Ўзбекистон нега БСТга шошилмоқда ва бу унга нима беради - эксперт фикри

© RIA NovostiАза Мигранян, архивное фото
Аза Мигранян, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон иложи борича тезроқ Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзосига айланмоқчи. Бу ҳолат мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида МДҲ давлатлари институти иқтисодиёт бўлими раҳбари Аза Мигранян фикр билдирди.

Эксперт сўзларига кўра, БСТга қўшиладиган бўлса, Ўзбекистон биринчи навбатда халқаро имидж нуқтаи-назаридан ютуққа эришади.

Флаг Соединенных Штатов Америки. - Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон ЕОИИга қўшилиш режаси учун Ўзбекистонга босим ўтказишга уринмоқда

"Республика жаҳонга очилмоқда ва ўз товарлари ва хизматларини чет элда тарғиб қилишдан манфаатдор, шу жумладан, ривожланган давлатларга ҳам. БСТ шу маънода - яхши платформадир", — дея тушунтирди Мигранян.

Соф иқтисодий таъсир ҳақида гап кетадиган бўлса, Мигранянга кўра, Бутунжаҳон савдо ташкилоти энг аввало чуқур қайта ишланган тайёр маҳсулотнинг ҳаракатланишини қатъий белгилайди ва Ўзбекистон учун муҳим бўлган хом-ашё бозорларига тегмайди.

"БСТга аъзолик автомобил соҳаси, кимёвий саноат ва табиийки, текстил савдосига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин", - дейди иқтисодчи.

Шу билан бир вақтда, Аза Мигранян БСТ жаҳон савдосига аввалгидек, 2000-йилларда бўлгани каби етакчи роль ўйнамаслигини, халқаро санкциялар туфайли, ёки маълум шартларни амал қилишни талаб этадиган интеграллашув лойиҳалари туфайли айрим механизмлар шунчаки ишламай қўйганлигини қўшимча қилди.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Почему Узбекистан торопится в ВТО и что это ему даст - мнение экономиста
Янгиликлар лентаси
0