Иван Сауэр

Қўшниларда йўқ, товуқлар эса ёрдам бермайди: эксперт Ўзбекистондаги гўшт муаммоси ҳақида

617
"Қозоғистон гўшт-сут иттифоқи" уюшмаси бошқарув раиси Иван Сауэр қўшниларга умид йўқлигини айтиб, Ўзбекистон ўз чорвачилигини ривожлантирмоғи лозим, деган фикрда

Ўзбекистон фермер хўжаликлари кенгаши раҳбари, республикада гўшт истеъмоли ошиб бораётганини, аммо чорва сонини ошириш учун озуқа етишмаслиги, бу эса гўшт нархи ошишига олиб келаётгани ҳақида гапирган эди.

Қозоғистонлик эксперт фикрига кўра, Ўзбекистон ўз чорвачилигини ривожлантириши учун барча имкониятга эга, негаки мол ёки қўй гўштини Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлардан экспорт қилиш анчайин муаммоли ҳолат.

"Олиб келинадиган жой деярли йўқ. Қозоғистонни оладиган бўлсак, у бундай имкониятга эга эмас. Товуқ гўштини ишлаб-чиқариш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳолат кўпроқ Европа Иттифоқи ёки Исроил учун, шарқий давлатлар эмас. Шарқий давлатлар асрлар давомида шаклланган менталитетни бузишдан кўра, йирик шохли ҳайвонлар сонини кўпайтиришса, осонроқ бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда барча ресурслар мавжуд", - дея ишонч билдиради Сауэр.

У шунингдек, суғориладиган ерлар мавжуд бир вақтда, глобал гўшт импортига мурожаат қилмаган ҳолда, озуқа базаси билан боғлиқ масалани ҳам ҳал этиш мумкинлигини айтди.

Тўлиқ изоҳни қуйида рус тилидаги радиоподкастда тингланг.

617