Атомный взрыв

Академик ядро уруши қандай бошланиши мумкинлигини айтди

794
Сал олдин Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков стратегик стабиллик соҳасидаги вазият тобора ёмонлашаётгани, гарчи томонларда бунга хоҳиш бўлмаса-да, ядро уруши бошланиши хавфи юзага келгани ҳақида гапирган эди

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. АҚШ ва Россия ўртасида ядровий уруш ёлғон "тревога" ёки маҳаллий даражадаги можаронинг зиддий тус олиши сингари сценарийлар асосида юз бериши мумкин, деб ҳисоблайди Россия Фанлар Академияси қошидаги Халқаро хавфсизлик маркази раҳбари, академик Алексей Арбатов. РИА Новости хабари асосида.

Сал олдин Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков стратегик стабиллик соҳасидаги вазият тобора ёмонлашаётгани, гарчи томонларда бунга хоҳиш бўлмаса-да, ядро уруши бошланиши хавфи юзага келгани ҳақида гапирган эди.

Эксперт фикрига кўра, томонларнинг биронтаси ядро урушини ғалаба қозониш мақсадида бошламайди иккала томон ҳам бундай урушда ғалаба қозониш мумкин эмаслигини яхши билади. Шу боис, режалаштирилмаган ядровий уруш юзага келиши эҳтимоли катта. "Россиянинг АҚШга ёки АҚШнинг Россияга қасддан ҳужуми - эҳтимоли жуда паст сценарийдир. Бошқа нарсалар ҳақида қайғуриш лозим", - деб таъкидлайди Арбатов.

Техник носозлик

Мутахассис ядро уруши бошланиши мумкин бўлган сабаблардан бири сифатида техника масаласини келтирмоқда.

"У(ядро можароси — таҳр.) аввало ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи тизимлардаги техник носозлик туфайли юзага келиши мумкин. Чунки бу тизимлар вақти-вақти билан ёлғон тревога беради. Агар ёлғон тревогага инқироз шароитида у ёки бу томон реакция қилса, у ҳолда ядро уруши юз бериши мумкин", - дея тушунтиради Арбатов.

Ёлғон тревоганинг ишга туширилиши техник носозлик билан бир қаторда ядро террорчилари томонидан уюштирилган фитна туфайли ҳам юз бериши мумкин, деб қўшимча қилади у.

Эскалация

Иккинчи эҳтимолий сценарий - маҳаллий можаронинг глобал можарога айланишидир, деб ҳисоблайди академик.

"Ҳарбий можаро Қора денгиз, Болтиқ денгизи, Шимолий денгиз, Болтиқбўйи ёки Украинада юз бериши ва ўша ҳудудларнинг бирида бизнинг қуролли кучларимиз тўқнашишлари мумкин. Ютқазишни бошлайдиган томон можарони тўхтатиш учун чекланган миқдорда ядро қуролини қўллашга қарор қилиши, яъни деэскалацияни ўтказиши мумкин. Аммо бунга жавобан бошқа томон ҳам ядро қуролини қўллайди, ва, шу тариқа, эскалация занжири бўйлаб зарбалар алмашуви авж олади: тактик даражадан бошланган зарбалар сўнгра ўрта масофага, кейин эса стратегик масофагача етиб бориши мумкин", - дейди Арбатов.

Экспертнинг айтишича, айни вақтда ДРСМД фаолияти тўхташи хатарларни кучайтирмоқда.

Арбатов сўзларига кўра, Россия учун Европа ва Осиёдаги ўрта масофа тизимлари ҳамиша стратегик характерга эга бўлади ва уларнинг ҳар қандай тарзда қўлланилишига Москва нафақат акс, балки стратегик даражада жавоб қайтаради ва бу ҳолат АҚШ ҳам стратегик даражада жавоб беришига сабаб бўлиши мумкин.

794