Уйғурлар учун концлагерлар: Хитой ёлғоними ёки ғарб пропагандаси

1273
(Янгиланган 20:03 10.09.2019)
Суҳбат мавзуси Хитойдаги терроризм хусусида эмас, мутлақо бошқа – фактларни ўз кўзи билан кўриб, уларни тан олишни рад этадиган одамлар хусусида

Яқинда шундай воқеа рўй берди: БМТдаги британия вакили Карен Пирс Қрим ярим оролидаги украин фуқароларининг "ношуд аҳволи" ҳақида баёнот қилган эди. Аммо Пирснинг бу чиқишига жавобан қримликлар уни "Қримга келиб, ҳаммасини ўз кўзи билан кўришга" даъват қилишди.

Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018
© Sputnik / Александр Кондратюк

Аммо бу фойдасиз. Чунки амалиёт шуни кўрсатади-ки: агар сен ҳақиқий ғарблик бўлсанг ва ғарбликка хос фикрласанг, у ҳолда, сен ўша яриморолга келган тақдирингда ҳам, фақат кўришинг керак бўлган нарсани кўрасан. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Яқинда Синцзянга борган вақтимда ушбу феноменга яна бир карра амин бўлдим. Гап аслида бугунги дунёнинг икки-учта энг ўткир сиёсий-ташвиқот сюжетларидан бири ҳақида бормоқда.

Эслатамиз: Хитой иқтисодий ва бошқа куч жиҳатдан АҚШга тенглашган вақтдан бошлаб, у энг ёмон давлат ва ёвузлик империяси эканлиги маълум бўлиб қолди. Унга қарши қаратилган асосий айбловлар орасида шундай банд ҳам бор: Синцзян концлагерларида бир ёки икки миллион уйғур-мусулмонлари ётибди, улар таҳқирловчи мафкуравий "қайта ишлаш" ишлари ўтказилмоқда.

Пекиннинг бу каби хабарларга илк реакцияси "қрим реакцияси" каби бўлди: келинг-да, кўринг. Сиз қамоқхонани экстремистик мафкура профилактикаси дастури билан адаштирдингиз. Дастур бўйича суд қарори билан ёш жиҳодчиларни мактабларга юборишади, улар у ерда тил ва мамлакат қонунлари бўйича сабоқ олишади. Сўнгра касб ўрганиб, ишга жойлаштирилади. Бу ерда гап жиддий жиноят содир этмаган ёшлар ҳақида бормоқда, улар қамоқда ўтириш ўрнига мана шундай радикаллашишдан четлаштирилиш курсларини тамомлайдилар.

Бизнинг Хитойга сафаримиз (16 давлатдан 24 киши қатнашган) — бу сенсация эмас.

Икки йил ичида (уйғур уездларида мактаблар 2017 йилдан очила бошлаган) Синцзянда бундай делегациядан мингга яқин бўлган. Пекинда аккредитациядан ўтган дипломат ва журналистларнику айтмаса ҳам бўлади. Ушбу таништирув миссиясини хитойликлар уларга хос ташкилий перфекционизм билан Пекиндан, Синцзян пойтахти Урумчидан, Қашғар ва Аксудан ўнлаб амалдорлар иштирок этадиган механизмга айлантиришган.

Маърузалар, семинарлар, тонналаб босма ва кўргазма материаллари, автобуслар, кузатувчилар – айрим ҳолларда хитой томони барча ҳаражатларни кўтаради.

Осиё глобализация қурбони

Хулоса бундай. Провинциядаги раҳбар аёллардан бири чуқур хўрсинади: ғарбликлар бу ерга келаётганини биламиз, ҳаммасини ўз кўзлари билан кўриб, бу ёлғон деган хулоса билан кетишади. Лекин биз уларни таклиф этишни ва қабул қилишни тўхтатганимиз йўқ.

Аслида мактаб-интернат бўлиб чиққан "концлагерь" бўйлаб экскурсиядан кейин автобусимизга қайтамиз ва бир-биримиз билан фикр алмашамиз. Орамиздаги чинакам ғарблик битта - япониялик йигит. "Дайсуке, мактаблар ҳақида қандай фикрдасиз?" "Концлагерларни назарда тутяпсизми?" "Йўқ, мактабларни". "Улар мактабмас. Бу ёлғон".

Ҳа, ҳаммаси тушунарли. Юзлаб одамлар бўлган муассаса - бу чет элликлар учун декорация. Бизга бу ерда кўрсатиладиган барчаси - ёлғон, ҳаммаси қўрқитилган. Аллақаердадир, дейлик, Лоб-Нор саҳроси ортида - инсонлар миясини "қайта ишловчи" қўрқинчли концлагерлар бор: фақат улар ҳақиқий, гарчи ҳеч ким бу концлагерларни кўрмаган бўлса-да.

Аммо, афтидан, хитой ҳукумати ғарбликларни ишонтиришга шошилаётгани ҳам йўқ. Делегациямиз таркиби билан таништираман: орамизда, Саудия Арабистони, Қатар, Амирликлар, Албания, Покистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Бангладешдан, шунингдек, Россия, Чехия ва Ҳиндистондан ҳам вакиллар бор.

Гап шундаки, концлагерлар ҳақидаги сохта хабарлар Хитойни мусулмон олами билан уриштиришга мўлжалланган эди. Аммо мусулмон олами пропагандага кўпам ишонавермайди, у вазиятни жойида ўрганиш учун делегация юборади. Мисол учун, яқинда Абу дабида ўтган Илом давлатлари ташкилоти учрашувида Синцзяндаги мусулмонлар аҳволи яхшилангани учун Хитой ҳатто олқишларга сазовор бўлди.

Хитойга экскурсияда иштирок этган мусулмон давлатлар вакиллари хитой тажрибасини ўз она ватанида тасаввур қилиб кўриб, ҳаммаси ҳам осон эмаслигини айтишар эди. "Бизда бундай қайта ўқитиш учун 35 миллион аҳолининг камида 22 миллионини жалб этиш зарур - ким буни амалга оширади", - дея савол беришарди афғонистонликлар.

Кўриниб турибдики, бундай баҳслар — калтафаҳм пропагандага алоқаси бўлмаган адолатли, қизиқувчан баҳслар давом этаверади.

1273