Совместная тренировка пеших и механизированных колонн перед Парадом Победы

АҚШ Россияга ҳамла қилишдан нега қўрқишини хитой ОАВлари тушунтирди

1032
(Янгиланган 10:12 24.10.2019)
Хитой нашри таъкидига кўра, АҚШ яқин ўн йилликларда Россия томонга ҳатто нигоҳ ташлашга жазм этолмаслиги аниқ

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Россия стратегик ядро кучларига эгалиги туфайли АҚШ унга ҳужум қилиш режасини кўриб чиқмаяпти, деб ёзади Хитойнинг Sohu нашри. РИА Новости хабари асосида.

"Замонавий дунёда, агар давлат стратегик ядровий кучларга эга бўлса, у гегемон саналади, шу боис уларни "тинчликни таъминловчи сир", деб ҳам аташади"", - деб ёзади Sohu.

Совет Иттифоқи тарқалиши, мудофаа бюджетининг сезиларли камайтирилишига қарамасдан, Вашингтон аввалгидек Россиядан хавфсирайди, деб ҳисоблайди мақола муаллифи. Унинг сўзларига кўра, Россия стратегик ядро кучлари ҳали ҳамон тўлиқ жанговар ҳозирликда, "бу эса америкаликларни ҳам ўқни қуруқ сақлашга мажбур этмоқда".

1991 йили Россия собиқ СССРнинг 70% стратегик ядровий кучларига эга бўлган ва шу боис, қуруқликда, денгизда ва ҳавода стратегик зарбаларни берувчи воситаларга ҳамиша эгалик қилиб келган, деб ёдга солади нашр. "Россия, АҚШдан ташқари, бундай имкониятларга эга дунёдаги ягона давлатдир", - дейилади мақолада. Россия "ядро триадаси"да бош ролни совуқ уруш давридан буён доимий жанговар ҳозирликда бўлиб келаётган ер устида жойлашган ракеталар эгаллаб келмоқда, деб ёзади муаллиф.

Вашингтоннинг ядровий қуролсизлантириш битими, шу жумладан, ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги муҳим шартномадан чиқиш қарори, деб таъкидлайди Sohu нашри, Россияга кучли стратегик босим ўтказди. Аммо "Момақалдироқ-2019" ўқувлари туфайли Москва бутун дунёга яқин йилларда ўз хавфсизлиги стратегик ядровий кучлар туфайли кафолатланишини тушунтириб қўйди.

Шу билан бирга, бир вақтлар СССР ва АҚШ ўртасида бўлгани каби "қуролланиш пойгаси" ҳозирда рўй бермайди, деб ҳисоблайди муаллиф. "Россия армияси ўзининг кучли томонлари, яъни стратегик ядровий кучларни яхшилаши ҳамда жавоб зарбаси ишончлилигини таъминлаши мумкин. Шу тариқа, яқин ўн йилликларда АҚШ Россия томонга ҳатто нигоҳ ташлашга жазм этмайди", - дея якун ясайди мақола муаллифи.

Йил аввалида Вашингтон Россияни узоқ вақтдан буён ДРСМД шартларини бузиб келаётганликда айблаб, шартномадан бир томонлама чиқишини эълон қилган эди. Москва барча айбловларни рад этмоқда. Июль ойи бошида Россия президенти Владимир Путин шартнома амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди, ҳужжат 2 августдан бошлаб амал қилишдан тўхтади.

"Момақалдироқ-2019" ўқувлари 15-17 октябр саналарида ўтказилди, унга 12 мингга яқин ҳарбий хизматчилар, шунингдек, 213та стратегик аҳамиятга эга учириш қурилмалари, 105 та учувчи аппаратлар, шу жумладан бешта стратегик ракета ташувчилар, 15тагача сувости кемалари, бешта сувости қайиғи, 310 дона жанговар ва махсус техникалар жалб этилди.

Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи генерал-майор Евгений Ильин, ўқув-машғулотлар мудофаа характерига эгалигини ва бошқа давлатларга қаратилмаганини қайд этган эди.

1032