Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы

Европа аҳолиси Россия ва ЕИ ўртасида муносабатлар яхшиланишини истайди

417
(Янгиланган 20:26 24.12.2019)
"Sputnik.Мнения" ўтказган сўровга кўра, Ғарбий Европа давлатлари аҳолисининг аксарияти Россия ва Европа иттифоқи ўртасида муносабатлар яхшиланишини истайди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. "Sputnik.Мнения" ўтказган сўровга кўра, Ғарбий Европа давлатлари аҳолисининг аксарияти Россия ва Европа иттифоқи ўртасида муносабатлар яхшиланишини истайди.

Сўровномада германияликлар 84 %, италияликлар 78%, францияликлар 75 % ва буюк британияликлар 68 %  “Россия ва Европа иттифоқи ўртасида муносабатлар яхшиланишини истаган бўлармидиз?” деган саволга “ҳа” деб жавоб беришган.

Германияда 10%, Италия ва Франция 13%, Буюк Британияда 16% “йўқ” деб жавоб беришди.

Сиз Россия ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатлар яхшиланишини истаган бўлармидиз?
Сиз Россия ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатлар яхшиланишини истаган бўлармидиз?

Сўров Франциянинг энг тажрибали изланишлар компанияси бўлган IFop томонидан 2-15 октябр кунлари ўтказилди. Унда балоғат ёшига етган 4012 нафар иштирокчилар қатнашди. Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган. Сўров хатолик эҳтимоли 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли 95 %ни ташкил қилди.

Олий маълумотли кишилар, тўлиқ ва тўлиқсиз ўрта маълумотга эга бўлганларга қараганда кўпроқ Россия ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни яхшиланиши тарафдори эканлигини билдирди. Бундан ташқари, барча тўрт мамлакатда эркаклар аёллардан кўра фаолроқ Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши тарафдори бўлган.

Sputnik (sputniknews) — дунёнинг 90 дан ортиқ шаҳарларида ва интернетда рус, инглиз, француз ва бошқа тилларда аналог ва рақамли эшиттиришлар, 33 тилда мултимедиа мамлакатлари ва минтақавий интернет сайтларини бирлаштирган энг йирик халқаро оммавий ахборот воситаларидан бири.

Sputnik янгиликлар лентаси 24 соат давомида бутун дунё бўйлаб етакчи нашрларга инглиз, араб, испан, хитой ва форс тилларида маълумот тақдим этади.  

Sputnik ахборот ресурслари аудиторияси ойига 60 миллиондан ошади, Sputnik China ва Вэйбо аккаунтларида 10,5 миллиондан ортиқ обуначилари бор.

Пекиндан Монтевидеогача бутун дунёдаги 22 та таҳририят марказларида ўнлаб миллат мингдан ортиқ ходим ишлайди.

Sputnik “Россия сегодня” медиа гуруҳига киради. Sputnik бош офиси Москвада жойлашган.

2015 йил январда “Sputnik.Мнения” халқаро лойиҳаси бошланган. Унинг доирасида мунтазам равишда Европа ва АҚШ мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича сўров ўтказилади. Лойиҳа шериклари Populus, IFop ва forsa таниқли халқаро тадқиқот компаниялари.

417