ГАЗни банкрот қиламан деб Вашингтон нималарга эришди

958
(Янгиланган 14:22 23.10.2019)
Гўёки "Россия АҚШ сайловларида аралашгани" учун киритилган санкциялар, аслида Ford лоббистлари томонидан Россия бозоридаги рақобатчиси - ГАЗ автозаводига қарши уюштирилгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. “Автостат” маълумотига кўра, бугунги кунда “ГАЗ” Россия тижорат автомобиллар бозорининг 45 % ини эгаллаб турибди. Ўтган йил ушбу компанияга қарши АҚШ санкциялари киртилган эди. Агар давлат ёрдам бермаганда, вазият бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди, деб ёзади РИА Новости эксперти Александр Лесных.

ГАЗ (Горький автомобил заводи) - Россиянинг энг йирик енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи корхонаси бўлиб, у Нижний Новгород шаҳрида жойлашган. Ушбу шаҳар Совет иттифоқи даврида Горький номи билан аталган эди.

АҚШ ҳукумати 2018 йилнинг апрел ойида гўёки "Россия АҚШ сайловларида аралашгани" учун, Кремлга яқин бўлган 26та бизнесменга қарши киритган санкциялари, Россиянинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири - “ГАЗ гуруҳи”га ҳам қарши қаратилган эди.

Нега деганда айнан ГАЗ Россия ички бозорида Американинг Ford концернининг асосий рақобатчиси эди. Ушбу санкция Ford компанияси лоббистлари ташаббуси билан амалга оширилган, деб ишонч билдирмоқда бир неча таҳлилчилар.

Дастлаб санкциялар киритилганидан сўнг Россия бозорида Ford тижорат автомобиллари улуши кескин ўса бошлаганди. 2019 йилнинг биринчи чорагида ўсиш 15 %га етганди. Лекин барибир америкаликларнинг режаси амалга ошмади.

Нижний Новгороднинг энг йирик иш берувчисига Россия ҳукумати ёрдамга келди. Саноат ва Савдо вазирлги, четдаги манбааларда кредит олиши чекланган ГАЗ учун 8,6 миллиард рубл субсидия ажратди. Ундан ташқари корхонага йирик давлат буюртмалари берилди.

Натижа ўзини кўп куттирмади - 2019 йилнинг Январ-Сентябр ойларида Ford Россияда 8,7 минг дона автомобил сотган бўлса, ГАЗ – ундан 4 баравар кўп, 35,2 минг дона. Россия тижорат автомобиллар бозорида ГАЗ улуши 45%ни ташкил қилди. Ford – 11 %.

Яқин ойлар ичида ГАЗ корхонаси жуда банд бўлади, чунки у йирик давлат буюртмасини бажариши керак. Йил охирига қадар Россия ҳудудларига 789 та тез ёрдам машинаси ва 2000 дан ортиқ мактаб автобуслари етказиб бериши керак. Умумий қиймати 10 миллиард доллардар ортиқ бўлган ушбу буюртмани Россия Саноат ва савдо вазирлги томонидан жойлаштирилган.

2020 йилда эса ГАЗнинг режалари янада қизиқарли. Volkswagen AG гуруҳига кирувчи Шкода компанияси ГАЗ заводида бир неча моделдаги автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Skoda Russia директори Ян Прохазк айтишига қараганда, 2020 йил бошидан бошлаб нижний Новгородда Skoda Kodiaq, Skoda Karoq йўлтанламаслари ҳамда Skoda Octavia енгил автомобилини ишлаб чиқариш бошланади.

Ундан ташқари, келаси йил охирида ГАЗ ўзининг энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган “Газель NN” моделини ҳам ишлаб чиқара бошлайди. “Газель NN” ҳайдовчига ёрдам беришга қаратилган 30 дан ортиқ электрон тизимлар: камералар, радарлар, ултратовуш датчиклари билан жиҳозланган.

Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб шуни хулос қилиш мумкин-ки, АҚШ санкциялари яна бир бор мутлақ қарама-қарши натижа кўрсатди. Россия компаниясининг ривожланишига ва бозордаги улушини кенгайтиришига олиб келди.

Ундан ташқари, Россия ҳар қандай ташқи санкциялар билан курашишнинг тизимли услубини ишлаб чиқди. 2019 йилнинг декабрь ойида Москва биржасида хорижда санкция киритилган компаниялар олблигацияларини жойлаштириш бошланади. Шундай қилиб санкция остига тушган компанияларга нафақат давлат ёрдам бериши, балким хусусий инвесторлар ҳам ёрдам бериш имконияти пайдо бўлади.

ГАЗ эса, илдам ривожланиб бормоқда. Яқинда корхона машҳур “Победа” брендини рўйхатдан ўтказди. Корхона келажакда ушбу бренд остида янги модельдаги автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ғалабанинг 75 йиллигига аталган махсус серия бўлса ҳам ажаб эмас.

958