Шайтон билан шартнома ёки Google ва Facebookнинг гуноҳи нима

© REUTERS / Brian SnyderA pedestrian walks past the Google offices in Cambridge
A pedestrian walks past the Google offices in Cambridge - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда ҳуқуқ ҳимоячилари Google ва Facebookка қарши уруш эълон қилишди, бу Россия учун қўл келиши мумкин - эксперт.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. “Google ва Facebook компанияларининг бизнес-модели инсон ҳуқуқларига хавф солмоқда”, деб ёзган ўзининг 60 варақли ҳисоботида таниқли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Amnesty International. РИА Новости колумнисти Игорь Ашманов хабарига асосан.

Шайтон билан шартнома...

“Google ва Facebook  жамиятга хавф солмоқда. Ушбу компанияларнинг ахборот жамлаш тизими, шахсни кузатишга асосланган бизнес модели - одамларни “шайтон билан шартнома тузишга” мажбурлайди. Инсон ижтимоий тармоқда  ўз ҳуқуқларидан фойдалана олмасдан, тизимга бўй сунишга мажбур бўлмоқда. Тармоқлар биринчи навбатда шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини бузмоқда. Бунинг оқибатида эса - эркин фикрлаш дахлсизлиги, дискриминация қилинмаслик ҳуқуқи бузилиши ва бошқа таҳликалар келиб чиқмоқда”, - дейилган ҳисоботда.

Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон
Facebook америка махсус хизматлари қуролига айланмоқда, деди Захарова

Google ва Facebook ўз хизматларидан гўёки бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан бирга, шахсий маълумотларни талаб қилмоқда.

Ушбу вазиятда ҳукумат фуқароларни ҳимоя қилши керак. Соҳада ўзини-ўзи тартибга солиш тизими ишламайди, шунинг учун давлат компаниялардан буни қаттиққўллик билан талаб қилиши керак.

Ҳисоботда айтилган аксарият гаплар мантиқий ва қонуний жиҳатдан жуда тўғри, лекин, ҳайратланарлиси шундаки, шу вақтга қадар сўз эркинлигига ва ҳукумат босимига қарши “аёвсиз” курашиб келган халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот, бу сафар бунинг аксини - яъни давлатдан Интернет ва интернет компаниялари устидан назоратни кескин кучайтиришни талаб қилмоқда.

Amnesty International ҳар доим АҚШ махсус хизматларининг идеологик қўлқопи,  Greenpeace, WWF каби - АҚШ “юмшоқ кучи”нинг бир элементи бўлиб келган. Ушбу ташкилот бирдан АҚШ ичидаги йирик IT компанияларга қарши қилич кўтариб чиқса, уларнинг  бирдан кўз очилди, ёки ақли кириб яхши томонга ўзгариб  қолди, деб ўйлаш керак эмас.

Презентация доклада Amnesty International 2016/2017 Права человека в современном мире - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Amnesty International ташкилоти вакиллари келди

Ёки улар нима, 2013 йилда шу гапларни айтган Сноуденга қулоқ солмаганмиди? Ё бўлмаса АНБ ва МРБнинг бутун дунё ортидан кузатиши ҳақида эшитмаганми? Албатта улар буни билади. Ташкилотнинг ўзи ҳам Жулиан Ассанжни ҳам ҳимоя қилган эдику. Ҳисоботнинг 24 варағида Эдвард Сноуденга ҳам ҳавола берилган. Демак, улар шубҳасиз барчасидан хабардор бўлган. Шундай экан нега улар шунча йил индамасдан келган?

Бир балоси бўлмаса...   

Хуллас, агар Amnesty кутилмаганда ўз қаҳрини Facebookка қарши қаратган бўлса – бу ердан бошқа гап бор. Бу АҚШ ичидаги сиёсий курашнинг бир қисми. Ундан бир томон Amnestyдан қурол сифатидан фойдаланмоқда.

Google ва Хиллари товламачилиги - Sputnik Ўзбекистон
Google Хилларини "ёқимтой" қилишга уринган

Яъни Amnesty айтаётган фикрлар - бу АҚШ элитасидаги Трампга қарши курашаётган кучлардан бирига қарашли бўлиш эҳтимоли катта.

Ҳа, тўғри FB, Instagram, Whatsapp ва YouTube, албатта бутун дунёни кузатиб туришибди. Керак бўлган омма диққатини манипуляция қилиб, айрим кишилар ва ҳодисалар атрофида “ахборот пуфаклари” шишириб туришибди. Буларнинг ҳаммаси 10 йил олдин ҳам маълум эди.

Иккинчидан, улар АҚШ ҳукумати буюртмасига биноан кузатув олиб боришмоқда: 2015 йилда имзоланган “Озодлик далолатномаси”га кўра улар фойдаланувчиларнинг барча маълумотларни  АҚШ махсус хизматларига топширишмоқда.  Сноуден ва Викиликс очиқлаган маълумотларни эсга оламиз. Лекин буларнинг барчаси сўнгги 10 йилда АҚШда ҳеч кимни хавотирга солмаганди, бу сафар нима бўлди?

Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Facebook сиёсати ўзгаради: Цукерберг одамлар тармоқда камроқ ўтиришини хоҳлаяпти

Гап шундаки, бугунги кунда ғарбий ОАВлар  аллақачон виждонли журналистлардан тозаланиб, ҳукумат қўлидаги яхши бошқариладиган,  кучли тарғибот аспобга айланган. Улар кун сайин буюртма асосида Грета Тунберг, “глобал исиш”, “жинсий озчилик тенгҳуқуқлилиги”, Сурияда кимёвий қурол ишлатилиши, "Рус хакерлари ҳужуми" ва бошқа мавзуларни ҳар куни кўтариб чиқишга тайёр сиёсий қуролга айланиб бўлган.  

Лекин, америкаликлар ҳар қадамда жар соладиган сўз эркинлигини – ижтимоий тармоқларда назорат қилиш тобора қийин эканлиги маълум бўлди. Ва у ерда ушбу сўз эркинлигидан рақиб томон ҳам муваффақиятли фойдаланиши мумкин. Масалан Шимолий Корея, Венесуэла, Россия, Эрон ёки Туркия ва бошқалар.

АҚШ “юмшоқ кучи” заифлашган бир вақтда жуда, назорат қилиш мураккаб бўлга ижтимоий тармоқлар ноқулай ва хавфли ахборот манбаига айланди. Шу сабаб ҳам АҚШ унинг устидан назорат ёки ўзига хос “цензура” ўрнатишга киришаётган бўлса ажаб эмас.

Ҳаммасига Трамп айбдор-ми ?  

2016 йилда Трампнинг кутилмаган ғалабасидан сўнг, АҚШ ичида аҳоли гуёки иккига бўлингандек. Рақиб томон Трампнинг навбатдаги ғалабасидан жиддий хавотирга тушган шекилли, сайловдан бир йил олдин АҚШнинг амалдаги президентига қарши фаол кампания бошланиб кетди.

Логотип Facebook - Sputnik Ўзбекистон
Европа аҳолиси Google ва Facebook сиёсийлашганига ишонади

Ушбу курашда интернет ва ижтимоий тармоқлар кимнинг қўлида бўлса – ғалаба ўша томон бўлиши кундек равшан. Шунинг учун ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари Amnestyнинг юқоридаги ҳисоботи Google ва Facebookкани қўлга киритишга қаратилган курашнинг бир қисми экани аниқ. Катта сайлов олдидан ушбу “пистолет”ни ким қўлга киритса – ғалаба ўшаники бўлиши муқаррар.

Нима бўлганда ҳам, бу америкаликларнинг “оилавий жанжали”. Россия бундан қандай хулоса чиқариши мумкин?

Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда, смартфон ва кўча камералари  орқали фойдаланувчи маълумотларини жамлаш бугунги кунда ярим ноқонуний йўл билан олиб борилмоқда.

Иккинчи муаммо - россияликларнинг ярмининг ижтимоий тармоқлардаги маълумотлари – америка серверларида сақланади. Бу эса душманга бизни кузатиш, устимиздан манипуляция қилиш учун қўшимча имконият бериш - дегани. АҚШ ва унинг медиа гигантлари – бизнинг мафкуравий душманимиз экани – бугунги кунда кундек равшан.

Фуқаролар ўзларини кузатувидан, манипуляция қилишдан ҳимоя қила олмайдилар. Уларда ушбу муаммони етарли даржада тушуниш ва ҳимояланиш воситалари йўқ. Тижорат компанияларига эса бундай қилиш учун мотивация етишмайди. Amnesty International  ҳисоботининг шу қисмида жуда тўғри сўзлар айтилган. Бу ишни давлат амалга ошириши керак.

Facebook – барчага баробар эмас

Шу сабабли Россияда 2020 йилда яратилишни бошлаш режалаштирилган “Рақамли иқтисод” дастурига таркибидаги “Каттта маълумотлар тўғрисидани қонунга”,  фойдаланувчининг  ҳаммабоп маълумоти каби тушунчалар киритилган.

Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Мусулмонлар масжиддаги отишма видеоси учун Facebook ва YouTube устидан шикоят қилишди

Биз АҚШ эмасмиз, шунинг учун фуқароларимиз ортидан кузатиш, уларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган хорижий медиа компаниялар ҳаракатлари ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Уларнинг ҳаракатларини Россия қонунчилиги доирасига мувофиқлаштиришимиз керак бўлади.

Биз бу ишни бошлашимиз биланоқ, ғарбдаги ҳуқуқшунослар албатта бунга қарши чиқади. Чунки Facebook –  барчага баробар эмас.  АҚШда, керак бўлса, уни чеклаш мумкин, лекин Россияда эмас.

Биз бу жараённинг бошланишини аллақачон кўрдик ҳам. Яқинда эълон қилинган қонун лойиҳалари, Amnesty International ҳисоботида АҚШ ҳукуматига қўйган талабларини сўзма-сўз такрорласа-да, илғор жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

Нима ҳам дердик, бизга медиа платформаларини сиёсий қуролга айлантиримайдиган, фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни ҳимоялайдиган ўз қонунларимиз керак.

АҚШда эса, идеологик рақобат давом этади ва 2020 йилда ушбу қарама-қаршилик чўққисига чиқади. Бу америка ҳамжамиятининг яна иккига бўлинишига ёки  Facebook ва Googleнинг кимгадир тўлиқ бўйсунишигача олиб келиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам улар шу ишлар билан яна 2-3 йил оввора бўлиб қолиши мумкин. Бизга бунинг фойдаси тегса тегадики, зарари тегмайди.

 

Янгиликлар лентаси
0