Транспортный вертолет в горах Афганистана

Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

3606
(Янгиланган 09:26 08.12.2019)
Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Афғон Ислом Республикаси вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Афғонистон шимолида исломийларга қарши кенг кўламли операция бошлагани ҳақида эълон қилди.

Қишки вақтда Афғонистонга хос бўлмаган тарзда шимолий провинцияларда жанговар ҳаракатларнинг бошланиб кетгани - толиблар салоҳияти ва фаоллиги ошганидан, шунингдек, ҳукумат қўшинлари ва хавфсизлик кучлари террористик уюшмага қарши қуролланган можарони ўз фойдасига ҳал қилишга қатъий бел боғлаганлигидан дарак беради.

Афғонистон биринчи вице-президенти генерал Абдул Рашид Дўстум мамлакат шимолида толиблар ва бошқа исломий-жангариларга қарши йирик ҳарбий операция бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ностабил ҳолат Аму-дарё ва Панж чизиғи ортидаги чегарадош мамлакатларга ҳам хавф солади. Афғон қўшинлари 5 декабрь куни Тожикистон билан чегарадош Қундуз провинцияси шимоли-шарқида жойлашган Дашт-Арча уездига РФда таъқиқланган "Толибон" ҳаракати томонидан уюштирилган кенг кўламли ҳужумни қайтардилар. "Толибон" афғон-тожик чегарасидаги ҳудудни навбатдаги бор ўз назоратига олишга уринди. Жангарилар тактикаси мукаммаллашмоқда, улар ҳаракати янада мувофиқлашмоқда.

Шу тариқа, толиблар чегарага яқин жойлашган Дашт-Арча уездига Хон-Обод, Қундуз ва қўшни Тоҳар провинцияси томонларидан ҳужум қилдилар. Афғон хавфсизлик кучлари қаршилигига учраган жангарилар ортга чекиниб, қайта гуруҳланди ва яна қайтадан ҳужум қилди. 28 толиб ва тўртта пикап пулемётлари билан йўқ қилинди.

Бундан ташқари, 5 декабрга ўтар кечаси Афғонистон Ислом Республикаси куч тузилмалари Қундуз шаҳри яқинидаги бир нечта аҳоли пунктларида тозалаш ишларини амалга оширдилар, бунда 28 экстремист ва 4та автотехника йўқ қилинди. Афғон ҳарбий-ҳаво кучлари операцияси давомида Урузғон провинциясида 11 жангари йўқ қилинди.

Афғон ҳукумати ва толибларнинг 2018-2019 йилларда сиёсий музокарага келишга уринишлари бесамар кечди. Агар Қобул тинчлик битими имзолагунга қадар (ёки битим ўрнига) толибларга "жойини кўрсатиб қўймаса", мамлакатда ҳокимият учун янги қуролли, қонли можаро бошланиб кетишини башорат қилиш қийин иш эмас.

Компромиссиз қаршилик

АҚШ тинчлик битимини имзолашга ва Афғонистондан америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақида музокалалар олиб бораётган бир вақтда жангарилар фаоллиги ошмоқда. Бу эса музокараларни куч позициясидан олиб боришга интилишни яққол акс эттирмоқда. Қуролланган гуруҳлар шимолий чегарага яқин Фарёб, Сари-Пул, Жаузжон, Балх ва Саманган провинцияларда ҳаракат қилмоқда. Фарьяб – Жаузжон ва Жаузжон – Балх провинцияларида жангарилар мунтазам равишда тинч аҳолини асир олиб, эвазига товон талаб қилади. Хавфсизлик билан боғлиқ бу каби ҳолатлар қатъий ҳаракатларни талаб этади.

Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдул Рашид Дўстум ва миллий мудофаа департаменти раҳбари Асадулла Халид 2 декабрь куни ҳарбий операциялар ва Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони америкалик генерал Скотт Миллер билан координацияни муҳокама қилдилар. Илгарироқ Дўстум АИР ҳукумати, Қўшма Штатлар ва НАТОга Афғонистон шимолида толибларни тор-мор қилиш режасини тақдим этган эди. Бу режа (америка қўшинлари иштирокини назарда тутмайди) олти ойга мўлжалланган. Агар Дўстум "олов ва қилич билан" қачонлардир толиблар ва бошқа террорчилик гуруҳлари томонидан бўлиб ташланган мамлакатни бирлаштира олса, у миллий қаҳрамон Аҳмад Шоҳ Маъсуд билан бир қаторда туради. Аммо «Толибон» улкан маблағлар, арсеналлар ва "даъват ресурсларига" эга. Афғонистон шимолий провинцияларида турли тахминларга кўра, 5000 дан 10000гача жангарилар тўпланган. Шунингдек, мамлакатда РФда таъқиқланган ИД террористик гуруҳи ўз позицияларини мустаҳкамламоқда, бу террорчилик гуруҳи сафларида Марказий Осиё (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон) республикалари фуқаролари ҳам бор.

Бошқа томондан, кўпмиллиардли инвестициялар ва АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2001 йилдан буён амалга ошираётган ҳарбий операциялар Афғонистонни тинчлик ва барқарорликка олиб келмади. Бугунги кунда парадокс ҳолат кузатилмоқда: генерал Дўстум шимолий провинцияларда "Толибон"га уруш эълон қилган, АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод эса толиблар билан Доха (Қатар)да расмий музокаралар ўтказмоқда. Бу музокараларни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг қизғин қўллаб-қувватламоқда. Эҳтимол, буни, Ғарб Афғонистондаги кўп йиллик давлат ва ҳарбий қурилиш иш бермаганини тан олмоқда, деб қабул қилиш мумкин. Чегарадош бўлган Марказий Осиё мамлакатлари эса ўзи томондан мудофаа ва хавфсизлик тизимини кучайтиришга мажбур.

Превентив чоралар

2019 йилдаги терроризм глобал индексида Тожикистон Афғонистон билан қўшничилиги (1344 км умумий чегарага эга) туфайли ўз позициясини анча йўқотди. Лекин шундай бўлса-да, тан олиш жоизки, мураккаб геосиёсий шароитларда Душанбе сўнгги йилларда тожик-афғон чегарасини анча мустаҳкамлаб олишга эришди (айниқса Шўраобод ва Бадахшон йўналишларида), миллий армияни ҳам мустақил ҳам ОДКБ ресурсларидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлади.

Global Firepower ҳарбий куч бўйича жаҳон рейтингида Тожикистон дадил олға илдамламоқда, ва бугун 94-поғонага етди. Мудофаа қобилиятига баҳо беришда иттифоқдошлар ёрдами ва республикадаги Россиянинг (7500 ҳарбий хизматчига эга) 201-базасини ҳам инобатга олиш керак. Ушбу база жадал равишда қайта қуролланиб, ўз ҳарбий имкониятларини кенгайтирмоқда. Яқинда республикага Россия Марказий ҳарбий округидан С-300ПС ҳаво ҳужумига қарши зенит ракета-мажмуалари дивизиони етказилди. 201-Россия ҳарбий базасининг шахсий таркиби 2020 йилда 100та турли мавзуга оид машғулотларда иштирок этади.

Бир неча йил олдин Москва Душанбега бир миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб бериш ваъдасини берган эди, 2025 йилгача эса Россия - тожик армияси модернизациясига 200 миллион доллар инвестиция қилиши керак. Тожикистонга жами 122 миллион долларлик - Ми-8 ва Ми-24 вертолетлари, 300дан ортиқ бронетанк техникаси, артиллерия ускуналари, ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ва алоқа воситалари етказиб берилди.

Тожик-афғон чегараси яқинида ОДКБнинг кўпмингсонли қўшинлари иштирокида "Жанговар қардошлик" машғулотлари мунтазам ўтказилади. Бу жанговар машғулотларга барча турдаги жанговар авиация ва "Искандер-М" ракета мажмуалари жалб этилади.

Қўшни Ўзбекистон - МО минтақасида мудофаа қурилишида тан олинган етакчи саналади (Global Firepower ҳарбий куч рейтингида дунё бўйича 48-ўринни эгаллаган). Тошкент ўз қўшинларини 2020 йилгача энг замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш дастурини мустақил равишда ва муваффақиятли амалга оширмоқда. Республика ОДКБ аъзоси эмас, ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалициялардан ўзини йироқ тутади, шундай бўлса-да, ўзбек армияси аксилтеррор йўналишида ўтказиладиган ҳамкорликдаги манёврларда фаол иштирок этади. Хусусан, шарқий ҳарбий округнинг "Гурумсарой" полигонида 4 декабрь куни ўзбек ва россия ҳарбий хизматчилари иштирокидаги "Шарқ-2019" тактик-ўқувлари якунланди. Ўзбекистон шу боис ОДКБ масъулият ҳудудида ва унинг ҳимоясида, деб айтиш мумкин.

Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари Марказий Осиё стратегик йўналишида 2020 йилда 40дан ортиқ ўқув ва манёврларда иштирок этади. ОДКБ мамлакатлари қуролли кучларининг ҳамкорликдаги жанговар тайёргарлиги учун Сибирь, Урал, Волга бўйи ҳудудларида жойлашган 20дан ортиқ полигон, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари жалб этилади.

Афғонистон ҳукумат кучларининг толиблар ва бошқа террорчилар билан олиб бораётган қуролли ва дипломатик кураши қандай якун топишидан қатъий назар, чегарадош Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ҳамиша шай ҳолатда турибди ва жанубдан келадиган ҳар қандай тажовузкорга муносиб зарба беришга тайёр.

3606
Президент США Дональд Трамп в Овальном кабинете Белого дома

Трамп Навальний билан боғлиқ "шубҳали воқеа"га аралашмоқчи эмас - сиёсатшунос

185
(Янгиланган 19:28 25.09.2020)
Алексей Навальний билан юз берган воқеа туфайли бир гуруҳ америкалик сенаторлар Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишди.

Sputnik радиосининг эфирида сиёсатшунос Владимир Можегов буни "баландпарвоз ва ҳеч қандай акс этмайдиган" ташаббус деб атади ва нима учун бундай ҳисоблашини тушунтирди.

Бир гуруҳ америкалик сенаторлар Алексей Навальний билан юз берган ҳодиса юзасидан Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишди, бу ҳақда республикачи сенатор Марко Рубио веб-сайтида хабар берилган.

Ҳужжат, муаллифларнинг фикрига кўра, "халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш билан шуғулланган", шу жумладан Навальнийнинг "заҳарлашга" алоқадор бўлган Россия амалдорларига чекловлар қўйишни назарда тутади.

Қонун лойиҳаси Россия президенти Владимир Путин ва унинг атрофидаги шахсларнинг молиялари тўғрисида Америка ҳукуматидан Конгрессга ҳисобот беришни талаб қилади. Бундан ташқари, у Оқ уйни, унинг фикрига кўра, Россия АҚШнинг кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи қонунларини бузганми, деган саволга жавоб беришга мажбур қилади.

Марко Рубиодан ташқари, ҳужжатни: республикачи сенатор Митт Ромни, шунингдек демократлар Крис Кунс, Бен Кардин ва Крис Ван Холлен маъқулладилар.

Қонун лойиҳасини қабул қилиниш учун Сенат ва Вакиллар Палатаси томонидан қўллаб-қувватланиши ва АҚШ президенти томонидан имзоланиши керак.

Sputnik радио эфирида сиёсатшунос Владимир Можегов сенаторларнинг ташаббуси юзасидан изоҳ берди.

“Бу шунчаки оммавий иш. Қандай ҳисоботлар бўлиши мумкин? Бу мутлақо бўлмайдиган нарсалар. Буларнинг ҳаммаси - сайлов олди васвасасини кескин ошириш оҳанги, бефойда гаплар. Кейин эса: Навальний иши – бу демократларнинг кун тартиби. Республикачилар унга қўшилишни унча хоҳлашмайди. Менимча, улар энди буни қўллаб-қувватламайдилар. Қандай бўлмасин, Трамп буни ҳаммасини жуда эҳтиёткорлик билан ва узоқдан олиб келди. Ва (Давлат котиби Майк) Помпео содир бўлган ҳолат юзасидан барча фактлар маълум бўлгандан сўнг муносабат билдириш кераклигини айтди, ва ҳозирча нима бўлаётгани аниқ эмас”, - дейди Владимир Можегов.

Унинг фикрига кўра, америкаликлар Навальний ҳақида немислардан маълумот олишлари мумкин эди, аммо улардан ҳеч қандай сўров келиб тушмади.

“Бу санкциялар учун қандайдир асос бўлар эди, аммо ҳозирча бундай сўровлар келиб тушмади. Шунинг учун, менимча, буларнинг барчаси – баландпарвоз ва ҳеч қандай акс этмайдиган ташаббус ... Бу қандайдир шубҳали воқеа, шунинг учун Трамп унга аралашишни истамаяпти - демократларнинг фирибгарлиги, унга йиқилиб тушишни хоҳламаяпти. Назаримда демократлар ушбу кун тартибини фаол равишда тарғиб қилишади ва Трамп буларнинг барчасидан бир оз четда туради", - деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Алексей Навальний 20 август куни самолётда ўзини ёмон хис қилгандан кейин Омскдаги касалхонага ётқизилди. Шифокорлар модда алмашинуви бузилиши, қонда шакар даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқ эмас, аммо Навальнийнинг қони ва сийдигида заҳар излари топилмади.

Кейинчалик Навальний даволаниш учун Германияга олиб кетилади. Сентябрь ойи бошида Германия ҳукумати россиялик "Новичок" жанговар моддаси билан заҳарланганлигини эълон қилди. Москва Берлин лабораториясидан олинган таҳлиллар натижалари батафсил маълумот олиш учун сўровнома юборди, аммо жавоб келмади.

Шу билан бирга, Германия BND-разведка хизмати 1990 йилдан бери бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017 йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.

185

Ўзи пиширган ошни ўзи есин - ЕИ ва АҚШ Польшага Лукашенкони енгишда ёрдам бермайди

581
(Янгиланган 18:05 25.09.2020)
Европа ва АҚШ яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди.

Беларусда бўлиб ўтган президент инагурациясига Ғарбнинг муносабати кутилганидек салбий бўлиб чиқди.

Дастлаб Давлат депаратаменти вакили Александр Лукашенкони қонуний сайланган президент деб тан олмасликларини хабар қилди. Уларнинг айтишига кўра Беларусдаги “сайлов натижалари қалбаки бўлган” ва “қонунийликни акс эттирмайди”.

Ундан сўнг эс ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг баёноти эълон қилинди. Унда Лукашенконинг янги мандати «ҳар қандай демократик қонунийликдан йироқ» деб аталди. Ҳужжатда айтилишига кўра бўлиб ўтган инагурация «мамлакат аҳолисининг аксариятининг ихтиёрига қарши бўлган» ва улар ҳозир ўзларининг истакларини кўп сонли тинчлик намойишларида акс эттирмоқда»

Боррел байноти кўплаб заҳархандаларга сабаб бўлиши мумкин десак хато бўлмайди. Масалан, АҚШда бўлиб ўтадиган сайлов– қонундан ташқарида, чунки америкаликларнинг ярми унга қарши бўлади. У ердаги норозилик намойишлари ҳам бир неча ойдан бери тўхтамаяпти. Демак АҚШдаги сайлов натижаси қандай бўлмасин – уни ҳам «аҳоли ихтиёрига қарши» ва ҳо казо деб аташ мумкин.

«Демокоратик қонунийлик» деган ибора ҳам саволларга сабаб бўлмоқда. Демак демократик бўлмаган бошқа қонунийлиу услублари ҳам бор ва уларга кўра Лукашенко – қонуний президент.

Ғарбнинг сўнгги ҳаракатларини айнан шундай ифодалаш мумкин. Улар гўёки 2та стулда ўтиришга ҳаракат қилаётгандай. Бир тарафдан очиқча кескин шиорлар билан пўписа қилинмоқда, иккинчи томондан эса Минскка нисбатан ўта заиф ва юмшоқ чоралар кўрилмоқда.

Амалда Минскка қарши қаттиққўл санкциялар киритилгани йўқ. Ушбу маслала юзасидан ЕИ ичида ўзаро қарама-қаршиликлар пайдо бўлди: Кипр ушбу санкцияларни блоклаб, Туркияга ҳам ана шундай чоралар кўрилишини талаб қила бошлади.

Ғарбий элчилар Беларусдан чақириб олинмаган. Америка бўлса 2008 йилдаги можародан сўнг Беларус билан дипоматик муносабатларни тиклашга ҳараркат қилмоқда. Бир неча кун олдин АҚШ халқаро қўмитаси Минскдаги элчи номзодини эълон қилди. 2008 йилдаги Вашингтоннинг Беларуус компанияларига санкцияларидан кейин бошланган дипломатик можародан сўнг ушбу мамлакатларда элчи тайинланмаган эди, ишлар «вақтинчалик ишонилган вакил» олиб бораётган эди.

Бу борада ҳар қандай баланд овозда айтилган гап – заифлик ва бўлаётган вазиятга таъсир қиладиган куч йўқлигини англадати. Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда Ғарб ўз таъсир кучи қаергача етишини ва қаерга етмаслигини яхшигина тушуниб олган.

Беларус сайловларига ана шундай реакция Венусуэланинг аччиқ дарси натижаси бўлди десак хато бўлмайди. Ғарбнинг 50дан ортиқ мамлакатлари Хуан Гуайдони Венесуэла қоунуний президенти деб тан олганига 1,5 йилдан кўпроқ бўлди. Лекин ушбу қарор мамлакатдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир  қилмади – Николас Мадуро ҳалигача Венесуэла раҳбари бўлиб қолмоқда.

АҚШ ва Европа Лотин Америкасида жойлашган кичик мамлакатни назарига олмасдан, «қовун тушурганларини» унутгандек ва ўзларини гўёки ҳеч нарса бўлмагандек тутишлари мумкин. Лекин Европа марказида жойлашган давлат билан бундай фокус ўтмайди. Беларуснинг Донбасс можаросини ҳал қилиш каби муҳим халқаро жараёнларда иштирок этаётганини ҳисобга олганда – бундай қарорлар янада муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада Ғарб ташаббускорлигини чеклаб турган яна бир омил – Бу Беларусдаги жараёнларнинг аксарияти - Польша лойиҳаси эканидир. Ахир Беларусдаги намойишлар ортида айнан Варшава турибди, айнан улар Беларус инқилобчиларининг  сиёсий ва медиа ёрдам билан қўллаб-қувватламоқда.

Лекин натижа салбий маънода «зўр» чиқди деса ҳам бўлади. Бунинг учун «Президент Света»нинг сиёсий-технологик кураш услубларига назар солиш кифоя. Ана шундай ном билан юритилувчи Светлана Тихановскаянинг инстаграми - бу ишни қандай қилмаслик кераклигига яхши мисол бўла олади.

Польша ушбу жангга бел боғлаб киришган бўлса-да, лекин вазиятни ўзгартиришга унинг кучи етмайди. Устига-устак Минск ҳам уларга жавоб қайтара бошлади. ОАВда Польша маҳсулотларини Беларусга олиб киришда муаммолар бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хуллас, Польша яна бир мротаба ўз дўмини ўзи босиб олди, десак хато бўлмайди.

Энди бўлса, жаннатга бировнинг тобутида кириб боришни истаган поляклар, АҚШ ва Европа Беларусга қарши бор сиёсий кучини ишлатиб, Лукашенкони тахтдан ағдаришини хоҳламоқда, Варшава бўлса ушбу вазиятдан ўз геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланиб қолган бўларди.

Лекин на Берлин на Париж ва на Брюссель ёки Вашингтон бундай мақсадлардан манфаатдор эмас. Польшанинг сиёсий ўйинида ёрдам бериш эса – уларга мутлақо керак эмас.

Демак, Ғарб келажакда ҳам Минскка қарши қаттиқ оғизаки санкциялар киритади, лекин ҳар қандай реал можародан қочади. Чунки Ғарб, яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди.

581

МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

0
(Янгиланган 19:40 25.09.2020)
Россия ишлаб чиқарилган вакцинани оммавий тарзда чет элга юбормайди. Бунинг ўрнига рус олимлари бошқа мамлакатлар билан препаратни ишлаб чиқариш технологиясини беришга тайёр.

Бу ҳақда Гамалея институти директори Александр Гунзбург айтиб ўтди. Аммо бу ёндашувни МДҲ давлатларида қўллаш мумкин эмас.

Айни пайтда Россияда яна 2та вакцина синовдан ўтказилмоқда. 22 сентябрда Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги препаратни клиник синовларидан ўтказишга рухсат берди. Россия Фанлар академиясида вакцина ишлаб чиқилди. “Вектор” илмий маркази томонидан яратилган вакцинанинг синовлари ниҳоясига етмоқда.

Россия вакцинасини қўшни давлатлар қандай қилиб олишлари мумкинлиги ва нима учун Россия ўз ишланмаларини ошкор қилишга тайёр – бу ҳақда видеомизда.

0