Ҳайвонлар шоҳининг қайтиши. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тикланди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПитомник зубров в Приокско-террасном заповеднике
Питомник зубров в Приокско-террасном заповеднике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зубр деярли ХХ асрнинг биринчи учлигида қирилиб кетди. Энди уларнинг популяцияси тикланди. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тиклангани билан қуйидаги мақолада танишинг.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Татяна Пичугина. Зубр деярли ХХ асрнинг биринчи учлигида қирилиб кетди. Энди уларнинг популяцияси тикланди. Аммо турли хил хавф-хатарлар мавжуд: яқин қариндошлик чатиштирилиши, яйловларнинг етишмаслиги, браконьерлар. Нодир турни сақлаб қолишга генетик тадқиқотлар ва наслчилик стратегиясига ёрдам беради. Приокско-Террасний қўриқхонасининг марказий зубр парвариш қилинадиган жойда иш қандай ривожланаётганлиги РИА Новостининг репортажида.

Музлик даври рамзи

Зубрлар- Европадаги энг йирик сутемизувчилар, музлик давридаги мегафаунанинг бир қисми, мамонтлар ва жунли қаркидонлар билан ёши бир. Улар Пиренеядан Ғарбий Сибиргача, шу жумладан Кавказ ва Скандинавия ярим оролида истиқомат қилишган. Уларнинг табиий душманлари йўқ эди ва зубрлар иқлим исиши, музликлар кетиши ва бизнинг аждодларимиз бўлмиш кроманьонецлар кенгайишидан муваффақиятли ўтди.

Аммо замонавий одамлар жуда шафқатсиз бўлишди. Ушбу мағрур ҳайвонларнинг улуғвор бошлари жуда шарафли ов ўлжаси ҳисобланган. Зубрлар, шунингдек, гўшт ва терилар учун йўқ қилинди.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПитомник зубров в Приокско-террасном заповеднике
Ҳайвонлар шоҳининг қайтиши. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тикланди - Sputnik Ўзбекистон
Питомник зубров в Приокско-террасном заповеднике

1920-йилларда бир пайт кўп сонли популяциясидан Европадаги хусусий фермалар ва ҳайвонот боғларида 48 донаси қолган ҳолос. Илмий ҳамжамият хавотирни кўтарди ва чоралар кўришни бошлади.

Зоолог Михаил Заблоцкий учун зубрларни қутқариш ҳаётий масалага айланди. У зубрларга парваришхонага жой қидириб, бутун Россияни айланиб чиқди. Транспорт инфратузилмаси нуқтаи назаридан бемалол, кенг баргли ўрмонлар ва турли хил ўтлари бор ўтлоқлар мавжуд жой керак эди. Олим Москва вилоятининг жанубий чегарасида, Ока дарёсининг ўнг қирғоғида ўрмон участкасини танлади.

19-асрнинг охирида биологлар бу жойда ўрта минтақага  ҳос бўлмаган дашт ўсимликлари жамоаларини, яъни Ока флорасини аниқладилар. Ҳисобланишича, у муз давридан олдинги даврлардан колиб кетган. Ноёб экотизимни сақлаб қолиш учун 1945 йилда Приокско-Террасний қўриқхонаси ташкил этилди.

1948 йилда унинг таркибида зубр зотини ривожлантириш учун парваришҳона ташкил этилди. Бу 200 гектар кенг баргли ўрмон, ҳўл арча ўрмонлари ва ўрмонли ботқоқ билан ўралган ҳимояланган эман ўрмонлари. Полшадан бешта наслли зубр олиб келинди - турнинг тикланиши улардан билан бошланди.

Ким бош

- Авгуша! Авгуша! - зубр парваришхонасининг раҳбари Ирина Землянко, таниш овозга жавоб беришига умид қилиб, ўз ёқимтойини чақирди. Лекин зубр шунчаки охурига ёпишган ва ҳатто қулоқ ҳам қимирлатмади.

“Йўқ, у пичандан ўзини ололмайди", Ирина хўрсинади ва шоша-пиша ортида кичик пода жойлашган яшил панжара бўйлаб юради. Зубрлар итоат билан овқатланиш учун навбат кутмоқда. Уларнинг орасида кулранг-қизил рангдаги мўйнали нозик оёқли бузоқлар юрибди. Улар бу кузда туғилган.

Ва ниҳоят Августин лақабли буқа охуридан чекинмоқда, аммо шундан кейин урғочиси Мутаҳа ортидан кетди. Уларнинг орасидаги аниқ ишқий муносабатлар. У бошини унинг ёнига эгади, ҳидлайди, лабларини қулоқларига тегизади, фақат зубрга хос товуш беради - ҳансирайди. Урғочи эса унинг қудратли елкасига ёпишади, ёнига сурилади ва завқ билан кўзларини юмади.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПитомник зубров в Приокско-террасном заповеднике
Ҳайвонлар шоҳининг қайтиши. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тикланди - Sputnik Ўзбекистон
Питомник зубров в Приокско-террасном заповеднике

- Августин ажойиб оилапарвар. Мен у урғочилар ва насли билан қандай муносабатда бўлиши ҳақида узоқ вақт айтиб беришим мумкин. Яқинда зубрларнинг бир гуруҳи келтирилган эди, учта ўспирин бузоқча вольерга учиб киришди ва у кичкина бузоқчаларни ҳимоя қилиш учун қатъий турди. Кузда унга ёш бир урғочи олиб келинди ва сигирлар дарҳол унга ҳужум қилишди. Шунда у шу урғочи тинчгина овқатланиши учун ёнида олти ой юрди, Ирина унинг қарамоғидаги ҳайвоннинг олижаноблиги мисолларини келтиради ва бошқа қўрага яқинлашади.

- Мучадр! Мучадр! Балки турарсан? Ўғлим! Ўғлим! - дейди у. Яна беҳуда. Улкан буқа тинчгина ерда ётади.

- Унга тегиб бўлмайди. У одамларни, айниқса эркакларни ёқтирмайди. Уларга ташланади. Баъзида биз вольерда ишлашлари учун зубр қаровчилари билан бирга киришимизга тўғри келади.

Бир оз нарида  пода дам олмоқда. Ҳайвонлар бутун бўйига чўзилиб ётадилар.

- Бу уларнинг энг яхши дам олиш ҳолати - тўлиқ дам олиш, улар қорни тўқ ва мамнун.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПитомник зубров в Приокско-террасном заповеднике
Ҳайвонлар шоҳининг қайтиши. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тикланди - Sputnik Ўзбекистон
Питомник зубров в Приокско-террасном заповеднике

Яхши парвариш - яхши насл

Табиий шароитда, зубрлар 10-15 бош подаларда юришади. Подада улар гуруҳларга бўлинган: сигирлар бузоқлари билан, эркин сигирлар, ёш нарлари. Зубрларда матриархат -  ҳамма катта урғочига бўйсунади.

Парваришхонада ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати бироз ўзгаради. Ҳар куни улар қўрғоннинг чегараларини айланиб чиқадилар, ҳудудини белгилайдилар ва жуда эҳтиёткорлик билан, баъзан тажовузкор бўлиб, уни қўриқлайдилар. Урғочилар ҳар йили болалайди. Қишда, подалар доим озуқа ва пичан билан оҳурлар яқинида жойлашади. Бу парваришҳонага ташриф буюриш учун энг яхши вақт: зубрнинг барча гуруҳлари тўлиқ кўринишда.

Баҳорнинг охирида улар зич барглар ичида яшириниб, вольер ичига кўчиб утади. Аммо сайёҳларнинг кўнгли қолмаслиги учун намойиш вольерида ҳар доим зубр нафақахўрлари бор.

Парваришхонанинг ходимлари ҳар қандай об-ҳавода кунига икки марта ҳайвонларни боқадилар, доимо ичимлик суви борлигига ишонч ҳосил қиладилар, кўраларини гўнгдан тозалайдилар, таҳлилларини оладилар. Тракторнинг овози зубрга жуда ёқади: демак уларга мазали таом келтирилмоқда.

Йил охирида етишган зубрлар мамлакатнинг миллий боғларига юборилади. Ёш ҳайвонлар эркинликка осонроқ мослашади ва ёши каттароқ урғочи ёки эркак раҳбарлигида подани ташкил қилади.

2017 йилда шундайн гурухлардан бири, 12 зубрдан иборат битта гуруҳ парваришҳонани бўрондан шикастланган панжара орқали тарк этишди. Бу ҳақиқий фавқулодда ҳолат эди. Уларни харакати бир неча ҳафта давомида ҳаводан кузатилиб, ҳарбийлар ва кўнгиллилар билан бирга тирик занжир билан қайтарилди.

Генетика ёрдамга келади

Сўнгги йиллардаги генетик тадқиқотлар зубр ва уларнинг энг яқин қариндошлари -бизонларнинг тарихида кўп нарсани аниқлади. Иккала тур ҳам тахминан 1,5 миллион йил олдин ёввойи қисқа шохли ўрмон ҳўкизидан келиб чиққанлиги маълум. Ажралиш ҳайвонларнинг бир қисми Евразиядан Берингия орқали Шимолий Америкага янги ерларни ўзлаштириш учун тарк этганларида бошланган.

Ўшандан бери Берингия ўрнида уч марта бўғоз пайдо бўлди, туёқлилар ўз ватанларидан ажралиб қолдилар ва кўп минг йиллар давомида бизонларга айландилар. Энди уларнинг иккита кенжа тури мавжуд: дашт ва ўрмон турлари.

Европада зубрнинг иккита кичик тури аста-секин шаклланди - дашт (у асосий яшаш жойига ўхшаб беловежский деб аталади) ва Кавказ. Россияда тиклаш беловежский туридан ва Кавказ лақабли ҳақиқий "тоғлик" билан бошланди.

Зубр ва бизонлар ўхшаш бўлиб, аралаш наслини беради. Аммо яшаш шароити, ташқи кўриниши ва хулқ-атвори ҳар хил. Бизон ранги тўқроқ, тананинг олд қисми кенгроқ, башанг жунлар билан қопланган. Бошида - жун шляпа, оёқларда - жун шим; май ойидаги яшил майса фонида янги туғилган чақалоқлар ранги учун апельсиндай кўринади. Сиз парваришхонада ҳам фарқни кўришингиз мумкин. 1953 йилда бу ерга бир жуфт наслли бизон олиб келинди, шундан бери улар мунтазам равишда авлодларини олиб келишади.

Вақти-вақти билан оммавий ахборот воситаларида ва ҳатто илмий матбуотда рус зубр популяциясида гибридлар – зубр, бизон ва кулранг Украина қорамоллари аралашмаси авлодлари борлиги ҳақида нашрлар пайдо бўлади.

- Бу саволни рақиблар ёки ичи қоралар кўтаришади. Қўриқхонанинг юқори органларидан бири, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, парваришҳона раҳбари Михаил Александрович Заблоцкийга гўшт ва сут зотларини етиштириш учун зубр ва бизонни қорамол билан чалиштириш топширди. Сигир ва буқани битта алоҳида вольерга жойлашди. Аммо тажриба муваффақиятсиз тугади. Ирина Землянко наслчилик китобларида - гибридлар "йўқ қилинди" деб яққол ёзилган деб тушунтирди.

Яқинда академик Л.К. Эрнст номидаги чорвачилик илмий тадқиқот маркази олимлари ҳамкасблари билан биргаликда Марказий ва Ока парваришхоналаридаги зубрларни генетик тадқиқотини бошладилар. Кўпайтириш учун хизмат қиладиган насллик бошлар уларнинг авлодларидан намуналар олинди.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПитомник зубров в Приокско-террасном заповеднике
Ҳайвонлар шоҳининг қайтиши. Россияда қандай қилиб йўқ бўлиб кетган тур қайта тикланди - Sputnik Ўзбекистон
Питомник зубров в Приокско-террасном заповеднике

ДНК бошқа зубр популяциялари, насли тозалиги исботланган, шунингдек, музлатилган ҳолда сақланган биоматериал таҳлили натижалари билан таққосланди. Тадқиқотга Германия ва Полша олимлари ёрдам беришди.

-  Бизнинг барча зубрлар тоза наслли, Кавказ-беловежский кенжа турига тегишли. Шунинг учун бу миш-мишларнинг барчасини тўхтатиш керак ”, - деб таъкидлайди парваришҳона мудири.

Баҳорда, Варшава Табиий фанлар университетининг ҳайвонлар генетикаси лабораториясининг мудири Зузанна Новак бу ерга ташриф буюрди, у бутун дунёдаги зубр маълумотларининг ягона маълумотлар базасини олиб боради. У намуналар олди ва Подмосковье зубрининг насл-насабини мустақил тасдиқлади.

Уларнинг генетик хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва яқин қариндошликни қовуштиришни истисно қилиш учун узоқ популяцияларда туғилган ҳайвонлардан жуфтликлар яратилади. 2016 йилда парваришҳонада иккита оилага немис генофондига эга буқалар бошчилик қилди. Кузда Швециядан нар келтирилиши режалаштиришмоқда. Энди у учун алоҳида қўра жиҳозланмоқда ва рус, немис ва скандинавиялик ёш урғочилар танланмоқда.

1961 йилдан бери марказий зубр парваришҳонасидан 470 бош бошқа ҳудудларга юборилди. Энг катта популяция "Орловское полесье" миллий боғида жойлашган. Подмосковье зубрлари Калуга, Брянск, Смоленск ва Вологда вилоятларида яшайди.

Ҳаммаси бўлиб, дунёда етти мингга яқин бош зубр яшайди. Бу табиатдан ғойиб бўлган турни тиклаш ва бошқа жойга кўчиришнинг ягона муваффақиятли намунасидир. Бироқ, у ҳали ҳам кам деб ҳисобланади. Россияда зубр Қизил китобга биринчи рақам остида киритилган. Уларни ушбу мақомдан маҳрум қилишга жуда эрта.

Янгиликлар лентаси
0