Белорусские тракторы на выставке в Ташкенте

Беларус Ўзбекистонга нима таклиф қилиши мумкин

1265
(Янгиланган 20:31 31.07.2019)
Александр Шпаковский
Ўзбекистон президенти 31 июль куни расмий ташриф билан Беларусга келади. Sputnik колумнисти Александр Шпаковский эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикрларини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минскка биринчи расмий ташрифи 31 июл - 1 август кунлари амалга оширилади.

Sputnik Беларус ёзишича, бундан аввал Беларус ва Ўзбекистон минтақалараро биринчи форум ўтказилди, унда 20 та тўғридан-тўғри битимлар имзоланди.

Қатор экспертлар фикрига кўра, узоқ давом этган танаффусдан сўнг Минск ва Тошкент ўртасида деярли барча йўналишлар бўйича алоқалар ўрнатилгани кузатилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати

Бу асосан Ўзбекистон янги раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саъйи-ҳаракатлари билан боғлиқ, у 2016 йилда президент Ислом Каримов вафотидан кейин ҳокимият тепасига келди ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаол позицияси, яхши қўшничилик ва минтақавий ҳамкорликни ифодаловчи янги очиқлик сиёсати илгари сурмоқда.

Бу йўналиш собиқ Ўзбекистон раҳбариятининг стратегиясидан тубдан фарқ қилади (аввалги раҳбарият хорижий шериклар, шу жумладан собиқ иттифоқ мамлакатлари билан алоқа қилишга безовталик билан қараган).  

Тошкентнинг ёндошув ўзгаришини Марказий Осиё минтақасида ўз таъсирини ўтказишда рақобат қилувчи ташқи ўйинчиларнинг эътиборидан четда қолмади. Хитой, АҚШ, ЕИ, Россия, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ўзбек бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаш, Ўзбекистонни ҳамкорлик қилиш бўйича турли лойиҳа ва шаклларга жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистон томони тақдим этилган таклифлардан фақат миллий манфаатлари ва ривожланиш мақсадларига жавоб берадиган фойдали лойиҳаларни танлаб олмоқда.

Бундай ёндошув ўзини оқламоқда: Ўзбекистон иқтисодиёти йилига 5-5,5 % яхши ўсиш суратларни намойиш қилмоқда. ХВЖ прогнозларига кўра, ушбу ижобий динамика кейинги йилларда ҳам сақланиб қолади.

Хорижий субъектлар билан муносабатларда Тошкентнинг устувор йўналишида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, бунинг учун Ўзбекистонда тегишли махсус жамғарма ташкил этилган, мамлакат ҳудудида саноатни йўлга қўйиш учун инвестиция киритган хорижликларга жиддий имтиёзлар кўзда тутилган.

Шу йилнинг ўзида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 320 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 4,2 миллиард доллар киритилиши кутилмоқда.  

Ривожланишдаги сезиларли ютуқлар 3-5 йил ичида Ўзбекистон собиқ иттифоқ ҳудудида “иккинчи иқтисодиёт”га айланиши борасида айрим экспертларга башорат қилиш имкониятини бермоқда.   

Таъкидлаб ўтиш керакки, “очиқлик сиёсати” доирасида расмий Тошкент Россия билан ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштирди, шунингдек, МДҲ майдонида ишларни фаоллаштириш вазифасини қўйди.

Табиийки, Беларус Ўзбекистон минтақадаги янги роли ва очилаётган кенг имкониятларни эътиборсиз қолдирмади. 2016 ва 2018 йилларда Александр Лукашенко Тошкентга расмий ташрифларини амалга оширди, улар мулоқотни ўрнатиш нуқтаи назаридан жуда муваффақиятли деб топилди.

Мутахассислар Беларус президенти ва Шавкат Мирзиёев ўртасида яқин ишончли муносабатлар ўрнатилганлигини таъкидладилар.

Янги йўналишлар

Натижа озоқ кутилмади, 2017 йилдан бошлаб ўзаро ташқи савдо ҳажми икки бараварга ортди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Эльёр Ғаниевнинг фикрига кўра, 2019 йил якуни бўйича ўзаро савдо кўрсаткичлари 500 миллион долларни ташкил қилиши мумкин, президентлар 1 миллиард долларга чиқиш вазифасини қўйишган.  

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко
Пресс-служба президента Узбекистана

2015-2016  йилларда товар айирбошлаш ҳажми 65 миллион доллар ошмаганини ҳисобга олсак бу белгиланган мақсад жуда катта.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда маҳаллий экспорт ортиши, асосан Ўзбекистон бозорида ўз жойини топган машинасозлик маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобига эришилди.

Аммо шуни тушуниш керакки, биринчидан, белорусликлар етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг қаттиқ рақобатига дуч келмоқда, иккинчидан, Ўзбекистоннинг юк машиналар, тракторлар, автобуслар, оғир самосвалларга бўлган эҳтиёжи чексиз эмас.

Яъни, юқори даражада маҳаллийлаштириш талаб этиладиган қўшма корхоналарни, сервис марказларини ташкил этиш, шунингдек етказиб бериладиган товарлар ва хизматлар турларини кенгайтириш ҳақида ойлаш керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон савдо балансини тенглаштиришга қизиқиш билдирмоқда, ҳозирда Беларус кўрсаткичи юқори.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари –  таълим, IT-тармоқ ва албатта туристик хизматлар бозори бўлиши мумкин.

Яна бир қизиқ томон, сўнгги вақтда Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кескин кўпайди: 2018 йилда мамлакатга 5,35 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Ҳозирги вақтда россияликлар орасида Ўзбекистон йўналиши оммавий йўналишлардан бири бўлиб қолганлигига қарамасдан, атиги 6 минг Беларус фуқаролари Ўзбекистонга келди.

Гап шундаки, эҳтимол беларусликлар етарли маълумотга эга эмас, чунки Грузия Беларус туризми бозоридаги муваффақияти сингари қадимги Самарқанд, Бухоро, ажойиб ўзбек таомлари ҳисобига беларусларда ҳам оммавий йўналишга айланиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Беларус “Росатом” компанияси билан ҳамкорликда АЭС қуришмоқда. Бу атом энергетика соҳасидаги мутахассислар илмий-техникавий кооперацияси учун майдон бўлиб қолиши мумкин.

Минск ва Тошкент, шунингдек, товарларни учинчи мамлакатлар бозорига чиқариш ва ўзаро савдо кўмак беришни ривожлантириш бўйича қўшма стратегияни ишлаб чиқаришдан манфаатдордир.

Ўзбекистон ҳозирча Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмоқчи эмас, бироқ бу интеграцион блок билан муайян форматда ишни ташкил қилиши керак. Бундай таклифларни ишлаб чиқиш Белорус томон устувор йўналишларидан бири бўлиши мумкин ва бу ҳамкорликни миллий даражага олиб чиқади.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назаридан фарқланиши мумкин.

1265