Никита Мендкович

Мендкович АҚШ ва толиблар келишуви ҳақида: тинчлик тез ўрнатилади, деб ўйламайман

271
АҚШ ва толиблар ўртасида имзоланган тинчлик шартномаси Афғонистондаги вазиятга қандай таъсир кўрсатиши хусусида Евроосиё аналитика клуби раҳбари Никита Мендкович сўзлади

Россия томони "Толибон" ва АҚШ ўртасидаги битимни барча томонлар тасдиқлагач, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши маросимида иштирок этмоқчи.

Мендковичнинг фикрига кўра, ҳатто битим имзолангандан кейин ҳам, оптимистик прогнозларга берилиш керак эмас.

"Аввал бошдан ушбу битимнинг имзоланишида Россия Федерациясининг кузатувчи ва кафил сифатидаги иштироки муҳокама қилинган эди, чунки "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари АҚШга ишонишмайди. Россия четдан туриб кузатувчи мақомини олади, унинг роли тинчлик келишувига иккала томон ҳам амал қилишини таъминлашдан иборат бўлади. Шу билан бирга, шахсан мен тинчлик тезда ўрнатилишига амин эмасман", - деди эксперт Sputnik радиоси эфирида.

У шунингдек, "Толибон" ҳаракати асосий раҳбарияти ва унинг аксарият кучлари ушбу музокараларни тан олишларини, аммо бу битим имзоланишини истамаётганлар ҳам борлигини таъкидлаб ўтди.

Томонларнинг ўзаро ишончсизлиги ва Афғонистондаги зиддийлашган вазиятни инобатга олган ҳолда, расмий Қобул ва толиблар ўртасидаги муносабатлар қандайдир бошқача усулда тартибга солинади, деб ҳисоблайди Мендкович.

271