Вертолет Airbus ВВС Узбекистана

Airbus вертолётлари ўзбек армиясини қанчалик кучайтиради

3015
(Янгиланган 21:46 15.11.2019)
Бугун ўзбек ҲҲК 73 дона вертолётга эга бўлиб, улардан 25 таси - зарба берувчи вертолётлардир. Ҳарбий транспорт вертолётларининг камида ярмини Airbus Helicopters компанияси етказиб берган, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко.

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт парки техникани етказиб бериш диверсификациясининг ўзига хос хусусиятини акс эттиради: Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 оғир зарба вертолётлари ва Airbus Helicopters фирмасининг енгил кўп нишонли AS-532 (ҳарбий-транспот) вертолётлари каттагина миқдорни ташкил қилади.  

Гар Россиянинг Ми-35М ўзининг жанговар зарба хусусиятида етакчи деб тан олиниб, ҳеч қандай савол туғдирмаса, АS-532 транспорт вертолёти борасида ҳамма нарса тушунарли эмас.

Forecast International таҳлилий нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон АS-532 вертолётларига иккинчи буюртмани жойлаштирган. Тошкент Eurocopter France (айни вақтдаги Airbus Helicopters - Airbus Group концерни шўба корхонаси) билан 8 дона AS-332 Super Puma ҳарбий транспорт вертолётлари ва саккиз дона енгил AS 350 Ecureil вертолётларини етказиб бериш бўйича биринчи шартномани 2013-йилда имзолаган (шартнома суммаси 180 миллион еврога этиши мумкин).

Airbus Helicopters вертолётларининг Марказий Осиёга сафари осон кечмади. 2014 йил ёзда Ўзбекистонга икки дона AS-350 Ecureil енгил транспорт вертолётлари етиб келди, қолганлари армия ўқув машғулотларида 2016 йил февралда "кўриниш берди". Шартнома ижроси Германиядан шериклар томонидан, эҳтимол, сиёсий сабабларга асосан кечиктирилди. Аммо 2019 йилга келиб, Ўзбекистон англашув меморандумини имзолади, ҳужжатга кўра, энди Airbus Helicopters компаниясидан 30 донага яқин кўпнишонли AS-550 Fennec русумидаги вертолётларни харид қилиш мумкин эди.

Тор ихтисослик

Бугун Ўзбекистон ҲҲК 73 дона вертолётга эга бўлиб, улардан 25 таси - зарба берувчи вертолётлардир. Ҳарбий-транспорт вертолётларининг камида ярмини Airbus Helicopters компанияси етказиб берди.

AS-332, AS-350, AS-532 русумидаги вертолётлардан иборат салмоқли паркнинг маълум бир (ҳеч бўлмаганда хизмат кўрсатиш бўйича) етказиб берувчига тобелигини ҳамда Ўзбекистон Германия ва Франция билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришини белгилаб беради.

Қурол ва техника имкониятлари қўшинлар тактикасини шакллантиради. Ушбу боғлиқлик эвазига Тошкент қандай жанговар опцияларга эга бўлмоқда?

Вертолётлар чемпионлик хусусиятига эга эмас. Сал олдин ёдга олинган Eurocopter AS550 Fennec вертолётлари турли мамлакатлар армиялари томонидан асосан ҳудуд разведкаси, махсус операциялар, қидирув-қутқарув операциялари, шахсий таркибни ташиш (4 нафар ҳарбий хизматчини, икки учувчидан ташқари), шунингдек, умумий оғирлиги 1030 килогача бўлган юкларни ташишда ишлатилади.

Модификациясига қараб, учар қурилма 20 мм авиация тўпи (7,62 мм ёки 12,7 мм калибр ўқ), рақибнинг қуролли бўлинмаларига қарши ва енгил зирҳли техникасини йўқ қилиш учун бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракеталар билан жиҳозланиши мумкин.

Бироқ, очиқ тўқнашувларда зирҳ йўқлиги сабабли, Eurocopter AS550 Fennec, қоидага кўра, иштирок этмайди.

Умуман олганда, Airbus Helicopters вертолётлари технологик жиҳатдан тенг рақиб (мустамлака менталитетидан мерос) билан шиддатли жанглар учун яратилмаган.

Вертолетларнинг олдинги версиялари фуқароларни ташиш ишларида ўзини яхши намоён этди. Мисол учун, AS-332 Super Puma (ҳарбий варианти 1990 йилда AS-532 Cougar, ребрендингдан кейин - Airbus Helicopters H215 дея ифодаланган) деярли ярим аср давомида ўнлаб мамлакатларга етказиб берилган. Айниқса, денгиз устидан учишда ўзини яхши кўрсатган (480 км масофада жойлашган нефт қазиб олувчи денгиз платформаларига хизмат кўрсатиш ишларида).  

Бундай машиналар Марказий Осиёда энг кучли бўлган Ўзбекистон армиясига керакми ёки йўқ (Global Firepower рейтингига кўра) - бу катта масала.

Қандай бўлмасин, яқин ўн йилликда Тошкент қайта қуролланиш учун 7 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда ва Airbus Helicopters минтақа бозори учун курашни давом эттиради.

Жанговар қўлланиш

Сўнгги ўн йилликлардаги Франция-Германия компаниясининг темир "Пума"лари ҳарбий можароларда иштирок этди, аммо ердан бўладиган зарбаларга жуда заифлиги сабабли катта шон-шуҳрат қозона олмади. Масалан, Қувайт Ҳарбий-ҳаво кучлари 1990 йилда Қувайт-Ироқ ўртасида икки кун давом этган ҳарбий можарода 3 дона AS-332 Super Puma вертолётларини бой берди. "Чўл қалқони" номли операция вақтида Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган яна бир "суперпума" қулади.  

Анголага босқин вақтида Жанубий Африка армияси 5 дона SA-330 Super Pumа ва 3 дона SA-316 Alouette III вертолётларини йўқотди.

Бу машиналар зенит зарбаси ("Стрела-2М", ЗСУ-23-4 "Шилка", ЗРК "Стрела-1", "Стрела-10", "Оса") дош бера олмади ва кўпинча ўқ зарбаларидан тешилган, экипаж аъзолари ўлдирилган ва жароҳат олган ҳолатда қайтар эди. Вертолётларнинг янги авлоди аввалгиларининг асосий (конструктив) нуқсонлари - экипаж ҳимоясизлиги, паст жанговарлик хусусият сингари камчиликларни мерос қилиб олган эди.

Таққослаш учун, Россиянинг кўпнишонли Ми-17В-5 вертолёти (Ми-8нинг экспорт аналоги) жанговар ҳолатда анча ишончли, унга техник хизмат кўрсатиш ҳам осон, қолаверса, кенг кўламли вазифаларни бажариш борасида дунёда тенгсиздир.

Модификациялар ва ишлаб чиқарилган машиналар сони бўйича ҳам жаҳон рекордчиси ҳисобланади – 12 минг дона (Airbus Helicopters компанияси сентябр ойида бир неча ўн йилликда эндигина Super Puma оиласига мансуб 1000-вертолетни етказиб берганини эълон қилган эди)

Ми-17В-5 турли иқлим шароитларида жанговар операцияларни амалга ошира олади, 4 тоннагача фойдали юк (ёки қуролланган 24 жангчини) ташишга қодир. Россия машинаси қўшинларни зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш, десант етказиб бериш, ўқ-дорилар захирасини ташишда хизмат кўрсатиши мумкин. Эътиборга молик жиҳати, америкаликлар 2011 йил (тоғ ва чўлларда шиддатли жанг ўтказиш мақсадида) афғон армияси учун 63 та Ми-17В-5 вертолётларини сотиб олган ва бунинг учун 1,3 миллиард долларни аяшмаган эди.

Фикримча, Россияда ишлаб чиқарилган бузилмайдиган кўпнишонли вертолётлар Ўзбекистон армиясига Airbus Helicopters маҳсулотидан кўра кўпроқ мобиллик ва наф келтирган бўларди.

3015
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Америкаликларга Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораториялар нимага керак?

844
(Янгиланган 17:38 29.05.2020)
Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. РИА Новости муаллифи буни ўрганди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik, Галия Ибрагимова. "АҚШ бутун дунё бўйлаб, шу қатори, чегараларимиз атрофида, ҳарбий биологик фаолият олиб бормоқда", - деди Сергей Лавров КХШТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида. Москва узоқ вақтдан бери қўшни давлатларнинг биологик хавфсизлиги ҳақида ҳавотирда. Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. Россия расмийларининг, айниқса, Грузиядаги Лугара номидаги марказга оид саволлари кўп. Вашингтонга буларнинг нима кераги борлиги ҳақида РИА Новости материалида ўқинг.

Қасддан чиқариб юбориш

Қозоғистонда коронавирусдан биринчи зарарланиш март ойининг бошида қайд этилди. Ҳукумат чегараларни ёпиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернетда ушбу вирус 2016 йилда республиканинг жанубий-шарқида америкаликлар томонидан қурилган биолаборатория билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Олма-Ота Марказий реферанс-лабораторияси (ЦРЛ) Қозоғистон учун хос бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган. У Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази негизида фаолият юритади, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. У Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Қозоғистон мулки ҳисобланади. АҚШ ушбу иншоот учун 108 миллион доллар ажратган.

Вашингтон буни: минтақада АҚШ ҳарбийлари жойлашгани ва тадқиқотлар номаълум вирусли инфекциялардан ҳимояланишга ёрдам беради, дея тушунтирганди.

КХШТ, МДҲ ва ШҲТ саммитларида Москва вакиллари америкаликлар ушбу лабораторияларни Россия манфаатларига қарши ишлатишлари мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган. Аммо Қозоғистон расмийлари маҳаллий биологлар ишига ҳеч ким аралашмаслигига ишонтиришган.

"Хорижий олимларнинг иштирок этишига фақат қўшма тадқиқотлар ўтказилганда ва грант лойиҳалари амалга оширилгандагина йўл қўйилади", - деб изоҳ берган ЦРЛ.

2018 йилда Қозоғистонда менингит билан касалланишлар сони сезиларли даражада ошди ва Олма-Отада ЦРЛдан менингококк инфекция штаммининг сизиб чиқиши ҳақида гапира бошлашди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар қасддан вирус тарқалишига йўл қўйдилар, дея жиддий ёздилар. Шу тариқа, улар гўёки лабораторияда ишлаб чиқилган бактериологик қуролнинг самарадорлигини синаб кўрмоқчи бўлган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қандай эпидемия йўқлигига ишонтирган. "Қозоғистонда менингит билан касалланиш ҳолати 58 та, улардан 32 таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобласак, БССТ стандартларига кўра, улар жуда паст", - деди вазирлика.

Коронавирус ҳам ўхшаш тарихга эга. Ҳокимият фитнани рад этди ва ваҳима тарқатмасликка чақирди.

Фаолиятнинг ёпиқ режими

Совет даврида Арманистон ССР Микробиология институти энг йирик микробиология маркази ҳисобланган. 90-йилларда институтнинг илмий ишланмаларига АҚШ ва Буюк Британия қизиқиш билдирди. Арманистонлик мутахассислар Ғарб мамлакатларида амалиёт ўташга таклиф этилган.

2000 йилларда америкаликлар мамлакатда бир нечта биологик лабораторияларни очишга ёрдам берди. Пулларни, Қозоғистонда бўлгани каби, Пентагон ажратган. Фақат Арманистон Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси Миллий марказининг ўзига модернизация қилишга ўн миллион доллар сарфланди.

Ереван, Гюмри, Ванадзор, Мартуни ва Ижеванда қурилган илмий марказлар Кавказ минтақасига хос бўлган вирус ва штаммларни ўрганадилар.

Лабораториялар Арманистон соғлиқни сақлаш тизимининг бир қисмидир, аммо АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги бу ерга кириш ҳуқуқига эга. У ерда маҳаллий мутахассислардан ташқари, америкаликлар ҳам ишлайди.

Арманистондаги биолабораториялар ёпиқлилига Москва томонидан танқид билдиради. Шубҳаларни бартараф этиш учун ўтган йилнинг кузида бош вазир Никол Пашинян россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашга рози бўлди. Тафсилотларни келишиб олинди, аммо охиргига келиб Арманистон томони ушбу ҳужжатдан воз кечди.

Хавфли эпидемиология

2010-чи йилларда америкалик биологлар КХШТнинг яна бир аъзоси - Тожикистонга эътиборини қаратдилар. Улар юқумли касалликларнинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ноқулай эпидемиологик вазиятдан хавотирда эдилар. Ғарбнинг бир нечта жамғармалари тадқиқот марказларини ташкил этиш учун маблағ ажратди.

Шундай қилиб, 2013 йилда Душанбе шаҳридаги Гастроэнтерология институти негизида биологик хавфсизлик лабораторияси очилди. Ушбу лойиҳа Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африкада шунга ўхшаш иншоотларни барпо этган Франциянинг Мерьё хайрия жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

Одатда, французларга БМТ ва АҚШнинг USAID ҳалқаро ривожланиш бўйича агентлиги ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошди.

2019 йилда Республика сил касаллигини назорат қилиш маркази негизида лаборатория ташкил этишди. USAID ва Пентагон ҳомий бўлди. Маҳаллий биологлар, чет эллик ҳамкасблари иштирокида Марказий Осиёга хос бўлган сил, безгак, гепатит ва ўлат каби касалликларни ўрганмоқдалар.

Ўтган йили Тожикистон шимолидаги Исфара шаҳрида яна бир иншоот очилди. У ҳақида маълумот оз, уни ҳам америкаликлар молиялаштирди.

" Марказий Осиёда коронавирусдан олдин ҳам эпидемиологик вазият яхши эмас эди. Минтақага гепатит, ўлат, сил касаллиги хосдир, шунинг учун янги биолаборатория зарур. Уларга маблағ керак. Чет эл ёрдамисиз эплай олмаймиз",- деб тушунтирди РИА Новости-га Душанбе шаҳридаги Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Абдуғани Мамадазимов.

Тожик мутахассиси америкаликлар фаолиятида шубҳали нарсани кўрмайди. "Шунчаки улар доим биринчи бўлиб эътибор беради. Агар коронавирусдан кейин Россия, Хитой ёки ЕИ минтақага вирусларга қарши курашда фаол ёрдам бера бошласа, республика ҳукумати буни қўллаб-қувватлайди", - дейди эксперт.

Грузия патогени

Грузия КХШТга аъзо эмас, лекин Россия билан чегарадош ва Кавказда муҳим рол ўйнайди. Москва Ричард Лугар жамоат соғлиғини сақлаш тадқиқот марказидан хавотирда. Россия ҳукумати Тбилиси яқинидаги биолаборатория америкаликларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият юритади деб ҳисоблайди.

Шубҳалар бекордан-бекор пайдо бўлмайди. 2018 йил сентябр ойида Грузия давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе лабораторияда одамлар устидан эксперимент ўтказишлари мумкинлигини маълум қилиб Лугар марказида даволанаётган ўнлаб одамлар вафот этганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди. Шу билан бирга, у ерда Пентагоннинг буюртмаларини бажарадиган Американинг учта - CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий фирмалари биологлари ишлаган.

Гиоргадзе лабораторияда бактериологик ҳимоянинг юқори даражасида эканлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, марказда "зарарли моддалар сочиш ускуналари ва биологик фаол материал билан тўлдирилган ўқ-дорилар" мавжуд. "Мақсади жамиятни ҳимоя қилиш бўлган ташкилотга бу каби нарсаларни нима кераги бор?" - деб ҳайрон бўлди собиқ вазир.

Москвада буни эшитишди. ТИВнинг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари департаменти бошлиғи Владимир Ермаков Россия ўз чегаралари яқинида америка биологик тажрибаларига тоқат қилмаслигини маълум қилди.

Пентагонда Гиоргадзенинг айбловлари бемаънилик деб аталди. Тбилиси лабораторияни тинч ишланмалар билан шуғулланаётганига ва одамлар устида тажриба ўтказилиши ҳақида гап бўлмаганлигини таъкидлади. Грузия расмийлари Лугар марказига россиялик мутахассислар ташриф буюришига қарши эмас эди. Аммо бу режалар ўтган йилги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги инқироз туфайли барбод бўлди.

"Грузия ҳеч қачон физик-кимёвий биология соҳасидаги тадқиқотлар билан қизиқмаган. Ва ушбу лабораторияда ходимларнинг ҳимояси юқори биологик даражада эканлиги кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Бу каби оғир патогенлар билан шуғулланиш нима учун керак?" - дейди РИА Новости билан суҳбатда биология фанлари доктори, Сибир федерал университети профессори Николай Сетков.

Вектор вирусология марказининг илмий ишлар бўйича бош директор ўринбосари Александр Агафоновнинг таъкидлашича "Лугар марказида биологик қуроллар ва уларни етказиб бериш воситаларини иўлаб чиқилиш тўғрисида тўғридан-тўғри маълумотлар ёпиқланган".

"Аммо CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий компанияларининг иштироки ва контракт мажбуриятлари тўғрисида маълумот, масалан, Сибир куйдиргиси, туляремия ва Қрим-Конго геморрагик безгаги вирусининг хавфли бактериялари бўйича тадқиқотлар - эътиборсиз қолмаслиги керак", - дея таъкидлайди мутахассис.

Агентлик томонидан сўралган экспертлар постсовет давлатлари ташқи ёрдамдан умид қилиб, эпидемиологик вазият устидан назоратни бой бериб қўйиши мумкин деган тўхтамга келишди. Ва бу ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Устига-устак, пандемия даврида ушбу лабораторияларга янада кўпроқ эҳтиёткорлик билан қарала бошланди, натижада ушбу тузилмаларни янада очиқроқ қилишга яхши асос бор.

844
Президент США Дональд Трамп

Трамп ижтимоий тармоқларни Twitterнинг аҳмоқлиги учун товон тўлашга мажбур қилади

129
Америка президенти ўзида сиёсий цензурани жорий қилганлиги учун ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Трампнинг сабр-тоқатини йўқотган энг сўнгги томчи Twitter Оқ уй эгасининг иккита хабарига фойдаланувчиларга далилларни текширишга чақирувчи белги қўйгани, яъни уни ёлғончиликда айблагани бўлди.

Трамп ва унинг тарафдорларини бир неча штатлар расмийлари томонидан ноябр ойида бўлажак навбатдаги президент сайловлари доирасида почта орқали оммавий овоз беришни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлари ташвишга солмоқда. Ташвишга губернатор-демократларнинг алоҳида фаоллиги сабаб бўлмоқда. Масалан, Калифорния штати раҳбари Гэвин Ньюсом барча сайловчиларга бюллетенлар юборилишига кўрсатма берди. Республикачиларнинг фикрига кўра, бу уларнинг рақобатчиларини коронавирус эпидемиясига қарши туриш баҳонасида овоз бериш натижаларини ўзгартириш ниятини яширади.

Президентнинг твитлари айнан шунга бағишланган бўлиб, унда почта орқали овоз бериш сохталаштиришга олиб келишини айтилган, чунки "почта қутилари очилиб, қалбакилаштирилади ва ҳатто ноқонуний равишда чоп этилиб, имзоланади".

Twitter эса махсус саҳифани яратди, унга Трамп хабарлари остидаги эслатма орқали ўтса бўлади. Унда оммавий ахборот воситалари ва бошқа фойдаланувчиларнинг республикачиларнинг ташвишлари асоссиз ва даъволари ёлғон эканлигини таъкидланган твитлари жойлаштирилган. Хусусан, почта орқали овоз беришда минимал қонунбузарликларни аниқлаган тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Бу ерда ҳақиқат ким томонда эканлигини жуда узоқ вақт муҳокама қилиш мумкин.

Бир томондан, Америка сайлов тизими ўзига хос хусусиятлар ва архаизмларга тўла, улар циник скептикларнинг фикрига кўра, сайловларни манипуляция ва қалбакилаштиришдан жуда ҳимоясиз қилади. АҚШдаги сайлов жараёни аввалиданоқ барча партияларнинг ҳалоллиги ва соф виждонлилигини назарда тутади. Айнан шунинг учун Россия учун шунчаки ҳайратланарли ҳолатлар мавжуд, масалан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз овоз бериш имконияти.

Бошқа томондан, Америка сайловларида, айниқса кенг кўламли сайловларда, қонунбузарликлар ва сохталаштиришлар камдан-кам ҳолларда қайд этилади. АҚШда сайлов жараёнининг ҳалоллиги давлат-сиёсий тизимнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва мустаҳкам миллий консенсусга асосланади, деб тахмин қилиш мумкин.

Ва учинчидан, республикачиларнинг рақибларининг эҳтимолий товламачиликлари ҳусусида кучайган паранояси ва кескин сиёсий қарама-қаршилик,  халқнинг тарқоқлигини чуқурлашгани ва либералларнинг янги қаттиқ мағлубиятига дучор бўлиши шароитида джентельменлик келишувларига амал қилинишига шубҳа туғилишини тушунса бўлади.

Умуман олганда, ҳатто бундай максимал умумлаштиришда ҳам кўриниб турибди-ки, бу мавзу мунозарали ҳусусиятга эга ва бирон бир томоннинг яққол ҳақлиги тўғрисида гапиришнинг иложи йўқ: икала томоннинг ҳам ўз ваъжлари бор. Шундай қилиб, президентнинг ҳабарларига "Трамп ёлғон гапиряпти!" позицияси билан суқулиб олган Twitter, консерваторларнинг, уларнинг рақиблари Америка сиёсий ўйинининг асосий қоидаларига риоя қилишдан бош тортиши тўғрисида қўрқувини фақатгина кучайтирди.

Рўй берган ҳодиса табиий равишда Twitter-ни сўз эркинлигини бўғишда ва президент сайловларига аралашишда айблаган АҚШ раҳбарининг ғазабини қўзғатди. Энди эса у ижтимоий тармоқларни давлат томонидан тартибга солишни қатъийлаштириш бўйича таҳдидларини амалга оширишга тайёр.

Дарвоқе, Twitter-нинг ён босиш нияти йўқ. У Трампнинг твитлари "сайловчиларни овоз бериш ва сайлов жараёнида иштирок этиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида чалкаштириб юбориши мумкин" деб таъкидлаб, ўзининг ҳақлигини тасдиқлади.

Шу билан бирга, компания рақобатдош ҳамкасбларининг қўллаб-қувватлашини олмаганлиги муҳимдир. Facebook асосчиси Марк Цукерберг унинг ҳаракатларини қоралади ва ижтимоий тармоқлар интернет орқали одамларнинг шарҳларига ҳакам бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Буни цензуранинг катта механизмини яратган, шу жумладан "фактларни текшириш бўйича мустақил экспертлар" га таяниб, ёлғон маълумотни ўз ичига олган постларни алоҳида белгилайдиган медиа-платформанинг раҳбаридан эшитиш жуда ҳайратланарли. Аммо бу Twitter-нинг Трамп билан муросасиз курашида жуда ҳаддидан ошириб юборганини тасдиқлайди ва бу Трамп учун ижтимоий тармоқларга нисбатан ҳаракат қилишга жиддий сабабдир. Цукербергнинг баёноти, ўз компаниясини президентнинг ғазабидан халос қилиш ва рақибига фақатгина ўзи ҳаракатлари учун жавоб бериш имкониятини тақди этиш истагига жуда ўхшайди.

Аслида, Twitter-нинг ғазабини тушунса бўлади.

Ҳатто Fox News каби консерватив оммавий ахборот воситаларининг таъсир имкониятлари тенглаша олмайдиган либерал медиа-манбаларнинг бирлашган гуруҳи бир неча йилдан бери улар ёқтирмайдиган президентга қарши чиқмоқда. Бироқ, Трамп ижтимоий платформалар орқали сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, аввало айнан шу Twitter-ни ишлатади.

Аммо ижтимоий тармоқ билан курашиш учун бундай қўпол ва очиқчасига аҳмоқона "бизда имконият бор ва буни истаймиз, шунинг учун бизга мумкин" нуқтаи назаридан усул танланганлиги, 73 ёшли оқсоқол нима учун уларнинг-да майдонидаги прогрессив жамоатчилик устидан муваффақият билан ғалаба қозонаётганини тушунтиради.

129
Каратин

Китоб тумани карантинга олинди

0
Маълум қилинишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда. У эса кўплаб фуқаролар билан мулоқот қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда.

“... кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинган.

Барча фуқаролардан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда уйда қолиш талаб этилган.

0