Военный обозреватель Виктор Литовкин

Ҳарбий эксперт: Россия НАТО учун худди марсликлар сингари таҳдиддир

392
Ҳарбий эксперт, истеъфодаги полковник Виктор Литовкин Россия НАТО учун хатар эканлиги тўғрисида навбатдаги баёнотга изоҳ берди.

Россия НАТО учун реал таҳдид хисобланади, деб баёнот берди Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Қироллик мудофаа тадқиқотлари институтида ўтказилган сайловолди дебатлар вақтида.

Унинг сўзларига кўра, "Россия қадамма-қадам, миллиметрма-миллиметр Альянсни қатъиятини синамоқда".

"Россия ҳеч кимга таҳдид солмаяпти, НАТО чегараларига яқинлашмаяпти – аксинча, НАТО Россия чегараларига яқинлашмоқда ва у ерда йирик ҳарбий контингентни жойлаштирмоқда. Россиянинг Европада жойлаштирилган атом бомбалари йўқ, АКШники эса бор. НАТОнинг ҳарбий бюджети йилига 950 миллиард долларни ташкил этади, Россияники эса 46 миллиард. Қандай килиб 46 миллиард билан 950 миллиардлик бюджетга таҳдид солиш мумкин? Бу кулгули. Лекин ақл-идрок, афсуски, ғарб давлатлари ташвиқот акцияларида мавжуд эмас. Худди шундай мувафаққият билан улар (НАТО вакиллари) ўзларига марсликлар таҳдид қилаётганини айтишлари мумкин", – деди Литовкин Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, Россия биронтага таҳдид солаётгани тўғрисида гап-сўзлар – бу бутун сиёсатни бошдан оёқ чалкаштириш ва сабаб ва натижаларни аралаштиришдан бошқа нарсамас.

 

392