Кошкин: АҚШ Афғонистондан фойдаланиб, Хитой ва Марказий Осиёни назорат қилмоқчи

© SputnikАндрей Кошкин
Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети сиёсташунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири, Ҳарбий сиёсатшунослар уюшмаси эксперти Андрей Кошкин Афғонистондаги ҳолатга изоҳ берди

Сал олдин уч ойлик танаффусдан сўнг Доха (Қатар)да АҚШнинг "Толибон" радикал ҳаракати билан музокаралари қайта янгилангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Транспортный вертолет в горах Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Зўравонликни қисқартириш ҳамда Афғонистондаги можаро томонлари ўртасида музокарани бошлаб беришга ундайдиган шарт-шароитлар тўғрисида муҳокама қилинди.

Sputnik радиоси эфирида Кошкин Қўшма Штатлар қаерда бўлмасин, энг аввало ўзининг манфаатларини кўзлаб иш тутишини айтди.

"Толиблар - бу қудратли куч, улар амалдаги афғон ҳукуматини ағдаришга тайёр, бу учун уларга вақт керак. Америкаликларга эса хусусан, америкапараст ҳукумат ўз жойида бўлиши, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Гани бундан кейин ҳам ҳукуматда бўлиши ва Вашингтонга мақбул бўладиган қарорларни қабул қилавериши керак. Толиблар билан музокаралар шу боисдан ҳам олиб борилмоқда", - деб таъкидлади сиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Афғонистондаги мақсади — яқин жойлашган давлатлар назоратидир.

"Америкага Афғонистон гўёки қуруқликдаги авиаташувчи вазифасини бажарувчи сифатида керак, улар у ердан туриб минтақани, асосан, Хитойни назорат қилишлари ва унга сиёсий босим ўтказишлари учун бу зарур", - дея тушунтирди Кошкин.

Янгиликлар лентаси
0