Политолог Дмитрий Верхотуров

Америка Марказий Осиё давлатларидан нима истайди? Эксперт С5+1 учрашуви ҳақида

1159
(Янгиланган 12:02 31.08.2019)
Эксперт фикрига кўра, АҚШ Марказий Осиё давлатларини афғон муаммосини тартибга солиш йўлида толибларни сиёсий ва иқтисодий шериклар тариқасида синовдан ўтказишга кўндиришга ҳаракат қилади

Дмитрий Верхотуров

Нур-Султонда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хэйл ўртасидаги "С5+1" (ёки Марказий Осиё плюс АҚШ) форматидаги учрашув экспертларда қизиқиш уйғотмаслиги мумкин эмас. Учрашув иштирокчилари ёпиқ эшиклар ортида нималарни муҳокама қилган бўлишлари мумкин, деган саволга сиёсатшунос, шарқшунос Дмитрий Верхотуров жавоб беришга ҳаракат қилди.

Йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва гарчи учрашув формати эътиборга молик даражада бўлса-да, мулоқот мазмуни ҳақида маълумотлар жуда кам. Билганимиз шу-ки, мулоқот хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, транспорт ва инвестициялар соҳаларида ҳамкорлик борасида кечган. Хэйлнинг ўзи брифинг давомида Қозоғистонга 2018 йил январида ҚР президенти Нурсултон Назарбоевнинг АҚШга қилган сафарида эришилган келишувларга биноан келганини айтган.

Шундай экан, ҳақли савол туғилади: бу нима дегани ўзи? АҚШнинг ушбу, Россиянинг жанубий қўшниларигина эмас, балки шериклари ва ҳатто яқин ҳарбий иттифоқдошлари (Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ОДКБ таркибига киради) бўлган мамлакатлар билан йиғилиши ҳеч кимда қизиқиш уйғотмасдан, хусусан, хушёрлик аралаш қизиқиш уйғотмасдан қолмайди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2018 йилнинг январидаёқ ушбу формат Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан алоқаларини узиб ташлаш мақсадида ташкил этилганини айтган эди. Лавров ўшанда Россия минтақа мамлакатларининг ташқи сиёсий алоқалари ривожланишига қарши эмаслигини, аммо бу муносабатлар амалдаги келишувларга зиён етказмаслиги лозимлигини алоҳида таъкидлаганди.

Лавров берган баҳога қўшилмай бўлмайди. Ҳақиқатан, афтидан, АҚШ ўзини Марказий Осиё мамлакатлари учун катта сиёсий шерик ролида синаб кўрмоқда, ва, эҳтимол, у ердан Россияни сиқиб чиқаришга ҳам уриниб кўради. Штатларнинг олис масофадаги кенг минтақаларда сиёсий ва ҳарбий устунликка интилиши ҳеч кимга сир эмас.

Шундай бўлса-да, Нур-Султонда ўтган мажлиснинг асосий мавзуси ташқи сиёсий шерикни алмаштиришга бағишланган панд-насиҳатлар бўлганига ишониш қийин. Одатда бу каби учрашувларда, давлатлараро даражадаги муҳокамани талаб этадиган аниқ мавзу кўтарилади ва дастурнинг бош мавзуси ҳам ўша бўлади. Сиёсий ташаббуслар "оқ вароқдан" камдан-кам ҳолларда илгари сурилади, одатда улар муайян контекст ва ўтмишга эга бўлади.

Бу ерда қайсиниси имитация эди?

Ушбу музокаралар формати АҚШ президенти Барак Обама даридаёқ пайдо бўлган ва илк учрашув 2015 йилнинг 1 ноябрида Самарқандда, иккинчиси - 2016 йилнинг августида Вашингтонда бўлиб ўтган. АҚШ давлат департаменти ахборот бюллетенига кўра, томонлар қуйидаги лойиҳалар бўйича келишиб олган: терроризмга қарши кураш, минтақавий бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш, транспорт коридори, "яшил энергетика"ни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослашув соҳасида миллий режани қўллаб-қувватлаш.

Томонлар ушбу йўналишларда ишчи гуруҳларни тузишга келишиб олдилар, улар орасида энг фаол ишлаётгани терроризмга қарши кураш гуруҳидир. Бу мақсадларга АҚШ 15 миллион доллар ажратган. Лекин йирик ҳисобда оладиган бўлсак, бу мулоқотни молиялаштиришдир. Бундай миқдордаги бюджет учрашувни ташкил этиш ва муҳокамалар ҳаражатини қоплайди холос, моддий лойиҳаларга ўтиш учун бу маблағ жуда кам. Шундай экан, таҳлиллар, таклиф этилган лойиҳаларнинг каттагина қисми маълум имитация шаклида мавжуддир дея хулоса билдиришга имкон бермоқда.

Мисол учун, Марказий осиёда иқлим ўзгариши ва у билан боғлиқ бўлган сув-энергетика муаммоларига ечим топишга жиддий киришиш учун, илмий изланишлар ва лойиҳа ишларининг ўзи юз миллионлаб долларни талаб этади. Зарур объектларнинг қурилиши, хусусан, сув захирасини ташкил этиш учун йирик ГЭСларнинг қурилиши ҳам бир неча ўнлаб миллиард долларларни талаб қилади.

Марказий осиёда транспорт масалаларининг ечими ҳал қилувчи даражада Россия ва Хитойга боғлиқ, улар эса бу музокаралар форматида қатнашмаяпти. Афғонистон орқали темир йўл қурилишига келадиган бўлсак, бу учун 5 миллиард доллар атрофида маблағ талаб этилади, шу билан бирга лойиҳалаштириш ишлари ҳам арзон эмас.

Минтақавий бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш ҳам катта маблағлар ва кўп йиллик ишларни талаб этади, камига бу иш ҳам Россия ва Хитой билан бўладиган иқтисодий муносабатларга боғлиқ. АҚШ эса бу иккала давлат билан ҳам ўта нодўстона муносабатларда. Шундай экан, Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатларига қандай конкрет ва кенг кўламли таклифларни бера олади?

Хулоса қилиш мумкин-ки, муҳокамаларда илгари сурилган тахминий реал масала, - терроризм, яъни Афғонистон ва "Толибон" билан тинчлик музокараларига эришишга ҳаракат масаласи бўлган.

Толиблар легал сиёсий шериклар сифатида

Кўриниб турибдики, "С5+1" формати, аввал бошдан толиблар билан музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаш ва уларни Афғонистон сиёсий тизимига қонуний равишда интеграциялаш мақсадида ташкил этилган.

Штатларнинг БМТдаги Афғонистонда чет эл ҳарбий контингентини ушлаб туриш бўйича мандат муддати якунлангач, АҚШнинг "Толибон" билан музокаралари бирдан фаоллашиб кетди. Ҳарбий контингент бирдан қисқартирилган, ва бу ҳол толиблар ва уларга иттифоқдош бўлган радикал гуруҳларга қарши туришда сезиларли қийинчиликларни туғдирган эди.

Марказий Осиёдаги хавфсизликка американча назар

АҚШнинг толиблар билан ярашув излашининг яна битта сабаби мавжуд. Айнан 2015 йилда узоқ давом этган Покистон-Хитой яқинлиги ўз мантиқий якунига етиб, ХХР раиси Си Цзинпиьннинг 2015 йилнинг январида Покистонга ташрифи билан мустаҳкамлаб қўйилган эди. Покистон Хитойнинг "тенгсиз дўсти" мақомини олди, ва у Хитойнинг ҳарбий иттифоқдоши, шу жумладан атом соҳақидаги шеригига айланди. АҚШ эса кўпроқ Ҳиндистонга ишонч боғлаган эди.

Покистон аввал бошда НАТОнинг Афғонистондаги кампаниясини қўллаб-қувватлаб турди, аммо 2012 йилда НАТО қўшинлари учун Покистон орқали юкларнинг олиб ўтилиши тўхтатилди. Бу АҚШни Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган "шимолий маршрут"дан фойдаланишга мажбур этди. Ушбу йўналиш кўп вақтни талаб этарди, йирик қўшинлар гуруҳини у орқали таъминлаб туришнинг иложи йўқ эди, ва айнан шу ҳолат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва ярашувга эришиш жараёнини деярли йўққа чиқарди.

"Толибон" билан келишиш осон иш бўлмади. Негаки, АҚШнинг куч билан босим ўтказиш имкониятлари сезиларли қисқарди ва толиблар раҳбарияти бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ва имкон қадар кўпроқ ён босишга эришишда кенг фойдаланди.

Лекин, кўриниб турибдики, узоқ давом этган воқеа ўз ниҳоясига етмоқда, ва "Толибон" билан тинчлик битими тасдиқланган ҳам. Бу битим имзолангач, "Толибон", худди сал олдин битим имзолаган Гулбеддин Ҳикматёр сингари террористик ташкилотлар рўйхатидан ўчирилади, толиблар эса тинч ҳаётга қайтиб, сиёсатда иштирок эта олади.

Толиблар (гап албатта, фақат афғон толиблари ҳақида бормоқда), келажакда афғон сиёсий тизими(парламент ва ҳукумат)нинг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Аммо уларнинг янги мақомини мустаҳкамлаш учун ўзига хос тан олиш талаб этилади, яъни улар билан иш кўрадиган ва уларни қонуний сиёсий ҳамда иқтисодий шериклар сифатида синовдан ўтказадиган бир гуруҳ мамлакатлар бўлиши лозим.

Мени назаримда, АҚШ бу миссия учун толибларга маданий ва диний дунёқараш жиҳатдан энг яқин, шунингдек, сиёсий жиҳатдан уларга кўпроқ даражада нейтрал бўлганлар сифатида Марказий Осиё мамлакатларини танлаб олган. Агар бу рост бўлса, у ҳолда "С5+1" формати — бу шундай мазмундаги музокаралар-ки, бунда АҚШ Марказий Осиё мамлакатларини ушбу функцияни ўз бўйнига олишларига кўндирмоқда.

Кўриниб турибдики, иқтисодий, транспорт ва энергетика соҳаларига оид лойиҳалар шу контекстда муҳокама қилинмоқда, чунки деганда, Афғонистонда тинчлик жараёни барқарор бўлиши учун мамлакатдаги иқтисодий вазият сезиларли яхшиланишни талаб этади ва бу кундек равшан. Лекин ҳозирча бу фақат мулоқот ва фикр алмашинуви кўринишида кечмоқда.

Натижа нима бўлди?

Ўйлашимча, Нур-Султондаги йиғилишнинг натижаси ёмон эмас, бироқ ҳақиқий муваффақиятдан анча йироқ. Омадли кечганида, бу ҳақда бизга маълум қилишарди.

Марказий осиё бешлигининг позицияси тахминан бундай. Бир томондан бу мамлакатлар афғон ишларидаги маълум иштирокдан умуман воз кечаётгани йўқ, бундан ташқари, улар бу ишни фойдали ва зарур деб тан олмоқда, алқисса, хавфсизлик учун ҳам, бу эса Афғонистон билан чегарадош мамлакатлар учун айниқса муҳим.

Бироқ, бошқа томондан, келажак жуда ноаниқ. Биринчидан, афғон иқтисодиёти ва унинг тараққиётига доир истиқболлар америка иқтисодий кўмагига боғлиқ, шу билан бирга АҚШнинг ўзи сўнгги йилларда жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кнчирмоқда. Афғон иқтисодини кўтариш учун бунча маблағ Марказий осиё давлатларида ҳам йўқ. Афғонистонни тўлалигича сотиб олишга қурби етадиган Хитой эса ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувнинг нариги томонида қолди.

Иккинчидан, Марказий Осиё мамлакатлари, АҚШ билан эҳтиёткорлик келишиш лозимлигини, бунда минтақага анча яқин бўлган Россия ва Хитой позицияларини ҳисобга олиш, ахир уларнинг таъсир имкониятлари америкаликларга нисбатан анча кўплигини жуда яхши тушунишади.

ПШу боис, мулоқот тахминан бу кўринишда борган: Хэйл порлоқ истиқболларни таърифлаган, МО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари эса, шундай вақтларга хос дипломатик комплиментлар билан буларнинг барчаси ҳақиқатан рўй бериши ҳақида салмоқли далилларни талаб қилишган. Шу билан хайрлашишган.

1159
Протесты в Беларуси после выборов

"Айбдорни топишди: Польша Беларусдаги протестларда "Москва қўлини" кўрди

643
(Янгиланган 17:07 13.08.2020)
Польша Беларусда юз бераётган ҳодисалар туфайли Россияга қарши санкциялар киритилишини талаб қилди. Sputnik радиоси эфирида МДҲ мамлакатлари институти Беларусь бўлими катта илмий ходими Юрий Баранчик ушбу таклиф билан польшалик сиёсатчилар ўзларини фош қилганини айтди

Польшада Беларусда президент сайловларидан кейин тинмаётган норозилик намойишлари туфайли Россияга қарши санкциялар киритиш таклиф қилинди. Ушбу ташаббус мамлакатнинг Европа парламенти депутати Яцек Сариуш-Вольский томонидан илгари сурилди.

Сал олдин ЕИ томонидан Беларусда содир бўлаётган воқеалар муносабати билан Минскка қарши санкциялар қўллаш имконини кўриб чиқиш ҳақида фикрлар билдирилган эди.

"Европа Иттифоқи амалга ошириши мумкин бўлган ишни Польша таклиф қилиши мумкин эди, – бу санкцияларни Беларусга эмас, Россияга йўналтириш таклифи. Чунки бу қўлни эмас, қилични жазолашга ўхшаяпти. Агар Россия аралашуви ва ҳатто аннексияси ролини нейтраллаштирсак, фикримча, беларуслар демократия қуриш масаласини ўзлари эплайдилар", деб баёнот қилган Сариуш-Вольский Польша радиоси эфирида.

У шунингдек, Беларусдаги ҳодисаларга Европа Иттифоқи унчалик кескин муносабат билдирмаганидан таассуфдалигини айтган.

"Агар Европа Иттифоқида ҳокимиятга эга бўлганлар қайсидир маънода бу Россия таъсиридаги ҳудуд, дея Беларусдаги демократик ҳаракатларни, қўллаб-қувватлашдан устун қўймаганида эди, Беларусда юз бераётган ҳодисаларга муносабат мутлақо бошқача бўларди", - деган депутат.

Унинг фикрича, Европа Иттифоқининг Беларусдаги воқеаларга муносабати "етарли эмас, маълум маънода шармандали ва кутилган даражада дадил эмас".

Сариуш-Вольский билдирган фикрларни Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак қўллаб-қувватлаган. Блашчак Беларусдаги воқеалар Германияни "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилишига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга ундашини истамоқда.

"Умид қиламанки, Россия билан бизнес озод дунё манфаатларига мос келмаслигини улар яна бир марта ўйлаб кўради, айниқса, Германия", – деб баёнот қилган Блашчак.

Sputnik радиоси эфирида МДҲ мамлакатлари институти Беларус бўлими катта илмий ходими Юрий Баранчик польшалик сиёсатчилар ушбу таклиф билан Беларусдаги оммавий тартибсизликлар ортида аслида ким турганини фош қилишганини айтди.

"Ушбу таклиф - жиноятчи ўз ҳаракатлари ўзини тутиб бериши туркумидан бўлади. Ахир, Беларусдаги протестлар Ғарб, хусусан Польша томонидан уюштирилгани аллақачон аён. Агар Беларус президентлигига номзод бўлолган ва бўлолмаган шахсларнинг қаерга қочаётганига эътибор берадиган бўлсак, улар Ғарбга кетаётганини кўриш мумкин. (Светлана) Тихановская, мисол учун, Литвага кетди. Буларнинг ҳаммасини Польша мувофиқлаштирмоқда. Варшавада жойлашган Nexta канали жуда катта ахборот фаолиятини амалга оширмоқда. Бунинг учун махсус тайёргарликдан ўтган, контентни яхши тушунадиган ва уни тарқатиш услубларини биладиган катта жамоа зарур. Шундай қилиб, кимнинг телпаги ёнаётгани аён", - деди Юрий Баранчик.

Беларусьда 9 августда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги раҳбар Александр Лукашенко ғолиб бўлгач, бутун мамлакат бўйлаб кўп сонли норозилик намойишлари бошланди. МСК маълумотларига кўра, Лукашенко 80,08 фоиз овоз олган. Якшанба кунидан бери норозилик акциялари давом этмоқда, аммо кучишлатар идоралар томонидан улар қатъиян бостирилмоқда.    

643
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

154
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

154

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

480
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

480