олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашади МДҲ давлатлараро статистик қўмитаси вакиллари.

"МДҲ давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишлари жорий ва келгуси йилларнинг октябр ойларида ўтказилади. Ўзбекистон бундан истисно. У ерда рўйхатга олиш ишлари 2022 йилда ўтказилади. Шунингдек, Украинада аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказиладиган аниқ санани айтолмайман. 2016 йилда мамлакат биз имзолаган умумий битимга қўл қўймаган, лекин қизиқ баёнот эълон қилган: "Биз буни имзоламаймиз, лекин ҳаммага алам учун аҳолимизни рўйхатдан ўтказамиз", деган. Ва бу бизни жуда қувонтиради", - деб ҳикоя қилди Sputnik агентлигига МДҲ давлатлараро статистика қўмитаси раиси Владимир Соколин.

Украина битта рўйхатга олишни ўтказиб юборган бўлса, МДҲ статистика қўмитасини кўпроқ Ўзбекистон ташвишга солмоқда. Бу ўлкада охирги марта аҳоли 1989 йилда рўйхатдан ўтказилган ва республика ўша вақтда СССР таркибида бўлган.

"Ўзбекистон энг катта бош оғриғимиз. Охирги 30 йил ичида у ерда жиддий миграция жараёнлари кечган. Ҳозирда у ерда қанча инсон яшашини ҳеч ким айта олмайди. Лекин рўйхатга олиш ишларини ўтказаётган бошқа мамлакатлар материалларида уларда ўзбеклар сони бирданига кўпайгани кўриниб турибди. Демак, бу давлатларга улар қаёыдандир келишган", - дея тушунтиради Соколин.

Соколиннинг айтишича, Ўзбекистонда хубби бир вақтлар Молдовадаги каби - мамлакатдан аҳоли оқими юз берган бўлиши мумкин. У ерда 3,5 миллион киши истиқомат қилади, деб ҳисоблаб келинган, аммо 2014 йилда ўтказилган рўйхатга олиш ишларидан сўнг "бир миллион киши қаёққадир ғойиб бўлгани" аниқланган.

Молдовадан фарқли ўларов Ўзбекистонда кадрлар муаммоси мавжуд - 30 йил ичида кекса ёшдаги статистика ходимлари ишдан кетишган, ёшлари ҳали иш ўрганмоқда ва нимани қандай бажариш кераклигини яхши тасаввур эта олишмайди. Владимир Соколиннинг айтишича, статистикани машиналар эмас, тирик одамлар тўплайди, уларни эса ҳали кўп нарсага ўргатиш лозим.

"Мен баҳорда Тошкентда бўлдим. Совет иттифоқи даврида ўзбек статистикаси энг яхшилардан бири эди ва улар ҳозир бор ҳаракатни ўша даражани тиклашга йўналтиришган. Мамлакатнинг ёпиқлиги туфайли ҳамкасблар билан мулоқотнинг узилиб қолганлиги соҳага салбий таъсир кўрсатган. Шунга қарамай, рўйхатга олиш қарори қабул қилинган, Ўзбекистон ҳукумати барча халқаро форумларда фаол қатнашмоқда. Улар бандай тадбирларда кўрган ва ўрганганларини ўзларида жорий этишга ҳаракат қилишмоқда", - дейди МДҲ бош статисти.

У шунингдек Ўзбекистон аҳолини рўйхатга олиш муаммоси билан яккама-якка қолмаслигини айтиб, тинчлантиради. Мамлакатга биринчи галда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги статистика қўмитаси, МДҲ давлатлари миллий статистика хизматлари, халқаро ташкилотлар ва Россия ёрдам беришини айтади.

"Айтганча, БМТ аҳолишунослик жамғармаси ҳозирда РФ ТИВ билан ишламоқда, бундан кўзланган мақсад, Россия маълум миқдордаги маблағларни ўзбек статистикасига ёрдам учун ажратиб бериши керак. Россия улкан салоҳиятга эга, Россия ўз ҳамкасбларига ҳамиша ёрдамга келади", - дея таъкидлайди Владимир Соколин.

У шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилгач, сюрпризлар бўлиши мумкинлигини истисно этмайди. "Ўзбекистон - мусулмон давлат эканлигини, у совет давридаги шароитлар эмас, янги шароитларда яшаётганини унутмаслик лозим. Эҳтимол, бир оилада нечтадан рафиқа ва фарзандлар борлигини билгач, ҳайратга тушармиз. Ушбу демографик характеристикалар аҳоли ўсишини белгилаш, соғлиқни соқлаш соҳаси ҳамда таълим соҳаларида маълум режаларни амалга ошириш учун жуда муҳим. Статистика шунчаки катта қизиқиш учун эмас, балки ҳолатни тўғри тушуниш ва олдинга ҳаракат қилиш учун амалга оширилади", - деб ишонтиради статист.

Айтишича, рўйхатга олиш материаллари демографик келажакка назар ташлаш имконини беради, шу билан бирга бунда ҳар бир мамлакат аҳолисининг нафақат жинси ва ёш таркиби ҳақида билиш мумкин, балки нолдан 16 ёшгача бўлган қизларни ҳисоблашда ўн йилликлар олдинга аҳоли сонини прогнозлаштиришга имкони ҳам вужудга келади.

"Амалиётда бу рақамлар 99,9% тўғри бўлиб чиққан, албатта, агар уруш, очлик ва эпидемия рўй бермаса", - дейди Владимир Соколин.

5813