Бронеавтомобиль К 53949 Тайфун. Архивное фото

Нима учун ўзбек армияси Россиянинг “Тайфун” зирҳли автомобилларини танлади

4238
(Янгиланган 18:16 25.12.2019)
Марказий Осиёда халқаро террорчиликка қарши кураш эпимаркази “шамол таъсирида сузмоқда”, минтақада Ўзбекистон энг кучли ҳарбий салоҳиятга эга.

Мураккаб геосиёсий вазият хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида янги ҳаракатларни талаб қилмоқда. Москва Тошкентга миллий куч тузилмаларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлашда ёрдам бермоқда.

Америка техникасини узоқ вақт давомида ва пухта солиштиришдан сўнг, Ўзбекистон Россиянинг "Тайфун" зирҳли автомашиналарини қуролланиш таркибига қабул қилди.

Москва ва Тошкент октябрда К53949 "Тайфун" зирҳли машиналарни катта партиясини етказиб бериш тўғрисида  шартнома имзолади.

Янги қуролларнинг биринчи партиясини Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Жануби-Ғарбий Махсус ҳарбий округи бўлинмалари қабул қилди.

Бундан аввал ўзбек ҳарбийлари АҚШда ишлаб чиқарилган 300 дан ортиқ зирҳли техникасини эксплуатация қилганди.

Америкаликлар ушбу ишлатилган техникани Excess Defense Articles армия ортиқча мол-мулкини йўқотиш дастури доирасида (Тошкент етказиб бериш харажатларини тўлаган) ўзбек ҳарбий хизматчиларига совға қилишди.

Америкалик машиналар армияда ўзини яхши намоён қилди (фойдаланиш давом этмоқда) ва шунга қарамай, Россия янги техникаси кўп жиҳатдан устунликни намойиш этдилар.

Oshkosh, Navistar International, Spartan Motors ва BAE Systems фирма-ишлаб чиқарувчилари "Ремдизель" (Набережние Челни шаҳри) фирмасига имкониятни бой берди.

"Тайфун"ни сотиб олишнинг учун асосий сабаблар - тоғларда юқори транспорт ҳаракатчанлик, таъмирлаш мумкинлиги ва эҳтиёт қисмлари етарли даражада бўлганлиги.

Терминатор оиласи

"Тайфун" лойиҳаси ўнлаб тадқиқот лойиҳалари ва армиянинг XXI-асрнинг зирҳли машинасига бўлган асосий талабларини (тезлик, куч, экипаж ва жиҳозларни ўқлардан, мина ва снаряд парчаларидан ишончли ҳимоя қилиш) ўзида мужассам этган.

Зирҳли машина оғирлиги 8 килограммгача тротил эквивалентидаги (паст ва ғилдирак остида) портлашга бардош бера олади.

Конструкциясида керамик элементлар билан бирлаштирилган зирҳ ишлатилган, кабинанинг олд томони 30 мм снарядга бардош беради. Машинанинг пастки қисми V шаклига эга - мина зарба тўлқинини ён томонларга тарқатиш учун.

Конструкцияда юқори технологияли ускуна ва қуроллар билан жиҳозланган (бортли ахборот тизими, инқилобий намунадаги двигател, автоматик узатиш, гидропневматик алоҳида подвестка).

"Тайфун" жуда яхши жанговар ва эксплуатация хусусиятларга эга, юқори тезликда (соатига 80 км гача), ҳатто ўтиш мумкин бўлмаган йўлларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Бурчаги 23º гача ва чуқурлиги 1,75 метргача бўлган қияликлар тўсқинлик қилмайди (ҳайдовчи белигача сувда бўлса ҳам,  двигател тўхтамайди). Россияда "Тайфун" миналардан ҳимояланган транспорт воситаларининг бир нечта модификациялари ишлаб чиқарилади: уч қобиқли К-63968, рамкали икки қобиқли К-53949 (Ўзбекистон буюртма қилган) ва К-4368 модели.

Масалан, "Тайфун-К" – КамАЗа шассидаги зирҳли автомобил ҳисобланади, у жанг майдонига 16 нафаргача ҳарбий хизматчини олиб бориши мумкин.

"Тайфун-У" (Урал автозаводида ишлаб чиқарилади) машинасидан разведка, штаб-қўмондонлик машинаси (алоқа ва радиоэлектрон жанг) ёки муҳандислик, радиоцион, кимё ва биологик разведка олиб бориш ишларида фойдаланиш мумкин.

Кўпгина ўриндиқлар машина шифтига ёки миналарга қарши таянчларга маҳкамланган (портлаш вақтида шикастланишни камайтириш учун).

Технологиялар кураши

АҚШдан Ўзбекистонга умумий ҳисобда Oshkosh ишлаб чиқарган 159 та M-ATV, MAXXPRO PLUS Navistar International 50 та, Spartan Motors компаниясидан 50 та COUGAR ҳамда BAE Systems дан 50 та RG33L тақдим этилган. Совға мутлақо ўз фойдасини кўзламаган деб бўлмайди.

Шундай қилиб, Пентагон эски техникадан қутулади (утилизацияда иқтисод қилади) ва шерикларнинг АҚШ ҳарбий-саноат комплексига қарамлигини келтириб чиқаради.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш диверсификациясини қайтаришга ҳаракат қилди.

“Ўзбекистон АҚШга сотиб олишга қизиқиш билдирган асбоб-ускуналар ва тизимларнинг рўйхатини тақдим этди. Ушбу қизиқиш Ўзбекистонни Россия қуролларини сотиб олишдан ҳимоя қилиш ва муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун ноёб имкониятдир”, - дейилган Сенатнинг Марказий қўмондонлиги АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида.

Бу баёнотдан 7 ой ўтгач, Ўзбекистон “Тайфун” зирҳли техникасини қабул қилди, деб ёзади Военное.рф нашри. Россия мудофаа технологиясининг устунлиги АҚШ режаларини охиригача рўёбга чиқаришга имкон бермади.

Бундан ташқари, 2019 йилда Тошкент Россиянинг БТР-82А ва “Тигр” зирҳли техникани (Ми-35М 12 дона вертолёт ва радиоалоқа станцияларни ҳисобламаганда) сотиб олди.

Москва глобал қурол бозорига етказиб бериш хажмларини кўпайтирмоқда - сўнгги йилларда экспорт 15 миллиард долларга яқинлашди ва буюртма портфелининг умумий ҳажми 54 миллиард долларга етди.

Мижоз ҳудудида Россия томонидан мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияси муваффақиятга ҳисса қўшмоқда. Эҳтимол, тез орада Ўзбекистонда “Тайфон”ларни ишлаб чиқариш саноати пайдо бўлиши мумкин.

4238
Шахзод Шаймарданов (в центре) на вручении краевой именной стипендии в губернатором Красноярского края Александром Уссом (слева) и председателем Законодательного собрания края Дмитрием Свиридовым (справа)

Илм излаб Россия сари: пандемия университетда ўқишга тўсқинлик қилмайди

34
Россия университетлари масофавий шаклда ишлашни давом эттирмоқда ва чет эллик абитуриентлар ўз эшигини очмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароси Россия университетига интернет орқали ҳужжат топшириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Сибир федерал университети (СФУ) - Россиянинг Осиё қисмидаги энг йирик университети бўлиб, у мамлакатнинг энг яхши университетлари йигирматалигидан ўрин олган. СФУ юзлаб рус ва чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилиб, иш берувчилар томонидан битирувчиларга бўлган талаб бўйича Россиянинг ўнта энг яхши университетларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда университетда 30 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, шу жумладан, дунёнинг 52 мамлакатидан (МДҲ, Яқин Шарқ, Африка, Европа, Лотин Америкаси, Осиё, Океания) мингдан ортиқ чет эллик талабалар, тингловчи ва стажёрлар.

Хорижий талабаларнинг 35 нафари ўзбекистонликлар: 27 нафари бакалавр ёки мутахассислик бўйича асосий ўқув дастурларини эгалламоқда, 7 нафари магистратурада ва бир нафари аспирантурада. Иқтисодиёт, менежмент ва нефт-газ иши каби йўналишлар ўзбекистонлик талабалар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Хорижий фуқароларни қабул қилиш тафсилотлари билан университет сайтида батафсил танишиш мумкин.

Ватандошлар тоифасига кирувчи (ота-оналари СССРда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари Россия фуқаролари билан бир қаторда бюджет ўрни учун танловда қатнашишлари мумкин. Бундан ташқари, чет эллик абитуриентлар пуллик таълимни танлаб исталган йўналишга киришлари мумкин. Чет элликларни қабул қилиш тафсилотлари - университет порталида.

Қабул пайтида ва ўқиш мобайнида қўллаб-қувватлаш

Чет эллик абитуриентлар ўқишга киришда имтиёзларга эга: университет уларга ўқиш жойига етиб бориш харажатларини қоплаб беради ва тиббий суғурта олиб беради, юқори балл тўплаганлар учун эса ўқиш нархларида чегирмалар тақдим этилади. Бу ҳақда СФУ Халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Анна Мезит маълум қилди.

“Бизнинг фахримиз бу университет инфратузилмаси: 24 та ўқув биноси, кўркам замонавий кутубхона, конгресс зали, кўп тармоқли спорт мажмуаси, тиббиёт маркази. Сўнгги беш йил ичида кампусда тўққизта ётоқҳона биноси қурилди. Бугунги кунда СФУ ётоқ фонди 11,5 минг талабани қабул қилишга қодир 30 та ётоқхонани ўз ичига олади, бу бошқа шаҳарлик ва чет эллик талабаларнинг уй-жойга эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди”, - деди у.

Анна Мезитнинг таъкидлашича, СФУ хорижий талабаларни қўллаб-қувватлаш билан фаол шуғулланади. Ходимлар уларга кўп масалаларни ҳал қилишда ёрдам беришади, масалан, қиш учун иссиқ кийимларни танлаш, банкка ёки шифокорга биргаликда бориш.

“СФУ кўнгиллилар маркази чет эллик талабалар учун экскурсиялар ўтказади, уларни рус маданияти билан таништиради, суҳбатлар клубини ташкил қилади. Бизнинг ўз Халқлар дўстлик марказимиз бор - бу чет эл фуқароларининг талабалар уюшмаси бўлиб, у барча мослашув тадбирларини ўтказади. Аммо асосийси - дўстлик ва бир-бирига ғамхўрлик. Баъзан менга талабаларимиз уюшмалари бир оила каби яшаётганга ўхшайди”, - деди у.

СФУда чет эллик талабалар учун тайёрлов бўлими мавжуд бўлиб, унда талабалар рус тилини ўрганишлари мумкин. Ҳар йили СФУнинг Филология ва тил коммуникациялари институтига турли мамлакатлардан кўплаб талабалар тил амалиётини ўташ учун келишади. Бу ерда “лингвистика” ва “филология” йўналишлари бўйича бакалавр ва магистратура дастурларида тилни профессионал равишда ўрганиш мумкин.

“Барча чет эллик биринчи курс талабалари учун университетда рус тилида бепул мослашув курси ташкиллаштирилган: талабалар илмий нутқ услубини мустаҳкамлайдилар, грамматикани такрорлайдилар”, - деб қўшимча қилди Анна Мезит.

Унинг сўзларига кўра, СФУнинг барча чет эллик битирувчилари ўз ватанларида осонгина иш топишади: улар таржимон, муҳандис, иқтисодчи ва бошқа мутахассисликларда ишлайди.

“Кўпинча собиқ талабаларимиз бизнинг мамлакат ва ўз мамлакатлари ўртасидага ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш билан шуғулланадилар. Уларни кўп йиллардан кейин улғайган, муваффақиятли бўлганларида кўриш жуда ёқимли”, - деди у.

Тажрибада синалган

Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавр дастурини тамомлаган Шаҳзод Шоймардонов СФУга “саноат мажмуалари молиясини бошқариш” мутахассислиги бўйича магистратурага ўқишга келган ва у биринчи йилини муваффақиятли якунлади.

“Мактаб йилларидаёқ мен иқтисодиёт ва унинг таркибидаги жараёнлар билан қизиқиб қолдим. Бу соҳа шунчалар ўзгарувчан ва қизиқарлики, у мени ҳар доим ҳушёр туришга ва вақтдан олдин ўйлашга ундайди. Илмий муҳитда ривожланишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим, шунинг учун ўқишни Россияда давом эттиришга қарор қилдим. Айнан Россия юқори малакали кадрларни шакллантирадиган илм маскани деб ҳисоблайман”, - деди у.

Ўқишдан ташқари Шаҳзод илмий ва жамоат лойиҳаларида фаол иштирок этади. Россияда ўқиши мобайнида иқтисодиёт ва бошқарув соҳасидаги ютуқлари учун у Гадаловлар сулоласи номидаги Ўлка стипендияси совриндори бўлди, Красноярск шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Ёшлар мажлисига сайланиб, “СФУ йил талабаси” унвонига сазовор бўлди.

“Менга университетда дўстлар орттириш жуда осон кечди, курсдошларим ажойиб, меҳрибон, ақлли ва кўп қиррали шахслардир. Бизнинг машғулотлардаги илмий мунозараларимиз шунчалар қизиқарлики, дарсда вақтимиз тез ўтганини сезмай ҳам қоламиз. Эҳтимол, менга омад кулиб боқди ва мен улар билан келажакда ҳам алоқада бўлишни хоҳлайман. Мен бу ерда ҳар бир талабага нисбатан алоҳида муносабат ва индивидуал ёндашувни кузатаман. Мен таълимни Россияда танлаганимдан ҳеч афсусланмайман,” - деди у.

Шаҳзод Шоймардонов Росфинмониторинг ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ўртасидаги давлат шартномаси асосида таҳсил олмоқда ва ўқишни тугатгандан сўнг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик соҳасида ишлашни режалаштирмоқда.

Университетга сиртдан назар

СФУ кенг қамровли таълим йўналишларига эга бўлган кўп тармоқли университетдир. Бу ерда 90 бакалавр ва мутахассислик дастурлари, шунингдек, 144 магистрлик дастурлари бўйича ўқиш мумкин. Университетда ўқув дастурлари рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

СФУда икки мингдан ортиқ малакали ўқитувчилар ишлайди, улардан 1833 нафари фан докторлари ва номзодларидир. Ҳар йили университетга 400 дан ортиқ таклиф этилган профессорлар, шу қаторда Англия, Германия, Испания, Хитой, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг етакчи олимлари ташриф буюришади.

Университет юқори малакали кадрларни тайёрлайди ва инновацион технологияларни яратади. ОТМ илмий лойиҳалари саноат технологиялари, йўлдош тизимлари, нанотехнология ва кенг кўламли инвестицион лойиҳаларини экологик таъминлаш билан боғлиқ.

СФУ - Россиядаги дунёдаги энг таниқли ихтисослаштирилган ўқув муассасаси - Institut Paul Bocuse билан келишув асосида "Гастрономия олий мактаби" ноёб дастурини амалга оширадиган ягона олий ўқув юрти. Бўлажак битирувчилар – уста ошпазлар, менежмент бўйича Россия дипломини ва Institut Paul Bocuse халқаро дипломини олишади.

Ҳозирги вақтда СФУ Ўзбекистоннинг олтита университети билан ҳамкорлик қилмоқда, икки томонлама илмий тадбирларда қатнашмоқда. Университетга Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ва консулликлари делегациялари ташриф буюришади.

СФУ Times Higher Education (THE) ва Quacquarelli Symonds (QS) рейтинг агентликларининг дунёнинг энг яхши 1000 та университети қаторига киради, шу жумладан физика ва муҳандислик фанлари бўйича 801+ ўринини эгаллайди. Шунингдек, СФУ бешта етакчи миллий рейтинг агентликларининг Россиянинг энг яхши 20 университети қаторига киради.

34
Теглар:
талабалар, олий таълим муассасалари, Ўзбекистон, Россия

Армата экспортга кетмоқда: Россиянинг энг янги Т-14 танкини кимлар сотиб олишга тайёр

389
(Янгиланган 13:57 08.07.2020)
Россия якка ўзи танк қурилиши соҳасида технологик инқилобни амалга оширди ва ҳақли равишда катта иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий дивидендлар олишни кутмоқда.

Россия халқаро қурол бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришни давом эттирмоқда ва дунёда аналоги бўлмаган моделни - учинчи авлод Армата Т-14 танкини тарғиб қилмоқда. Бу Россия мудофаа саноатининг муваффақиятли ривожланаётганини ва жанговар машинанинг технологик мукаммаллигини англатади. 

Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев 6 июл куни Москва Армата Т-14 сўнгги танкларини экспорт қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Россия юқори талабга эга ва рақобатчилар маҳсулотларини сиқиб чиқарадиган қуролларнинг ниҳоятда мустаҳкам ва самарали намуналарини сотади.

Қизиғи шундаки, бу дунёда урушдан кейинги учинчи авлод ягона танки. Ҳатто Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ҳозиргача 132 та ноёб зирҳли техника воситаларига (Т-14 танклари ва “Армата” платформасидаги пиёдалар оғир Т-15 машинаси) буюртма беришга муваффақ бўлди. Етказиб бериш 2021 йил охирига кутилмоқда. Чет эл сотувлари РФ Мудофаа вазирлиги буюртмаси амалга оширилганидан кейин ва машинанинг экспортбоб кўриниши тасдиқлангандан кейин бошланади (мутахассислар чет элга нима кетиши мумкинлигини ва қайси элементлар фақат Россия қўшинлари томонидан ишлатилишини аниқламоқдалар).

Юқори технологияли танкнинг нархи арзон эмас – бир донаси учун 7 миллион долларгача, “Армата”га Миср, Ҳиндистон, Хитой қизиқиш билдиришган (дастлабки аризалар қабул қилинди). Дарвоқе, хорижнинг таниқли танклари - Американинг “Абрамс”, Франциянинг “Леклерк”, Германиянинг “Леопард”, Исроилнинг “Меркава” танклари  6-12 миллион доллар нарх оралиғида сотилмоқда.

Эҳтимолий мижозлар

Аввалроқ, Миср 400-500 дона Россиянинг янги Т-90МС танкларини сотиб олишга қарор қилди ва келажакда Т-14га буюртма бериш эҳтимоли ҳам бор. Ҳиндистон “Армата”ни кўриб чиқаётган ҳолда 1770 тагача замонавий танкларни сотиб олишни режалаштирмоқда, шартнома дастлабки суммаси 442 миллиард рублга баҳоланмоқда. Шубҳасиз, Хитой ҳам четда қолмайди.

Россиянинг сўнгги танкининг МДҲ давлатларига экспорт ҳажми ҳали аниқланмаган. Албатта, Т-14 МДҲ мамлакатларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Илгари Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган зирҳли техникаларни фаол равишда сотиб олишган.

Россия глобал қурол бозорининг учдан бир қисмини тинч йўл билан эгаллаб олди. Бугунги кунда “Рособоронэкспорт” портфелида буюртмалар миқдори 55 миллиард долларга тенг (дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўрин). Россия қуроллари экспортининг қарийб 15% қуруқликдаги техникага тўғри келади. РФ янги танклар бозорида тан олинган етакчи бўлишга муваффақ бўлди. Ғарбда Т-90 танкини “Россия мудофаа экспортининг ҳалокатли илғори” деб аташлари бежиз эмас, яқин йилларда Уралвагонзавод буюртмачиларга 2500га яқин Т-90МС танкларини юборади. Сўнги Т-14 экспорт ғалабаларининг муносиб вориси бўлиши муқаррар.

Технологик устунлик

Т-14 душман билан бевосита яқинликда жанг қилишга, мотоўқчи бўлинмаларининг ҳужумини қўллаб-қувватлашга, истеҳкомларни вайрон қилиш, бошпаналарда ва очиқ жойларда жойлашган душман тирик кучини йўқ қилишга мўлжалланган. “Армата” танки Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги жанговар вазиятда синовдан ўтказилди, июл бошида эса у ҳайдовчисиз режимда муваффақиятли синовдан ўтди.

Ноёб жанговар машина ҳайдовчисиз минора, экипаж учун зирҳланган капсула, 125 мм калибрли қурол (НАТОнинг 120 мм қуролидан устунроқ), модулли конструкция ва роботлаштириш учун асос бўла оладиган очиқ рақамли архитектурага эга. Келажак - Россияда муваффақиятли ишлаб чиқилаётган электромагнит қуролга эга экипажсиз (ҳайдовчисиз) танкларники.

Т-14-да нишонга олувчи-оператори ва танк командири қуролларни рақамли интерфейслар орқали бошқаради (триплекслар - бу ўтмиш сарқити). Танкнинг жанговар кучининг асоси – кучайтирилган зарба кучига эга 2А82-1М русумли 125 миллиметрли теккис стволли тўп (жанговар комплект ўз ичига жаъми 40 дона снаряд ва бошқарилувчи ракеталарни олади).

Т-14 танкининг эшелонли мудофаа тизими таркибига “Афганит” фаол мудофаа тизими (дунёда ягона реактив ва ракетали танкга қарши ўқ-дорилар ва зирҳни урадиган подкалибер снарядлар билан курашиш қобилиятига эга бўлган тизим), нишонга олишнинг ҳар қандай тизимларига эга ўқ-дориларга қарши пардалар (ҳамма ракурсда, шу жумладан қуйи яримсферада), шунингдек “Малахит” динамик ҳимоя комплекси (кумулятив ва кинетик снарядларнинг зарба бериш ҳаракатига қарши курашади) киради. Якуний ҳимоя чизиғи - уйғунлаштирилган, оқилона нишоб бурчакларига эга кўп қатламли зирҳ.

“Армата” бутунлай янги конструкциядаги дунёдаги биринчи танк бўлиб, бутун электромагнит спектрда кўринишни камайтириш учун “стелс-технологиялар”ни биринчи бўлиб олди. Машина Бортдаги бирлаштирилган ахборотни бошқариш тизими (БИУС) билан жиҳозланган, у бошқа бошқарув тизимлари билан боғланишга қодир. Яъни, жанг майдонидаги ҳар бир Т-14 экипажи якка ўзи ҳаракат қилмайди-да, балки Ягона тактик занжирни бошқариш тизимида ишлайди. Бундан ташқари, оғир “Армата” тоифасидаги ягона ўрмаловчи базасида технологик “яқин” Т-15 пиёдалар жанговар машинаси ва Т-16 зирҳли таъмирлаш-эвакуация машинаси яратилди.

Конструкцияси бўйича Т-14 га ўхшаш танкнинг ғояси, етакчи мамлакатлар мутахассислари йигирма йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Олдинга силжиш бор, лекин фақат Россия тайёр серияли маҳсулотини тақдим қила олди. Таққослаш учун, АҚШда Future Ground Combat System (келажак ер усти жанговар тизими) соддалаштирилган ўрмаловчи платформаси энди ишлаб чиқилмоқда, «Страйкер» (MobileGunSystem) ҳайдовчисиз минорага эга ғилдиракли жанговар зирҳли машинаси эса танк эмас.

“Армата”нинг дунёда тўғридан-тўғри рақобатчилари ёки аналоглари йўқ. Ўтган йили Т-14 энг ривожланган мамлакатларнинг энг яхши 12 та машинасидан энг яхшиси деб топилди. Россия якка ўзи муболағасиз, танк қурилиши соҳасида технологик инқилобни амалга оширди ва ҳақли равишда катта иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий дивидендларни олишни кутмоқда.

389

Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади

2
Саудия Арабистони ҳукумати бўлғуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати келгуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Бу йил ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача ўтказиш мўлжалланган.

“Каъбани ўпиш ёки уни қўл билан ушлашга уриниш тақиқланади”, - дейилган Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликнинг хабарида.

Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.

Ҳам мавсумида зиёратчилар Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида байтуллоҳни ўпиш ёки уни қўли билан ушлашга ҳаракат қилишади. Бу диний тадбирларни амалга ошириш вақтида мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак, улар ниқобда ва ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.

Арофат тепалигида зиёратчилар шаҳарчасида чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Зиёратчиларга муқаддас Замзам суви ҳам фақат бир марталик идишлардан берилади.

Бундан аввал, Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтиши эълон қилинганди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳажда бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади. 

Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг юқори давлат бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 217 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, улардан 2 мингдан ортиқ киши вафот этиб, 154 мингдан ортиқ киши соғайган.

2
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси