Эксперт: ўзбекистонликлар АЭС чиқиндиларидан ташвишланмасалар ҳам бўлади

548
Россиянинг Энергетика ва молия институти эксперти Сергей Кондратьев Ўзбекистонда АЭС қурилгандан сўнг ядровий чиқиндилар нима қилинишини айтди.

Сергей Кондратьев Sputnik  Ўзбекистонга берган изоҳида “ядровий чиқиндилар” тушунчаси ҳар доим ҳам тўғри қўлланилмаслигини тушунтирди. Атом электр станцияси (АЭС) иши натижасида ишлатилган ядровий ёқилғи ҳосил бўлади ва бу жуда қимматбаҳо маҳсулот саналади. Уни қайта ишлашга юбориб, қимматбаҳо компонентларни олиш мумкин.

Ўзбекистондаги АЭС Россия лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган. Шунинг учун Россия мажбуриятларидан бири ўз вақтида ишлатилган ёқилғини қайта ишлаш учун олиб кетиш ҳисобланади. Ушбу амалиёт ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага тўлиқ мос келади.

Ўзбекистон вақтинчалик сақланадиган жойни ташкил этса кифоя, дея ҳисоблайди Кондратьев.

"Ўзатом" бош директори АЭС яқинида чўмилса нима бўлишини айтди

Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси  Ўзбекистонда 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли иккита энергоблок қуришни режалаштирилган. Ушбу лойиҳа 2028 йилгача ҳаётга татбиқ этилиши лозим.

548
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (26)