Военнослужащие на базе НАТО

Эрон-Америка уруши жуда яқинимизда - Хитой ОАВлари

4405
(Янгиланган 17:46 06.01.2020)
Global Times нашрининг бош муҳаррири Ху Сицзинь Доналд Трампнинг ҳатти-ҳаракатлари ва баёнотларидан кейин уруш қанчалик осон бошланиши ҳақида ёзди.

Иван Данилов. Яқин Шарқдаги вазиятнинг авж олиши жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Хитой медиа жамоатчилигининг нуфузли вакили, давлатга тегишли Global Times нашрининг бош муҳаррири Ху Сицзинь Доналд Трампнинг ҳатти-ҳаракатлари ва баёнотларидан кейин уруш қанчалик осон бошланиши ҳақида ёзди.

"Эҳтимол, уруш биздан унчалик узоқ эмас. Энди (Эрон бу ишни қиладими йўқми буни аҳамияти йўқ) Эрон ёки Эроннинг номидан қилишга уринаётганлар ҳар қандай Америка нишонини мағлуб этишга эришсалар, Қўшма Штатлардан янада шиддатли ҳужумни кутиши мумкин. Шунинг учун АҚШ ёки Эрондан нафратланаётган кучлар васвасага тушиши мумкин."

Иккала томон ҳам ставкаларни пасайтиришга ва чекинишга имкон бермайдиган классик вазиятга дуч келмоқдамиз: Эрон сиёсий раҳбарияти ўз уйида "юзини йўқотиб" туролмайди, Доналд Трамп эса ўзининг асосий тарафдорларини кўнгли қолишига ва ўзининг “мачо” қиёфасини қурбон қилишга қурби етмайди, бу унинг учун мутлақо номақбул хато бўлади. Расмий Теҳрон миллий қаҳрамоннинг ўлдирилиши учун қасос олишни ваъда қилди, Трамп эса Эронга қаттиқ зарба беришга ваъда қилди ва Эрон учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган "маданий объектлар"га ҳам зарба берилишини таъкидлади.

"Агар Эрон америкаликларга ёки Американинг мулкларига зарба берса, биз аллақачон 52 та Эрон нишонини олдик (бу сон кўп йиллар олдин Эрон томонидан асрга олинган 52 америкаликни англатади), уларнинг баъзилари Эрон ва Эрон маданияти учун жуда юқори даражали ва муҳимдир. Ва бу нишонларга жуда тез ва жуда қаттиқ зарба берилади. АҚШ бошқа таҳдидларни хоҳламайди! "

Америкалик дипломатик риториканинг ушбу дурдонаси билан танишиб чиққан ҳар қандай эронлик, шиаларнинг масжид-зиёратгоҳлари вайрон қилинишини дарҳол англайди. Эрон жамоатчилик фикрини радикаллаштиришнинг бундан бошқа яҳши усули йўқ. Ушбу вазиятни бизга яқинроқ бўлган ҳақиқатга "таржима қилиш" ва, айтайлик, француз жамияти Нотр Дамни портиллатиш ҳақидаги ваъдасига қандай муносабатда бўлишини тасаввур қилиш кифоя.

Генерал-майор Сулаймонийни ўлдириш тўғрисидаги қарор, эҳтимол, АҚШда тахмин қилинган ҳар қандай янги разведка ёки технологик имкониятларнинг пайдо бўлганининг белгиси эмаслиги муҳимдир. Обама ва Бушнинг президент маъмуриятларида Яқин Шарқ муаммолари билан шуғулланувчи The New York Times манбалари Сулаймонийни ўлдириш варианти ҳар доим ҳам АҚШда жуда катта муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бир овоздан таъкидламоқдалар, аммо эҳтимолий оқибатлар туфайли бундай қарорлардан воз кечишган.

"Иккала президент маъмурияти Эроннинг энг қудратли генералига суиқасд фақат кенгроқ уруш хавфини келтириб чиқаради, шунингдек Европа ва Яқин Шарқдаги Америка иттифоқчиларини бегоналаштириш ва охирги йигирма йил ичида кўплаб ҳаётлар ва маблағлар эвазига қурилган АҚШнинг минтақадаги обрўини йўқ бўлишига олиб келади деган хулосага келишган", - деб ёзади Америка ОАВнинг флагмани.

Бунинг оқибатлари бўлиши шубҳасиздир ва асосий савол уларни амалга оширилиши ва тезлиги. Масалан, Марказий разведка бошқармасининг собиқ ижрочи директори Майкл Морелл Американинг CBS телеканалига "биринчи навбатда, бунинг оқибатида (Сулаймонийни ўлдирилиши) кўплаб америкалик ҳарбийлар ва оддий фуқаролар қурбон бўлади" деган эди, аммо унинг башоратлари кўпроқ сиёсий тусга эга. Аммо, Американинг юқори даражадаги айғоқчисинининг фикрига қўшилмасликка илож йўқ. Трампнинг ҳатти-ҳаракатлари “бу гибрид, лекин ҳали ҳарбий бўлмаган сценарийда юқори даражали амалдорлар нишон бўлиб қолгани” ҳолатини келтириб чиқарди, деб таъкидлайди Морелл.

Эҳтимол, амалдаги Вашингтон маъмурияти ўз ҳаракатларининг оқибатларини тўлиқ англамаяпти. Бу нафақат президентни ҳар доим қоралайдиган америкалик аксилТрампистларнинг фикри - шунчаки унинг сайловлар рейтингини тушириш мақсадида. Носим Толиб, таниқли келиб чиқиши ливанлик молиячи ва халқаро бестселлерлар муаллифи, Сулаймонийни йўқ қилиш тўғрисида қуйидагича ёзган: "Шиалик (Эронда ҳукмронлик қиладиган дин) насронийлик сингари шаҳидликка асосланган. Вашингтонда кимлардир буни англашмаяптилар".

Бу ҳолда, Толибнинг фикри молиячининг фикри эмас, балки Яқин Шарқ сиёсати бўйича тажрибали мутахассиснинг фикри: у яқинда Ливандаги ҳукуматга қарши норозиликларнинг асосий иштирокчиларидан бири ва оммавий ахборот воситаларида асосий шахслардан бирига айланди, ва бу норозиликлар натижасида ҳокимият тепасига Эронга мойил сиёсатчилар қўллаган технократ келди ва бу кўплаб Ғарб мамлакатлари ва Америка оммавий ахборот воситалари ғазабини келтирди.

Агар Америка сиёсий элитасининг муҳим қисми ўзининг радикал ҳаракатларининг диний ва этник боғлиқлигини тушунмаган бўлганида ҳам бу унча ёмон ҳолат бўлмаган бўлар эди. Муаммо шундаки, Республикачилар партиясининг баъзи нуфузли амалдорларининг баёнотларига кўра, улар Эроннинг энг нуфузли хавфсизлик хизматчисини ўлдириши улар ҳамма нарсага қодир ва бунинг учун уларга ҳеч нарса бўлмайди деган ғояни маҳкам ушлаб олганини тасдиғидир. Ушбу ҳақиқат ғоясига ва тасаввурига мувофиқ, улар Теҳрон ва Трампнинг ўзига тобора кўпроқ талаблар қўйишмоқда. Масалан, Россияга қарши жаҳаннамий санцияларнинг таниқли тарафдори, республикачилар раҳбари Линдси Грэм Эроннинг нефт инфратузилмасини бомбардимон қилишга чақирган: "Эрон ҳукуматига (мурожаат қиламан): кўпроқ истасангиз, кўпроқ оласиз ...". Агар Эрон бизни ва Америка иттифоқдошларига ҳужум қилишни давом эттирса, улар энг юқори нархни, шу жумладан нефтни қайта ишлаш заводларини йўқ қилиниши билан ҳақ тўлашлари керак бўлади. "

Ажабланарлиси шундаки, Америка ижтимоий тармоғига таъсир ўтказувчиларнинг сўзларига қарасангиз, Эроннинг нефтни қайта ишлаш заводларини йўқ қилиш билан таҳдид қилган Грэм мўътадил қарашларнинг тарафдори бўлиб чиқди. Жек Буркман, профессионал лоббист ва подкастлар бошловчиси эса, очиқчасига айтди: "Келинг, Дрезден билан қилган ишимизни Теҳронга нисбатан қўллайлик - биз уни ёқиб кул қилайлик. Теҳрондан фақатга хотираларни қолдирайлик!"

Ишонч билан тахмин қилишимиз мумкинки, америкалик ҳамкасбларимизнинг Москвада ёки Пекинда "яна бир Дрезден"ни ташкил қилишни орзу қила олмаслигининг ягона сабаби бу Россия ва Хитойнинг ядро қуролига эга эканлигидир. Ва бу хабардорлик Американинг Яқин Шарқни тарк этишининг асосий оқибати бўлади - эҳтимол кўпчилик мамлакатларнинг кўплаб сиёсатчилари (санкциялар хавфига қарамай) Россиянинг ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш жуда яхши фикр, ядро қўролига эгалик эса ўзини севгучи вашингтонлик тажовузкорлардан ўз миллий суверенитетини ҳимоя қилишнинг минимал даражадаги кафолатини эканлигини тушуниб етишди.

4405
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)