Американские военные на учениях НАТО

АҚШ яна бир давлатни таламоқчи. У Россиядан қурол сотиб олишни ўйлаб қолди

1057
(Янгиланган 14:31 13.01.2020)
The Wall Street Journal хабарига кўра, Трамп маъмурияти Америка қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишга урингани учун Ироқни жиддий жазолаш йўлини топди.

Иван Данилов

The Wall Street Journal хабарига кўра, Трамп маъмурияти Америка қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишга урингани учун Ироқни жазолашнинг жиддий чорасини топди. Ушбу жазо чораси нафақат Ироқ иқтисодиётига жиддий зарба беради, балки Америка расмийларига ўнлаб миллиард долларни олиб қўйиш имкониятини яратади.

The Wall Street Journal манбаларига кўра, вазият долларга асосланган молиявий тизимдан фойдаланган ҳолда геосиёсий шантажнинг ёрқин мисолига ўхшайди: "Ироқ расмийларининг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти бу ҳафта Ироқни Бағдод Америқа қўшинларини берилган зарба натижасида Эрон генералини ҳалоқ бўлганлигини рўкач қилиб қувиб чиқарса, ҳукуматнинг муҳим банк ҳисоб рақамидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Давлат Департаменти, АҚШ Ироқ Марказий банкининг Нью-Йоркдаги Федерал резерв банкида жойлаштирилган хисоб рақамига Ироқ учун ишлатиш хуқуқини ёпиб қўйиши ҳақида огохлантирди, бу ўз йўлига Ироқнинг шундоқ ҳам беқарор иқтисодиётига янаям каттароқ зарар етказиши мумкин, деб хабар беради Ироқ расмийлари".

Можаронинг моҳиятини эсга олиш керак. Яқинда Эроннинг энг нуфузли расмий мулозими ўлдирилганидан кейин Вашингтон Ироқ парламентида "ғалаён"га дуч келди, унда шиа партиялари ҳукуматдан АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан ҳайдаб чиқаришни талаб қилишди. Бу АҚШ ҳукумати расмийларининг жуда хаотик реакциясини келтириб чиқарди: биринчи навбатда, Ироққа "Ироқ суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда" қўшинлар олиб чиқиб кетилиши тўғрисида расмий хат келди, аммо кейин Пентагон бу "нотўғри хат" ҳатолиқ билан юборилганини ва ҳеч ким хеч нарсани олиб чиқиб кетмаслигини  эълон қилди.

Жума куни CNN телеканалининг хабар беришича, Давлат департаменти расмийлари "АҚШ Ироқ раҳбариятининг қўшинларни олиб чиқиб кетиш механизмини яратиш тўғрисида илтимосига қарамай, мамлакатдан ўз қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмаслигини баён қилишди".

Мамлакатидан қўшинларини расман олиб чиқиб кетиши зарурлигига жавобан Америка ўз қўшинларини қолдиришини сабаби сифатида ниҳоятда бемаъни ва хақоратомуз сабаб кўрсатмоқда. Давлат котиби Майк Помпео шундай деди: "Бизнинг вазифамиз жуда аниқ: биз бу минтақада ўқув миссиясини тугатиш, Ироқ хавфсизлик кучларига муваффақиятли бўлишига ва ИШИД*га қарши кампаниясини давом эттиришга ёрдам бериш учун турган эдик. Биз ушбу вазифамизи давом эттирмоқчимиз."

Бундан келиб чиқадики, АҚШ нуқтаи назаридан Ироқ армияси Ироқ ҳукуматининг хоҳишига қарши "ўқитилади" ва агар "The Wall Street Journal" нинг маълумотлари тўғри бўлса, Ироқ ҳукумати "Америка ҳарбий ёрдамидан" бош тортгани учун Ироқнинг Америкадаги Марказий банки ҳисобдаги барча давлат долларларини мусодара қилиш билан жазоланади.

Шуни таъкидлаш керакки, АҚШ Бағдодга нисбатан ушбу кескин таъсир чорасини бироз сустроқ шаклда қўллаган: 2015 йилда Нью-Йорк Федерал резерв банки Ироқ Марказий банкининг доллар ҳисоб рақамларини бир неча ҳафта давомида ёпиб қўйди, бу эса мамлакатда жиддий молиявий инқирозни келтириб чиқарди. Унда Америка расмийларининг хатти-ҳаракатларига расмий сабаб Эрон томонидан АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш учун Ироқ молиявий тизимидан фойдаланган деган "шубҳа"бўлган.

Дональд Трамп маъмурияти музлатиб қўйиши ёки ҳатто мусодара қилиши мумкин бўлган Ироқ долларларининг аниқ миқдорини аниқлаб бўлмайди, чунки Федерал Резерв ўз тизимида хизмат кўрсатадиган марказий банкларнинг доллар ҳисобварақлари бўйича аниқ маълумотларни ошкор қилмайди. Аммо санкциялар қўлланилган тақдирда АҚШ улуши миқдори уч миллиард долларни ташкил қилиши мумкин - бу чет эл оммавий ахборот воситаларида келтирилган миллий статистикага мувофиқ Ироқ Марказий банкининг АҚШдаги депозитлари миқдори.

The Wall Street Journal ҳақли равишда таъкидлаганидек, Ироқ учун салбий оқибатларнинг муҳим қисми нафақат бу пулнинг йўқолиши, балки бутун мамлакатнинг доллар молия тизимига кириш билан боғлиқ бўлади: "Ироқнинг долларларга киришини чеклаш (Ироқ) динорининг қийматини пасайишига олиб келиши мумкин. 2015 йилда содир бўлганидек, бу Ироқда яна долларнинг сотиб олинишига олиб келиши мумкин, чунки жисмоний шахслар, компаниялар ва банклар қаттиқ валютани олишга ҳаракат қилишади. Бу каби девальвация жиддий иқтисодий муаммоларга олиб келиши мумкин, у ёлланма ишчилар, компаниялар ва ҳокимиятнинг сотиб олиш қобилиятини пасайтиради».

Ироқ нефтини экспорт қилиш Қўшимча муаммо бўлади: Ироқ уни долларга сотмоқда ва АҚШ санкциялари остида эса Ироқ хозирда ҳалқаро савдо валютасига йўли ёпилган Эроннинг ҳозирги аҳволига тушиб қолади.

Афтидан, Вашингтон Ироқни ўзи хоҳлаганича чексиз бошқариш учун энг яхши оғриқ нуқтасини топди. Аммо, эҳтимол, бу ҳомхаёлдир, айниқса узоқ муддатли истиқболда қарасангиз.

Агар ҳозир Ироқдан қўшинларни олиб чиқиш тўхтатилган тақдирда ҳам, бу кичик ғалаба узоқ муддатли қийинчиликларга олиб келади. Биринчидан, бундай таҳдиднинг мавжудлиги (ва айниқса уни амалга ошириш) нафақат Ироқни, балки бошқа барча давлатларни - нефть экспорт қилувчиларни шунга ўхшаш санкцияларни қўллашдан ҳимоя қилиш учун ўз операцияларини долларсизлаштиришга ундайди. Иккинчидан, нуфуз нуқтаи назардан, Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракатлари Америка ташвиқотининг барча ҳаракатларига қарамай АҚШнинг нафақат Яқин Шарқда обрўсига путур етказади. Америка Қўшма Штатларининг минтақада таъсир ўтказиш учун кучли рақобатчилари бўлмаганда, нуфуз қарашларни эътиборсиз қолдириш мумкин бўлар эди (гарчи бу узоқни кўзламаган ҳолда қабул қилинган қарор бўлмаса ҳам), аммо ҳозир минтақада нуфуз учун Хитой, Эрон ва Туркия курашмоқдалар ва Россиянинг таъсири тобора ўсиб бормоқда ва буларнинг барчаси америкалик экспертлар ва медиа ҳамжамиятида катта ташвишга сабаб бўлмоқда.

Ва бу йўналишдаги биринчи ҳаракатлар аллақачон мавжуд. Ироқ парламенти аъзоларига таяниб, жума куни хабар қилинганидек, " Кремль Яқин Шарқдаги иштирокини кучайтирмоқчи ва Бағдод ва Вашингтон ўртасига совуқчилик тушириш ниятида турганида, мамлакат Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Ироқ қонунчиларининг таъкидлашича, АҚШ Боғдодни қўллаб-қувватлашини тўҳтатиб қўйиши мумкин деган хавотирга жавобан ҳукумат Россиянинг С-400 ҳаво мудофааси тизимини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттиришга қарор қилган."

Вашингтон ўз иттфоқчилари ва йўлдош давлатларини доллар ва санкциялар орқали бғгани сайин, кўпроқ президент ва хукуматлар ҳақиқий мустақиллик икки  устунга таянишини тушуниб етишяпти: Россиянинг кучли ҳаво мудофааси тизимлари ва Америка молия тизимидан мустақиллик.

* ИШИД Россияда таъқиқланган террорчилик гуруҳи.

1057
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

117
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

117
Кандидат в президенты США Джо Байден

"Руслар Трампнинг рақиби обрўсини тўкишмоқда" ва улар буни жуда яхши уддалашмоқда

423
(Янгиланган 20:41 12.08.2020)
Жо Байденда муаммолар пайдо бўлди: океан орти ОАВлари таянаётган Америка махсус хизматларидаги манбаларга кўра, уни обрўсизлантириш билан Россия шуғулланмоқда.

Агар бу назариядан келиб чиқадиган бўлсак, Байденнинг штаби Москвадаги рақиблар катта ютуқларга эришганликларини тан олишга мажбур бўлади.

Ҳозирда янгиликлар лентаси Байден ўзига вице-президентликка номзод сифатида қора танли сенатор Камала Харрисни танлагани ҳақида хабарларга тўла. Эҳтимол, Байденни шу қадамни ташлашга мажбур қилишган.

Гап шундаки, яқинда йирик социологик компаниялар томонидан ўтказилган икки сўров натижаларига кўра, Байден ва Трамп тарафдорлари ўртасидаги олдинги тафовут тўсатдан эриб, одатий статистик хатолардан фарқланмайдиган даражага тушди.

Breitbart хабар қилади: "Чоршанба куни эълон қилинган Hill-HarrisX сўров натижалари Трампнинг 40 фоизидан фарқли ўлароқ, Байден 43 фоиз тўплаганини кўрсатди. Худди шу куни эълон қилинган Rasmussen Reports сўрови натижалари (Трампнинг) 45 фоиз овозига қарши Байден 48 фоиз овоз олганини кўрсатди. Иккала сўровда ҳам Байден кўрсаткичлари одатий статистик нуқсонлардан бироз ошганлиги кўриниб турибди".

Бир ой олдин, Америка ахборот майдонида Трамп рақибидан 10-12 фоиз ортда қолаётганини кўрсатган сўровлар фаол муҳокама қилинганди. Агар шундай давом этса, демократлар номзоди штаби алами ичида қолган тарафдорларига Америка сайловларига бу каби шафқатсиз аралашган рус агентларининг исмлари, жойлашув жойи ва фамилиялари рўйхатини зудлик билан тақдим этишига тўғри келади. Бу, эҳтимол, амалга оширилар ҳам, лекин агар ҳақиқий сайловчилар кайфиятларини афсонавий рус аралашуви билан боғлаб кўрсак, жуда кулгили манзара намоён бўлади.

Бир томондан, Байденнинг рейтингини Чикаго ва Нью-Йоркдаги тартибсизликлар билан боғлиқ вазият эзмоқда. Мисол учун, Чикагода ўтказилган ижтимоий адолат учун курашнинг энг сўнгги мисоли қуйидагича: "Чикаго полицияси душанба куни эрта тонгда Чикагонинг Magnificent Mile савдо ҳудудида ва шаҳарнинг бошқа қисмларида юзлаб одамлар ойналарини синдириб, дўконларни талон-тарож қилиб, полиция билан тўқнашувларда қатнашганидан сўнг 100 киши ҳибсга олингани ва 13 нафар полиция ходими жароҳатлангани ҳақида хабар берди", - дея хабар беради USA Today газетаси.

Чикаго ва Нью-Йорк шаҳар мэрлари президентнинг оммавий тартибсизликларни бостириш учун федерал куч тузилмаларидан фойдаланилишига қарши чиқаётгани ва вандализм ва оммавий талончиликларни “тинч намойишлар” деб атаб, уларга қарши кураш учун ҳеч бўлмаганда қандайдир қатъий чоралар кўришни рад этаётган таниқли демократлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, электоратнинг салбий реакцияси Трампнинг рейтингини ошишига ва Байден рейтингининг пасайишига айланмоқда. Муаммо шу қадар жиддийки, у нафақат ижимоий  сўровларда, балки реал воқеликда ҳам ўз аксини топмоқда: Нью-Йоркдан солиқ тўловчилар том маънода қочиб кетмоқдалар (шаҳардан кўчириш билан шуғулланадиган компаниялар хизматларининг нархлари осмонга кўтарилиб кетди) ва мэр (ўзи ҳам демократ ва Байден тарафдори) исёнчилардан ҳимояни эмас, балки уларга ўз ҳисобидан ичимлик ваъда қилиб, қайтиб келишларини ўтиниб сўрамоқда.

Тўғри, тартибсизликлар ва талончиликлардан азият чекаётган шаҳар ва штатларнинг мэрлари ва губернаторларини Кремль фойдасига ишлаётганликларига даъво қилса бўлади, аммо уларнинг партиявий мансублигини ҳисобга олган ҳолда, бу иш бериши даргумон. Россияни Чикагога дўконларини талон-тарож қилгани провокаторларни жўнатганликда айблашга уриниб кўрса бўлади (бу ҳеч қанагасига мэрнинг бепарволигига сабаб бўла олмайди), аммо ҳибсга олинган Чикаголик қароқчиларнинг териси ранги ҳисобга олинса, уларнинг келиб чиқиши Россиядан эканлиги ҳақидаги версияси жуда шубҳали кўринади.

Байденнинг рейтинги билан боғлиқ муаммоларнинг бошқа манбаи унинг соғлиғидир. Яқинда Rasmussen Reports ўтказган сўров натижаларига кўра, "АҚШ сайловчиларининг 59 фоизи вице-президент (Байден билан бирга сайловда қатнашадиган - таҳр.) бу кузда ғалаба қозонса, ўзининг тўрт йиллик ваколат муддати тугашидан олдиноқ президент бўлишига ишонади, шу билан бирга  39 фоизнинг бунга ишончи комил".

Қўпол қилиб айтганда, бўлажак сайловларда овоз бермоқчи бўлган америкалик сайловчиларнинг аксарияти Джо Байденни сиёсий жиҳатдан эмас, балки  биологик жиҳатдан тирик мурда деб аташади,  ва бу унинг рейтингига босим ўтказмай қўймайди, ва сайловчиларнинг ҳаммаси ҳам Оқ уйга деярли катафалкда кириб бориши ва ўз лавозимини вице-президентга мерос сифатида қолдириши мумкин бўлган  номзодга овоз беришга тайёр эмас.

Байденнинг ўзи яқин келажакда вице-президентликка номзодини тақдим этишни ваъда қилди ва бу (замонавий сиёсий мода руҳида) албатта латофатли аёл бўлишини таъкидлади. Ушбу кўламли қадамни унинг кўплаб тарафдорлари дастлаб режалаштирилганидан ҳам кенгроқ талқин қилишди ва натижада Демократик партия электоратининг энг радикал қисми бу нафақат шунчаки аёл, балки ирқий озчиликнинг вакили бўлишига ишонч ҳосил қилишди.

Аммо Байденнинг сиёсий технологлари, эҳтимол, сайловчилар қора танли аёлни деярли президенти сифатида фақатгина ирқий ва жинсий хусусиятлари туфайли сайлашга тайёр эмаслар деб тахмин қилишди ва матбуотга эҳтимолий вице-президент бўлиши мумкин бўлган оқ танли аёл – Мичиган штати губернатори штабга келиб-кетгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бунга муносабат ўзини кўп ҳам куттирмади: "Дам олиш кунлари Мичиган губернатори Гретхен Уитмер, оқ танли аёл, Байден билан вице-президентликни муҳокама қилиш учун учиб келгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин, қора танли аёл-демократлар, шу жумладан, аёл яшайдиган штатнинг айрим яшовчилари тушкунлик ва умидсизликка тушишди", деб хабар беради Politico.

Ва энди - қора танли фаоллар босими остида ва тўкилаётган рейтингдан қўрқиб, танлов ўзгартирилди ва Байден Калифорния собиқ бош прокурор Камала Харриснинг шериги ва эҳтимол вориси деб эълон қилди.

... Ушбу жанжалнинг ташкилотчиларига Байденнинг рейтингини зил келтирганлиги учун медал билан тақдирласа ҳам бўлар эди, аммо бир лекини бор: демократлар номзоднинг ёши Россия махсус хизматларининг провокацияси эмас, унинг вице-президентликка номзодни танлаши атрофидаги PR-ҳалокатни эса ўз сиёсий технологлари уюштирган, ва улардан ҳеч бирига Россия агенти тамғасини босиб бўлмайди.

Бундан келиб чиқмоқдаки, бизнинг океан орти ҳамкорларимиз эски, синаҳта тактикаларга мурожаат қилишлари ҳамда америка ижтимоий тармоқларида миллионлаб америкаликларни ақлдан оздириб, электорал преференцияларни ўзгартириб юбораётган афсонавий рус троллари ҳақида уйдирмаларни ўйлаб топишларига тўғри келади. Тақдирнинг қалтис ҳазили шундаки, бу айбловларнинг илгари сурилиши Байденг рейтингига янада кўпроқ босим ўтказади: америкалик сайловчилар, ўз нуқсонларига қарамай, уларни аҳмоқ, деб ўйлашларини ёқтиришмайди.

423
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

8
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар кечки пайт (иш вақтидан кейин) касб-ҳунар ва рус тилини ўрганиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини Россия таълим муассасаларида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Шавкат Мирзиёев 11 август куни имзолаган қарорда белгилаб қўйилган.

Масъуллар ва тегишли вазирликларга уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этган Россия ҳудудларида давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни касб-ҳунарга ва рус тилига, айниқса, кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш вазифаси топширилган.

Гап Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ва “Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)” иттифоқи билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш белгиланган.

Харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

8