Старший научный сотрудник Центра Ближнего и Среднего Востока Института востоковедения РАН Ирина Федорова

Федорова: ал-Бағдодий ўлими ҳақида ишончли маълумот бўлиши мумкин эмас

374
РФА Шарқшунослик институти Яқин ва Ўрта Шарқ маркази катта илмий ходими Ирина Федорова террорчилар раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Сурияда АҚШ томонидан ўтказилган махсус операция натижасида йўқ қилиниши эҳтимоли ҳақидаги хабарга изоҳ берди

"Ислом давлати" террористик ташкилоти етакчилари орасида кимнингдир ўлими ҳақида ишончли маълумот бўлиши мумкин эмас, деди РФА Шарқшунослик институти Яқин ва Ўрта Шарқ маркази илмий ходими Ирина Федорова Sputnik радиоси эфирида. 

© Sputnik / Илья Питалев

Илгарироқ, америка ОАВлари Сурияда махсус операция давомида "ИД" етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Сал кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу хабарни тасдиқловчи расмий баёнот билан чиқиш қилди.

"Бу сингари воқеа рўй берган бўлса ёки энди рўй берса, у ҳолда ушбу хабар "ИД" раҳбарияти томонидан махфийлаштирилади. Ал-Бағдодий шахси рамз бўлиб, террорчиларни бирлаштиришга хизмат қилади. Шу боис, агар бу каби воқеа рўй берса, ўйлайманки, унинг сафдошлари бу борада бирорта далил юзага қалқиб чиқмаслиги учун бор имкониятни ишга солишади", - деб ҳисоблайди Федорова.

Эксперт шунингдек, нега Қўшма Штатлар айнан ҳозир ушбу хабарни тарқатишга қарор қилганига ҳам эътибор қаратди. Федорова фикрига кўра, бу билан америкаликлар ўзларининг "ИД"ни йўқ қилиш бўйича энг зўр мутахассис эканликлари, улар ҳаммани мағлуб этганликларини исботлашга уринмоқда.

374